ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Чорвачилик. Қоракўлчилик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.04.2022 й. ПҚ-224-сон "Республикада гўшт, жун ва сут йўналишидаги майда шохли молларни кўпайтириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

26.04.2022 й.

N ПҚ-224



РЕСПУБЛИКАДА ГЎШТ, ЖУН ВА СУТ

ЙЎНАЛИШИДАГИ МАЙДА ШОХЛИ МОЛЛАРНИ

КЎПАЙТИРИШ ВА ТАРМОҚ ОЗУҚА БАЗАСИНИ

МУСТАҲКАМЛАШГА ҚАРАТИЛГАН ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Республикада қўй ва эчкичиликни янада ривожлантириш, тармоқ озуқа базасини кўпайтириш, ушбу йўналишдаги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, аҳоли томонидан чорвачилик хўжаликлари ва чорва маҳсулотларини қайта ишловчилар билан ҳамкорликда ўз хонадонларида майда шохли молларни боқишни ташкил этиш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

2022 - 2023 йилларда республика ҳудудига олиб кириладиган қўй ва эчкилар сони бўйича прогноз параметрлар 1-иловага мувофиқ;

2022 - 2023 йилларда майда шохли моллар учун озуқа ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш бўйича прогноз параметрлар 2-иловага мувофиқ;

2022 - 2023 йилларда ҳудудларда гўшт, жун ва сутни қайта ишлаш ҳамда тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича прогноз параметрлар 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги "Қоракўлчилик тармоғини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4984-сон қарори асосида ажратилган маблағларни ўзлаштириш бўйича қуйидаги тартиб белгилансин:

а) мазкур маблағлар тижорат банклари томонидан Марказий банкнинг асосий ставкасига 4 фоизлик банк маржасини қўшиш орқали ҳисобланадиган ставка бўйича кредитлар сифатида ажратилади;

б) ушбу кредитлар қуйидаги шартларда ажратилади:

тадбиркорлик субъектларига хориждан гўшт, жун ва сут йўналишидаги қўй ва эчкилар харид қилиш учун - 5 йил муддатгача, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли давр билан;

тадбиркорлик субъектларига уларнинг озуқа цехлари (гранулятор)ни, гўшт, жун ва сут маҳсулотларини қайта ишлашни ташкил этиш бўйича лойиҳаларини молиялаштириш учун - 10 йил муддатгача, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли давр билан;

хўжалик юритувчи субъектларга яйловларда чорва молларининг сувга бўлган эҳтиёжини қондириш учун сув чиқариш (қудуқлар бурғилаш ёки мукаммал таъмирлаш) ва сув иншоотига ресурс тежамкор ускуналар ўрнатиш учун - 5 йил муддатгача, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли давр билан.


3. Молия вазирлиги қўй ва эчки бош сонини кўпайтириш ҳамда аҳолининг бандлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча маблағлари ҳисобидан 2022 йил 15 майга қадар 30 миллиард сўм миқдоридаги кредит ресурсларини 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга тижорат банкларига 10 фоиз ставкада ажратсин.

Бунда, мазкур маблағлар тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларга қўй ва эчки харид қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-55-сон қарорида белгиланган тартиб бўйича кредит сифатида ажратилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 июндаги "Республикада қўлда тўқилган гиламчилик соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4759-сон қарорига мувофиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга улар томонидан қўлда гилам тўқишга ихтисослашган ҳунармандлар ва ташкилотларга сотилган ҳар бир килограмм "меринос" зотли қўй ва "ангор" зотли эчкиларнинг жуни учун икки минг сўмдан субсидиялар ажратилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Белгилансинки, мазкур субсидиялар:

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси томонидан берилади;

хонадонида чорва боқувчи аҳолига улар томонидан жунни қайта ишлашга ихтисослашган ҳунармандлар ва ташкилотларга сотилган барча зотдаги қўй ва эчкиларнинг ҳар бир килограмм жуни учун ажратилади.


5. Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси, Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси ва унинг Бухоро, Қашқадарё, Навоий ва Самарқанд вилоятларидаги "Қоракўл" ҳудудий уюшмаларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 мартдаги "Қоракўлчилик соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3603-сон қарорига асосан Бухоро, Қашқадарё, Навоий ва Самарқанд вилоятларидаги "Қоракўл" уюшмаларининг АТ "Халқ банки" филиалларида очилган махсус ҳисоб рақамлар шаклидаги Қоракўлчиликни ривожлантириш жамғармаларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 августдаги "Қоракўлчилик тармоғини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4420-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган Қоракўлчиликни ривожлантириш жамғармасига қўшиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Бунда, АТ "Халқ банки" ва Бухоро, Қашқадарё, Навоий ва Самарқанд вилоятлари "Қоракўл" ҳудудий уюшмалари бир ой муддатда АТ "Халқ банки" филиалларида Қоракўлчиликни ривожлантириш жамғармалари билан боғлиқ пул ўтказмаларини Қоракўлчиликни ривожлантириш жамғармасига ўтказиб бериш чораларини кўрсин ва ушбу маблағлар ҳисобидан кредитлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 августдаги "Қоракўлчилик тармоғини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4420-сон қарорининг 8-бандида назарда тутилган тартибда ажратилишига рухсат берилсин.


6. Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси ва Молия вазирлигининг ипак қурти уруғи, тут кўчатлари ва пилла етиштириш, пиллани қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда қоракўлчилик билан шуғулланаётган субъектлар, қоракўлчилик маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари ва қоракўлчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар учун кўзда тутилган солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзларни 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар узайтириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Солиқ ва Божхона кодексларига мазкур банддан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимлари ҳамда Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси Б.Қ. Шарипов белгилансин.

Ушбу қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ш.М..Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                       Ш. Мирзиёев




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 26 апрелдаги

ПҚ-224-сон қарорига

1-ИЛОВА



2022-2023 йилларда республика ҳудудига

олиб кириладиган қўй ва эчкилар сони бўйича

ПРОГНОЗ ПАРАМЕТРЛАР

Т/р

Ҳудудлар номи

Жами лойи

ҳалар (сони)

Импорт қилина

диган майда шохли моллар сони

(минг

бош)

Ло

йиҳа

қий

мати

(млрд сўм)

Банд

лик

(на

фар)

Шундан

2022 йилда

2023 йилда

Лойи

ҳалар

сони

импорт қилина

диган

майда

шохли моллар

сони

(минг

бош)

Ло

йиҳа

қий

мати

(млрд

сўм)

Банд

лик

(на

фар)

Лойи

ҳалар

они

импорт қилина

диган

майда шохли моллар

сони

(минг

бош)

Ло

йиҳа

қий

мати

(млрд сўм)

Банд

лик

(на

фар)

Республика бўйича жами

415

379 724

1 029

28 232

124

150 192

407

11 050

291

229 532

622

17 182

1

Қорақал

поғистон Респуб

ликаси

10

17 700

47

1 772

6

10 920

28

513

4

6 780

19

1 259

2

Андижон вилояти

7

36 000

77

5 720

3

17 000

36

2 710

4

19 000

41

3 010

3

Бухоро вилояти

7

21 100

43

1 100

3

7 000

14

300

4

14 100

29

800

4

Жиззах вилояти

19

22 300

82

381

8

6 100

27

119

11

16 200

55

262

5

Қашқадарё вилояти

19

51 300

114

1 622

9

17 100

37

438

10

34 200

77

1 184

6

Навоий вилояти

227

22 860

53

1 198

34

9 372

18

401

193

13 488

35

797

7

Самарқанд вилояти

27

22 417

50

1 869

13

8 784

19

489

14

13 633

31

1 380

8

Сирдарё вилояти

33

36 800

179

6 163

13

13 800

63

2 155

20

23 000

117

4 008

9

Сурхондарё вилояти

10

57 550

146

1 744

5

29 700

77

918

5

27 850

70

826

10

Тошкент вилояти

26

21 640

67

717

17

10 270

31

363

9

11 370

36

354

11

Хоразм вилояти

10

20 000

67

1 986

5

10 500

39

1 516

5

9 500

28

470

12

Фарғона вилояти

4

11 650

32

367

1

2 600

6

19

3

9 050

25

348

13

Наманган вилояти

16

38 407

71

3 593

7

7 046

12

1 109

9

31 361

60

2 484




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 26 апрелдаги

ПҚ-224-сон қарорига

2-ИЛОВА



2022-2023 йилларда майда шохли моллар учун озуқа

ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш бўйича

ПРОГНОЗ ПАРАМЕТРЛАР

Т/р

Ҳудудлар номи

Жами лойиҳа-

лар

(сони)

Ло

йиҳа

қий

мати (млрд сўм)

Банд

лик

(на

фар)

2022 йилда

2023 йилда

Лойиҳа-

лар

(сони)

Лойиҳа-

нинг йиллик

и/ч қув

вати

(тонна)

Ло

йиҳа қий

мати (млрд сўм)

Шун

дан банк кре

дити (млрд сўм)

Талаб этила

диган

экин

ер

май

дони

(гек

тар)

Банд

лик

(на

фар)

Лойиҳа-

лар

сони

Лойиҳа-

нинг

йил

лик

и/ч

қув

вати

(тонна)

Ло

йиҳа

қий

мати

(млрд

сўм)

Шун

дан

банк

кре

дити (млрд сўм)

Талаб этила

диган

экин

ер

май

дони

(гек

тар)

Банд

лик

(на

фар)

Республика бўйича жами

19

137

250

9

105 000

56

26

2 170

130

10

173 000

81

28

1 230

120

1

Қорақал

поғистон Респуб

ликаси

2

13

40

1

17 000

7

6

780

20

1

10 000

6

5

200

20

2

Андижон вилояти
















3

Бухоро вилояти
















4

Жиззах вилояти

1

2

18

1

3 000

2

2

200

18







5

Қашқадарё вилояти

3

3

80

1

2 000

1

1

300

26

2

4 500

2

1

700

54

6

Навоий вилояти
















7

Самарқанд вилояти

1

3

19

1

9 000

3

3

250

19







8

Сурхондарё вилояти

3

30

38

1

30 000

15

12

50

18

2

28 000

14

10

50

20

9

Сирдарё вилояти

2

2

18

1

3 000

2


100

8

1

500

0

0

100

10

10

Тошкент вилояти

4

69

15

1

35 000

21


50

4

3

105 000

47


130

11

11

Хоразм вилояти

1

3

12

1

4 000

3

2

400

12







12

Фарғона вилояти

2

12

10

1

2 000

1


40

5

1

25 000

11

11

50

5

13

Наманган вилояти



















Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 26 апрелдаги

ПҚ-224-сон қарорига

3-ИЛОВА



2022-2023 йилларда ҳудудларда гўшт, жун ва сутни

қайта ишлаш ҳамда тайёр маҳсулотлар ишлаб

чиқаришни ташкил этиш бўйича

ПРОГНОЗ ПАРАМЕТРЛАР


Ҳудудлар номи

Жами лойиҳа

лар

(сони)

Ло

йиҳа қий

мати (млрд сўм)

банд

лик (на

фар)

2022 йилда

2023 йилда

Гўштни қайта

ишлаш лойиҳа

лари

Сутни қайта ишлаш лойиҳалари

Жунни қайта ишлаш

лойиҳа

лари

Гўштни қайта

ишлаш лойиҳа

лари

Сутни қайта ишлаш лойиҳалари

Жунни қайта

ишлаш лойи

ҳалари

со

ни

ло

йиҳа қий

мати

(млрд

сўм)

Банд

лик

(на

фар)

со

ни

Ло

йиҳа қий

мати

(млрд сўм)

Банд

лик

(на

фар)

со

ни

ло

йиҳа қий

мати

(млрд

сўм)

Банд

лик (на

фар)

со

ни

Ло

йиҳа қий

мати

(млрд сўм)

Банд

лик

(на

фар)

со

ни

Ло

йиҳа қий

мати (млрд сўм)

Банд

лик (на

фар)

Со

ни

Ло

йиҳа қий

мати (млрд сўм)

Банд

лик

(на

фар)

Республика бўйича жами

44

619

1 139

4

43

24

15

271

199

1

3

15

3

39

35

21

264

866




1

Қорақал

поғистон

Респуб

ликаси






















2

Андижон вилояти

7

64

730




2

1 198

70

1

234




4

47

645





3

Бухоро вилояти






















4

Жиззах вилояти






















5

Қашқадарё вилояти

1


13












1


13





6

Навоий вилояти

1

78

9




1

78

9













7

Самарқанд вилояти

1

1

10




1

1

10













8

Сирдарё вилояти

4

7

24

1

1

5









3

5

19





9

Сурхондарё вилояти

3

14

95




1

6

30






2

8

65





10

Тошкент вилояти

6

27

56




3

21

31






3

6

25





11

Хоразм вилояти

2

7

18




1

4

10






1

3

8





12

Фарғона вилояти

19

422

184

3

42

19

6

147

39



3

38,7

35

7

195

91





13

Наманган вилояти

























Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 26 апрелдаги

ПҚ-224-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги "Чорвачиликда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-2841-сон қарори 9-бандининг иккинчи хатбошисидан "ва унинг ўринбосарлари" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2856-сон қарори 5-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекипаксаноат" уюшмасининг раиси муассислар умумий йиғилишининг қарори билан сайланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимига тасдиқланади ҳамда мақомига кўра вазирга тенглаштирилади. "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси раисининг ўринбосарлари "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси раиси томонидан лавозимига тайинланади".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 августдаги "Қоракўлчилик тармоғини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4420-сон қарорининг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмасининг Жамғармага Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағни тижорат банклари орқали қоракўлчилик субъектларига 5 йил муддатга 3 йиллик имтиёзли давр билан, йиллик 5 фоиз (шундан 4 фоиз банк маржаси) ставкада кредит сифатида ажратиш ҳақидаги таклифи маълумот учун қабул қилинсин".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 июндаги "Республикада қўлда тўқилган гиламчилик соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4759-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбошисида "Ўзбекчорванасл" агентлиги" сўзлари "Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги "Қоракўлчилик тармоғини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4984-сон қарорининг 2-бандида:


а) биринчи хатбошидаги "Туронбанк" АТБга" сўзлари "тижорат банкларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тижорат банклари мазкур бандга асосан ажратиладиган маблағларни "Яйлов хўжалигини ривожлантириш" уюшмаси (кейинги ўринларда - Уюшма) аъзоларига 5 йил муддатгача, шу жумладан уч йиллик имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасига 4 фоизлик банк маржасини қўшиш орқали ҳисобланадиган ставка бўйича кредит сифатида қуйидаги мақсадларга тақдим этилишини таъминласин:";


в) тўққизинчи хатбошидаги "Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси "Туронбанк" АТБ" сўзлари "Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси тижорат банклари" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 27 апрель










































Время: 0.0296
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск