ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Адлия вазирлигининг давлат реестридан чиқариш тўғрисидаги буйруқлари / 2022 й. /

Адлия вазирининг 10.05.2022 й. 11-мҳ-сон "Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 10.05.2022 й. 3366-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.05.2022 й.

N 3366




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

10.05.2022 й.

N 11-мҳ


БУЙРУҒИ



Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг

давлат реестридан чиқариш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон "Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига (рўйхат рақами 2565, 2014 йил 28 февраль) асосан БУЮРАМАН:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси "Давлат тили ҳақида"ги Қонунининг 8-моддасига асосан давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг ҳужжатлари давлат тилида қабул қилиниши ва эълон этилиши кераклиги;

Ўзбекистон Республикаси "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонунининг 46-моддасига мувофиқ илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганлиги муносабати билан зарур ўзгартишлар ва (ёки) қўшимчалар киритилиши ҳамда илгари қабул қилинган барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ёки уларнинг қисмлари, агар улар янги ҳуқуқий нормаларга зид бўлса ёхуд янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тўлалигича қамраб олинган ёки амалда ўз ҳуқуқий аҳамиятини йўқотган бўлса, лекин расман ўз кучини йўқотган деб топилмаган бўлса, ўз кучини йўқотган деб топилиши лозимлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон Фармони билан тасдиқланган Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясида идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни имкон қадар қисқартириш, умумий тусдаги, ҳаракатсиз ва ҳуқуқни қўллашга таъсир этмайдиган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш белгиланганлиги;

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларининг (рўйхат рақами 2565, 2014 йил 28 февраль) 111-бандига асосан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштирилмаган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилиши натижасида юзага келадиган "ҳуқуқий бўшлиқлар" оқибатлари учун ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган вазирлик ва идоралар раҳбарлари жавобгар бўлиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан иловага мувофиқ чиқарилсин.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


4. Мазкур буйруқ иловасининг 49-50-бандлари 2022 йил 1 июлдан кучга киради.



Вазир                                                                                        Р. Давлетов




Буйруққа

ИЛОВА



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат

реестридан чиқарилаётган айрим идоравий

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон почта ва телекоммуникация агентлиги томонидан тасдиқланган Ўзбeкистон Рeспубликаси ҳудудида тeлeкоммуникациялар тармоқлари ва воситаларини ишлатиш ва бошқаришда чeт эл фуқаролари иштирокидаги қўшма корхоналарда махфийлик рeжимини таъминлаш бўйича низом (рўйхат рақами 547, 1998 йил 23 ноябрь).


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар Миллий банки бошқаруви, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси ва "Ўзбектуризм" Миллий компанияси томонидан тасдиқланган Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимларининг Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий хизматлари тизимида стажировкадан ўтиш тартиби (рўйхат рақами 603, 1999 йил 20 январь).


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар Миллий банки Бошқаруви, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси ва "Ўзбектуризм" Миллий компанияси томонидан тасдиқланган Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабаларининг малака амалиётини ўташ тартиби (рўйхат рақами 604, 1999 йил 20 январь).


4. Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар Миллий банки Бошқаруви, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси ва "Ўзбектуризм" Миллий компанияси томонидан тасдиқланган Давлат грантлари асосида таҳсил олган Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети битирувчиларини конкурс асосида танлаш тартиби (рўйхат рақами 605, 1999 йил 20 январь).


5. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар қўмитаси томонидан тасдиқланган Тугатилаётган корхонанинг мол-мулки ва мажбуриятларини инвентаризация қилишни ташкил этиш ва қийматини аниқлаш бўйича йўриқнома (рўйхат рақами 887, 2000 йил 3 февраль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 3-сон).


6. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар қўмитасининг 2001 йил 10 сентябрдаги 4-сон "Тугатилаётган корхона мулки ва мажбуриятларини инвентаризация қилишни ташкил этиш ҳамда уларнинг қийматини аниқлаш бўйича йўриқномага ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 887-1, 2001 йил 28 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 18-сон).


7. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 2009 йил 24 апрелдаги 10-сон "Тугатилаётган корхонанинг мол-мулки ва мажбуриятларини инвентарлашни ташкил этиш ва қийматини аниқлаш бўйича йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 887-2, 2009 йил 18 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 21-сон, 255-модда).


8. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2011 йил 19 декабрдаги 12-сон "Тугатилаётган корхона мулки ва мажбуриятларини инвентаризация қилишни ташкил этиш ҳамда уларнинг қийматини аниқлаш бўйича йўриқномага ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 887-3, 2011 йил 29 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 52-сон, 572-модда).


9. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2013 йил 19 сентябрдаги 01/24-26/15-сон "Тугатилаётган корхона мулки ва мажбуриятларини инвентаризация қилишни ташкил этиш ҳамда уларнинг қийматини аниқлаш бўйича йўриқномага ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 887-4, 2013 йил 23 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 39-сон, 518-модда).


10. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2016 йил 13 декабрдаги 01/24-26/45-сон "Тугатилаётган корхона мулки ва мажбуриятларини инвентаризация қилишни ташкил этиш ҳамда уларнинг қийматини аниқлаш бўйича йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 887-5, 2017 йил 12 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 2-сон, 36-модда).


11. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2017 йил 28 сентябрдаги 01/16-2-10/23-сон "Тугатилаётган корхона мулки ва мажбуриятларини инвентаризация қилишни ташкил этиш ҳамда уларнинг қийматини аниқлаш бўйича йўриқномага ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 887-6, 2017 йил 10 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/887-6/0093-сон).


12. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2019 йил 30 декабрдаги 01/11-14/63-сон "Тугатилаётган корхонанинг мол-мулки ва мажбуриятларини инвентаризация қилишни ташкил этиш ва қийматини аниқлаш бўйича йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 887-7, 2020 йил 24 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2020 й., 10/20/887-7/0079-сон).


13. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 1999 йил 8 сентябрда 123-В-сон билан тасдиқланган "O'ZBEKISTON POCНTASI" АJ нинг почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиаллари ва объектларида касса операцияларини юритиш қоидалари (рўйхат рақами 904, 2000 йил 1 март) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 5-сон).


14. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг 2015 йил 16 майдаги 123-В-1, 124-мҳ-сон "Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигининг почта алоқаси бўйича эксплуатация корхоналарида касса операцияларини юритиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 904-1, 2015 йил 3 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 26-сон, 351-модда).


15. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2001 йил 9 ноябрдаги 124, 2001-113-сон "Ўзбекистон темир йўллари" ДАТК корхоналари ҳисоб рақамларидан тўловларни амалга ошириш тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1088, 2001 йил 27 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 22-сон).


16. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2002 йил 19 августдаги 98, 2002-68-сон "Ўзбекистон темир йўллари" ДАТК корхоналари ҳисоб рақамларидан тўловларни амалга ошириш тўғрисидаги низомга 1-сонли ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1088-1, 2002 йил 22 август) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 15-16-сон).


17. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2012 йил 27 июлдаги 53, 2012-21-сон "Ўзбекистон темир йўллари" ДАТК корхоналари ҳисоб рақамларидан тўловларни амалга ошириш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1088-2, 2012 йил 10 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 32-сон, 385-модда).


18. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 10 сентябрдаги 82, 2013-38-сон "Ўзбекистон темир йўллари" ДАТК корхоналари ҳисоб рақамларидан тўловларни амалга ошириш тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1088-3, 2013 йил 18 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 38-сон, 501-модда).


19. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2002 йил 29 октябрдаги 4, 129, 2002-86-сон "1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни ҳар йиллик қайта баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1192, 2002 йил 4 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 23-24-сонлар).


20. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат статистика қўмитасининг 2003 йил 10 апрелдаги 3, 46, 2003-47, 3-сон "1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни ҳар йиллик қайта баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1192-1, 2003 йил 23 апрель) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 7-8-сонлар).


21. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат статистика қўмитасининг 2009 йил 20 октябрдаги 90, 98, 2009-30, 2-сон "1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни ҳар йили қайта баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1192-2, 2009 йил 19 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 47-сон, 512-модда).


22. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат статистика қўмитасининг 2014 йил 14 апрелдаги 64, 32, 2014-12, 2-мб-сон "1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни ҳар йиллик қайта баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1192-3, 2014 йил 24 апрель).


23. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банки бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2004 йил 4 майдаги 30, 250-В, 60, 6-сон "Марказлаштирилган молиялаш манбалари ҳисобидан объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қурилишини амалга оширишда пудрат қурилиш ташкилотларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1358, 2004 йил 19 май) (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 20-сон, 240-модда).


24. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банки бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 47, 4/5, 81, 5-сон "Марказлаштирилган молиялаш манбалари ҳисобидан объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қурилишини амалга оширишда пудрат қурилиш ташкилотларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1358-1, 2013 йил 20 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 38-сон, 505-модда).


25. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банкининг бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2005 йил 21 июндаги 55, 59, 263-В, 01-02/19-16-сон "Ўзбекистон Республикаси товар хом-ашё биржасида чет эл валютасида тузилган экспорт шартномаларини рўйхатдан ўтказиш, ҳисоб-китобларни ва уларнинг ижроси устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1482, 2005 йил 23 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 25-26-сон, 184-модда).


26. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банкининг бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 2 апрелдаги 22, 33, 6/1, 01-02/19-29-сон "Ўзбекистон Республикаси товар хом-ашё биржасида чет эл валютасида тузилган экспорт шартномаларини рўйхатдан ўтказиш, ҳисоб-китобларни ва уларнинг ижроси устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1482-1, 2013 йил 2 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 18-сон, 238-модда).


27. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2005 йил 18 ноябрдаги 237а-сон "Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1523, 2005 йил 19 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 47-48-сон, 358-модда).


28. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2006 йил 27 январдаги 20-сон "Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1523-1, 2006 йил 13 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 6-7-сон, 47-модда).


29. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2016 йил 29 мартдаги 24-сон "Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1523-2, 2016 йил 18 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 16-сон, 167-модда).


30. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2018 йил 31 январдаги 43-сон "Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1523-3, 2018 йил 19 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.02.2018 й., 10/18/1523-3/0784-сон).


31. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2018 йил 6 ноябрдаги 53-сон "Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1523-4, 2018 йил 7 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2018 й., 10/18/1523-4/2281-сон).


32. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2019 йил 29 ноябрдаги 67-сон "Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1523-5, 2019 йил 20 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 10/19/1523-5/4184-сон).


33. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2006 йил 4 октябрдаги 117, 12 ва 37/ҚҚ-сон "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари - ёш мутахассисларнинг ишга жойлашиши учун лавозим, касблар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1631, 2006 йил 18 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 42-сон, 423-модда).


34. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2008 йил 15 августдаги 01/19-18/12-сон "Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги маълумотлар шакли ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1860, 2008 йил 24 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 39-сон, 401-модда).


35. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2014 йил 5 мартдаги 01/27-26/07-сон "Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги маълумотлар шакли ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1860-1, 2014 йил 26 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 13-сон, 145-модда).


36. Ўзбекистон Республикасининг хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2016 йил 26 майдаги 01/27-26/33-сон "Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги маълумотлар" шаклини тўлдириш бўйича қоидаларнинг 6-бандига қўшимча киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1860-2, 2016 йил 1 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 22-сон, 254-модда).


37. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2019 йил 27 февралдаги 01/10-10/45-сон "Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги маълумотлар шакли ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1860-3, 2019 йил 11 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2019 й., 10/19/1860-3/2735-сон).


38. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк Бошқарувининг 2009 йил 28 майдаги 11, 52, 52-4-4/46, 11/2-сон "Қоғоз чиқиндиларини тўплаш, тайёрлаш ва қайта ишлаш учун етказиб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1979, 2009 йил 1 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 27-сон, 321-модда).


39. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитасининг 2010 йил 19 июлдаги ЭГ-01/10-4014, 60, 01-02/8-10 сон "Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2131, 2010 йил 13 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 33-сон, 279-модда).


40. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2012 йил 30 августдаги ЭГ-01/10-4974, 67, 01-02/8-13-сон "Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2131-1, 2012 йил 3 октябрь).


41. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 2 декабрдаги 2016/39-7, 90, 01-02/16-65-сон "Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2131-2, 2016 йил 14 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 50-сон, 573-модда).


42. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 11 октябрдаги 2018/23-04, 133, 01-02/8-62-сон "Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2131-3, 2018 йил 16 ноябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.11.2018 й., 10/18/2131-3/2191-сон).


43. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2020 йил 11 августдаги 9-СП-сон, Молия вазирлигининг 2020 йил 8 августдаги 35-сон ва Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 7 августдаги 01-02/8-35-сон "Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2131-4, 2020 йил 25 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2020 й., 10/20/2131-4/1220-сон).


44. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг 2010 йил 26 августдаги 7-ю/б-сон "Ноширлик ва матбаа корхоналари томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги "Ижод" фондига ажратмалар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2139, 2010 йил 4 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 35-36-сон, 309-модда).


45. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг 2011 йил 16 мартдаги 9-мҳ-сон "Ноширлик ва матбаа корхоналари томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги "Ижод" фондига ажратмалар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2139-1, 2011 йил 28 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 12-13-сон, 127-модда).


46. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг 2012 йил 30 июндаги 10-м/ҳ-сон "Ноширлик ва матбаа корхоналари томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги "Ижод" фондига ажратмалар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2139-2, 2012 йил 18 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 344-модда).


47. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг 2013 йил 14 февралдаги 12-м/ҳ-сон "Ноширлик ва матбаа корхоналари томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги "Ижод" фондига ажратмалар тўлаш тартиби тўғрисида"ги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2139-3, 2013 йил 25 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 9-сон, 119-модда).


48. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг 2014 йил 1 апрелдаги 16-мҳ-сон "Ноширлик ва матбаа корхоналари томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги "Ижод" фондига ажратмалар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2139-4, 2014 йил 7 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 15-сон, 172-модда).


49. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2012 йил 15 мартдаги 15, 29-сон "Ногиронлар ва кексаларни бепул санатория-курорт йўлланмалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2356, 2012 йил 27 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 17-сон, 200-модда).


50. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2015 йил 9 мартдаги 6-қ/қ ва 22-сон "Ногиронлар ва кексаларни бепул санатория-курорт йўлланмалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2356-1, 2015 йил 25 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 12-сон, 144-модда).


51. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 2013 йил 2 июлдаги 01-237-сон "Олий ҳарбий таълим муассасаларида тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2477, 2013 йил 12 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 28-сон, 367-модда).


52. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 2014 йил 14 августдаги 01-268-сон "Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига тингловчи ва курсантларни ўқишга қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2477-1, 2014 йил 21 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 34-сон, 442-модда).


53. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 2016 йил 24 августдаги 01-288-сон "Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига тингловчи ва курсантларни ўқишга қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2477-2, 2016 йил 29 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 35-сон, 411-модда).


54. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 2013 йил 10 октябрдаги 01-339-сон "Чет тиллар ўқитувчиларининг базавий лавозим маошларига ойлик устама белгилаш учун тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2520, 2013 йил 31 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 44-сон, 582-модда).


55. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 2015 йил 19 январдаги 01-15-сон "Чет тиллар ўқитувчиларининг базавий лавозим маошларига ойлик устама белгилаш учун тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2520-1, 2015 йил 28 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 4-сон, 48-модда).


56. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 2015 йил 9 июлдаги 01-193-сон "Чет тиллар ўқитувчиларининг базавий лавозим маошларига ойлик устама белгилаш учун тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2520-2, 2015 йил 15 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 28-сон, 379-модда).


57. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 2019 йил 16 декабрдаги 01-695-сон "Чет тиллар ўқитувчиларининг базавий лавозим маошларига ойлик устама белгилаш учун тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2520-3, 2019 йил 30 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2019 й., 10/19/2520-3/4252-сон).


58. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитасининг 2015 йил 14 сентябрдаги 79, 336-В, 2015-29-сон "Тижорат банклари томонидан кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушига қараб юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2716, 2015 йил 29 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 39-сон, 513-модда).


59. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 28 февралдаги 36, 336-В-1 ва 2018-08-сон "Тижорат банклари томонидан кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушига қараб юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2716-1, 2018 йил 7 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2018 й., 10/18/2716-1/0861-сон).


60. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 21 февралдаги 16 ва 2019-09-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ўртасидаги солиқ низоларини судгача ҳал қилиш кенгаши томонидан солиқ низоларини кўриб чиқиш регламентини тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 3150, 2019 йил 12 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.04.2019 й., 10/19/3150/2927-сон).


61. Республика ҳудудлари ва тармоқлари экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари бўйича доимий фаолият юритувчи республика комиссиясининг 2020 йил 25 майдаги 24/1-1111-сон "Маҳсулотларни экспорт қилишда автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида ташиш харажатларини Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қисман компенсация қилишга субсидиялар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 3257, 2020 йил 30 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3257/1056-сон).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 10 май






































Время: 0.2222
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск