ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш /

Ўзбекистон Республикасида синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.04.2022 й. 197-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 19 апрелдаги

197-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида синов тариқасида

қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш

ишларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб

этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

       

        

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига (кейинги ўринларда - синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш) тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш ҳамда уларнинг натижаларини қайта ишлаш жараёнларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартибини белгилайди.



1-БОБ. СИНОВ ТАРИҚАСИДА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ

БЎЙИЧА ТАШКИЛ ЭТИЛАДИГАН БЎЛИНМАЛАРГА

ВАҚТИНЧА ЁЛЛАНАДИГАН ХОДИМЛАР РЎЙХАТИ


2. Қуйидагилар синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш бўйича ташкил этиладиган бўлинмаларга вақтинча ёлланадиган ходимлар ҳисобланади:

Жомбой ва Паркент туманлари миқёсида:

туман рўйхатдан ўтказиш бўлими бўйича - бўлим бошлиғи, бўлим бошлиғи ўринбосари, бўлим бош мутахассиси, уй-жой ва хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатини тузувчи;

синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш участкаси бўйича - участка бошлиғи, участка бошлиғининг ўринбосари;

инструкторлик участкаси бўйича - инструктор, стационар рўйхатдан ўтказувчи;

ҳисоб участкаси бўйича - синов тариқасида рўйхатдан ўтказувчи.



2-БОБ. ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИ

ХОДИМЛАРИНИ, ШУНИНГДЕК, ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК

ШАХСЛАРНИ СИНОВ ТАРИҚАСИДА РЎЙХАТДАН

ЎТКАЗИШ ИШЛАРИГА ЖАЛБ ЭТИШ ТАРТИБИ


3. Самарқанд ва Тошкент вилоятларининг синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш учун вақтинча жалб этиладиган рўйхатдан ўтказувчи ходимлари (уй-жой ва хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатини тузувчилар, рўйхатдан ўтказувчилар, стационар рўйхатдан ўтказувчилар, инструкторлар, рўйхатдан ўтказиш участкаси бошлиғи ва унинг ўринбосарлари) сони белгиланган тартибда Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасида 2024 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга кўмаклашиш бўйича ҳудудий комиссиялар (кейинги ўринларда - ҳудудий комиссиялар) томонидан аниқланади.

Рўйхатдан ўтказиш ишларига вақтинча жалб этиладиган ходимлар сони тўғрисида якуний маълумотлар тегишли ҳудудлардаги деҳқон ҳўжаликлари, томорқа ер ҳамда дала ҳовли участкалари эгалари, фермер ҳўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи бошқа ташкилотларнинг хатлови натижаларидан келиб чиқиб шакллантирилади.


4. Жомбой ва Паркент туманлари синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш бўлими ходимлари тегишлилигича Самарқанд ва Тошкент вилоятлари статистика бошқармалари (кейинги ўринларда - тегишли ҳудудий статистика бошқармалари) томонидан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида ишга жалб этилади. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш хусусиятларидан келиб чиқиб, шартнома намуналари Давлат статистика қўмитаси томонидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Касаба уюшмалари федерацияси билан келишган ҳолда ишлаб чиқилади.


5. Уй-жой ва хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатини тузувчи ходимлар тегишли туманлар ҳокимликлари томонидан ҳудудий статистика органлари билан биргаликда танлаб олинади.


6. Жисмоний ва юридик шахслар ҳудудий комиссиялар ҳамда Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳамда Жомбой ва Паркент туманлари ҳокимликлари томонидан синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига жалб этилади.

Жалб этилган рўйхатдан ўтказувчи ходимлар билан тегишли ҳудудий статистика бошқармалари раҳбарлари ўртасида фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар тузилади.



3-БОБ. СИНОВ ТАРИҚАСИДА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ

ИШЛАРИГА ЖАЛБ ЭТИЛГАН ШАХСЛАРГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


7. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига жалб қилинадиган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши, давлат тилини билиши, умумий ўрта, ўрта махсус (касб-ҳунар таълими) ёки олий маълумотга эга бўлиши, ёши 16 ёшдан юқори бўлиши, ақли расо, аҳоли билан мулоқотга кириша оладиган (гапириш ва эшитиш қобилиятига эга), планшет қурилмаларидан фойдалана оладиган бўлиши талаб этилади.


8. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига жалб этиладиган фуқароларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати мавжуд бўлиши лозим.



4-БОБ. СИНОВ ТАРИҚАСИДА РЎЙХАТДАН

ЎТКАЗУВЧИ ХОДИМЛАР МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ


9. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига жалб этиладиган шахсларнинг асосий иш (ўқиш) жойларидаги лавозими ва ўртача ойлик маошлари (стипендиялари) сақлаб қолинади.


10. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга оширишга жалб этиладиган шахслар меҳнатига ушбу Низомга иловасига мувофиқ ҳақ тўланади.


11. Агар шартномада кўрсатилган иш муддати тугамасдан аввал шартнома бекор қилинадиган бўлса, иш ҳақи ҳақиқий ишланган вақтга (муддатга) мутаносиб равишда ҳисобланади.


12. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларида фаол иштирок этган шахслар самарали меҳнат фаолиятидан келиб чиқиб, Давлат статистика қўмитаси раиси ҳамда ҳудудий комиссияларнинг қарорига асосан мукофот ёки қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши мумкин.


13. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига жалб қилинадиган шахслар меҳнатига Давлат бюджети маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига ҳақ тўланади.


14. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига жалб этилган шахслар билан меҳнат муносабатлари ва фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, Фуқаролик кодекси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади.






Низомга

ИЛОВА



Синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида

рўйхатдан ўтказиш ишларига жалб этиладиган

шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори

       

Лавозими


Иш даври


Бир ойлик тўлов миқдори


       

Туман синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш бўлими

        

Бўлим бошлиғи


2022 йил

май-октябрь

меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 5,0 баравари миқдорида


Бўлим бошлиғи ўринбосари


2022 йил

май-октябрь


меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 5,0 баравари миқдорида - 10%


Бўлим бош мутахассиси


2022 йил

май-октябрь


меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 4,5 баравари миқдорида


      

Рўйхатдан ўтказиш участкаси

         

Участка бошлиғи


2022 йил

июль-октябрь


меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 4,5 баравари миқдорида


Участка бошлиғи ўринбосари


2022 йил

июль-октябрь


меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 4,5 баравари миқдорида - 10%


     

Инструкторлик ва стационар рўйхатдан ўтказиш участкаси

        

Инструктор


2022 йил

июль-сентябрь


меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 4,0 баравари миқдорида


Уй-жой ва хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатини тузувчи


2022 йил

май-май

Стационар рўйхатдан ўтказувчи


2022 йил

июль-сентябрь


меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3,5 баравари миқдорида


Рўйхатдан ўтказувчи


2022 йил

июль-сентябрь


         

Изоҳ. Айрим ҳолларда синов тариқасида жалб этиладиган шахсларнинг иш даврига ўзгартириш киритилиши мумкин.

         

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 20 апрель




















































Время: 0.0079
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск