ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиққа тортишнинг умумий қоидалари / Солиқ тўловчиларни рўйхатга олиш /

Ўзбекистон Республикасида товар-хомашё биржаларида операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкиллаштирилган савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган) ҳамда жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудуди реализация қилиш жойи деб эътироф этиладиган электрон шаклдаги хизматларни кўрсатувчи чет эл юридик шахсларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) бўйича давлат хизматини кўрсатиш Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 02.04.2022 й. 150-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 2 апрелдаги

150-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида товар-хомашё биржаларида

операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкиллаштирилган

савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган)

ҳамда жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудуди

реализация қилиш жойи деб эътироф этиладиган электрон

шаклдаги хизматларни кўрсатувчи чет эл юридик

шахсларини давлат солиқ хизмати органларида

ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) бўйича

давлат хизматини кўрсатиш

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Регламент Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида товар-хомашё биржаларида операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкиллаштирилган савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган) чет эл юридик шахсларини (кейинги ўринларда - биржа савдоларида қатнашувчи чет эл юридик шахслари) ҳамда жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудуди реализация қилиш жойи деб эътироф этиладиган электрон шаклдаги хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахсларини (кейинги ўринларда - электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари) давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда - давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Давлат хизмати, биржа савдоларида қатнашувчи чет эл юридик шахсларига туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси (кейинги ўринларда - солиқ органи) томонидан, электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахсларига Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси (кейинги ўринларда - солиқ органи) томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайти (кейинги ўринларда - веб-сайт) орқали электрон тарзда кўрсатилади.


3. Биржа савдоларида қатнашувчи чет эл юридик шахслари биржа савдоларини ташкил этувчи жойлашган ердаги солиқ органида, электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясида уларга солиқ тўловчининг идентификация рақами берилган ҳолда ҳисобга қўйилади.


4. Давлат хизматини кўрсатиш бепул амалга оширилади.



2-БОБ. БИРЖА САВДОЛАРИДА ҚАТНАШУВЧИ

ҲАМДА ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА ХИЗМАТЛАР КЎРСАТУВЧИ

ЧЕТ ЭЛ ЮРИДИК ШАХСЛАРИНИ ҲИСОБГА ҚЎЙИШ БЎЙИЧА

ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


5. Биржа савдоларида қатнашувчи ҳамда электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари давлат солиқ хизмати органларида мазкур Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ ҳисобга қўйилади.


6. Давлат хизматидан фойдаланиш учун биржа савдоларида қатнашувчи чет эл юридик шахсининг вакили томонидан ҳисобга қўйиш тўғрисида ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ариза веб-сайт орқали электрон равишда тўлдирилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар электрон тарзда илова қилинади:

а) чет эл юридик шахси таъсис этилган мамлакатда давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг давлат тилига ёки рус тилига таржима қилинган нотариал тартибда тасдиқланган нусхаси (солиқ тўловчининг хос рақами кўрсатилган ҳолда);

б) вакилнинг фуқаролик паспорти нусхаси;

в) вакилнинг чет эл юридик шахси номидан Ўзбекистон Республикасида ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи ишончноманинг ёки бошқа ҳужжатнинг (улар мавжуд бўлган тақдирда) давлат тилига ёки рус тилига таржима қилинган нотариал тартибда тасдиқланган нусхаси.


7. Электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахсининг вакили томонидан ҳисобга қўйиш тўғрисида ушбу Регламентга 3-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ариза веб-сайт орқали электрон тарзда тўлдирилади.

Аризага чет эл юридик шахси таъсис этилган мамлакатда давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг давлат тилига ёки инглиз тилига таржима қилинган нусхаси электрон тарзда илова қилинади. Бунда ҳужжатнинг нотариал тартибда тасдиқланган нусхаси талаб этилмайди.


8. Солиқ органлари томонидан биржа савдоларида қатнашувчи ҳамда электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахсларини ҳисобга қўйишда мазкур Регламентнинг 6 ва 7-бандларида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.


9. Солиқ органлари биржа савдоларида қатнашувчи ҳамда электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахсларини мазкур Регламентнинг 6 ва 7-бандларида кўрсатилган барча зарур ҳужжатлар асосида ҳисобга қўйиш учун ариза берилган кундан эътиборан уч иш куни ичида ҳисобга қўйиши шарт.


10. Ҳисобга қўйиш учун тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Регламентнинг талабларига мувофиқ бўлмаган ҳолларда солиқ органлари томонидан бу ҳақда ариза берувчи ҳужжатлар қабул қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида электрон тарзда хабардор қилинади.


11. Аризада келтирилган маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг автоматлаштирилган тизими орқали Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрига киритилади.


12. Аризада келтирилган маълумотлар Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрида ишловдан ўтказилгач, биржа савдоларида қатнашувчи чет эл юридик шахсига солиқ органида ҳисобга қўйилганлиги ва унга идентификация рақами берилганлиги тўғрисида мазкур Регламентга 4-иловада келтирилган шаклга мувофиқ, электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахсни солиқ органида ҳисобга қўйилганлиги ва унга идентификация рақами берилганлиги тўғрисида мазкур Регламентга 5-иловада келтирилган шаклга мувофиқ гувоҳнома электрон тарзда юборилади.


13. Биржа савдоларида қатнашувчи ҳамда электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахсларининг ҳисобга қўйиладиган маълумотлари ўзгарганда, чет эл юридик шахсининг вакили томонидан бундай ўзгаришлар юзага келган кундан эътиборан ўн календарь кунидан кечиктирмай веб-сайт орқали электрон тарзда биржа савдоларида қатнашувчи чет эл юридик шахси томонидан солиқ органига аввал тақдим қилинган маълумотлар ўзгарганлиги тўғрисида мазкур Регламентга 6-иловада келтирилган шаклга мувофиқ, электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахси томонидан солиқ органига аввал тақдим қилинган маълумотлар ўзгарганлиги тўғрисида мазкур Регламентга 7-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ариза тақдим этилади.


14. Тақдим этилган маълумотлар асосида солиқ органлари томонидан чет эл юридик шахсининг ҳисоб маълумотларига уч иш куни ичида тегишли ўзгартиришлар киритилади.



3-БОБ. БИРЖА САВДОЛАРИДА ҚАТНАШУВЧИ

ҲАМДА ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА ХИЗМАТЛАР КЎРСАТУВЧИ

ЧЕТ ЭЛ ЮРИДИК ШАХСЛАРИНИ ҲИСОБДАН ЧИҚАРИШ

БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


15. Давлат хизматидан фойдаланиш учун биржа савдоларида қатнашувчи чет эл юридик шахсининг вакили томонидан товар-хомашё биржалари ва (ёки) ташкиллаштирилган савдоларда фаолияти тўлиқ тугатилиб, банк ҳисобварақлари ёпилгандан сўнг ўн беш календарь кунидан кечиктирмай мазкур Регламентга 8-иловада келтирилган шаклга мувофиқ, электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахсининг вакили томонидан электрон шаклда хизматлар кўрсатиш тугатилган кундан эътиборан ўттиз календарь кунидан кечиктирмай мазкур Регламентга 9-иловада келтирилган шаклга мувофиқ солиқ органига ҳисобдан чиқариш тўғрисида ариза веб-сайт орқали электрон тарзда тақдим этилади.


16. Солиқ органлари томонидан чет эл юридик шахсларини ҳисобдан чиқариш қуйидаги шартлар бажарилганда амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган солиқлар ва йиғимларни тўлаш мажбурияти тўлиқ бажарилган ва солиқ қарзи мавжуд бўлмаганда;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Давлат солиқ қўмитасига электрон шаклда юборилган ахборот асосида биржа савдоларида қатнашувчи чет эл юридик шахсларининг банк ҳисобварақлари ёпилганлиги тасдиқланганда.


17. Чет эл юридик шахсларини ҳисобдан чиқариш мазкур Регламентнинг 16-бандида белгиланган шартлар бажарилгандан сўнг уч иш куни ичида амалга оширилади.


18. Солиқ органлари томонидан биржа савдоларида қатнашувчи чет эл юридик шахслари ҳисобдан чиқарилгандан сўнг мазкур Регламентга 10-иловада келтирилган шаклга мувофиқ, электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари ҳисобдан чиқарилгандан сўнг мазкур Регламентга 11-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисидаги маълумотнома реал вақт режимида электрон тарзда тақдим этилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


19. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида товар-хомашё биржаларида

операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкиллаштирилган

савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган

(сотадиган) ҳамда жисмоний шахсларга Ўзбекистон

Республикаси ҳудуди реализация қилиш жойи деб

эътироф этиладиган электрон шаклдаги хизматларни

кўрсатувчи чет эл юридик шахсларини давлат

солиқ хизмати органларида ҳисобга

қўйиш (ҳисобдан чиқариш)

СХЕМАСИ

      

     

Босқичлар

   


     

Субъектлар

      


      

Чора-тадбирлар

      


     

Муддатлар

       








I. ҲИСОБГА ҚЎЙИШ БЎЙИЧА








1-босқич


     

Биржа савдоларида қатнашувчи ёки электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахсининг вакили

     


Ҳисобга қўйиш тўғрисида Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайт орқали электрон тарзда ариза тўлдиради.


Мурожаат қилинганда

(реал вақт режимида)












2-босқич


Давлат солиқ хизмати органи


    

1. Биржа савдоларида қатнашувчи ёки электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахсларини ҳисобга қўяди.


2. Аризада келтирилган маълумотларни Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрига киритади.

      


Ариза тақим қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида











3-босқич


Давлат солиқ хизмати органи


Биржа савдоларида қатнашувчи ёки электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахсига солиқ органида ҳисобга қўйилганлиги ва унга идентификация рақами берилганлиги тўғрисида гувоҳнома тақдим этади.


    

Маълумотлар Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрида ишловдан ўтказилгандан сўнг

    





II. ҲИСОБДАН ЧИҚАРИШ БЎЙИЧА








4-босқич


      

Биржа савдоларида қатнашувчи чет эл юридик шахсининг вакили





Электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахсининг вакили



Ҳисобдан чиқариш тўғрисида Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайт орқали электрон тарзда ариза тақдим этади.


       

Фаолияти тўлиқ тугатилиб, банк ҳисобварақлари ёпилгандан сўнг ўн беш календарь кунидан кечиктирмай



Электрон шаклда хизматлар кўрсатиш тугатилган кундан эътиборан ўттиз календарь кунидан кечиктирмай

     











5-босқич


Давлат солиқ хизмати органи


      

1. Биржа савдоларида қатнашувчи ёки электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахсларини белгиланган шартлар бажарилган тақдирда ҳисобдан чиқаради.


2. Биржа савдоларида қатнашувчи ёки электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этади.

       


Реал вақт режимида




       

       




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида товар-хомашё биржаларида

операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкилий савдоларда

жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган)

чет эл юридик шахсларини солиқ органларида

ҳисобга қўйиш тўғрисида

АРИЗА

     

Норезидент юридик шахс сифатида ҳисобга олишингизни сўрайман ҳамда қуйидаги маълумотларни тақдим этаман.

        

Чет эл юридик шахси ҳақида умумий маълумотлар

       

Тўлиқ номи

      




































      

Қисқача номи (мавжуд бўлса)

       



































          

Рўйхатдан ўтган давлати

         



































      

Рўйхатдан ўтган рақами





Рўйхатдан ўтган давлатдаги СТИР





































Чет элдаги юридик манзили

       

Почта индекси













Давлат номи

























































































           

Ҳудуд (штат, шаҳар, ўлка, туман)

               






























       

Кўча

               






























             

Уй рақами















Телефон рақами (код билан)



























































































Хонадон рақами













Электрон почта манзили















































     

Ташкилий ҳуқуқий шакли

      































Чет элдаги асосий фаолият тури

       



































    

      

Ушбу аризада кўрсатилган маълумотларнинг

ҳақиқийлиги ва тўлиқлигини тасдиқлайман.

1. Юридик шахс раҳбари       q

2. Юридик шахс вакили         q

      

Фамилияси
















      

Исми
















      


Отасининг исми*
















  

Вакилнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжат*


Номи

















Раками

















*) Мавжуд бўлса.






Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи

чет эл юридик шахсини солиқ органида

ҳисобга қўйиш тўғрисида

АРИЗА

      

Электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахси сифатида ҳисобга қўйишингизни сўрайман ҳамда қуйидаги маълумотларни тақдим этаман.


Чет эл юридик шахси ҳақида умумий маълумотлар

    

Юридик шахс номи:

     



































       

Чет элдаги юридик манзили:


Давлат номи

      




























      

Ҳудуд (штат, шаҳар, ўлка, туман)

       



























       

Кўча

           






























          

Уй рақами















Веб-сайти*



























































































Хонадон рақами













Электрон почта манзили
















































Рўйхатдан ўтган давлати

          



































      

Бошқа маълумотлар

         

Савдо белгиси номи*

        



































         

Чет давлатдаги СТИР*




Чет давлатдаги рўйхатга олинган рақами




































        

Кўрсатилаётган хизмат ҳақида маълумотлар

    

Кўрсатилаётган хизмат тури

        





































































          

Мобил илова номи*




Хизмат кўрсатилаётган веб-сайти*



































        

Ваколатли шахс ҳақида маълумот

          

Фамилияси





Электрон почта манзили

































Исми





Телефон раками

































Отасининг исми*






































*) Мавжуд бўлса.






Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

      

     

Ўзбекистон Республикасида товар-хомашё биржаларида

операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкилий савдоларда

жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган)

чет эл юридик шахси солиқ органида ҳисобга

қўйилганлиги ва унга идентификация

рақами берилганлиги тўғрисида

ГУВОҲНОМА

     

     

ЧЕТ ЭЛ ЮРИДИК ШАХСИНИНГ ИДЕНТИФИКАЦИЯ РАҚАМИ

      

     




























    

        

Тўлиқ номи:

          


       

Қисқача номи:

        




СТИР берилган сана: _________________



_____________________ туман (шаҳар)

Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи


Ф.И.О.:_______________________________

    

        

      

          




Маъмурий регламентга

5-ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

ЙИРИК СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР БЎЙИЧА ҲУДУДЛАРАРО

ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ

      

STATE TAX COMMITTEE OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN

INTERREGIONAL STATE TAX INSPECTION FOR LARGE TAXPAYERS

        

ГОСУДАРСТВЕННЫЙ НАЛОГОВЫЙ КОМИТЕТ

РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН МЕЖРЕГИОНАЛЬНАЯ

НАЛОГОВАЯ ИНСПЕКЦИЯ ПО КРУПНЫМ

НАЛОГОПЛАТЕЛЬЩИКАМ

     

Электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл

юридик шахси солиқ органида ҳисобга қўйилганлиги

ва унга солиқ тўловчининг идентификация

рақами берилганлиги тўғрисида

ГУВОҲНОМА

        

C E R T I F I C A T E

on registration at the tax authority and assignment

of Taxpayer Identification Number to the foreign

legal entity providing e-services

         

С В И Д Е Т Е Л Ь С Т В О

о постановке на учет в налоговом органе и присвоении

идентификационного номера налогоплательщика

иностранному юридическому лицу, оказывающему

услуги в электронной форме

       

Чет эл юридик шахсининг тўлиқ номи:

Full name of the foreign legal entity:

Полное наименование иностранного юридического лица:

        


         

Солиқ тўловчининг идентификация рақами. ҚҚС тўловчиси рақами:

Taxpayer identification number. VAT payer number:

Идентификационный номер налогоплательщика. Номер плательщика НДС:

       

       





















        

Ҳисобга қўйилган сана:

Registration date:

Дата постановки на учет: ______ _______ ____________



     

    




Маъмурий регламентга

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида товар-хомашё биржаларида

операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкилий савдоларда

жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган)

чет эл юридик шахси томонидан солиқ органига

аввал тақдим қилинган маълумотлар

ўзгарганлиги тўғрисида

АРИЗА

       

Қуйидаги маълумотларни ўзгартиришингизни сўрайман*:

  

q Чет эл юридик шахси тўғрисида

q Чет эл юридик шахсининг манзили тўғрисидаги

q Чет эл юридик шахсининг асосий фаолият тури тўғрисидаги

q Чет эл юридик шахси вакили тўғрисидаги

Чет эл юридик шахси ҳақида умумий маълумотлар


Тўлиқ номи







































































      

Қисқача номи (мавжуд бўлса)



































          

Рўйхатдан ўтган рақами





Рўйхатдан ўтган давлатдаги СТИР
































     

Чет элдаги юридик манзили

       

Почта индекси










Давлат номи




































































Ҳудуд (штат, шаҳар, ўлка, туман)
























































Кўча

               






























             

Уй рақами















Телефон рақами (код билан)



























































































Хонадон рақами













Электрон почта манзили















































     

Чет элдаги асосий фаолият тури




































    

Ушбу аризада кўрсатилган маълумотларнинг

ҳақиқийлиги ва тўлиқлигини тасдиқлайман.

1. Юридик шахс раҳбари       q

2. Юридик шахс вакили         q

      

Фамилияси
















      

Исми
















      


Отасининг исми**
















  

Вакилнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжат**


Номи

















Раками

















       

* ) Ўзгариш мавжуд бўлса + белгиси қўйилади.


* *) Мавжуд бўлса.






Маъмурий регламентга

7-ИЛОВА



Электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи

чет эл юридик шахси томонидан солиқ органига

аввал тақдим қилинган маълумотлар

ўзгарганлиги тўғрисида

АРИЗА

     

Қуйидаги маълумотларни ўзгартиришингизни сўрайман*:

    

q Чет эл юридик шахси тўғрисида

q Бошқа маълумотлар тўғрисида

q Кўрсатилаётган хизмат тўғрисида

q Ваколатли шахс тўғрисида

       

Чет эл юридик шахси ҳақида умумий маълумотлар


Юридик шахс номи:

        



































       

Чет элдаги юридик манзили:


Давлат номи

      




























      

Ҳудуд (штат, шаҳар, ўлка, туман)

      



























       

Кўча

           






























          

Уй рақами















Веб-сайти**



























































































Хонадон рақами













Электрон почта манзили















































Рўйхатдан ўтган давлати




































      

Бошқа маълумотлар

         

Савдо белгиси номи**

       



































          

Чет давлатдаги СТИР**





Чет давлатдаги рўйхатга олинган рақами




































        

Кўрсатилаётган хизмат ҳақида маълумотлар


Кўрсатилаётган хизмат тури

        



































Мобил илова номи**





Хизмат кўрсатилаётган веб-сайти**



































        

Ваколатли шахс ҳақида маълумотлар

          

Фамилияси





Электрон почта манзили



































Исми





Телефон рақами



































Отасининг исми**








































       

* ) Ўзгариш мавжуд бўлса + белгиси қўйилади.


* *) Мавжуд бўлса.






Маъмурий регламентга

8-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида товар-хомашё биржаларида

операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкилий савдоларда

жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган)

чет эл юридик шахсини солиқ органида

ҳисобдан чиқариш тўғрисида

АРИЗА

       

Биржа савдоларида фаолият тугатилганлиги муносабати билан ҳисобдан чиқаришингизни сўрайман.

      

Юридик шахс тўлиқ номи

      







































































      

Қисқача номи (мавжуд бўлса)

       



































          

СТИР





























































      

Ушбу аризада кўрсатилган маълумотларнинг

ҳақиқийлиги ва тўлиқлигини тасдиқлайман.

1. Юридик шахс раҳбари       q

2. Юридик шахс вакили         q

      

Фамилияси
















      

Исми
















      


Отасининг исми*
















  

Вакилнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжат*


Номи

















Раками


















*) Мавжуд бўлса.






Маъмурий регламентга

9-ИЛОВА



Электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи

чет эл юридик шахсини солиқ органида

ҳисобдан чиқариш тўғрисида

АРИЗА

         

Электрон хизматлар кўрсатиш тугалланганлиги муносабати билан ҳисобдан чиқаришингизни сўрайман.

       

Юридик шахс номи

      







































































      

СТИР




























































Электрон почта манзили

       



































          

      

Ваколатли шахс ҳақида маълумот

          

Фамилияси





Электрон почта манзили



































Исми





Телефон рақами



































Отасининг исми*








































*) Мавжуд бўлса.






Маъмурий регламентга

10-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида товар-хомашё биржаларида

операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкилий савдоларда

жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган)

чет эл юридик шахси солиқ органида ҳисобдан

чиқарилганлиги тўғрисида

МАЪЛУМОТНОМА

     


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

______________ ТУМАН (ШАҲАР)

ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ


Манзили ________________________________

________________________________________

тел. _______________, факс _______________

20__ йил "____" ___________

__________________-сон




       


шуни маълум қиладики,

(туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси)


       


(чет эл юридик шахсининг тўлиқ номи)

      

чет эл юридик шахси вакили


СТИР




























































       

      

томонидан тақдим этилган ариза асосида Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига асосан да солиқ органида ҳисобдан

    

чиқарилди.

.


(кун, ой, йил)




Давлат солиқ инспекцияси

бошлиғи (ўринбосари) __________________________________________

                                                   (Ф.И.О.)

   

      

    

           




Маъмурий регламентга

11-ИЛОВА



Электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи

чет эл юридик шахси солиқ органида

ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисида

МАЪЛУМОТНОМА

       


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

ЙИРИК СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР

БЎЙИЧА ҲУДУДЛАРАРО

ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ


Манзили ________________________________

________________________________________

тел. _______________, факс _______________

20__ йил "____" ___________

__________________-сон




           


шуни маълум қиладики,

(давлат солиқ инспекцияси)


       


(чет эл юридик шахсининг тўлиқ номи)

      

чет эл юридик шахси вакили

СТИР




























































томонидан тақдим этилган ариза асосида Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига асосан да солиқ органида ҳисобдан

    

чиқарилди.

.


(кун, ой, йил)




Давлат солиқ инспекцияси

бошлиғи (ўринбосари) __________________________________________

                                                   (Ф.И.О.)

   

      

      

       

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 2 апрель


























































Время: 0.0220
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск