ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Коммунал хўжалик / Электр энергия таъминоти. Газ таъминоти. Иссиқлик таъминоти. Сув таъминоти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.05.2022 й. 241-сон "Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимини давлат-хусусий шериклик асосида янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.05.2022 й.

N 241




ТОШКЕНТ ШАҲРИ ИССИҚЛИК ТАЪМИНОТИ

ТИЗИМИНИ ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК

АСОСИДА ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Тошкент шаҳар иссиқлик тизимини такомиллаштириш ва истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш, шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва "Veolia Energy Tashkent" МЧЖнинг "Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида модернизация қилиш ва бошқарувга бериш" лойиҳаси бўйича ишларини тизимли ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва "Veolia Energy Tashkent" МЧЖ (кейинги ўринларда - махсус лойиҳа компанияси) ўртасида 2021 йил 29 сентябрда "Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида модернизация қилиш ва бошқарувга бериш" лойиҳаси (кейинги ўринларда - лойиҳа) бўйича Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим имзоланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси ва махсус лойиҳа компанияси ўртасида 2021 йил 29 сентябрда Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битим имзоланганлиги;

махсус лойиҳа компаниясининг Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим бўйича олган ҳуқуқ ва мажбуриятларининг зарур даражада бажарилиши юзасидан "Veolia Central & Eastern Europe" (Франция) компанияси томонидан кафолат бериш бўйича 2021 йил 29 сентябрда Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан келишув битими расмийлаштирилганлиги;

Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим Давлат-хусусий шериклик лойиҳалари реестрида 2022 йил 1 февраль куни DXSh/04-2022-сон билан рўйхатга олинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси ва махсус лойиҳа компанияси ўртасида 2021 йил 29 сентябрда имзоланган Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битим тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битим юзасидан юридик хулоса берсин.


4. Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимини давлат-хусусий шериклик асосида ривожлантириш тўғрисида" 2021 йил 22 сентябрдаги 594-сон қарорига асосан махсус лойиҳа компаниясига эгалик қилиш ва вақтинчалик фойдаланишга бепул бериладиган бино-иншоотлар ва бошқа кўчмас мулкларни тасарруф этиш ҳуқуқисиз белгиланган тартибда Давлат реестрида рўйхатдан ўтказсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимини давлат-хусусий шериклик асосида ривожлантириш тўғрисида" 2021 йил 22 сентябрдаги 594-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 7 майдаги

241-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳри иссиқлик

таъминоти тизимини давлат-хусусий шериклик асосида

ривожлантириш тўғрисида" 2021 йил 22 сентябрдаги

594-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. 2-банддаги "Veolia Central & Eastern Europe" (Франция) компанияси" сўзлари "Махсус лойиҳа компанияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 3-бандда:


"а" кичик банд қуйидаги мазмундаги ўнинчи - ўн иккинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Тошиссиққуввати" ДУК ходимларини Махсус лойиҳа компаниясига ўтказишни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ амалга ошириш;

Махсус лойиҳа компаниясига ўтган ходимларнинг олдинги ишлаган даври учун ҳисобланган иш ҳақи ва бошқа тўловларни қоплаб бериш давлат шериги томонидан амалга ошириш.

Бунда, "Тошиссиққуввати" ДУК билан тузилган меҳнат шартномаларидан келиб чикадиган ҳар қандай талаблар, даъволар ва суд иш юритуви бўйича жавобгарликни давлат шериги ўз зиммасига олади";


қуйидаги мазмундаги "г" кичик банд билан тўлдирилсин:

"г) Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси қонунчиликда назарда тутилган тартибда Махсус лойиҳа компаниясини Табиий монополия субъектларининг Давлат реестрига киритиш ҳамда белгиланган тартибда назорат қилиш чораларини кўрсин".


3. Қуйидаги мазмундаги 18-1-банд билан тўлдирилсин:

"18-1. "Ўзтрансгаз" АЖ ва "Ҳудудгазтаъминот" АЖ табиий газ етказиб бериш чегараларини белгилашда иссиқлик манбаида, айниқса куз-қиш даврида ҳарорат режимини таъминлаш, иссиқлик ишлаб чиқарувчилар ("Тошкент иссиқлик маркази" АЖ ва "Тошкент иссиқлик электр маркази" АЖ) ва иссиқлик етказиб берувчи Махсус лойиҳа компанияси Лойиҳада иштирок этишини ҳисобга олиб, узлуксиз иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув таъминоти учун табиий газни ҳажм ва босимга мувофиқ равишда етказиб беришни Лойиҳа эҳтиёжлари учун устувор вазифа сифатида таъминласин".


4. Қуйидаги мазмундаги 19-1-банд билан тўлдирилсин:

"19-1. Махсус лойиҳа компаниясининг мурожаатига мувофиқ лицензиялаш ва рухсат бериш соҳасидаги ваколатли органлар қисқа муддатда лойиҳани амалга ошириш доирасида талаб этиладиган лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар тақдим этилишини таъминласин".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 7 май














































Время: 0.2028
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск