ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий ташкилотлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.05.2022 й. 248-сон "Сурхондарё вилоятида Ингичка толали пахтачилик илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.05.2022 й.

N 248




СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИДА ИНГИЧКА

ТОЛАЛИ ПАХТАЧИЛИК ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ

ИНСТИТУТИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Сурхондарё вилоятида ингичка толали пахта етиштиришни илмий асосда амалга ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-170-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Сурхондарё вилоятида ингичка толали пахта етиштиришни илмий асосда амалга ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-170-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтининг Сурхондарё илмий-тажриба станцияси негизида Ингичка толали пахтачилик илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда - Институт) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг Ингичка толали пахтачилик илмий-тадқиқот институти тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтининг Сурхондарё илмий-тажриба станциясига фойдаланиш учун ажратилган умумий майдони 254 гектар, шундан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 230 гектарер майдонини Институтга ижара ҳуқуқи асосида ажратиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


4. Белгилансинки:

Институт давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг ташкилий тузилмасига киради ва ўз фаолияти тўғрисида Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ҳисобот беради;

Институт директори Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

Институт директорининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишилган ҳолда, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

Институтга ажратилган ер участкалари мақбуллаштирилмайди, шунингдек, ушбу ер участкаларига қишлоқ хўжалиги экинлари Институт томонидан мустақил жойлаштирилади ва алмашлаб экиш тизими жорий қилинади.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 10 майдаги

248-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар

миллий марказининг Ингичка толали пахтачилик

илмий-тадқиқот институти

ТУЗИЛМАСИ

        



Илм-фан ва илмий фаолият бўйича маслаҳатчи*



Директор*



Илмий кенгаш





























































































Директорнинг илмий ишлар ва инновацион ишланмалар бўйича ўринбосари*



Илмий котиб*


Директорнинг ишлаб чиқариш ва маркетинг ишлари бўйича ўринбосари*

















































































Бошланғич ашё яратиш лабораторияси*

1



Интенсив навлар селекцияси лабораторияси*

1






Халқаро алоқалар бўйичабош мутахассис*

1



Илмий ишлаб- чиқариш бўлими***



Молия, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими*

2

























































Амалий ва молекуляр генетика лабораторияси*

1



Бирламчи уруғчилик ва уруғшунослик лабораторияси*

1








































Ёрдамчи ходимлар**



Илмий ишланмаларни  жорий этиш ва тижорат-

лаштириш бўлими***



Ходимлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис*

1





























































Биотик ва абиотик омилларга бардошлигини баҳолаш лабораторияси*

1



Толанинг технологик сифат кўрсаткичларини аниқлаш лабораторияси*

1






Илмий кадрларни тайёрлаш бўйича бош мутахассис*

1































Бош юрисконсульт*

1

























Тажриба участкаси***

















































Янги ва истиқболли ғўза навлари агротехникаси лабораторияси*

1


Ахборот-

коммуникация технологиялари бўйича бош мутахассис*

1











Девонхона*

1













































































































Изоҳ. Ходимларнинг умумий чекланган сони 20 нафар (илмий ёрдамчи ва ёрдамчи ходимлардан ташқари).

Илмий-тадқиқот институти бажарадиган илмий-тадқиқот ишларининг ҳажмидан келиб чиқиб, илмий-техник лойиҳаларни амалга ошириш учун илмий ходимлар шартнома асосида жалб қилиниши мумкин.


*) Бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган илмий лабораториялар (бўлим) ва раҳбарлар.


**) Илмий ёрдамчи ва ёрдамчи ходимлар сони қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меъёрларга асосан аниқланади.


***) Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган бўлинмалар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 11 май



















































Время: 0.0336
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск