Внимание!

NB! Мазкур Карорга 2024 йил май ойида киритиладиган ўзгартиришларни ЎзР ВМ 19.04.2024 й. 223-сон Карорига каранг.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ер қонунчилиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.05.2022 й. 237-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.05.2022 й.

N 237




ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ҚИШЛОҚ

ХЎЖАЛИГИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ

ИЖАРАГА БЕРИШ ТАРТИБИГА ДОИР НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ

ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА" 2021 ЙИЛ

24 НОЯБРДАГИ 709-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 24 мартдаги ПФ-91-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 6 майдаги

237-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалигига

мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш

тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни

тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 14 ноябрдаги

709-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. Қуйидаги мазмундаги 2-1-банд билан тўлдирилсин:

"2-1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда такроран ўтказилган очиқ электрон танловда ҳам ғолиб аниқланмаган ер участкалари бўйича ер тузиш лойиҳаларини янгидан шакллантириш, заруратга кўра, ер учаскасининг майдони, ихтисослигини ўзгартирган ҳолда талаб юқори бўлган бошқа йўналишлар бўйича очиқ электрон танловга чиқарилишини таъминласин".


2. 3-банднинг иккинчи хатбошидаги "30 йил муддатга" сўзлари "ер участкасининг ижара муддатига" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 1-иловада:


а) 2-бандда:

қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"шахсий ҳисобварақ - савдо платформаси маълумотлар базасида талабгор рўйхатдан ўтганда автоматик равишда очиладиган ҳисобварақ";

ўн тўртинчи-ўн еттинчи хатбошилар тегишлича ўн бешинчи -ўн саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 7-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Ижрочи уч иш куни ичида "E-IJARA" АТ орқали юклаб олинган туман (шаҳар) ҳокимликлари номига давлат рўйхатидан ўтказилган қишлоқ хўжалиги ер участкаларини жойига чиққан ҳолда ўрганади ва ер участкасининг ҳақиқий ҳолати (лойиҳалаштирилаётган ер участкасининг ҳолати, ҳудуднинг ихтисослиги, сув билан таъминланганлик даражаси ва ирригация тизимининг ҳолати, балл-бонитети, шўрланиш даражаси тўғрисидаги маълумотлар)дан келиб чиқиб, ер участкасининг ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқади";

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Битта яхлит контурдаги бир нечта лотлар учун умумлашган ягона ер тузиш лойиҳаси ишлаб чиқилиши мумкин. Бунда ижрочи томонидан ҳар бир лотнинг буюртмасига ер участкасини идентификация қилиш имконини берувчи маълумотлар киритилади";


в) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. "E-IJARA" АТга ер тузиш лойиҳалари жойлаштирилган кундан бошлаб уч иш куни ичида:

а) ваколатли ташкилотлар томонидан ушбу лойиҳалар келишилади ёки келишиш рад этилади, бунда:

"E-IJARA" АТ да қабул қилинган тегишли қарор ҳақида электрон рақамли имзо билан тасдиқланадиган белги қўйилади;

келишув ҳеч қандай эътироз ва шартларсиз амалга оширилади;

келишиш рад этилганда, соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда, тақдим этилган ер тузиш лойиҳасини амалга ошириш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади ҳамда мазкур лойиҳа айнан қайси жиҳатдан ушбу нормаларга мувофиқ эмаслиги кўрсатилади;

белгиланган муддатда жавоб берилмаган ҳоллардаер тузиш лойиҳалари келишилган ҳисобланади;

Кадастр агентлигига келишиш учун маълумотлар электрон ахборот алмашинуви орқали юборилади;

б) туман (шаҳар) ҳокимлиги тақдим этилган ер тузиш лойиҳасини кўриб чиқиб, ЭРИ билан тасдиқлайди ҳамда "E-IJARA" АТ орқали ижрочига юборади, бунда:

туман (шаҳар) ҳокимлиги очиқ электрон танловга қўйилаётган ер участкасининг ихтисослашуви ва йўналишига ўзгартириш киритиш ҳақида ёки очиқ электрон танловда иштирок этувчи шахслар (очиқ электрон танловга қуйилган ер участкаси жойлашган ҳудуддаги жисмоний шахслар) доирасини белгилаган ҳолда ер тузиш лойиҳасини унга тузатишлар киритиш учун ижрочига қайтариши мумкин, бошқа сабаблар билан ер тузиш лойиҳасини қайтаришга йўл қўйилмайди";


г) 10-бандда биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ишлаб чиқилган ер тузиш лойиҳасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:";


д) 11-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


е) 14-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда, лотларга бўлинган контурнинг яхлитлигини таъминлаган ҳолда бир хил турдаги маҳсулот экиш бўйича ер тузиш лойиҳаси тайёрланиб, бир йўла юбориладиган буюртманома билан очиқ электрон танловга чиқарилади";


ж) 22-бандда иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"савдо платформаси орқали ушбу Регламентга 3-иловада келтирилган шаклдаги аризани ЭРИ билан ёки платформада яратилган махсус идентификациялаш имкониятидан фойдаланган ҳолда тасдиқлаб юборади;

базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридаги закалат пулни операторнинг махсус депозит ҳисобварағига киритади, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"га ва 2022 йил 1 март санасидан кейин хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантлари рўйхатига киритилган талабгорлар ушбу тўловдан озод қилинади";


з) 25-бандда "соат 10:00" сўзлари "соат 09:30" сўзлари билан алмаштирилсин;


и) 27-бандда тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"очиқ электрон танловда иштирок этиш учун фақат бир нафар иштирокчи ариза топширган бўлса (бундан танловга чиқарилган лот бўйича танлов ўтмаган деб эътироф этилган ва мазкур лот такрорий танловга қўйилганда битта талабгор иштирок этиш ҳоллари мустасно)";


к) 28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"28. Тегишли лот бўйича танлов ўтказилмаган деб эътироф этилганда беш кундан сўнг такрорий танлов ўтказилади";


л) 33-банд "баённомани расмийлаштиради" сўзларидан кейин "ва ушбу баённома билан бирга ер участкасини ижарага олиш шартномасини ЭРИ билан тасдиқлаш учун" сўзлари билан тўлдирилсин;


м) 35-банднинг учинчи хатбоши "закалат пули қайтарилмайди" сўзларидан кейин "(талабгор (салоҳиятли ғолиб) бир нечта лот бўйича ғолиб бўлган тақдирда унинг календарь тартибида биринчи лотга топширилган аризаси бўйича закалат пули қайтарилмайди)" сўзлари билан тўлдирилсин;


н) 36-бандда "танлов натижаларини тасдиқлаш ҳақидаги қарорда" сўзлари "ижара шартномасида" сўзлари билан алмаштирилсин;


о) 37-бандда тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Танлов ғолибидан кейинги энг кўп баллни тўплаган талабгорга (салоҳиятли ғолиб) закалат пули танлов ғолиби томонидан ер участкасини ижарага олиш шартномаси имзоланганидан сўнг автоматик равишда уларнинг шахсий ҳисобварағига тўлиқ қайтарилади.

Бошқа талабгорларга операторнинг махсус депозит ҳисобварағига киритилган пул танлов ғолиби (салоҳиятли ғолиб) томонидан ер участкасини ижарага олиш шартномаси имзолангандан сўнг автоматик равишда шахсий ҳисобварағига тўлиқ қайтарилади";


п) 39-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


р) 40-42-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"40. Савдо платформасида танлов ғолиби томонидан бир томонлама имзоланган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара шартномаси бир иш куни ичида туман (шаҳар) ҳокимлигига тасдиқлаш учун "E-IJARA" АТ орқали юборилади.

41. "E-IJARA" АТ орқали юборилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси ижара шартномаси туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан бир иш куни ичида ЭРИ билан тасдиқланади.

Туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси ижара шартномаси белгиланган муддат ичида тасдиқланмаган тақдирда ижара шартномаси тасдиқланган ҳисобланадива давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлади.

Бунда ижара шартномасига у ўз вақтида тасдиқланмаганлиги тўғрисида операторнинг QR-коди туширилади ва савдо платформасида мазкур тоифадаги шартномалар реестрида акс эттирилади.

42. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ижрочи томонидан ер тузиш ҳужжатлари ва ижара шартномаси "E-IJARA" АТда электрон ахборот алмашинуви орқали бир иш куни ичида Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасига юборилади";


с) 44-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"44. Ижрочи очиқ электрон танлов ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган куннинг ўзида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара шартномасини ҳамда танлов ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича реестрдан кўчирмани танлов ғолибига "E-IJARA" АТ орқали юборади";


т) 45-банд "ва бу ҳақида тегишли маълумотларни "E-IJARA" АТга жойлаштиради" сўзлари билан тўлдирилсин;


у) 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаларини

очиқ электрон танлов орқали ижарага бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар



  

I. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларидан самарали

фойдаланиш ва ҳудудларни ихтисослаштириш бўйича лойиҳаларни

ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиб-таомиллари







1-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимликлари


1. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, ҳудудларни ихтисослаштириш, бўш турган, захирадаги ва келгусида захирага олинадиган ер майдонларини қишлоқ хўжалиги корхонаси ёки деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун очиқ электрон танловга чиқариш бўйича лойиҳаларни тайёрлайди.


2. Тайёрланган лойиҳаларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясига киритади.


Ҳар йили 1 ноябргача, заруратга кўра, йилнинг бошқа даврларида









2-босқич

Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари


Туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан киритилган лойиҳаларни кўриб чиқади ва маъқуллайди.


Ҳар йили ноябрь ойида, заруратга кўра, йилнинг бошқа даврларида









II. Деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаларини танловга қўйиш тартиб-таомиллари







1-босқич

Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси


Туман (шаҳар) ҳокимликлари номига давлат рўйхатидан ўтказилган, юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган қишлоқ хўжалиги ер участкалари тўғрисидаги маълумотларни электрон ахборот алмашинув орқали "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институтига юборади.


Доимий









1а-босқич

Жисмоний ва юридик шахслар


Бўш турган ер участкаси тўғрисидаги маълумотларни очиқ электрон танловга қўйиш юзасидан "E-IJARA" АТга таклифлар киритади.


Заруратга кўра








"Ўздаверлойиҳа"давлат илмий-лойиҳалаш институти


Жисмоний ёки юридик шахснинг таклифини ўрганиб чиқади, ер участкасига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун туман (шаҳар) ҳокимликларига юборади ёки таклифни рад этади.


5 иш куни ичида








Туман (шаҳар) ҳокимликлари


Таклиф этилган ер участкасига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш юзасидан Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаларига электрон ахборот алмашинув орқали буюртма беради.


3 иш куни ичида








Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармалари


Мазкур ер участкасининг кадастр ҳужжатларини туман (шаҳар) ҳокимлиги номига расмийлаштиради, натижаси бўйича таклиф этилган ер участкаси тўғрисидаги маълумотларниёки рад этиш сабабларини электрон ахборот алмашинуви орқали "E-IJARA" АТга жойлаштиради.


5 иш куни

ичида









2-босқич

"Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти


1. Туман (шаҳар) ҳокимликлари номига давлат рўйхатидан ўтказилган қишлоқ хўжалиги ерлари тўғрисидаги маълумотларни "E-IJARA" АТ орқали юклаб олади.


2. Ер участкасини жойига чиққан ҳолда ўрганади ва ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқади.


3. Ҳар бир лойиҳани келишиш учун ваколатли ташкилотларга "E-IJARA" АТ орқали юборади.


4. Ер тузиш лойиҳасини "E-IJARA" АТ орқали тасдиқлаш учун туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.


3 иш куни ичида









3-босқич

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бўлинмалари

Туман (шаҳар) ҳокимлиги


Ер тузиш лойиҳасини "E-IJARA" АТ орқали келишади ёки келишишни рад этади.


Тақдим этилган ер тузиш лойиҳасини ЭРИ билан тасдиқлайди ҳамда "E-IJARA" АТ орқали "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институтига юборади.


3 иш куни ичида








"Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти


Ер участкасини очиқ электрон танловга қўйиш тўғрисидаги буюртмани "E-IJARA" АТ орқали "E-AUKSION" электрон савдо платформасига юборади.


1 иш куни ичида










III. Танлов ўтказиш тартиб-таомиллари







1-босқич

"Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" давлат унитар корхонаси


Очиқ электрон танлов ўтказиш тўғрисидаги хабарнома ва лот ҳақидаги маълумотларни, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ер участкаси ижара шартномаси лойиҳасини "E-AUKSION" электрон савдо платформасида эълон қилади.


2 иш куни ичида









2-босқич

Талабгорлар (жисмоний шахслар)


Белгиланган закалат маблағларни "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" давлат унитар корхонасининг махсус депозит ҳисобварағига киритади ва ариза юборади.


15 кун ичида









3-босқич

"Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" давлат унитар корхонаси


1. Очиқ электрон танлов иштирокчиларига"E-AUKSION" электрон савдо платформасида танловни ташкил этади.


2. Очиқ танлов ғолибини эълон қилади ва бу ҳақда танлов ғолибининг шахсий кабинети, уяли алоқа телефонигава электрон почта манзилига хабар юборади.


3. Танлов натижалари тўғрисидаги электрон баённомани расмийлаштиради ва қишлоқ хўжалиги ер участкаси ижара шартномаси билан бирга танлов ғолибининг шахсий кабинетига юборади.


Танлов ўтказилган куни соат 09:30 да (GMT+5) Танловдан кейинги кун









4-босқич

Очиқ электрон танлов ғолиби


1. Қишлоқ хўжалиги ер участкаси ижара шартномасини имзолайди.


2. Баённомага қўйилган махсус рақамни киритиш орқали белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтади (деҳқон хўжалигини юридик шахс ташкил этган ҳолда амалга ошириш истагини билдирган тақдирда).


5 иш куни ичида




2 иш куни ичида









5-босқич

"Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти


Қишлоқ хўжалиги ер участкаси ижара шартномасини тасдиқлаш учун туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.


1 иш куни ичида








Туман (шаҳар) ҳокимлиги


Қишлоқ хўжалиги ер участкаси ижара шартномасини тасдиқлайди.


1 иш куни ичида








"Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти


Қишлоқ хўжалиги ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ер тузиш ҳужжатлари ва ижара шартномасини Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборади.


1 иш куни ичида









6-босқич

Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси


1. Танлов ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади.


2. Реестрдан кўчирмани электрон ахборот алмашинуви орқали "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институтига юборади.


2 иш куни ичида









7-босқич

"Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти


Танлов ғолибига ер участкасининг чегарасини кўрсатиб беради ва бу ҳақида тегишли маълумотларни"E-IJARA" АТга жойлаштиради.


3 иш куни ичида



";

ф) 4-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


""___"-лот бўйича деҳқон хўжалигини юритиш учун

ер участкаларини ижарага олиш учун ўтказилган

танловда иштирок этган талабгорларнинг

жамғарган балларини жамлаш

ВАРАҚАСИ

Т/р

Балл бериш мезонлари


Рейтинг

баллари


Талабгор

(Ф.И.О)


А-БЛОК. Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини

ижарага олиш бўйича мажбуриятлар

1.

Ижара ҳуқуқини ютиб олиш учун тўланадиган тўлов (мазкур сумма танлов ўтказилган санадаги норматив қиймат бўйича ҳисобланади ҳамда ер участкасининг ижара муддатига тенг тақсимланади)


ер норматив қийматининг 10 баробаридан юқори (ҳар бир норматив қиймат учун)


10


ер норматив қийматининг0 баробаридан 10 баробаригача (ҳар бир норматив қиймат учун)


5


Б-БЛОК. Талабгор ҳақида маълумотлар

2.

Талабгорнинг кредит тарихи

Аъло кўрсаткич


8


Яхши кўрсаткич


6


Ўртача кўрсаткич


4


Заиф кўрсаткич


2


Ёмон кўрсаткич


0


3.

Талабгорнинг аграр соҳа бўйича мутахассислиги ва аниқ режаларнинг мавжудлиги

Олий ва ўрта махсус маълумот


5


Янги тартибда ташкил қилинган касбга ўқитиш марказларида, малака ва билимга эгалиги (моно- марказ, агрохизматлар маркази, фермерлар мактаби, маслаҳат офисларива бошқа)


3


Мавжуд эмас


0


4.

Талабгорнинг ўз томорқасидан самарали фойдаланаётганлиги (маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси томонидан"E-AUKSION" электрон савдо платформаси орқали ЭРИ билан тасдиқлаш йўли билан баҳоланади)


аъло


8


яхши*


4


қониқарли


0


қониқарсиз


-5


5.

Ишсиз оила аъзолари сони (ота-онаси, эр-хотини, фарзандлари)

4 киши ва ундан кўп


15


3 киши


10


2 киши


7


1 киши


3


В-БЛОК. Қўшимча имкониятлар берувчи коэффициентлар

(автоматик равишда баҳоланади)


6.

Ер участкаси жойлашган туман (шаҳар)да яшовчи талабгор


1,5


Ер участкаси жойлашган вилоятда, бироқ бошқа туман (шаҳар)да яшовчи талабгор


1,1


7.

"Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"га ва 2022 йил 1 март санасидан кейин хориждан қайтган меҳнат мигрантлари рўйхатига киритилган талабгор


1,3


Жами




            

Изоҳ. *) Томорқаси мавжуд бўлмаган уйларда, шу жумладан, кўп қаватли уйларда яшовчи талабгорларга "яхши" баҳо берилади. ".


4. 2-иловада:


а) 3-бандда:

қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"шахсий ҳисобварақ - савдо платформаси маълумотлар базасида талабгор рўйхатдан ўтганда автоматик равишда очиладиган ҳисобварақ";

ўн тўртинчи - ўн еттинчи хатбошилар тегишлича ўн бешинчи - ўн саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 8-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ижрочи тўрт иш куни ичида "E-IJARA" АТ орқали юклаб олинган туман (шаҳар) ҳокимликлари номига давлат рўйхатидан ўтказилган қишлоқ хўжалиги ер участкаларини жойига чиққан ҳолда ўрганади ва ер участкасининг ҳақиқий ҳолати (лойиҳалаштирилаётганер участкасининг ҳолати, ҳудуднинг ихтисослиги, сув билан таъминланганлик даражаси ва ирригация тизимининг ҳолати, балл-бонитети, шўрланиш даражаси тўғрисидаги маълумотлар)дан келиб чиқиб,ер участкасининг ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқади";

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда бир нечта контурлар учун умумлашган ягона лойиҳа ишлаб чиқилиши мумкин";


в) 9-10-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Ижрочи ҳар бир ер тузиш лойиҳасини Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасидан олинган дастлабки форматларда келишиш учун ваколатли ташкилотларга ҳамда қуйидаги маълумотлардан ташкил топган ер тузиш лойиҳасини тасдиқлаш учун туман (шаҳар) ҳокимлигига "E-IJARA" АТ орқали юборади:

а) ер участкасининг майдони (гектарда) ва тоифаси ҳамда ер турлари контурлар кесимида жадвал шаклидаги маълумот;

б) инфратузилма объектлари мавжудлиги тўғрисида маълумот;

в) ер участкасининг қишлоқ хўжалиги электрон харитасидан кўчирмаси, ер тузиш лойиҳасининг чегаралари ва манзили;

г) чегарадош ер участкалари фойдаланувчилари ҳақида маълумотлар.

Очиқ электрон танловга қўйилаётган ер участкасида давлат кадастрлари объектлари (газ, алоқа ва энергетика объектлари, автомобилъ ва темир йўллар, табиий ва техноген хавфи юқори бўлган тегралар, транспорт қувурлари, мелиорация ва ирригация иншоотлари, муҳофаза қилинадиган объект ва ҳудудлар ҳамда бошқалар) мавжуд бўлган ҳолатларда ер тузиш лойиҳаси қўшимча равишда давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги ваколатли органлар билан ҳам келишилади.

10. "E-IJARA" АТга ер тузиш лойиҳалари жойлаштирилган кундан бошлаб уч иш куни ичида:

а) ваколатли ташкилотлар томонидан ушбу лойиҳалар келишилади ёки келишиш рад этилади, бунда:

"E-IJARA" АТ да қабул қилинган қарор ҳақида электрон рақамли имзо билан тасдиқланадиган тегишли белги қўйилади;

келишув ҳеч қандай эътироз ва шартларсиз амалга оширилади;

келишиш рад этилганда, соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда, тақдим этилган ер тузиш лойиҳасини амалга ошириш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади ҳамда мазкур лойиҳа айнан қайси жиҳатдан ушбу нормаларга мувофиқ эмаслиги кўрсатилади;

белгиланган муддатда жавоб берилмаган ҳолларда ер тузиш лойиҳалари келишилган ҳисобланади;

Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасига келишиш учун маълумотлар электрон ахборот алмашинуви орқали юборилади;

б) туман (шаҳар) ҳокимлиги тақдим этилган ер тузиш лойиҳасини кўриб чиқиб, ЭРИ билан тасдиқлайди ҳамда "E-IJARA" АТ орқали ижрочига юборади, бунда туман (шаҳар) ҳокимлиги очиқ электрон танловга қўйилаётган ер участкасининг ихтисослашуви ва йўналишига ўзгартириш киритиш ҳақида ёки очиқ электрон танловда иштирок этувчи шахслар (очиқ электрон танловга қуйилган ер участкаси жойлашган ҳудуддаги жисмоний шахслар) доирасини белгилаган ҳолда ер тузиш лойиҳасини унга тузатишлар киритиш учун ижрочига қайтариши мумкин. Бошқа сабаблар билан ер тузиш лойиҳасини қайтаришга йўл қўйилмайди";


г) 11-12-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


д) 20-бандда учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"очиқ электрон танловда бир маротаба ғолиб бўлган шахс кейинги танловларда фақат бир йил ўтгандан сўнг иштирок этишига рухсат берилади";


е) 26-банднинг биринчи хатбошида "соат 10:00" сўзлари "соат 09:30" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 28-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"очиқ электрон танловда иштирок этиш учун фақат бир нафар иштирокчи ариза топширган бўлса (бундан танловга чиқарилган лот бўйича танлов ўтмаган деб эътироф этилган ва мазкур лот такрорий танловга қўйилганда битта талабгор иштирок этиш ҳоллари мустасно)";


з) 29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"29. Тегишли лот бўйича танлов ўтказилмаган деб эътироф этилганда беш кундан сўнг такрорий танлов ўтказилади";


и) 34-банд "баённомани расмийлаштиради" сўзларидан кейин "ва ушбу баённома билан бирга ер участкасини ижарага олиш шартномасини ЭРИ билан тасдиқлаш учун" сўзлари билан тўлдирилсин;


к) 36-банднинг учинчи хатбоши "закалат пули қайтарилмайди" сўзларидан кейин "(талабгор (салоҳиятли ғолиб) бир нечта лот бўйича ғолиб бўлган тақдирда унинг календарь тартибида биринчи лотга топширилган аризаси бўйича закалат пули қайтарилмайди)" сўзлари билан тўлдирилсин;


л) 37-банднинг иккинчи хатбошида "танлов натижаларини тасдиқлаш ҳақидаги қарорда" сўзлари "ижара шартномасида" сўзлари билан алмаштирилсин;


м) 38-бандда олтинчи - еттинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Танлов ғолибидан кейинги энг кўп баллни тўплаган талабгорга (салоҳиятли ғолиб) закалат пули танлов ғолиби томонидан ер участкасини ижарага олиш шартномаси имзолангандан сўнг автоматик равишда унинг шахсий ҳисобварағига тўлиқ қайтарилади.

Бошқа талабгорларга операторнинг махсус депозит ҳисобварағига киритилган пул танлов ғолиби (салоҳиятли ғолиб) томонидан ер участкасини ижарага олиш шартномаси имзолангандан сўнг автоматик равишда шахсий ҳисобварағига тўлиқ қайтарилади";


н) 40-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


о) 41-43-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"41. Савдо платформасида танлов ғолиби томонидан бир томонлама имзоланган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара шартномаси бир иш куни ичида туман (шаҳар) ҳокимлигига тасдиқлаш учун "E-IJARA" АТ орқали юборилади.

42. "E-IJARA" АТ орқали юборилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси ижара шартномаси туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан бир иш куни ичида ЭРИ билан тасдиқланади.

Туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси ижара шартномаси белгиланган муддат ичида тасдиқланмаган тақдирда ижара шартномаси тасдиқланган ҳисобланади ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлади.

Бунда ижара шартномасига у ўз вақтида тасдиқланмаганлиги тўғрисида операторнинг QR-коди туширилади ва савдо платформасида мазкур тоифадаги шартномалар реестрида акс эттирилади.

43. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ижрочи томонидан ер тузиш ҳужжатлари ва ижара шартномаси "E-IJARA" АТда электрон ахборот алмашинуви орқали бир иш куни ичида Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасига юборилади";


п) 45-46-бандлар қуйида таҳрирда баён этилсин:

"45. Ижрочи очиқ электрон танлов ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида реестрдан кўчирмани олган куннинг ўзида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара шартномасини ҳамда танлов ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича реестрдан кўчирмани танлов ғолибига "E-IJARA" АТ орқали юборади.

46. Ижрочи уч иш куни ичида очиқ электрон танлов ғолибига ер участкасининг чегарасини жойида кўрсатиб беради ва бу ҳақида тегишли маълумотларни "E-IJARA" АТга жойлаштиради";


р) 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадлари

учун ер участкаларини очиқ электрон

танлов орқали ижарага бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар



I. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларидан самарали

фойдаланиш ва ҳудудларни ихтисослаштириш бўйича лойиҳаларни

ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиб-таомиллари







1-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимликлари


1. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланганер майдонларидан самарали фойдаланиш, ҳудудларни ихтисослаштириш, бўш турган, захирадаги ва келгусида захирага олинадиган ер майдонларини қишлоқ хўжалиги корхонаси ёки деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун очиқ электрон танловга чиқариш бўйича лойиҳаларни тайёрлайди.


2. Тайёрланган лойиҳаларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясига киритади.


Ҳар йили 1 ноябргача, заруратга кўра, йилнинг бошқа даврларида









2-босқич

Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари


Туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан киритилган лойиҳаларни кўриб чиқади ва маъқуллайди.


Ҳар йили ноябрь ойида, заруратга кўра, йилнинг бошқа даврларида









II. Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини танловга қўйиш тартиб-таомиллари







1-босқич

Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси


Туман (шаҳар) ҳокимликлари номига давлат рўйхатидан ўтказилган, юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган қишлоқ хўжалиги ер участкалари тўғрисидаги маълумотларни электрон ахборот алмашинув орқали "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институтига юборади.


Доимий









1а-босқич

Жисмоний ва юридик шахслар


Бўш турган ер участкаси тўғрисидаги маълумотларни очиқ электрон танловга қўйиш юзасидан "E-IJARA" АТга таклифлар киритади.


Заруратга кўра








"Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти


Жисмоний ёки юридик шахснинг таклифини ўрганиб чиқади, ер участкасига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун туман (шаҳар) ҳокимликларига юборади ёкитаклифни рад этади.


5 иш куни ичида








Туман (шаҳар) ҳокимликлари


Таклиф этилган ер участкасига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш юзасидан Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаларига электрон ахборот алмашинув орқали буюртма беради.


3 иш куни ичида








Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармалари


Мазкур ер участкасининг кадастр ҳужжатларини туман (шаҳар) ҳокимлиги номига расмийлаштиради, натижаси бўйича таклиф этилган ер участкаси тўғрисидаги маълумотларни ёки рад этиш сабабларини электрон ахборот алмашинуви орқали "E-IJARA" АТга жойлаштиради.


5 иш куни ичида









2-босқич

"Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти


1. Туман (шаҳар) ҳокимликлари номига давлат рўйхатидан ўтказилган қишлоқ хўжалиги ерлари тўғрисидаги маълумотларни "E-IJARA" АТ орқали юклаб олади.


2. Ер участкасини жойига чиққан ҳолда ўрганади ва ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқади.


3. Ҳар бир лойиҳани келишиш учун ваколатли ташкилотларга "E-IJARA" АТ орқали юборади.


4. Ер тузиш лойиҳасини "E-IJARA" АТ орқали тасдиқлаш учун туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.


4 иш куни ичида









3-босқич

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бўлинмалари Туман (шаҳар) ҳокимлиги


Ер тузиш лойиҳасини "E-IJARA" АТ орқали келишади ёки келишишни рад этади.


Тақдим этилган ер тузиш лойиҳасини ЭРИ билан тасдиқлайди ҳамда "E-IJARA" АТ орқали "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институтига юборади.


3 иш куни ичида








"Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти


Ер участкасини очиқ электрон танловга қўйиш тўғрисидаги буюртмани "E-IJARA" АТ орқали "E-AUKSION" электрон савдо платформасига юборади.


1 иш куни ичида









III. Танлов ўтказиш тартиб-таомиллари







1-босқич

"Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" давлат унитар корхонаси


Очиқ электрон танлов ўтказиш тўғрисидаги хабарнома ва лот ҳақидаги маълумотларни, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ер участкаси ижара шартномаси лойиҳасини "E-AUKSION" электрон савдо платформасида эълон қилади.


2 иш куни ичида









2-босқич

Талабгорлар (жисмоний ва юридик шахслар)


Белгиланган закалат маблағларни "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" давлат унитар корхонасининг махсус депозит ҳисобварағига киритади ва ариза юборади.


15 кун ичида









3-босқич

"Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" давлат унитар корхонаси


1. Очиқ электрон танлов иштирокчиларига "E-AUKSION" электрон савдо платформасида танловни ташкил этади.


2. Очиқ танлов ғолибини эълон қилади ва бу ҳақда танлов ғолибининг шахсий кабинети, уяли алоқа телефонига ва электрон почта манзилига хабар юборади.


3. Танлов натижалари тўғрисидаги электрон баённомани расмийлаштиради ва қишлоқ хўжалиги ер участкаси ижара шартномаси билан бирга танлов ғолибининг шахсий кабинетига юборади.


Танлов ўтказилган куни соат 09:30 да (GMT+5) Танловдан кейинги кун









4-босқич

Очиқ электрон танлов ғолиби


1. Қишлоқ хўжалиги ер участкаси ижара шартномасини имзолайди.


2. Баённомага қўйилган махсус рақамни киритиш орқали белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтади (юридик шахслар бундан мустасно).


5 иш куни ичида



2 иш куни ичида









5-босқич

"Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти


Тасдиқланган қарор ва қишлоқ хўжалиги ер участкаси ижара шартномасини тасдиқлаш учун туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.


1 иш куни ичида








Туман (шаҳар) ҳокимлиги


Қишлоқ хўжалиги ер участкаси ижара шартномасини тасдиқлайди.


1 иш куни ичида








"Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти


Қишлоқ хўжалиги ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ер тузиш ҳужжатлари ва ижара шартномасини Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборади.


1 иш куни ичида









6-босқич

Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси


1. Танлов ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади.


2. Реестрдан кўчирмани электрон ахборот алмашинуви орқали "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институтига юборади.


2 иш куни ичида









7-босқич

"Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти


Танлов ғолибига ер участкасининг чегарасини кўрсатиб беради ва бу ҳақида тегишли маълумотларни "E-IJARA" АТга жойлаштиради.


3 иш куни ичида



";


с) 4-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


""___"-лот бўйича деҳқон хўжалигини юритиш учун

ер участкаларини ижарага олиш учун ўтказилган танловда

иштирок этган талабгорларнинг жамғарган балларини жамлаш

ВАРАҚАСИ

Т/р

Балл бериш мезонлари


Амалга ошириш муддати


Рейтинг

баллари


Талабгор

(Ф.И.О)


А-БЛОК. Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини

ижарага олиш бўйича мажбуриятлар

Қишлоқ хўжалиги ер майдонларини ижарага олиш ҳуқуқини қўлга

киритиш учун ернинг норматив қийматидан келиб чиқиб,

30 йил муддатга ҳисобланадиган қўшимча тўловлар


1.

Ижара ҳуқуқини ютиб олиш учун тўланадиган тўлов (мазкур сумма танлов ўтказилган санадаги норматив қиймат бўйича ҳисобланади ҳамда 30 йилга тенг тақсимланади)


ер норматив қийматининг 10 баробаридан юқори (ҳар бир норматив қиймат учун)


10


ер норматив қийматининг 0 баробаридан 10 баробаригача (ҳар бир норматив қиймат учун)


5


Б-БЛОК. Талабгор ҳақида маълумот (автоматик равишда баҳоланади)

2.

Талабгорнинг кредит тарихи

аъло кўрсаткич


10


яхши кўрсаткич


6


ўртача кўрсаткич


3


заиф кўрсаткич


2


ёмон кўрсаткич


0


3.

Талабгорнинг мутахассислиги


агроном, фермер хўжалигини бошқариш


5


селекция ва уруғчилик, ўсимликларни ҳимоя қилиш, ер тузиш


4


қишлоқ хўжалигини механизациялаш, агроиқтисодиёт


3


механик, зоотехник, ветеринар


2


бошқа мутахассис


1


мутахассислиги мавжуд бўлмаганда


0


4.

Талабгор (юридик шахс раҳбари)нинг аграр соҳадаги иш стажи

15 йил ва ундан юқори


10


10 йилдан 15 йилгача


9


5 йилдан 10 йилгача


8


3 йилдан 5 йилгача


7


1 йилдан 3 йилгача


6


иш стажи бўлмаганда


0


5.

Мавжуд қишлоқ хўжалиги техникаси (хизмат муддати 15 йилдан кам ва техник соз техникалар ҳисобга олинади)


юқори унумли техника (ҳайдов трактор ёки комбайн ёки ПТМ)


10


универсал чопиқ трактори


8


ишлов бериш трактори


5


комбинациялашган агрегат


4


юк машинаси


2


бошқа қишлоқ хўжалиги техникаси


1


6.

Мавжуд чорва боши сони (шартли бош)

1 гектар ер учун 5 бош ва ундан кўп


15


1 гектар ер учун 4 бош


10


1 гектар ер учун 3 бош


5


В-БЛОК. Талабгорнинг келгусидаги режалари

Яратиладиган иш ўрни

7.

Пахта-ғаллачилик йўналишида

1 йил давомида ҳар 2 гектар майдон учун 1 та доимий иш ўрни


3


1 йил давомида ҳар 3 гектар майдон учун 1 та доимий иш ўрни


2


1 йил давомида ҳар 5 гектар майдон учун 1 та доимий иш ўрни


1


8.

Ғаллачилик (шоличилик) йўналишида

1 йил давомида ҳар 5 гектар майдон учун 1 та доимий иш ўрни


3


1 йил давомида ҳар 10 гектар майдон учун 1 та доимий иш ўрни


2


1 йил давомида ҳар 15 гектар майдон учун 1 та доимий иш ўрни


1


9.

Боғдорчилик-узумчилик йўналишида

1 йил давомида ҳар 1 гектар майдон учун 1 та доимий иш ўрни


3


1 йил давомида ҳар 2 гектар майдон учун 1 та доимий иш ўрни


2


1 йил давомида ҳар 3 гектар майдон учун 1 та доимий иш ўрни


1


10.

Сабзавот-полизчилик, картошкачилик ва бошқа йўналишларда

1 йил давомида ҳар 1 гектар майдон учун 3 та доимий иш ўрни


3


1 йил давомида ҳар 1 гектар майдон учун 2 та доимий иш ўрни


2


1 йил давомида ҳар 1 гектар майдон учун 1 та доимий иш ўрни


1


Сув тежовчи технологияларни жорий этиш

11.

Сув тежовчи технологиялар жорий этиш


10 йил давомида 100 фоиз майдонга


20


9 йил давомида 90 фоиз майдонга


18


8 йил давомида 80 фоиз майдонга


16


7 йил давомида 70 фоиз майдонга


14


6 йил давомида 60 фоиз майдонга


12


5 йил давомида 50 фоиз майдонга


10


4 йил давомида 40 фоиз майдонга


8


3 йил давомида 30 фоиз майдонга


6


2 йил давомида 20 фоиз майдонга


4


1 йил давомида 10 фоиз майдонга


2


Механизациялаштириш даражаси

12.

Пахтачилик ва ғаллачилик (камида 30 гектар учун) йўналишида


15 йил давомида камида 1 дона юқори унумли техника (150 от кучидан юқори)


10


10 йил давомида камида 1 дона универсал чопиқ трактори


8


7 йил давомида камида 1 дона ишлов бериш трактори


6


5 йил давомида камида 1 дона комбинациялашган агрегат


4


5 йил давомида камида 1 дона юк машинаси


3


3 йил давомида камида 1 дона бошқа қишлоқ хўжалиги техникаси


1


13.

Чорвачилик (камида 10 гектар учун) йўналишида

15 йил давомида камида 1 дона юқори унумли техника (ҳайдов трактори ёки комбайн)


10


10 йил давомида камида 1 дона универсал чопиқ трактори


8


7 йил давомида камида 1 дона ишлов бериш трактори


6


5 йил давомида камида 1 дона комбинациялашган агрегат


4


5 йил давомида камида 1 дона юк машинаси


3


3 йил давомида камида 1 дона бошқа қишлоқ хўжалиги техникаси


1


14.

Сабзавот-полизчилик ва картошкачилик (камида 5 гектар учун) йўналишида

15 йил давомида камида 1 дона ҳайдов трактори


10


10 йил давомида камида 1 дона махсус техникалар


8


7 йил давомида камида 1 дона универсал чопиқ трактори


5


5 йил давомида камида 1 дона комбинациялашган агрегат


4


5 йил давомида камида 1 дона юк машинаси


3


3 йил давомида камида 1 дона бошқа қишлоқ хўжалиги техникаси


1


15.

Боғдорчилик-узумчилик (камида 5 гектар учун) йўналишида

15 йил давомида камида 1 дона махсус мини трактор


10


10 йил давомида камида 1 дона махсус техника


8


7 йил давомида камида 1 дона комбинациялашган агрегат


6


5 йил давомида камида 1 дона юк машинаси


5


3 йил давомида камида 1 дона бошқа қишлоқ хўжалиги техникаси


1


Чорвачилик йўналиши учун

16.

Суғориладиган экин ерларида 1 гектар майдон учун чорва мол бош сонини ошириш


5 йил давомида 5 бош ва ундан кўпайтириш


10


3 йил давомида 4 бошга етказиш


5


1 йил давомида 3 бошга етказиш


3


17.

Суғорилмайдиган (лалмикор) ерларда 1 гектар майдон учун чорва мол боши сонини ошириш


5 йил давомида 3 бошга ва ундан кўпайтириш


10


3 йил давомида 2 бошга етказиш


5


1 йил давомида 1 бошга етказиш


3


18.

Яйлов ва пичанзорларда 2 гектар майдон учун чорва мол бош сонини ошириш


5 йил давомида 3 бошга ва ундан кўпайтириш


10


3 йил давомида 2 бошга етказиш


5


1 йил давомида 1 бошга етказиш


3


Г-БЛОК. Умумий балларни оширувчи коэффициентлар

(автоматик равишда баҳоланади)

19.

Ер участкаси жойлашган туман (шаҳар)да яшовчи талабгор


1,3


20.

Ер участкаси жойлашган вилоятда, бироқ бошқа туман (шаҳар)да яшовчи талабгор


1,1


ЖАМИ




       

Изоҳ. Танловга қўйилаётган ер майдони норматив қийматининг жорий нархи белгиланган тартибда ҳар бир экин тури бўйича ҳисоб-китоб қилинган ҳолда ер тузиш лойиҳаси билан бирга тақдим этилади.

2025 йил 1 январга қадар Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов, Қораўзак, Кегейли, Қўнғирот, Қонликўл, Мўйноқ, Нукус, Тахиатош, Тахтакўпир, Хўжайли, Чимбой, Шуманай туманларидаги қишлоқ хўжалиги оборотидан чиқиб кетган ҳамда янги ўзлаштирилган ерларни ижарага бериш бўйича очиқ электрон танловларда талабгорларнинг кредит тарихи, мутахассислиги, аграр соҳадаги иш стажи мавжудлиги талаб этилмайди ҳамда ушбу мезонлар бўйича балл қўйилмайди.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 6 май



























































Время: 0.2792
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск