ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 28.04.2022 й. 12-сон "Эпизоотик вазиятни ўрганиш мақсадида мутахассисларни хорижий мамлакатларга юбориш заруратини аниқлаш мезонлари ва юбориш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 29.04.2022 й. 3198-1-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
29.04.2022 й.
N 3198-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ
РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ
ҚЎМИТАСИНИНГ
28.04.2022 й.
N 12
ҚАРОРИ
Эпизоотик вазиятни ўрганиш мақсадида
мутахассисларни хорижий мамлакатларга юбориш
заруратини аниқлаш мезонлари ва юбориш тартиби
тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 майдаги 277-сон "Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 24 октябрдаги 12-сон қарори (рўйхат рақами 3198, 2019 йил 29 ноябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 10/19/3198/4095-сон) билан тасдиқланган Эпизоотик вазиятни ўрганиш мақсадида мутахассисларни хорижий мамлакатларга юбориш заруратини аниқлаш мезонлари ва юбориш тартиби тўғрисидаги низомнинг 21-24-бандлари ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор 2022 йил 1 сентябрдан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси
Ветеринария ва чорвачиликни
ривожлантириш давлат қўмитасининг раиси Б.Т. Норкобилов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 29 апрель