ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Мактабгача таълим муассасалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.04.2022 й. 229-сон "Тошкент шаҳрини мактабгача таълим тизими ривожланган намунали ҳудудга айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.04.2022 й.

N 229




ТОШКЕНТ ШАҲРИНИ

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТИЗИМИ

РИВОЖЛАНГАН НАМУНАЛИ ҲУДУДГА

АЙЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қамров даражаси паст бўлган туманларда мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5144-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда Тошкент шаҳридаги мактабгача таълим ташкилотларида болаларни ҳар томонлама камол топтириш учун шарт-шароитлар яратиш, мактабгача таълим тизимини ривожланган намунали ҳудудга айлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва урта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тошкент шаҳрида мактабгача таълим тизимини ривожлантириш бўйича қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

мактабгача таълим ташкилотларининг умумий ўрта таълим ва олий таълим ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш орқали таълим сифатини ошириш;

мактабгача таълим ташкилотларида 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич тўлиқ STEAM (илм-фан, технология, муҳандислик, санъат ва математика) ёндашуви асосида машғулотлар ташкил этилишини йўлга қўйиш;

мактабгача таълим ташкилотлари ўқув жараёнларига интерактив технологиялардан фойдаланишни жорий этиш;

мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари ва тарбияланувчиларини замонавий рақамли технологияларни қўллаган ҳолда автоматик ҳисобга олиш тизимини жорий этиш.


2. Қуйидагилар:

Тошкент шаҳрини мактабгача таълим тизими ривожланган намунали ҳудудга айлантириш чора-тадбирлари дастури (кейинги ўринларда - Дастур) 1-иловага мувофиқ;

Тошкент шаҳридаги мактабгача таълим ташкилотларида таълим сифатини ошириш бўйича уларни олий таълим ташкилотларига бириктириш рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги:

а) Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Тошкент шаҳридаги мактабгача таълим ташкилотлари билан умумий ўрта таълим ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги жадвалини тасдиқласин.

Бунда ҳамкорлик доирасида мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларини умумий ўрта таълим ташкилотларига тайёрлаш сифатини ошириш бўйича микроҳудудий интеграцияни йўлга қўйсин;

б) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда олий таълим ташкилотларининг тегишли кафедралари профессор-ўқитувчиларини Тошкент шаҳридаги мактабгача таълим ташкилотларида таълим сифатини ошириш мақсадида жалб этиш бўйича мақсадли дастурни тасдиқласин;

в) илғор хорижий тажриба асосида танлаб олинган мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларнинг чет тилларини ўргатиши бўйича машғулотларни ташкил этсин;

г) Тошкент шаҳридаги мактабгача таълим ташкилотларини таълим сифатини оширишга хизмат қиладиган замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминласин;

д) мактабгача таълим ташкилотлари педагог ходимлари учун STEAM ёндашуви асосида машғулотларни ўтишга тайёрлаш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш чораларини кўрсин.

Бунда қисқа муддатли курсларни ташкил этиш билан боғлиқ тадбирлар ҳар йили мактабгача таълим ташкилотлари педагог ходимлари малакасини ошириш учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан Мактабгача таълим вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида молиялаштирилади.


4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Мактабгача таълим вазирлигининг мактабгача таълим ташкилотларининг интерактив технологиялар инфратузилмасини такомиллаштириш учун Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг даромадлар режаси орттириб бажарилган қисми ҳисобидан 2022-2023 йилларда Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармасига 25 млрд сўм миқдорида маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифи маьқуллансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда Тошкент шаҳри маҳаллий бюджета маблағлари ҳисобидан 2022-2023 йилларда Тошкент шаҳрида мактабгача таълим ташкилотлари объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича манзилли дастурни ишлаб чиқсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги:

тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Дастурда белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминласин;

ҳар чорак якунида Дастур ижроси бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан маълумотларни Вазирлар Маҳкамасига киритиб борсин.


7. Белгилансинки, ушбу қарорда назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш 2022 йилда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига ажратилган Давлат бюджети, маблағлари доирасида, 2023 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин, Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                        А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 29 апрелдаги

229-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент шаҳрини мактабгача таълим тизими

ривожланган намунали ҳудудга айлантириш

чора-тадбирлари

ДАСТУРИ


Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш

механизми

Бажариш

муддатлари

Молиялаштириш

манбаи

Масъул

ижрочилар

I. ДАВЛАТ ВА НОДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ

ТАРМОҒИНИ КЕНГАЙТИРИШ ОРҚАЛИ БОЛАЛАР

ҚАМРОВИНИ ОШИРИШ

1.

Тошкент шаҳрида давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари сонини кўпайтириш

1. Тошкент шаҳрида туманлар бўйича давлат мактабгача таълим ташкилотларига тегишли бўш турган ер майдонларини аниқлаш.


2022 йил май


Тадбиркорларнинг ўз маблағлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари ҳисобидан

Мактабгача таълим вазирлиги (Шин), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев), Давлат активларини бошқариш агентлиги

(А. Ортиқов), Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (Ф. Умаров), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Б. Абидов)

2. ДХШ асосида мактабгача таълим ташкилотларини 2022-2023 йилларда ташкил этиш учун таклифлар тайёрлаш.


3. Таклифлар бўйича ДХШ асосидаги мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш.

Белгиланган муддатларда (хорижий ташкилотларнинг грантлари жалб қилингандан сўнг)

2.

Тошкент шаҳридаги тўлиқ қувватда ишламаётган ва болаларни ташкилотга қабул қилиш учун электрон навбатда аризалар бўлмаган давлат мактабгача таълим ташкилотларида тажриба-синов тариқасида пуллик хизмат кўрсатиш шаклида болаларни 2 ёшдан бошлаб қабул қилиш

1. Давлат мактабгача таълим ташкилотларида пуллик хизмат кўрсатиш шаклида болаларни 2 ёшдан бошлаб қабул қилиш тартибини жорий этиш. Бунда:

давлат мактабгача таълим ташкилотларида гуруҳлар тайёрлаш; давлат мактабгача таълим ташкилотларида болаларни 2 ёшдан бошлаб қабул қилиш хизмати нархини ҳисоблаб чиқиш ва белгилаш;

педагогларни танлаб олиш.

2022 йил апрель


-

Мактабгача таълим вазирлиги (Шин), Молия вазирлиги (Ишметов), Адлия вазирлиги (Давлетов)

2. Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болаларни 2 ёшдан бошлаб қабул қилишни амалга ошириш.


2022 йил апрелдан бошлаб

3.

Ҳар бир туманда 1 тадан давлат мактабгача таълим ташкилотида 24 соатлик гуруҳлар ташкил этиш орқали ишлайдиган ота-оналарга қулай шароит яратилишига ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётга фаолроқ киришишига ёрдам бериш

1. Тумандаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари ва уларнинг моддий имкониятларини ўрганиб чиқиш.

2022 йил май


-

Мактабгача таълим вазирлиги (Шин), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Артикходжаев),

Молия вазирлиги (Ишметов)

2. Ота-оналар ўртасида 24 соатлик гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида сўровнома ўтказиш ва таҳлил қилиш.


3. Гуруҳга қабул қилинувчилар рўйхатини шакллантириш.


4. Педагогларни танлаб олиш.


5. 24 соат фаолият юритадиган гуруҳлар фаолиятини йўлга қўйиш.

2022 йил июнь

4.

2022 йилда Тошкент шаҳар Бектемир туманидаги 12 та давлат мактабгача таълим ташкилотида ва 2024 йилга кадар Тошкент шаҳридаги барча давлат мактабгача таълим ташкилотларининг ходимлари ва тарбияланувчиларини замонавий рақамли технологияларни қўллаган ҳолда автоматик ҳисобга олиш тизимини жорий этиш

1. Автоматик ҳисобга олиш тизимини жорий этиш бўйича техник талабларни ишлаб чиқиш.


2. Молиялаштириш манбаини аниқлаш.


3. Тегишли вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида битим тузиш.


4. Лойиҳа самарадорлигини таҳлил қилиш ва баҳолаш.


5. Тошкент шаҳрида ушбу лойиҳани амалга ошириш.

2022 - 2024 йиллар

Республика бюджети маблағлари

Мактабгача таълим вазирлиги (Шин), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Артикходжаев),

Молия вазирлиги (Ишметов)

5.

2022 йилдан бошлаб Тошкент шаҳридаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида шанба ва якшанба кунлари фаолият юритадиган кунлик гуруҳларни ташкил этиш ҳамда уларни 2026 йилгача босқичма-босқич кенгайтириб бориш

1. Ота-оналар ўртасида шанба ва якшанба кунлари фаолият юритадиган кунлик гуруҳларга бўлган эҳтиёжни ўрганиш.

2022 йил май


-

Мактабгача таълим вазирлиги (Шин),

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Артикходжаев), Молия вазирлиги (Ишметов), Адлия вазирлиги (Давлетов)

2. Давлат мактабгача таълим ташкилотларида шанба ва якшанба кунлари фаолият юритадиган кунлик гуруҳларни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.


3. Гуруҳларни тайёрлаш.


4. Педагогларни танлаб олиш.


5. Низом талаблари асосида гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш.

2022 йил август

II. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ

СИФАТИ ВА САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

6.

Мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим ташкилотлари ўртасида микроҳудудий интеграцияни йўлга қўйиш

1. Мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим ташкилотлари микроҳудудий интеграциясини йўлга қўйиш бўйича ишчи гуруҳни шакллантириш.

2022 йил май


-

Мактабгача таълим вазирлиги

(У. Бегимқулов), Халқ таълими вазирлиги (У. Шарифходжаев)

2. Мактабгача таълим ташкилотларива умумий ўрта таълим ташкилотлари ўзаро ҳамкорлиги жадвалини тасдиқлаш.

2022 йил август

3. Ҳамкорлик доирасида давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларини умумий ўрта таълим ташкилотларига тайёрлаш самарадорлигини ошириш.

2022 йил августдан бошлаб доимо

7.

Мактабгача таълим ташкилотларини олий таълим муассасаларига бириктириш орқали таълим сифатини оширишга эришиш

1. Олий таълим муассасалари кафедраларининг профессор-ўқитувчилари ва мактабгача таълим ташкилотлари педагог ходимлари ўртасида ҳамкорликни ташкил этиш тартибини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳни шакллантириш.

2022 йил июль

   


-

Мактабгача таълим вазирлиги

(У. Бегимқулов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(К. Каримов)

2. Ишлаб чиқилган тартибни тасдиқлаш.

2022 йил август

3. Олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва мактабгача таълим ташкилотлари педагог ходимлари ҳамкорлигида мактабгача таълим ташкилотларида таълим

сифатини ошириш.

2022 йил сентябрдан бошлаб доимо

8.

Мактабгача таълим ташкилотларида 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич STEAM ёндашуви асосида машғулотлар ташкил этилишини йўлга қўйиш

1. STEAM ёндашуви асосида машғулотлар ташкил этиш тартибини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳни шакллантириш.

2022 йил май


Республика бюджета маблағлари

Мактабгача таълим вазирлиги

(У. Бегимкулов, Н. Муслитдинов)

2. STEAM ёндашуви асосида машғулотлар ташкил этиш тартибини ишлаб чикиш.

2022 йил июнь-июль

3. STEAM ёндашуви асосида машғулотлар ташкил этиш бўйича ҳар бир тумандан 2 тадан мактабгача таълим ташкилотини белгилаш ва зарур материаллар билан таъминлаш.

2022 йил август

4. Мактабгача таълим ташкилотлари педагоглари рўйхатини шакллантириш.

2022 йил август

5. Қисқа муддатли ўқув курслари мазмунини ишлаб чиқиш.

2022 йил август

6. Ўқув курсларини ташкил этиш.

2022 йил август

7. Белгиланган мактабгача таълим ташкилотларида STEAM ёндашуви асосида машғулотлар ташкил этишни йўлга қўйиш.

2022 йил сентябрдан бошлаб доимо

III. ДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА

ҚУРИЛИШ-ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ВА

УЛАРНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИК ҲОЛАТИНИ ЯХШИЛАШ

9.

Тошкент шаҳри маҳаллий бюджета маблағлари ҳисобидан 2022-2023 йилларда Тошкент шаҳрида мактабгача таълим ташкилотлари объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича манзилли дастурни ишлаб чиқиш

1. Туманлар бўйича мактабгача таълим ёшидаги болалар қамрови паст бўлган маҳаллалар рўйхатини шакллантириш ва эҳтиёжни аниқлаш.

2022 йил май


Тошкент шаҳар маҳаллий бюджета

Мактабгача таълим вазирлиги (Шин),

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

(Ж. Артикходжаев), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Бобоев), Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

2. Эҳтиёжлар асосида Тошкент шаҳрида мактабгача таълим ташкилотлари объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича манзилли рўйхатни шакллантириш.

Бунда қуйидагиларни инобатга олиш:

28 та давлат мактабгача таълим ташкилотини реконструкция қилиш;

72 та таъмирталаб гуруҳ хоналарини таъмирлаш;

33 та гуруҳни мебель жиҳозлари билан таъминлаш;

барча мактабгача таълим ташкилотлари тиббиёт хоналарини тўлиқ қайта жиҳозлаш;

мактабгача таълим ташкилотларидаги таъмирга муҳтож ёзги айвончаларнинг май?ончаларини тўлиқ янгилаш;

мактабгача таълим ташкилотларини замонавий русумдаги компьютер техникаси билан таъминлаш;

мактабгача таълим ташкилотлари ёзги спорт ўйин майдончаларини тўлиқ янгилаш назарда тутилади.

2022 йил август

IV. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ РАҚАМЛАШТИРИШ

10.

Тошкент шаҳридаги давлат мактабгача таълим ташкилотларини интерактив технологиялар билан таъминлаш

1. Тошкент шаҳридаги ахборот технологиялари билан таъминланиши талаб даражасидабўлмаган мактабгача давлат таълим ташкилотлари рўйхатини шакллантириш.


2. Харид қилинадиган интерактив технологиялар рўйхатини шакллантириш.


1. Давлат мактабгача таълимташкилотларини интерактив технологиялар билан таъминлаш.


2. Интерактив самарали фойдаланиш чораларини кўриш.

2022-2023 йиллар давомида

Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг даромадлар режаси орттириб бажарилган қисми ҳисобидан

Мактабгача таълим вазирлиги (Шин), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Артикходжаев)

     

Изох. Ушбу қарорга мувофиқ янги қуриладиган давлат мактабгача таълим ташкилотларига ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини тортиш ишлари Тошкент шаҳри маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 29 апрелдаги

229-сон қарорига

2-ИЛОВА



Тошкент шаҳридаги мактабгача таълим

ташкилотларида таълим сифатини ошириш бўйича

уларни олий таълим ташкилотларига бириктириш

РЎЙХАТИ

Т/р

Туманнинг номи

Мактабгача таълим

ташкилотлари сони

Бириктирилган олий таълим

муассасаси номи

1.

Сергели

24 та

Низомий номидаги Тошкент давлат

педагогика университети

Яшнобод

46 та

Учтепа

50 та

Чилонзор

57 та

2.

Янгиҳаёт

18 та

Тошкент шаҳридаги Пучон университети

Бектемир

11 та

Юнусобод

55 та

М. Улугбек

58 та

3.

Яккасарой

23 та

"А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика

университети" Федерал давлат-бюджет олий

таълим муассасаси филиали

Миробод

27 та

Шайхонтоҳур

42 та

Олмазор

54 та

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 30 апрель



































Время: 0.2264
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск