ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар /

Миллий гвардия қўмондонининг 05.04.2022 й. 98-сон "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти базасида идоравий ўқотар қурол ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган ташкилотлар ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курслари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 29.04.2022 й. 2997-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.04.2022 й.

N 2997-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИ

ҚЎМОНДОНИНИНГ

05.04.2022 й.

N 98


БУЙРУҒИ



"Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

Ҳарбий-техник институти базасида идоравий ўқотар

қурол ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда

улардан фойдаланишга рухсат берилган ташкилотлар

ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курслари

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Қурол тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сон "Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2018 йил 31 мартдаги 83-сон "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти базасида идоравий ўқотар қурол ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган ташкилотлар ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курслари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 2997, 2018 йил 12 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2018 й., 10/18/2997/1069-сон) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Қўмондон                                                                          Р. Джураев




Буйруққа

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

Ҳарбий-техник институти базасида идоравий ўқотар

қурол ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда

улардан фойдаланишга рухсат берилган ташкилотлар

ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курслари

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Буйруқда:


а) буйруқ номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази, Фарғона минтақавий ўқув маркази, Жиззах минтақавий ўқув маркази ва Тошкент минтақавий ўқув марказининг базасида хизмат қуроли ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган вазирлик ва идораларнинг қўриқлаш (ҳарбийлаштирилган, қоровуллик) бўлинмалари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида";


б) буйруқ муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг "Қурол тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сон "Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ буюраман:";


в) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази, Фарғона минтақавий ўқув маркази, Жиззах минтақавий ўқув маркази ва Тошкент минтақавий ўқув марказининг базасида хизмат қуроли ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган вазирлик ва идораларнинг қўриқлаш (ҳарбийлаштирилган, қоровуллик) бўлинмалари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.".


2. Низомда:


а) низом номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази, Фарғона минтақавий ўқув маркази, Жиззах минтақавий ўқув маркази ва Тошкент минтақавий ўқув марказининг базасида хизмат қуроли ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган вазирлик ва идораларнинг қўриқлаш (ҳарбийлаштирилган, қоровуллик) бўлинмалари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари тўғрисидаги низом";


б) низом муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази, Фарғона минтақавий ўқув маркази, Жиззах минтақавий ўқув маркази ва Тошкент минтақавий ўқув марказининг (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) базасида вазирлик ва идоралар қўриқлаш (ҳарбийлаштирилган, қоровуллик) бўлинмаларининг (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) хизмат қуроли ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларида ўқитиш тартибини белгилайди.";


в) 1-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қурол - тузилишига кўра жонли нишонни ёки бошқа нишонни уриш, сигналлар бериш учун мўлжалланган қурилмалар ва ашёлар. Тузилиши жиҳатидан қуролга ўхшаш бўлган хўжалик-маиший ва ишлаб чиқариш мақсадидаги буюмлар сифатида сертификатланган буюмлар, шунингдек тузилиши жиҳатидан қуролга ўхшаш бўлган спорт аслаҳалари қурол жумласига кирмайди;";

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"хизмат қуроли - фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини, мол-мулкни ҳимоя қилишга, табиатни ва табиий ресурсларни, қимматбаҳо ва хавфли юкларни, махсус хат-хабарларни муҳофаза қилишга доир вазифаларни бажариш чоғида юридик шахсларнинг ходимлари томонидан, шунингдек давлат органларининг мансабдор шахслари томонидан шахсий хавфсизликни таъминлаш мақсадида фойдаланиш учун мўлжалланган қурол;";

учинчи - еттинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

бешинчи хатбошидаги "Институт базасида тайёрлаш ва қайта тайёрлаш" деган сўзлар "Марказ базасида тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


г) 2-банддаги "(тайёрлаш ва қайта тайёрлаш)" деган сўзлар "(тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 3 ва 4-бандлардаги "идоравий ўқотар қурол" деган сўзлар "хизмат қуроли" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


е) қуйидаги мазмундаги 4-1-банд билан тўлдирилсин:

"4-1. Ташкилотларнинг хизмат қуроли ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланиш рухсат берилган ходимларини малакасини ошириш курслари тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларида олинган билим, кўникма ва тажрибаларини тизимли чуқурлаштириш, янги касбий билим ва маҳорат, замонавий кўникмалар ҳамда тажриба ошириш учун ходимларнинг мутахассисликка оид касбий билимларини ошириш мақсадида ташкил этилади.";


ж) 5-банддаги "қайта тайёрлаш" деган сўзлар "қайта тайёрлаш ва малака ошириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


з) 6, 7, 8, 22, 25, 33, 35, 36, 38, 41 ва 45-бандлардаги "Институт" деган сўз "Марказ" деган сўз билан алмаштирилсин;


и) 10 ва 39-бандлардаги "Институтда" деган сўз "Марказда" деган сўз билан алмаштирилсин;


й) 11 ва 44-бандларнинг иккинчи хатбошисидаги "Институтнинг" деган сўз "Марказнинг" деган сўз билан алмаштирилсин;


к) қуйидаги мазмундаги 12-1-банд билан тўлдирилсин:

"12-1. Марказларда ташкилотларнинг хизмат қуроли ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув жараёни қуйидаги ҳудудларга тақсимланган ҳолда ташкил этилади:

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Тошкент минтақавий ўқув маркази - Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Фарғона минтақавий ўқув маркази - Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Жиззах минтақавий ўқув маркази - Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази - Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий ва Бухоро вилоятлари.";


л) қуйидаги мазмундаги 13-1-банд билан тўлдирилсин:

"13-1. Ташкилотлар томонидан ходимлар уларнинг касбий ва жанговар билимларини, малака ва кўникмаларини чуқурлаштирилиши ҳамда янгилаб борилишини таъминлаш мақсадида малака ошириш курсларига ўқитиш учун юборилади.";


м) 16, 17, 21, 43-бандлардаги "Институтга" деган сўз "Марказга" деган сўз билан алмаштирилсин;


н) 18-бандда:

биринчи хатбошидаги "Институт" деган сўз "Марказ" деган сўз билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Институтнинг" деган сўз "Марказнинг" деган сўз билан алмаштирилсин;


о) 23-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "Институтга" деган сўз "Марказга" деган сўз билан алмаштирилсин;


п) 24-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"24. Тайёрлаш курсларининг умумий давомийлиги икки ярим ҳафта (90 соат), қайта тайёрлаш курсларининг умумий давомийлиги, икки ҳафта (72 соат) ҳамда малака ошириш курсларининг умумий давомийлиги тўрт ҳафта (144 соат) этиб белгиланади. Бунда, махсус курсларда ўқув юкламасининг энг кўп ҳажми бир ҳафтада 36 (54 академик) соатни, аудитория машғулотларининг энг кўп ҳажми эса, 24 (36 академик) соатни ташкил қилади.";


р) 27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"27. Қурол ва махсус воситалар билан муомала қилиш бўйича машғулотлар Марказнинг қурол, ўқ-дорилар ва махсус воситалари билан амалга оширилади. Қуролдан ўқ отишни ўргатиш машғулотлари (ўқув ўқ отиш машқлари) Марказнинг панорамали ўқ отиш тренажери ва ўқ отиш тирида ўтказилади.

Ўқ отиш тиридаги ўқув ўқ отиш машқлари Марказ бошлиғи томонидан ушбу машқлар учун масъул ходимлар (ўқ отиш машғулоти раҳбари, навбатчи шифокор, қуршов гуруҳи) тайинлангандан сўнг ўтказилади. Ўқотиш тиридаги ўқув-отиш машқларини амалий бажаришга фақат ўқув-отиш машқларининг шартлари ва хавфсизлик қоидаларига оид билим ва кўникмалар бўйича ўтказилган назорат синовларидан муваффақиятли ўтган ходимларга рухсат берилади.";


с) 31-банддаги "Институтнинг" деган сўз "Марказнинг" деган сўз билан алмаштирилсин;


т) 40-банддаги иккинчи хатбошидаги "тайёрлаш, қайта тайёрлаш" деган сўзлар "тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


у) 1, 2 ва 3-иловалар мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1, 2 ва 3-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.




Ўгартириш ва қўшимчаларга

1-ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази,

Фарғона минтақавий ўқув маркази, Жиззах минтақавий ўқув

маркази ва Тошкент минтақавий ўқув марказининг базасида

хизмат қуроли ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан

фойдаланишга рухсат берилган вазирлик ва идораларнинг

қўриқлаш (ҳарбийлаштирилган, қоровуллик) бўлинмалари

ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини

ошириш курслари тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА
























__________________________


















(ташкилот номи)


















________________________ га



















_______________________________________________________

(ташкилот номи)

      

томонидан хизмат қуроли ва махсус воситаларни

олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган

ходимларни тайёрлаш курсларида 20__ йилда ўқитиш учун

юбориладиган ходимлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Ходимнинг Ф.И.О.

Туғилган йили

Маълумоти

Яшаш манзили

Эгаллаб турган лавозими

Эгаллаб турган лавозими бўйича иш стажи (йил ва ойларда)

Тиббий текширувдан ўтиш санаси, текширув натижалари

...

1

2

3

4

5

6

7























_______________________________



___________




___________________________


(ташкилот раҳбари лавозимининг номи)



(имзо)




(Ф.И.О.)

".




Ўгартириш ва қўшимчаларга

2-ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази,

Фарғона минтақавий ўқув маркази, Жиззах минтақавий ўқув

маркази ва Тошкент минтақавий ўқув марказининг базасида

хизмат қуроли ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан

фойдаланишга рухсат берилган вазирлик ва идораларнинг

қўриқлаш (ҳарбийлаштирилган, қоровуллик) бўлинмалари

ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини

ошириш курслари тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА























___________________________
















(ташкилот номи)
















_________________________ га
















_____________________________________________

(ташкилот номи)

томонидан хизмат қуроли ва махсус воситаларни

олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган

ходимларни қайта тайёрлаш (малака ошириш) курсларида

20__ йилда ўқитиш учун юбориладиган ходимлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Ходимнинг Ф.И.О.

Туғилган йили

Маълумоти

Яшаш манзили

Эгаллаб турган лаво

зими

Эгаллаб турган лавозими бўйича иш стажи

(йил ва ойларда)

Қайта тайёрлашга (малака ошириш) юбориш

учун асос

Тиббий текширувдан ўтиш санаси, текширув натижалари

...

1

2

3

4

5

6

7

8

   
























_________________________________

(ташкилот раҳбари лавозимининг номи)



___________

(имзо)


________________________________

(Ф.И.О.)

20___ йил "_____"__________














".




Ўгартириш ва қўшимчаларга

3-ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази,

Фарғона минтақавий ўқув маркази, Жиззах минтақавий ўқув

маркази ва Тошкент минтақавий ўқув марказининг базасида

хизмат қуроли ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан

фойдаланишга рухсат берилган вазирлик ва идораларнинг

қўриқлаш (ҳарбийлаштирилган, қоровуллик) бўлинмалари

ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини

ошириш курслари тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА

________________________
















(ташкилот номи)
















_______________________ га
















БИЛДИРИШНОМА ________-сон

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг

бошлиғининг


(Марказнинг номи)


20 ____ йил "___" ___________ даги буйруғига асосан, 20 ____ йил "____" _____________

        

куни соат ____ да қуйидаги рўйхатга киритилган ходимларнинг

        

жойлашган

минтақавий ўқув марказлари биносига


(Марказнинг юридик манзили)


тайёрлаш (қайта тайёрлаш ва малака ошириш) курсларига етиб келишини таъминлашингиз сўралади:

Т/р

Ташкилот номи

Ходимнинг Ф.И.О.

Эгаллаб турган лавозими

Ўқув гуруҳи рақами

Ўқув гуруҳи тоифаси

1

2

3

4

5

    

Ўқув жараёни 20___ йил "____" ______________ да бошланади ва 20 ___ йил "____" ______________ да тугалланади.

Марказ бошлиғи


____________




______________________________









(имзо)




(унвони ва Ф.И.О.)


20___ йил "_____"____________



































".

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 29 апрель
















































Время: 0.1859
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск