ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Малака ошириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.05.2022 й. 251-сон "Хусусий секторда ўсимликлар ҳимояси соҳасида хизмат кўрсатадиган юридик шахслар ходимларининг ва жисмоний шахсларнинг малакасини ошириш ҳамда уларга сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.05.2022 й.

N 251




ХУСУСИЙ СЕКТОРДА ЎСИМЛИКЛАР

ҲИМОЯСИ СОҲАСИДА ХИЗМАТ КЎРСАТАДИГАН

ЮРИДИК ШАХСЛАР ХОДИМЛАРИНИНГ ВА ЖИСМОНИЙ

ШАХСЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ҲАМДА УЛАРГА

СЕРТИФИКАТ БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 15 июлдаги ПФ-6262-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ўсимликлар ҳимояси соҳасида хизмат кўрсатадиган юридик шахслар ходимларининг ва жисмоний шахсларнинг малакасини ошириш ҳамда уларга сертификат бериш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 15 июлдаги ПФ-6262-сон Фармонига мувофиқ ўсимликлар ҳимояси соҳасида хизмат кўрсатадиган юридик шахслар ходимларига ва жисмоний шахсларга сертификат бериш жорий этилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2022 йил 1 июндан бошлаб:

ўсимлик ва ўсимлик маҳсулотларини етиштирувчи кластерлар, фермер ва деҳқон ҳўжаликлари, ўсимликлар клиникалари, биолабораториялар, минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари импорти, улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларининг ўсимликлар ҳимояси соҳаси мутахассислари малакасини ошириш ҳамда уларга сертификат бериш фаолияти йўлга қўйилади;

малака ошириш курслари шартнома асосида Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институтида ҳамда унинг филиалларида белгиланган ўқув дастурига мувофиқ ташкил этилади;

малака ошириш курсларининг давомийлиги 72 соат бўлади;

малака ошириш натижалари бўйича электрон шаклда сертификат расмийлаштирилади ва мутахассисга уч йил муддатга берилади;

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан Ўсимликлар ҳимояси мутахассислиги бўйича сертификат берилган мутахассисларнинг давлат реестри юритилади.


3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Хусусий секторда ўсимликлар ҳимояси соҳасида хизмат кўрсатадиган юридик шахслар ходимларининг ва жисмоний шахсларнинг малакасини ошириш ҳамда уларга сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

хусусий секторда ўсимликлар ҳимояси соҳасида хизмат кўрсатадиган юридик шахслар ходимларининг ва жисмоний шахсларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил қилиш ҳамда уларга сертификат бериш мақсади ва вазифалари;

малака ошириш тизимини бошқариш масалалари, шу жумладан малака ошириш ҳамда сертификат бериш фаолиятини амалга оширишда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти вазифалари;

малака ошириш муддати ҳамда курсларда ўқишга ҳужжат топшириш тартиби;

малака ошириш курсларида таълим жараёни мазмуни ва сифатига қўйиладиган асосий талаблар;

малака ошириш курслари тингловчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларни ўқишдан четлатиш асослари;

ўқитиш якунида малака имтиҳонини ўтказиш ва унинг натижаларига кўра тингловчиларга сертификат бериш;

Ўсимликлар ҳимояси мутахассислиги бўйича сертификат берилган мутахассисларнинг давлат реестрини юритиш қоидалари.


4. Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги:

Ўзбекистон фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти ҳамда унинг филиалларида малака ошириш ва сертификат бериш фаолиятини ташкил қилишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширсин;

малака ошириш курслари тингловчиларига электрон шаклда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган сертификат бериш тизимининг йўлга қўйилишини ташкил этсин;

Ўсимликлар ҳимояси мутахассислиги бўйича сертификат берилган мутахассисларнинг давлат реестри юритилиши ва унинг доимий янгилаб борилишини ташкил қилсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 11 май


































Время: 0.0249
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск