ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Аудит /

Молия вазирининг 04.04.2022 й. 11-сон "Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумот шакли ва уни тўлдириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 27.04.2022 й. 2515-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.04.2022 й.

N 2515-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

04.04.2022 й.

N 11


БУЙРУҒИ



"Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги

маълумот шакли ва уни тўлдириш қоидаларини

тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон "Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2013 йил 9 сентябрдаги 83-сон "Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумот шакли ва уни тўлдириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 2515, 2013 йил 9 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 41-сон, 553-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Молия вазири                                                                 Т. Ишметов






Буйруққа

ИЛОВА



"Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумот

шакли ва уни тўлдириш қоидаларини тасдиқлаш

ҳақида"ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар

1. 1-иловада:


а) "Лицензия тури, рақами ва берилган санаси" сатри қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритилган санаси



";

б) III боб қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"III. Кўрсатилган хизматлар ҳажми

Кўрсаткичлар номи

Сатр

рақами


Ҳисобот йилида


Ўтган йилда


аудиторлик

хизматлари

кўрсатилган

хўжалик

юритувчи

субъектлар

сони


хизматлар

суммаси

(минг сўм)


аудиторлик

хизматлари

кўрсатилган

хўжалик

юритувчи

субъектлар

сони


хизматлар

суммаси

(минг сўм)



1


2

3

4

5

6


Аудиторлик хизматлари ҳажми - жами,


12

Х

Х

Х

Х


шу жумладан:








а) мажбурий аудиторлик текширувлари


13






б) ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувлари


14






в) таҳлилий текширувлар ва ишончни таъминлайдиган топшириқлар бўйича кўрсатилган хизматлар


15






г) турдош хизматлар


16





";

в) IV бобда:


24-сатр қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

манбалари юридик ва жисмоний шахсларнинг ажратмаларидан иборат бўлган хайрия, жамоат фондлари ва бошқа фондлар


24



";

25-сатр чиқариб ташлансин;


г) VI боб қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"VI. Аудиторлик хулосалари

Кўрсаткичлар номи


Сатр

рақами


Ҳисобот йилида



сони,

жами

шундан аудиторлик хулосалар



ижобий

фикр

билди-

рилган


салбий

фикр

билди-

рилган


изоҳлар

билан

фикр

билди-

рилган


фикр

билди-

риш рад

этилган



1


2

3

4

5

6

7


Берилган аудиторлик хулосаларининг сони - жами


38







шу жумладан:



Х

Х

Х

Х

Х


мажбурий аудиторлик текширувлари бўйича


39







ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувлари бўйича


40







38-сатрдан:



Х

Х

Х

Х

Х


Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида тайёрланган молиявий ҳисоботларга берилган хулосалар сони


41






".

          

2. 2-иловада:


а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Аудиторлик ташкилотлари томонидан Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумотни (бундан буён Маълумот деб юритилади) тақдим этиш аудиторлик ташкилотининг мажбуриятларидан бири ҳисобланади.";


б) 2-банднинг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Маълумот 31 декабрь ҳолатига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ёзма ёки "Аудит" дастурий мажмуи ахборот тизими орқали электрон шаклда ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 20 январигача тақдим этилади.";


в) 4-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритилган санаси" сатрида аудиторлик ташкилотининг Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритилган санаси кўрсатилади;";


г) 16-банддаги "махсус савол бўйича текширувлар ва кўрсатилган профессионал" деган сўзлар "таҳлилий текширувлар ва ишончни таъминлайдиган топшириқлар ҳамда кўрсатилган турдош" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 17 ва 20-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;


е) 19-банддаги "13-17" рақамлари "13-16" рақамлари билан алмаштирилсин;


з) 24-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу сатрлар Ўзбекистон Республикаси "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилган хўжалик юритувчи субъектлар сони ва хизматлар суммасини кўрсатган ҳолда тўлдирилади:";

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"24-сатрнинг 3 ва 4-устунларида мос равишда манбалари юридик ва жисмоний шахсларнинг ажратмаларидан иборат бўлган хайрия, жамоат фондлари ва бошқа фондлар бўйича кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси кўрсатилади;";

саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўққизинчи - ўн тўртинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи - ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилардаги "энг кам иш ҳақининг" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш миқдорининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


и) 32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"32. 41-сатрда 38-сатр маълумотларидан Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида тайёрланган молиявий ҳисоботни аудиторлик текширувидан ўтказиш натижалари юзасидан ҳисобот йилида берилган аудиторлик хулосалари турлари бўйича кўрсатилади.".


3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон аудиторлар палатаси, Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 27 апрель





































Время: 0.2311
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск