ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /

Молия вазирининг 15.04.2022 й. 12-сон "Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқноманинг 285-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 27.04.2022 й. 2169-6-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.04.2022 й.

N 2169-6




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

15.04.2022 й.

N 12


БУЙРУҒИ



Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги

йўриқноманинг 285-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 августдаги ПФ-6300-сон "Давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 17 декабрдаги 105-сон буйруғи (рўйхат рақами 2169, 2010 йил 22 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 502-модда) билан тасдиқланган Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқноманинг 285-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Табеллар ташкилот раҳбарининг буйруғи билан тайинланган шахслар томонидан ҳар ойда белгиланган шаклда юритилади. Табеллар бутун ташкилот бўйича ёки тузилмавий бўлинмалар (бўлимлар, бўлинмалар, факультетлар, лабораториялар ва бошқалар)га бўлинган ҳолда юритилади. Ойнинг охирида табель бўйича ишланган кунларнинг умумий миқдори, шунингдек, ортиқча ишланган соатлар аниқланади. Тўлдирилган ва тегишли имзолар билан расмийлаштирилган табеллар, ишга қабул қилиш ва бўшатиш тўғрисидаги буйруқлардан кўчирма ҳамда бошқа (ЖШШИР, жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи, паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта маълумотлари ва бошқа) маълумотлар ташкилотнинг кадрлар бўлими (ходимлар билан ишлаш бўлинмаси ёки унинг вазифаси юклатилган ходим) томонидан "UzASBO" дастурий мажмуасига киритилади ҳамда иш ҳақи ҳисоблаш учун бухгалтерияга топширилади.".


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Молия вазири                                                                   Т. Ишметов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 27 апрель



































Время: 0.2013
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск