ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар / Байрамларга тайёргарлик ва уларни ўтказиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.04.2022 й. ПҚ-229-сон "9 май - Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

29.04.2022 й.

N ПҚ-229



9 МАЙ - ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИГА

ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон халқининг Иккинчи жаҳон уруши даврида кўрсатган жасорати, букилмас иродаси ва матонати, инсонпарварлик фазилатлари авлодлар учун муқаддас хотира ва одамийликнинг юксак намунаси бўлиб қолмоқда. Бугунги тинч ва осойишта, эркин ва фаровон ҳаёт учун азиз жонини фидо қилган аждодларимизнинг ёрқин хотирасини ёд этиб, уларнинг эзгу ишларини муносиб давом эттириш - тинчликни буюк неъмат деб биладиган бағрикенг ва олижаноб халқимизга хос азалий қадриятдир.

Бутун дунёда миллионлаб инсонларнинг қурбон бўлишига сабаб бўлган, мислсиз йўқотишлар, талафот ва мусибатлар олиб келган Иккинчи жаҳон уруши башарият тарихидаги энг даҳшатли, қонли қирғин бўлганини, орадан қанча йиллар ўтса-да, эзгу ниятли дунё ахли ҳеч қачон унутмайди. Жанг майдонларида фашизмга қарши мардона курашган 2 миллионга яқин ўзбекистонликларнинг 500 мингдан зиёди ҳалок бўлганини халқимиз асло ёдидан чиқармайди.

Кўпмиллатли тинчликсевар Ўзбекистон халқи учун фашизм устидан ғалаба қозонилган 9 май санаси аввало Хотира ва қадрлаш куни сифатида азиз ва мўътабардир. Биз учун хотира инсоннинг инсонлигини англатадиган тушунча, уни ўтмиш ва истиқбол билан боғлаб турадиган буюк руҳий-маънавий қудратдир. Эл-юрт тинчлиги ва озодлиги учун курашган мард ва жасур инсонлар хотирасини ёд этиш орқали биз Ватан учун жонини фидо этган қаҳрамон ота-боболаримизнинг номларини шарафлаш, уларга юксак хурмат кўрсатишни тушунамиз.

Бугунги кунда амалга оширилаётган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида "Инсон қадрини улуғлаш" ғояси асосий ўрин эгаллайди. Ушбу тамойил ҳам хотира ва қадрлаш тушунчаси билан уйғун ва ҳамоҳанг бўлиб, халқимизнинг азалий эзгу орзу-интилишларига тўла жавоб беради.

Мамлакатимизда 9 май умумхалқ байрами - Хотира ва қадрлаш кунини кенг нишонлаш, Иккинчи жаҳон урушида фашизмга қарши курашга муносиб ҳисса қўшган барча меҳнат ва уруш фахрийларига хурмат-эҳтиром кўрсатиш, шунингдек, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва хуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг хотирасини улуғлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

9 май - Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури (кейинги ўринларда - Дастур) 1-иловага мувофиқ;

9 май - Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ишчи гуруҳ (А. Арипов):

Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг "Инсон қадри улуғ - хотира муқаддас", "Мардлик ва жасорат - ҳамиша барҳаёт" шиорлари остида ўтишини, уч авлод учрашувларини, маданий-маънавий тадбирлар, тарғибот акциялари, тасвирий санъат кўргазмалари, ижодий кечалар, танловлар, оммавий спорт мусобақаларини ташкил этсин;

Иккинчи жаҳон урушининг ҳар бир қатнашчиси, фронт орти меҳнат фахрийлари, шунингдек, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг оила аъзоларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш мақсадида тегишли вазирлик, идора ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ҳамда ҳарбий қисм командирлари томонидан ушбу тоифадаги шахсларни қутлаш учун уларнинг яшаш жойига ташриф буюриш ҳамда улар кўрсатган мардлик ва жасоратнинг аҳамиятини кенг аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида тушунтириш ва тарғиб қилиш бўйича маданий-маърифий ва ватанпарварлик тадбирларини ташкил қилсин;

ёлғиз ва кам таъминланган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг турар-жойи ва уй хўжаликларини таъмирлаш, ободонлаштириш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширсин;

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан бирйўла тўланадиган пул мукофотини тантанали равишда топширсин;

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига тиббий ва ижтимоий хизмат кўрсатиш, уларни парвариш қилиш мақсадида тиббий билимларга эга ходимларни (шартнома асосида) бириктирган ҳолда, доимий равишда патронаж хизматини ташкил қилсин;

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг истаклари асосида уларни республика ҳудудидаги санаторийларга бепул юборишни ташкил этсин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда:

вилоят, шаҳар ва туманларда байрамга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича комплекс тадбирларни ишлаб чиқсин ва амалга оширсин;

кўча ва майдонларнинг Хотира ва қадрлаш кунининг маъно-мазмунини ифода этадиган плакат ва стендлар билан безатилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Тошкент шаҳрида 2022 йил 9 май куни соат 21:00 да Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган байрам салютини ташкил қилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги Миллий гвардия билан биргаликда тантанали тадбирлар ўтказиладиган ҳамда байрам салютлари ташкил этиладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўрсин.


6. Белгилаб қўйилсинки, Хотира ва қадрлаш куни байрамини нишонлаш билан боғлиқ барча оммавий тадбирлар Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси тавсиялари асосида амалга оширилади.


7. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, "Дунё" ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига байрамга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ жараёнларни, ушбу қарор ижросини таъминлашга қаратилган тадбирларни кенг ёритиш, шунингдек, мавзуга оид телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар тайёрлаб эфирга узатиш, мақолалар эълон қилиш тавсия этилсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                          Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 29 апрелдаги

ПҚ-229-сон қарорига

1-ИЛОВА



9 май - Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган

тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш

ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирларнинг номи


Бажариш

муддати


Молиялаштириш манбалари


Масъул ижрочилар


I. ТАШКИЛИЙ-АМАЛИЙ ТАДБИРЛАР

1.

Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбирларни ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ташкилий қўмиталарини тузиш.


2022 йил

2 майга

қадар


-

Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти


2.

Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида ҳамда барча шаҳар ва туманларда "Инсон қадри улуғ - Хотира муқаддас", "Мардлик ва жасорат - ҳамиша барҳаёт" шиорлари остида комплекс тадбирлар режасини тасдиқлаш ва амалга ошириш.


2022 йил

Режа-жадвал

асосида


-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи


3.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган маънавий-маърифий ва маданий тадбирларни ўтказиш учун шу ҳудудда истиқомат қилаётган таниқли фан арбоблари, ижодкор зиёлилар, спортчилар, шу билан бирга, белгиланган тартибда шартнома асосида маданият, санъат ходимлари иштирокини таъминлаш, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ва унинг минтақавий бўлинмалари, шунингдек, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи аъзоларидан иборат тарғибот-ташвиқот ва ижодий гуруҳларни тузиш.


2022 йил

май

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маданият вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси, Кинематография агентлиги, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ва унинг минтақавий бўлинмалари, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи


4.

Тошкент шаҳридаги "Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуасида жойлашган "Матонат мадҳияси", Хотира майдонида жойлашган "Мотамсаро она" монументлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларидаги "Мотамсаро она" монументлари пойига гул қўйиш маросимларини ташкил этиш.


2022 йил

7-9 май

кунлари


Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари, вазирликларнинг (идораларнинг) бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, барча вазирлик ва идоралар ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари


5.

Иккинчи жаҳон урушининг ҳар бир қатнашчисига, фронт орти меҳнат фахрийларига, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг оила аъзоларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш мақсадида тегишли вазирлик, идора ва бошқа ташкилот ҳамда ҳарбий қисм ва муассаса бошлиқлари томонидан ушбу тоифадаги шахсларни қутлаш учун уларнинг яшаш жойига ташрифларини уюштириш.


2022 йил

1-10 май

кунлари


Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари, вазирликларнинг (идораларнинг) бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, ҳомийлик хайриялари маблағлари


Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, "Нуроний" жамғармаси, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, давлат ва жамоат ташкилотлари


6.

1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ўз хоҳишларига кўра республика ҳудудидаги санаторийларга бепул юборишни ташкил этиш.


2022 йил

давомида


Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари, вазирликларнинг (идораларнинг) бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, ҳомийлик хайриялари маблағлари


Касаба уюшмалари федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, "Нуроний" жамғармаси


7.

Ўсиб келаётган ёш авлод вакилларини Ватанга муҳаббат, садоқат, мардлик ва фидойилик руҳида тарбиялаш мақсадида мамлакатимиз хавфсизлиги ва барқарорлигини, аҳолининг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлашда қаҳрамонлик кўрсатиб, хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган хизматчиларнинг улар ўқиган умумий ўрта таълим муассасаларида ўрнатилган бюстлари пойига гул қўйишни ташкиллаштириш.


2022 йил

1-9 май


Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари, вазирликларнинг (идораларнинг) бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, ҳомийлик хайриялари маблағлари


Халқ таълим вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти


8.

"Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуасида: мажмуа ҳудудида ободонлаштириш ишларини олиб бориш (турли хил декоратив гуллар экиш);

"Амфитеатр" устки қисми қопламасининг тозалаш ишларини ташкиллаштириш.


2022 йил

5 май кунига

қадар


Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети ҳамда ҳомийлик хайриялари маблағлари


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


9.

"Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуаси ҳудудидаги Иккинчи жаҳон уруши даврига оид самолёт ва зирхли техникалар экспонатларига техник хизмат кўрсатиш ва зарур таъмирлаш ишларини ташкиллаштириш.


2022 йил

5 май кунига

қадар


"Ўзбекистон ҳаво йўллари"АЖ маблағлари ва Мудофаа вазирлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари


"Ўзбекистон ҳаво йўллари"АЖ, Мудофаа вазирлиги


10.

Ўқувчи ва талаба ёшларни ҳарбийлик касбига қизиқтириш, ватанпарварлик, юртга садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида уларни ҳарбий қисмларда, олий ҳарбий таълим муассасаларида яратилаётган шарт-шароитлар билан таништириш учун "Мард аскар - ёшларга намуна" шиори остида "очиқ эшиклар куни"ни уюштириш ҳамда ушбу масканларда ҳарбий - ватанпарварлик тадбирлари, суҳбат-мунозаралар, спорт ўйинларини ташкил этиш.


йил

давомида


-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизликхизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Халқ таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи


11.

Иккинчи жаҳон уруши йилларида фронтга сафарбар этилган ватандошларимизнинг номларини абадийлаштириш мақсадида битта вилоят мисолида туманлар кесимида алифбо тартибида жангчилар номлари битилган "Ватан фидойилари" (ишчи номи) китобининг нишона нусхасини тайёрлаш.


2022 йил

9 май кунига

қадар


Мудофаа вазирлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари


Мудофаа вазирлиги, "Ўзархив" агентлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


12.

Иккинчи жаҳон урушида Ўзбекистон халқининг ғалабага қўшган муносиб ҳиссасини акс эттирувчи "Ўзбекистон Иккинчи жаҳон уруши даврида" туркумида китоб-альбомни чоп этиш.


2022 йил

май


Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари


Ўзбекистон Фанлар академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ўзархив" агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги


13.

Архив ва аҳоли уйларида сақланаётган фронтдан ёзилган мактубларни жамлаган ҳолда китоб тайёрлаш ва чоп этиш.


2022 йил

май


Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари


"Ўзархив" агентлиги, Мудофаа вазирлиги


14.

Вафот этган уруш ва меҳнат фахрийлари ҳамда мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг қабрларини ободонлаштириш.


2022 йил

май


-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, "Нуроний" жамғармаси, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти


II. МАДАНИЙ-МАЪНАВИЙ ТАДБИРЛАР

15.

Ўзбекистон халқининг Иккинчи жаҳон урушидаги жасорати, сабр-матонати, мардлиги, ватанпарварлигини тараннум этувчи "Уруш хотираларда" мавзусида ижодий ишлар танловини ташкил этиш.


2022 йил

9 май кунига

қадар


Мудофаа вазирлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари


Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси Санъатшунослик институти, Ўзбекистон "Хунарманд" уюшмаси


16.

Иккинчи жаҳон уруши йилларида суратга олинган Ўзбекистон халқининг Иккинчи жаҳон уруши йилларида фронт ва фронт ортидаги жасорати, сабр-матонати, мардлиги, ватанпарварлигини тараннум этувчи "Ўчмас у кунлар шуҳрати" мавзусида фотолавҳалар кўргазмасини ташкил этиш.


2022 йил

1-15 май


Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари


Мудофаа вазирлиги, "Ўзархив" агентлиги, Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси


17.

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан уруш хотираларига бағишланган аскар мактублари, ўзбек тилида чоп этилган Фронт газеталари, Иккинчи жаҳон уруши лавҳалари акс эттирилган газета ва китоблар (маълумотлар) намуналаридан иборат кўргазма ташкил этиш.


2022 йил

1-15 май


-

Мудофаа вазирлиги, "Ўзархив" агентлиги, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси


18.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи тузилмаларнинг ҳарбий оркестрлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридаги маданият масканлари, хиёбонларда "Аждодларимиз жасорати - мангу барҳаёт" номли концерт дастурлари намойишини белгиланган тартибда ташкил этиш.


2022 йил

9 май куни


Вазирликларнинг (идораларнинг) бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, ҳомийлик хайриялари маблағлари


Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Маданият вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи


19.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимидаги телерадиоканалларда ҳамда нодавлат телеканалларда 9 май - Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган ҳужжатли ва бадиий фильмларни эфирга узатиш, махсус кўрсатувлар ташкил этиш.


2022 йил

май


-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Кинематография агентлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

20.

Олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицейлар, умумтаълим мактабларида уруш ва меҳнат фахрийлари иштирокида Иккинчи жаҳон урушида Ўзбекистон халқининг фидойилиги, жасорати ва матонатини акс эттирувчи хужжатли ва бадиий фильмлар намойиш этиладиган дарсларни ташкил этиш ва ўтказиш.


2022 йил

май


-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Кинематография агентлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти


21.

"Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуасида "Мусаффо осмон" шиори остида умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида республика расмлар танловини ўтказиш.


2022 йил

май

-

Халқаро полиция ассоциациясининг Ўзбекистондаги ташкилоти, Мудофаа вазирлиги


22.

"Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини ва фронт ортида фидокорона меҳнат қилганлар фахрийларни эъзозлаш - Ўзбекистон Республикаси ижтимоий сиёсатининг устувор йўналишлардан бири" мавзусида семинар ташкил этиш.


2022 йил

май


-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари


23.

9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси мобил алоқа операторлари томонидан абонентларга СМС-табриклар жўнатиш.


2022 йил

9 май куни


-

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


24.

"Мен ғолиб" шиори остида 10 кмга югуриш бўйича Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари чемпионатининг иккинчи босқичини ўтказиш.


алоҳида

режага

асосан


Вазирликларнинг (идораларнинг) бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, ҳомийлик хайриялари маблағлари


Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Туризм ва маданий мерос вазирлиги


III. ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ҚАТНАШЧИЛАРИ, МЕҲНАТ ФРОНТИ

ФАХРИЙЛАРИ, ХИЗМАТ БУРЧИНИ БАЖАРИШ ЧОҒИДА ҲАЛОК БЎЛГАН

ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР ВА ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ОРГАНЛАР

ХОДИМЛАРИ ОИЛАЛАРИНИ ИЖТИМОИЙ-ҲУҚУҚИЙ ҲИМОЯ

ҚИЛИШ ЙЎНАЛИШИДАГИ ТАДБИРЛАР

25.

9 май - Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган маънавий-маърифий ва ватанпарварлик туркум тадбирларини ташкил этиш.

Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари, меҳнат фронти фахрийлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг оилалари ҳолидан хабар олишни, уларга моддий-маънавий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш.


2022 йил

1-15 май

кунлари


-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, "Нуроний" жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Касаба уюшмалари федерацияси


26.

Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронти ногиронлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида соғлиғини йўқотган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига мақсадли ёрдам кўрсатиш, уларни протезлар, ногиронлар аравачалари ва бошқа зарур тиббий асбоб-анжомлар билан таъминлаш.


2022 йил

1-15 май

кунлари


Вазирликларнинг (идораларнинг) бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, ҳомийлик хайриялари маблағлари


Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, "Нуроний" жамғармаси, Касаба уюшмалари Федерацияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги


27.

Ёлғиз ва кам таъминланган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг турар жойи ва уй хўжаликларини таъмирлаш, ободонлаштириш.


2022 йил

1-15 май

кунлари


Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари, вазирликларнинг (идораларнинг) бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, ҳомийлик хайриялари маблағлари ҳисобидан


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, "Нуроний" жамғармаси, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


28.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан бирйўла тўланадиган пул мукофотини тантанали равишда топшириш.


2022 йил

9 май кунига

қадар


Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, "Нуроний" жамғармаси, Молия вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти, Ёшлар ишлари агентлиги


         





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 29 апрелдаги

ПҚ-229-сон қарорига

2-ИЛОВА



9 май - Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбирларга

тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

1. А.Н. Арипов

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, ишчи гуруҳ раҳбари


2. В.В. Махмудов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари


3. Лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси


4. Т.А. Худайбергенов

-

Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири


5. А.А. Абдухакимов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - туризм ва маданий мерос вазири


6. А.А. Жўрабоев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари


7. Қ.М. Рафиков

-

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси


8. Т.А. Ишметов

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазири


9. Б.Н. Курбанов

-

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири


10. П.Р. Бобожонов

-

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири


11. Р.М. Джураев

-

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони


12. А.Ҳ. Қўлдошев

-

Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири


13. А.Ҳ. Тошкулов

-

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири


14. Б.О. Саидов

-

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири


15. О.А. Назарбеков

-

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири


16. Лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари


17. С.Э. Хусанов

-

Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари - Чегара қўшинлари қўмондони


18. С. Турдиев

-

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари


19. Ш.Т. Ахмедов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши девонининг шўъба мудири


20. А.Д. Хаджаев

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси


21. А.К. Кўчимов

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори


22. Х.А. Батиров

-

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий кенгаши раиси


23. М.М. Хожиматов

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари


24. С.С. Саидов

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси


25. Р. Абдуллаев

-

Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси раиси


26. О.А. Ўсаров

-

Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси раиси


            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 29 апрель




































Время: 0.0191
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск