Умная подшивка

2022 й. / НМ, 19 /

Биз яшайдиган уй

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

БИЗ ЯШАЙДИГАН УЙ*



Парламент минбари



ТАНЗИЛА НОРБОЕВА: КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАР

ҲОЛАТИ БЎЙИЧА МАСЪУЛ МАНСАБДОР ҲАМ,

ЖИСМОНИЙ ШАХС ҲАМ ЖАВОБГАР


Маълумки, жорий йил апрель ойининг сўнгги кунларида Олий Мажлис Сенатининг йигирма бешинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда кўплаб қонунлар қатори сенаторлар "Кўп квартирали уйларни бошқариш тизими такомиллаштирилаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунни муҳокама қилди.


Кўп квартирали уйларда бир хонадондаги ўзгариш (деворларни бузиш, кенгайтириш, биринчи қаватдагилар қўшимча иморатлар солиши ва ҳ.к.) бошқа хонадонларга таъсир қилмай қолмайди. Айнан шу масалада жавобгарлик белгиланиши мумкин.

Кўп квартирали уй-жой фондини сақлаб туриш ва улардан фойдаланиш соҳасида жами 37 мингдан ортиқ кўп квартирали уйлардан фойдаланишнинг техник хавфсизлик қоидаларига риоя этилиши ўрганилган. Натижада 61 мингдан ортиқ ҳолатда кўчмас мулк эгалари томонидан уй-жой фонди ва унга туташ ҳудудларда ўзбошимчалик билан қурилмалар барпо этилиш ҳолатлари аниқланган. Бироқ, ноқонуний қурилмаларни мажбурий тартибда бартараф этишга оид судларга аризалар тақдим этишда олдиндан давлат божи тўловини амалга ошириш белгиланганлиги туфайли ушбу мазмундаги материалларни судларга тақдим этишда бир қатор қийинчиликларни келтириб чиқарган.

Сенат ялпи мажлисида "Кўп квартирали уйларни бошқариш тизими такомиллаштирилаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун кўриб чиқилганда шу ҳақда гап борди.

Қонунчиликка мувофиқ, уй-жой мулкдорлари ширкатлари кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш бўйича ҳамда аҳолига бошқа хизматлар кўрсатилган ва ишлар бажарилган тақдирда, хизматлар кўрсатиш учун тегишли солиқ тўловларидан озод этилган. Бироқ бошқарув ташкилотлари фаолиятига нисбатан ушбу имтиёзлар татбиқ этилмаётганлиги турли келишмовчиликларни юзага келтирмоқда. Ушбу бўшлиқни бартараф этиш мақсадида ишлаб чиқилган ушбу қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга, Солиқ кодексига, "Давлат божи тўғрисида"ги

...
Время: 0.0022
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск