ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Суддан олдин низоларни хал этиш /Адлия вазирининг 13.05.2022 й. 13-мҳ-сон "Профессионал медиаторлар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 13.05.2022 й. 3092-1-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
13.05.2022 й.
N 3092-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
13.05.2022 й.
N 13-мҳ
БУЙРУҒИ
Профессионал медиаторлар реестрини
шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги
низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон "Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги, 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сон "Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 29 ноябрдаги 533-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3092, 2018 йил 29 ноябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2018 й., 10/18/3092/2246-сон) билан тасдиқланган Профессионал медиаторлар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Адлия вазири Р.К. Давлетов
ИЛОВА
Профессионал медиаторлар реестрини
шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги
низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2-банддаги "Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан" деган сўзлар "Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 6-бандда:
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
3. 9-банднинг биринчи хатбошисидаги "15 иш куни" деган сўзлар "10 кун" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 13 май