ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Тиббиёт муассасалари /

Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги тиббий-ижтимоий муассасаларда қўшимча ва ёрдамчи функцияларни аутсорсинг шартларида ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 10.05.2022 й. 3367-сон билан рўйхатга олинган Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директорининг 07.05.2022 й. 76-ИЧ-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2022 йил 10 майда 3367-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Тиббий-ижтимоий хизматларни

ривожлантириш агентлиги

директорининг

2022 йил 7 майдаги

76-ИЧ-сон буйруғига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий

хизматларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги

тиббий-ижтимоий муассасаларда қўшимча ва ёрдамчи

функцияларни аутсорсинг шартларида ташкил этиш

тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) тизимидаги "Саховат" ва "Мурувват" интернат уйларида, Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, унинг ҳудудий марказларида, Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийларда, Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатида ҳамда Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация марказида (бундан буён матнда тиббий-ижтимоий муассаса деб юритилади) мазкур Низомга 1-иловада назарда тутилган қўшимча ва ёрдамчи функцияларни (бундан буён матнда хизматлар деб юритилади) аутсорсинг шартларида ташкил этиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


аутсорсинг - хизматларни шартнома асосида аутсорсерга ўтказиш;


аутсорсер - шартнома асосида буюртмачига хизматларни кўрсатувчи тадбиркорлик субъекти;


буюртмачи - тиббий-ижтимоий муассасалар.


2. Буюртмачи хизматларни аутсорсингга ўтказишда қуйидаги шартларга риоя қилиши шарт:

аутсорсерга ўтказиладиган хизматларни олдинги сифатга тенг ёки ундан юқори сифатда кўрсатилишига;

буюртмачининг аутсорсерга бериладиган хизматларни бажариш билан банд бўлган ходимлари штат бирликларини қисқартиришга.


3. Аутсорсер ходимлари буюртмачининг тегишли ҳудудига буюртмачига олдиндан тақдим этилган рўйхат асосида киради ҳамда тиббий-ижтимоий муассаса биносида ҳаракатланади.


4. Тиббий-ижтимоий муассасаларда даволанувчи ҳамда реабилитация жараёнида бўлган шахсларга (бундан буён матнда истеъмолчи деб юритилади) хизматларни ташкил этиш учун аутсорсер масъул ҳисобланади.


5. Истеъмолчиларга кўрсатиладиган хизматлар белгиланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари асосида аутсорсер томонидан тузилган ва буюртмачи томонидан тасдиқланган бир ойлик режа асосида ташкил этилади.


6. Аутсорсерни танлаш ҳамда у билан шартнома тузиш давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


7. Аутсорсер харид қилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар, фойдаланиладиган технологик жиҳозларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослигига шахсан масъул ҳисобланади.



2-БОБ. АУТСОРСЕРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


8. Аутсорсер қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ижара шартномаси доирасида бино ва иншоотларни ички ва ташқи қисмида техник жиҳатдан жиҳозлаш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш;

кўрсатилган хизматлар учун тўловни шартномада белгиланган миқдор ва муддатда талаб қилиш;

истеъмолчиларнинг сони ва овқатланиш жадвалини белгиланган тартибда олиш;

хизматлар таннархи ўзгариши муносабати билан шартномага ўзгартириш киритиш таклифи билан чиқиш;

буюртмачидан шартнома шартларининг бажарилишини талаб қилиш.


9. Аутсорсер қуйидагиларга мажбур:

буюртмачининг бино-иншоотларида ўз фаолиятини санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ амалга ошириш;

истеъмолчиларни соғлом овқатлантириш хизматини буюртмачи ошхонасининг ўзида ёки ўз ошхонасида тўлиқ ва сифатли ташкил этиш;

буюртмачи билан расмийлаштириладиган шартномада кўзда тутилган шартларни тўлиқ ва сифатли бажариш.



3-БОБ. БУЮРТМАЧИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


10. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

аутсорсинг усулида хизматларни амалга ошириш учун шартномада аутсорсерга қўйилган талаблар бажарилишини ўрганиш;

аутсорсернинг фаолиятига аралашмаган ҳолда, шартнома шартларининг бажарилишини назорат қилиш;

аутсорсер билан келишилган ҳолда кўрсатиладиган хизматлар жадвалига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

харид қилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар, фойдаланиладиган технологик жиҳозларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослигини талаб қилиш.


11. Буюртмачи қуйидагиларга мажбур:

кўрсатилган хизматлар учун шартномада белгиланган миқдор ва муддатда тўловни амалга ошириш;

аутсорсерга истеъмолчиларнинг сонини ва уларнинг овқатланиш жадвалини ўз вақтида тақдим этиш.



4-БОБ. АУТСОРСИНГ ХИЗМАТЛАРИГА

ҲАҚ ТЎЛАШ, АУТСОРСЕР ФАОЛИЯТИНИ ВА

ХИЗМАТЛАР НАЗОРАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


12. Аутсорсинг хизматларига ҳақ тўлаш миқдори буюртмачи ҳамда аутсорсер ўртасида расмийлаштириладиган шартномада белгиланади.


13. Аутсорсер томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг буюртмачи ва аутсорсер ўртасида тузилган шартномада белгиланган талабларга мувофиқлиги буюртмачи раҳбари, унинг ўринбосари, ҳамшира, тарбиячи ҳамда бошқа ходимлардан (зарур ҳолларда, ота-оналар, истеъмолчиларнинг қонуний вакиллари қўшилиши мумкин) иборат комиссия томонидан назорат қилинади.

Бунда, ушбу Низомга 1-иловада назарда тутилган таом тайёрлаш сифатини назорат қилиш якунлари мазкур Низомга 2-иловадаги шаклга мувофиқ тайёр таомлар сифатини назорат қилиш бўйича маълумотларни қайд этиш дафтарида ҳар куни қайд қилиб борилади.

Шунингдек, мазкур Низомга 1-иловада белгиланган кир ювиш ва тозалаш хизматлари сифатини назорат қилиш бўйича ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда маълумотларни қайд этиш дафтари юритилади.

Мазкур Низомнинг 2 ва 3-иловаларида назарда тутилган дафтарларнинг биринчи саҳифасида комиссияни тасдиқлаш ҳақидаги буйруқдан кўчирма бўлиши, дафтарлар рақамланган, ип ўтказиб тикилган ва буюртмачи раҳбари томонидан сана кўрсатилган ҳолда имзоланиб, муҳрланган бўлиши лозим.


14. Аутсорсер томонидан санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари бажарилиши ҳолатининг мониторингини олиб бориш ҳамда кунлик таом тарқатилишидан 15 - 20 дақиқа олдин синамалар олиш буюртмачи ҳамшираси зиммасига юкланади.


15. Кейинги кунга кўрсатиладиган хизматлар рўйхати, шу жумладан таомнома режасини тузиш учун буюртмачи аутсорсерга бир кун олдин соат 16.00 гача бир кун олдинги истеъмолчилар сонига нисбатан буюртма тақдим қилади.

Шунингдек, шанба, якшанба ва байрам кунларида қолган истеъмолчиларнинг сони бир кун олдин тақдим қилинади.


16. Мазкур Низомга 1-иловада назарда тутилган хизматлар учун бир кунлик ўртача сарфланадиган маҳсулотларнинг миқдори ва уларнинг қиймати чиқарилган ҳолда аутсорсер томонидан ушбу Низомга 4 - 6-иловаларда келтирилган шаклларга мувофиқ таом тайёрлаш, кир ювиш ва тозалаш ҳамда ахборот-коммуникация таъминоти ва техник хизмат варақалари икки нусхада бир кун олдин соат 18.00 гача тузилади ҳамда буюртмачи раҳбари билан келишилади. Биринчи нусхаси аутсорсерга, иккинчи нусхаси буюртмачига берилади.


17. Буюртмачи ҳар ўн кунлик бланкаларни ип ўтказиб боғланган ҳолда олдиндан рақамлайди, муҳрлайди ва алоҳида дафтарда рўйхатдан ўтказади.


18. Бланкада хизматлар тури, нархи, сарфланган маҳсулотлар тури ва уларнинг миқдорлари кўрсатилади.


19. Ушбу Низомга 7-иловада назарда тутилган шаклга мувофиқ сифати тез бузилувчи озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотларни қайд этиш дафтари аутсорсер томонидан юритилади.


20. Аутсорсер ҳар ўн кунда тасдиқланган кўрсатилган хизматлар бўйича ҳисоб-фактура ҳужжатларини буюртмачи бухгалтериясига тақдим этади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


21. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.


22. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий

хизматларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги

тиббий-ижтимоий муассасаларда аутсорсингга

ўтказиладиган қўшимча ва ёрдамчи функциялар

РЎЙХАТИ


1. Таом тайёрлаш;


2. Кир ювиш;


3. Тозалаш;


4. Техник хизмат кўрсатиш;


5. Ахборот-коммуникация таъминоти.






Низомга

2-ИЛОВА



Тайёр таомлар сифатини назорат қилиш

бўйича маълумотларни қайд этиш

ДАФТАРИ

Тайёр овқатнинг

номланиши


Баҳоланиши


Синама

олинган вақт


Тиббиёт

ходимининг

рухсати


Имзо

Таомноманинг

бажарилиши


Сифати


Овқат тайёрлаш

технологиясига риоя

қилинганлиги


20____ йил _____ _________________


Нонушта







Тушлик







Иккинчи тушлик







Кечки овқат







Енгил овқатланиш







20____ йил _____ _________________


Нонушта







Тушлик







Иккинчи тушлик







Кечки овқат







Енгил овқатланиш







         





Низомга

3-ИЛОВА



Кир ювиш ва тозалаш хизматлари сифатини назорат

қилиш бўйича маълумотларни қайд этиш

ДАФТАРИ

Т/р

Ойлар


Ойдаги

кунлар

сони


Ўлчов

бирлиги


Кир ювиш

ва тозалаш

ашёлар номлари


Хизмат

бирликлари

сони


Сифати


Кир ювиш

ва тозалаш

технологиясига

риоя қилинганлиги


Масъул ходим

имзоси


1.










2.










3.










1.










2.










1.










2.











Хизматларнинг сони









      





Низомга

4-ИЛОВА



"ТАСДИҚЛАЙМАН"

__________ аутсорсер

__________________________________ М.Ў.

(Ф.И.О.)                             (имзо)

"КЕЛИШИЛДИ"

__________ муассаса директори

__________________________________ М.Ў.

(Ф.И.О.)                             (имзо)

ТАОМНОМА

(20___ йил __________________

____________________ учун)


Истеьмолчилар сони _________ нафар

           

Таом номи


Бир нафар

истеьмолчи учун

таом миқдори


Нон


Чой


...

...

...

...

...

...

...

...

...

Томат


Туз


Нонушта*

















Тушлик

















Иккинчи тушлик

















Кечки овқат*

















Енгил овқатланиш*

















1 нафар истеьмолчи учун















Жами маҳсулот миқдори















Маҳсулот нархи (сўмда)















Сарфланган маблағ миқдори (сўмда)















        

Жами сарфланган маблағ миқдори (сўмда) ___________________


Бир нафар истеьмолчи учун сарфланган маблағ миқдори (сўмда) __________________

             

*) муассасаларида 5 маҳал таомланадиган муассасаларга нисбатан татбиқ этилади.

     

     

Аутсорсер ходими (бош ошпаз)


(имзо)

(Ф.И.О.)

Муассаса тиббиёт ходими


(имзо)

(Ф.И.О.)

      





Низомга

5-ИЛОВА

"ТАСДИҚЛАЙМАН"

__________ аутсорсер

__________________________________ М.Ў.

(Ф.И.О.)                             (имзо)

"КЕЛИШИЛДИ"

__________ муассаса директори

__________________________________ М.Ў.

(Ф.И.О.)                             (имзо)

КИР ЮВИШ ВА ТОЗАЛАШ

(20___ йил __________________

____________________ учун)


Истеьмолчилар сони _________ нафар

Предмет номи


Бир нафар

хизмат (номи)

учун миқдор


Кир

ювиш

кукуни


Сув


...

...

...

...

...

...

...

...

...

Совун


Кимё моддаси


Чойшаб

















Ёстиқ жилди

















Кўрпа жилди

















Сочиқ

















Кийимлар

















1 нафар истеьмолчи учун















Жами маҳсулот миқдори















Маҳсулот нархи (сўмда)















Жами сарфланган маблағ миқдори (сўмда) ___________________


Бир нафар истеьмолчи учун сарфланган маблағ миқдори (сўмда) __________________

             

            

Аутсорсер ходими


(имзо)

(Ф.И.О.)

Муассаса масъул ходими


(имзо)

(Ф.И.О.)

            





Низомга

6-ИЛОВА

"ТАСДИҚЛАЙМАН"

__________ аутсорсер

__________________________________ М.Ў.

(Ф.И.О.)                             (имзо)

"КЕЛИШИЛДИ"

__________ муассаса директори

__________________________________ М.Ў.

(Ф.И.О.)                             (имзо)

АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТАЪМИНОТИ

ВА ТЕХНИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ

(20___ йил __________________

____________________ учун)


Истеьмолчилар сони _________ нафар

         

Хизмат номи


Хизмат тури

Агар эҳтиёт қисм

қўйилган бўлса,

унинг номи


Агар эҳтиёт қисм

қўйилган бўлса,

унинг номи


Агар эҳтиёт қисм

қўйилган бўлса,

унинг номи

Видеокузатув мосламаси ўрнатишва унга техник хизмат кўрсатиш






Компютерларга техник хизмат кўрсатиш






Сарфланган маблағ миқдори (сўмда)





Жами сарфланган маблағ миқдори (сўмда)





Аутсорсер ходими


(имзо)

(Ф.И.О.)

Муассаса масъул ходими


(имзо)

(Ф.И.О.)





Низомга

7-ИЛОВА



Сифати тез бузилувчи озиқ-овқат

ва бошқа маҳсулотларни қайд этиш

ДАФТАРИ

Т/р

Таъминотчи юридик

шахснинг номи


Юкхати рақами,

маҳсулот олиб

келинган вақт

ва сана


Сифати тез

бузилувчи

маҳсулотлар

номи


Сифати тез

бузилувчи

маҳсулотлар

миқдори


Сифати ҳақида

маълумот


Ишлатиш

муддатининг

охирги санаси

ва вақти


Имзо


1.









2.









3.









4.









5.









Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 10 май





















































Время: 0.0074
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск