язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Халқаро ҳамкорлик/ Дипломатик, иқтисодий ва бошқа алоқаларни ривожлантириш ва янада чуқурлаштириш масалалари/ Европа/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.12.2004 й. 568-сон "Чехия Республикаси билан ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.12.2004 й.

N 568


ЧЕХИЯ РЕСПУБЛИКАСИ БИЛАН

ҲАМКОРЛИКНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Чехия Республикаси Президенти В.Клауснинг 2004 йил 12-15 сентябрдаги Ўзбекистонга расмий ташрифи давомида имзоланган битимлар ва эришилган аҳдлашувларнинг амалга оширилишини таъминлаш ҳамда Чехия Республикаси билан сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Чехия Республикаси билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича тадбирлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ушбу қарорга иловада кўрсатилган бажариш учун масъул вазирликлар ва идоралар Чехия Республикаси билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича тасдиқланган тадбирларнинг белгиланган муддатларда аниқ ва ўз вақтида бажарилишини таъминласинлар.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ташриф давомида имзоланган ҳужжатлар ва битимларнинг амалга оширилиши устидан мунтазам назорат ўрнатсинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 3 декабрдаги

568-сон қарорига

ИЛОВА



Чехия Республикаси билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича

ТАДБИРЛАР

Т/р

Ҳамкорликнинг асосий мақсадлари


Уларни амалга ошириш

бўйича чора-тадбирлар


Муддати


Бажариш учун

масъуллар


I. СИЁСИЙ СОҲАДАГИ ҲАМКОРЛИК

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг Чехия Республикасига жавоб ташрифини ташкил этиш


Чехия томони билан ташриф муддатларини, битимлар пакетини келишиш

2005 йил иккинчи ярми


Ташқи ишлар вазирлиги

2.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси делегациясининг Чехия Республикасига ташрифини ташкил этиш


Расмий таклиф олинишини ишлаб чиқиш, ташриф муддатларини келишиш

2005 йил

Олий Мажлис (келишув бўйича), Ташқи ишлар вазирлиги


3.

Иккала мамлакатлар Омбудсманлари ўртасида алоқаларни мустаҳкамлаш


Омбудсманлар ўртасида ташрифларни айирбошлаш, уларнинг муддатларини келишиш

2005 йил

Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, Ташқи ишлар вазирлиги


4.

Чехия Республикаси Ташқи ишлар вазири Ц.Свободанинг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифини ташкил этиш, икки томонлама сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказиш

Таклифнома жўнатиш, Чехия томони билан ташриф муддатларини келишиш


2005 йил ўртасида

Ташқи ишлар вазирлиги

5.

Прага шаҳри мэрияси делегациясининг Тошкент шаҳрига ташрифини ташкил этиш


Ташриф муддатларини келишиш, Тошкент ва Прага ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги Шартноманинг имзоланишини ишлаб чиқиш

2005 йил биринчи ярми

Ташқи ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги

II. САВДО-ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИК

1.

Чехия Республикасида Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг иккинчи мажлисини ўтказиш


Чехия Республикасининг ваколатли органлари билан биргаликда мажлиснинг ўтказилиш муддатларини ва кун тартибини келишиш

2005 йил иккинчи ярми

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаменти, манфаатдор идоралар ва корхоналар

2.

Тошкент шаҳрида Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия ҳамраислари ўринбосарларининг сессиялар ўртасидаги учрашувини ташкил этиш

Чехия томони билан тадбирлар муддатларини ишлаб чиқиш, ташкилий масалаларни ҳал қилиш


2005 йил биринчи чораги

Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги

3.

Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия доирасида қуйидаги масалалар бўйича доимий ишчи гуруҳлар ташкил этиш:

- иқтисодиёт ва саноат соҳасидаги ҳамкорлик;

- қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик;

- илмий-техникавий ҳамкорлик.

Ушбу соҳалардаги ҳамкорликнинг амалдаги аҳволини таҳлил қилиш, ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича таклифлар киритиш

2005 йил

Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаменти, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

4.

Чехия Республикасининг Европа Иттифоқига аъзолигини ҳисобга олган ҳолда шартномавий-ҳуқуқий базани янада ривожлантириш бўйича қўшма ишчи гуруҳ ташкил этиш

Амалдаги шартномавий-ҳуқуқий базани таҳлил қилиш ва уни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш

2005 йил биринчи чораги

Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Адлия вазирлиги, вазирликлар ва идоралар


5.

Ўзбекистон Республикаси ва Чехия Республикаси ўртасида икки томонлама савдо номенклатурасини кенгайтириш ва ҳажмларини кўпайтириш бўйича аниқ таклифлар тайёрлаш

Ўзбекистон Республикаси ва Чехия Республикаси ўртасидаги ташқи савдо айланмаси таркибини таҳлил қилиш


бир ой муддатда

Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


6.

Ўзбекистон Республикасининг Европа Иттифоқидаги иқтисодий манфаатлари томон олдинга бориш мақсадида Чехия Республикаси билан ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш

2004-2008 йилларда Ўзбекистон Республикаси билан Европа Иттифоқи ўртасида шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни амалга ошириш бўйича асосий ташкилий чора-тадбирларнинг комплекс дастури асосида:

Чехия Республикаси орқали Европа Иттифоқига экспортни кенгайтириш ва диверсификация истиқболларини комплекс ўрганиб чиқиш;

Ўзбекистоннинг товарлари ва хизматлари Европа Иттифоқи бозорларига кириб бориши учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича Чехия Республикаси билан ҳамкорликни фаоллаштириш;

юкларни транспортда ташишни ташкил этиш соҳасида Чехия Республикаси билан ҳамкорликни ривожлантириш

2004-2008 йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмаси

7.

Прага шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг инвестиция ва экспорт салоҳияти тақдимотини ўтказиш

Чехия томони билан тадбирлар муддатларини ишлаб чиқиш, ташкилий масалаларни ҳал этиш

2005 йилнинг иккинчи ярми

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

8.

Товарлар ва хизматлар сертификацияси соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш

Чехия Республикаси вазирликлари ва идоралари билан Ўзбекистон корхоналарида, шу жумладан Европа Иттифоқининг техник кўмагини жалб этган ҳолда, қўшма сертификация марказлари ташкил этиш масалаларини ишлаб чиқиш

2004-2005 йиллар

"Ўзстандарт" агентлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги

9.

Чехиянинг ЭГАП миллий суғурта агентлиги ёрдамида Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти таснифи бўйича Ўзбекистон Республикасининг кредит лаёқати рейтингини оширишда икки мамлакатнинг ўзаро ҳамкорлиги

Ушбу йўналишда Чехия Республикаси билан ҳамкорлик бўйича аниқ таклифлар тайёрлаш


2005 йилнинг биринчи ярми

"Ўзбекинвест" миллий суғурта компанияси

10.

Туризм соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш

Туризм, қўшма туристик агентликлар, кадрлар тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этиш

2004-2005 йиллар

"Ўзбектуризм" миллий компанияси, Ташқи ишлар вазирлиги

11.

Асбоб-ускуналар етказиб беришни молиялаштириш учун "Чехо-славацска обходни банка А.С."нинг 20 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредитини ўзлаштириш

Лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини экспертизадан ўтказиш, асбоб-ускуналар ва технологияларни потенциал етказиб берувчиларни тендер асосида танлаш, ҳужжатларни белгиланган тартибда расмийлаштириш ва молиялаштиришни бошлаш

2004-2005 йиллар

Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки

12.

Чехия Республикасининг "Новако" компанияси иштирокида Ўзбекистон Республикасининг мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ва музлатиш бўйича қўшма корхоналар ташкил этиш


Техник-иқтисодий асосларни пухта ишлаб чиқиш, лойиҳани амалга ошириш


2005-2006 йиллар

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзвиносаноат-холдинг" холдинг компанияси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги

13.

"ПВТ-Проком", "Мерлин", "Скансервис" компаниялари иштирокида дастурий таъминлаш ва амалий дастурлар (банк дастурлари, ахборот маълумотлар базаси, "аутсорсинг") ишлаб чиқилиши соҳасида қўшма корхона ташкил этиш

Техник-иқтисодий асосларни пухта ишлаб чиқиш, лойиҳани амалга ошириш

2005-2006 йиллар

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси

14.

"Шкода-холдинг" акциядорлик жамияти иштирокида қишлоқ хўжалиги машиналари учун бутловчи материаллар, шунингдек электродвигателлар, тракторлар учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этиш

Техник-иқтисодий асосларни пухта ишлаб чиқиш, лойиҳани амалга ошириш

2005-2006 йиллар

"Ўзқишлоқхўжаликмашхолдинг" холдинг компанияси

15.

Чехиянинг "Томас Прага" компанияси иштирокида "Навоийазот" очиқ акциядорлик жамиятида қуруқ циантуз ишлаб чиқариш бўйича Ўзбекистон-Чехия қўшма корхонаси ташкил этиш

Техник-иқтисодий асосларни пухта ишлаб чиқиш, лойиҳани амалга ошириш

2005-2006 йиллар

"Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси

16.

Чехияда ишлаб чиқарилган, республикадаги мавжуд ер снарядларини таъмирлаш ва замонавийлаштириш, шунингдек "Чешские судоверфи" фирмаси иштирокида ҳар хил модификациядаги янги ер снарядлари ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этиш

Техник-иқтисодий асосларни пухта ишлаб чиқиш, лойиҳани амалга ошириш

2005-2006 йиллар

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

17.

Ўзбекистон Республикаси билан Чехия Республикаси ўртасида юкларни автомобилда халқаро ташишга рухсатномалар бланкаларини ҳар йили тенг айирбошлаш

Икки мамлакат ўртасида ҳар йили айирбошлаш учун рухсатномалар бланкаси сони бўйича Чехия Республикасининг ваколатли органлари билан музокаралар олиб бориш

ҳар йили

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

III. МАДАНИЯТ-ГУМАНИТАР СОҲАДАГИ ҲАМКОРЛИК

1.

Маданият-гуманитар соҳада, фан ва таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш


Манфаатдор вазирликлар ва идоралар ўртасида айирбошлаш дастурларини ишлаб чиқиш


2004-2006 йиллар

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

2.

Маданият-гуманитар соҳада, фан ва таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтириш


Фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битимларни пухта ишлаб чиқиш


2004-2005 йиллар

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

3.

"Истеъдод" жамғармаси билан Ғарбий Богемия Университети ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим тузиш

Битим лойиҳасини келишиш, имзолаш муддатларини ишлаб чиқиш


2004 йилнинг IV чораги

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Истеъдод" жамғармаси


4.

Икки мамлакатнинг илмий-тадқиқот муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш

Олимлар ва мутахассисларни айирбошлашни ташкил этиш, икки томонлама лойиҳаларни амалга ошириш ва илмий лойиҳаларнинг халқаро танловларида биргаликда иштирок этиш, қўшма илмий семинарлар ва конференциялар ўтказиш бўйича таклифлар тайёрлаш

2005 йил февраль

Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақавий тадқиқотлар институти, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги