язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Транспорт/ Темирйўл транспорти/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.11.2004 й. 559-сон "Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон янги темир йўл линияси қурилиши лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.11.2004 й.

N 559



ТОШГУЗАР-БОЙСУН-ҚУМҚЎРҒОН

ЯНГИ ТЕМИР ЙЎЛ ЛИНИЯСИ ҚУРИЛИШИ

ЛОЙИҲАСИНИ    АМАЛГА    ОШИРИШНИ

ЖАДАЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон янги темир йўл линияси қурилиши лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштириш, лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишлари сифати устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини мунтазам асосда амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси - Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон янги темир йўл линияси қурилиши бўйича буюртмачи этиб;

"Боштранслойиҳа" очиқ акциядорлик жамияти - бош лойиҳалаш ташкилоти этиб;

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг йўл хўжалиги бошқармаси - лойиҳанинг бош пудратчи ташкилоти этиб белгилансин.

"Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон темир йўл линияси қурилишининг боришини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича Республика комиссиясининг янгиланган таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг қуйидагиларни:

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг "Кўприкқурилиш" трестини - темир-бетон кўприклар қурилиши бўйича;

"Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компаниясини - ер полотноси ва кичик сунъий иншоотлар қурилиши бўйича;

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг тегишли бўлинмаларини - йўлнинг устки иншооти, ер полотноси, сигнализация, марказлаштириш, тўсиш ва алоқа воситалари қурилиши бўйича ихтисослаштирилган ишларни бажариш учун субпудрат асосида жалб этиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.

Белгилансинки, ишларни амалга ошириш учун бош пудратчи ташкилот томонидан бошқа субпудрат ташкилотлари, шу жумладан хорижий субпудрат ташкилотлари белгиланган тартибда жалб этилиши мумкин.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг қабул қилинган техник ечимларнинг ишончлилигини ҳамда объектдан фойдаланишнинг хавфсизлигини аниқлаш мақсадида, мураккаб тоғ шароитларида темир йўлларни лойиҳалаш, қуриш ва реконструкция қилиш масалаларида тажрибага эга бўлган нуфузли хорижий лойиҳалаш ташкилотларини жалб этиш йўли билан лойиҳани мустақил экспертизадан ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда эксперт ташкилотни танласин ва лойиҳани экспертизадан ўтказиш юзасидан шартнома тузсин.


4. Қуйидагилар:

капитал қўйилмалар ҳажмлари ва Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон янги темир йўл линияси қурилишини молиялаштириш манбалари 2-иловага* мувофиқ;

Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон янги темир йўл линияси қурилишини ташкил этишнинг 2007 йил декабрь ойида оралиқ ишчи қатновни очишни назарда тутувчи йириклаштирилган тармоқ жадвали 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Қуйидагилар учун:

қурилиш-монтаж ишларининг ўз вақтида амалга оширилиши учун жавобгарлик - "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясига (О.Ж. Раматов);

объект қурилишининг ўз вақтида молиялаштирилиши учун жавобгарлик - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги (Р.С. Азимов), Молия вазирлиги (С.Б. Раҳимов) ва "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясига (О.Ж. Раматов);

Япония пудратчилари билан тоғ участкаси бўйича контрактларнинг ўз вақтида тузилиши ва уларнинг амалга оширилиши учун жавобгарлик - Иқтисодиёт вазирлиги (Р.С. Азимов) ва Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига (Э.М. Ғаниев) юклансин.


6-7. Махфий.


8. Қурилаётган темир йўл линиясида лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишлари сифатини назорат қилиш бўйича 4-иловага мувофиқ таркибда доимий ишлайдиган комиссия ташкил этилсин.

Доимий ишлайдиган комиссияга қуйидаги вазифаларни бажариш юклансин:

ишлаб чиқиладиган иш ҳужжатларини ва қабул қилинган лойиҳа ечимларининг экспертизасини таъминлаш;

қурилиш-монтаж ишлари сифати, қурилиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши, қўлланилаётган қурилиш материаллари, буюмлар ва конструкциялар сифатининг давлат стандартлари, нормалари ва техник шартларига мувофиқлиги устидан мунтазам равишда қатъий назорат ўрнатиш;

қурилиш-монтаж ишларининг технологик изчиллигига, тасдиқланган тармоқ жадвалига мувофиқ ишларнинг ҳар бир босқичи ва тури бўйича ташкилий-техник тадбирларга риоя этилиши устидан доимий назоратни амалга ошириш;

шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг аниқланган бузилишларини таҳлил қилиш ва умумлаштириш, уларни бартараф этиш бўйича таклифларни белгиланган тартибда тезкорлик билан киритиш;

лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда шаҳарсозлик нормалари, қоидалари ва стандартларининг бузилганлиги учун молиявий ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа санкцияларни белгиланган тартибда қўллаш тўғрисида таклифлар киритиш.

Доимий ишлайдиган комиссия Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон темир йўл линияси қурилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича Республика комиссиясига ишларнинг натижалари тўғрисида ҳар ойда ахборот тақдим этсин.

Доимий ишлайдиган комиссияга, зарур ҳолларда, ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этишга рухсат берилсин.


9. Белгилансинки, хорижий эксперт ташкилотларни ва мустақил экспертларни жалб этиш, шунингдек доимий ишлайдиган комиссиянинг қурилаётган темир йўл линиясидаги лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишлари сифатини назорат қилиш бўйича фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси ўз маблағлари ҳисобига қопланади.


10. Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон темир йўл линияси қурилишини ўз вақтида тугаллаш учун "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси ва "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси томонидан ўз маблағлари ҳисобига қўшимча равишда сотиб олинадиган йўл-қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналарнинг ҳисоблаб чиқилган рўйхати 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги билан биргаликда ишларни амалга ошириш жадвалига мувофиқ техника ва асбоб-ускуналар етказиб бериш юзасидан 2005 йилнинг биринчи ярим йиллиги мобайнида танлов савдолари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласинлар.

Лойиҳани амалга ошириш даврида "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси ва "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси 5-иловага мувофиқ рўйхат бўйича қўшимча равишда четдан сотиб олинадиган ва келтириладиган қурилиш-йўл техникаси ҳамда асбоб-ускуналари учун божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш учун йиғимлардан ташқари) истисно тариқасида озод қилинсин.


11. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон янги темир йўл линияси қурилишини жадаллаштириш тўғрисида" 2003 йил 24 январдаги 43-сон қарорининг 3-банди;

Вазирлар Маҳкамасининг "Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон янги темир йўл линияси қурилиши лойиҳасини амалга ошириш учун Япония Ҳукумати томонидан берилаётган имтиёзли кредитдан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 4 октябрдаги 458-сон қарорига 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов



*) 2-3, 5-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 30 ноябрдаги

559-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон темир йўл линияси

қурилишининг боришини мувофиқлаштириш ва

назорат қилиш бўйича Республика комиссияси

ТАРКИБИ


Мирзиёев Ш.М.

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, комиссия раиси


Азимов Р.С.

-

Бош вазир ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари


Комиссия аъзолари:


Раҳимов С.Б.

-

Молия вазири


Матлюбов Б.А.

-

Давлат божхона қўмитасининг раиси


Эшмуратов А.Х.

-

Сурхондарё вилояти ҳокими


Зайниев Н.

-

Қашқадарё вилояти ҳокими


Раматов А.Ж.

-

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси бошқарувининг раиси


лавозимига кўра

-

Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири


Гадоев Э.Ф.

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Ҳасанов С.С.

-

Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари


Исломхўжаев Х.С.

-

Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раисининг ўринбосари


Тохтаев А.Р.

-

"Давархитектқурилиш" қўмитасининг раиси


Абдуллаев М.А.

-

"Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компаниясининг раиси


Акрамов Э.М.

-

"Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компаниясининг раиси


Аҳмедов А.А.

-

"Ўзнефтмаҳсулот" компаниясининг бош директори


Исаев А.Н.

-

"Ўзмонтажмахсусқурилиш" уюшмаси бошқарувининг раиси


Сирожев А.З.

-

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси раисининг ўринбосари


Исмоилов Х.Д.

-

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг капитал қурилиш дирекцияси бошлиғи


лавозимига кўра

-

Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси


Мирхўжаев З.С.

-

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқарувининг раиси


Ваҳобов Т.К.

-

Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг директори


Рўзиев Р.В.

-

"Боштранслойиҳа" ОАЖ лойиҳалаштириш-қидирув институтининг директори


Божок П.В.

-

"Тоштемирйўллойиҳа" МЧЖ лойиҳалаштириш институти директори вазифасини бажарувчи


лавозимига кўра

-

"Давархитектқурилиш" қўмитасининг Давлат архитектура-қурилиш назорати бош бошқармаси бошлиғи


Донаев Ш.Х.

-

Ғузор тумани ҳокими


Бойниёзов Э.Б.

-

Бойсун тумани ҳокими


Тошев Т.Т.

-

Деҳқонобод тумани ҳокими


Чориев Н.А.

-

Қумқўрғон тумани ҳокими


Юсупов Б.В.

-

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғи


Изоҳ. Республика комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Комиссия таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ходимлар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 30 ноябрдаги

559-сон қарорига

4-ИЛОВА



Қурилаётган темир йўл линиясидаги лойиҳалаш

ва қурилиш-монтаж ишлари сифатини назорат

қилиш бўйича доимий ишлайдиган комиссия

ТАРКИБИ

Йўлдошев О.М.

-

"Давархитектқурилиш" қўмитаси раисининг ўринбосари, комиссия раҳбари


Шукуров А.С.

-

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг бош менежери-бош муҳандиси, комиссия раҳбарининг ўринбосари


Шодиев М.И.

-

"Давархитектқурилиш" қўмитасининг шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бошқармаси бошлиғи


Ҳидоятов А.Х.

-

"Давархитектқурилиш" қўмитасининг Давлат архихитектура-қурилиш назорати бош бошқармаси бошлиғи


Аҳмедов У.С.

-

Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон янги темир йўл қурилишининг бошлиғи


Рўзиев Р.В.

-

"Боштранслойиҳа" ОАЖ лойиҳалаштириш-қидирув институтининг директори


Божок П.В.

-

"Тоштемирйўллойиҳа" ОАЖ лойиҳалаштириш институти директори вазифасини бажарувчи


Бобожонов А.Х.

-

Қашқадарё вилояти Давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияси бошлиғи


Умаров Х.У.

-

Сурхондарё вилояти Давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияси бошлиғи


Савин А.И.

-

"Боштранслойиҳа" ОАЖнинг лойиҳа бош муҳандиси


Улуғбеков В.В.

-

"Туннелмахсуслойиҳа" институтининг лойиҳа бош муҳандиси


Мирсолиҳов М.М.

-

"Тоштемирйўллойиҳа" ОАЖнинг лойиҳа бош муҳандиси


Абдурашидов Э.Ш.

-

"Ўздавтемирйўлназорат" давлат инспекциясининг Қарши-Термиз минтақавий инспекцияси бошлиғи