ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Коррупцияга карши курашиш /

Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолашни мустақил амалга оширувчи экспертлар гуруҳи таркибини акллантириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш Тартиби (АВ томонидан 13.05.2022 й. 3368-сон билан рўйхатга олинган Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 13.05.2022 й. 41-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2022 йил 13 майда 3368-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Коррупцияга қарши курашиш

агентлиги директорининг

2022 йил 13 майдаги

41-сон буйруғига

ИЛОВА



Коррупцияга қарши курашиш ишларининг

самарадорлигини рейтинг баҳолашни мустақил

амалга оширувчи экспертлар гуруҳи таркибини

шакллантириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш

ТАРТИБИ


Мазкур Тартиб Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолашни мустақил амалга оширувчи экспертлар гуруҳи (бундан буён матнда Экспертлар гуруҳи деб юритилади) таркибини шакллантириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Тартибда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


дастлабки рейтинг баҳолаш натижалари - Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) томонидан электрон платформа орқали шакллантирилган рейтинг баҳолашнинг дастлабки натижалари;


манфаатлар тўқнашуви - шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият;


электрон платформа - Агентлик томонидан юритиладиган "E-Anticor.uz" электрон платформаси.


2. Дастлабки рейтинг баҳолаш натижаларининг холислигини таъминлаш мақсадида ҳар йили 9 кишидан иборат бўлган таркибда Экспертлар гуруҳи Агентлик томонидан шакллантирилади ҳамда ўз фаолиятини жамоатчилик асосида олиб боради.

Бунда, Экспертлар гуруҳи таркибида камида 3 киши фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан бўлиши лозим.


3. Экспертлар гуруҳи аъзолари коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш бўйича ўз фаолиятини амалга оширишда мустақилдир.


4. Экспертлар гуруҳи Агентлик томонидан шакллантирилган дастлабки рейтинг баҳолаш натижаларини кўриб чиқади.



2-БОБ. ЭКСПЕРТЛАР ГУРУҲИ

ТАРКИБИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


5. Экспертлар гуруҳи таркиби Агентлик томонидан давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг (бундан буён матнда давлат ташкилотлари деб юритилади) таклифларига асосан шакллантирилади.


6. Агентлик ҳар йили 1 ноябрга қадар давлат ташкилотлари томонидан электрон платформага ҳар чоракда (10 апрель, 10 июль ва 10 октябрга қадар) киритилган маълумотлар таҳлили асосида давлат ташкилотларига Экспертлар гуруҳи таркибини шакллантириш учун номзод тақдим этиш ҳақида мурожаат қилади.


7. Агентликнинг мурожаатига асосан давлат ташкилотлари ҳар йили 15 ноябрга қадар Агентликка коррупцияга қарши курашиш бўйича икки нафар малакали мутахассисни уларнинг объективка-маълумотномалари билан биргаликда тақдим қилади.


8. Агентлик фуқаролик жамияти институти вакиллари томонидан Экспертлар гуруҳига номзодлар тақдим этилиши учун ҳар йили 1 ноябрга қадар ўзининг расмий веб-сайтида эълон жойлаштиради.

Бунда, Экспертлар гуруҳида иштирок этиш хоҳишини билдирган фуқаролик жамияти институти вакиллари ҳар йили 15 ноябрга қадар Агентликнинг расмий веб-сайтидаги махсус шаклни тўлдириши ҳамда унга ўзларининг объективка-маълумотномаларини илова қилиши лозим.


9. Агентлик ҳар йили 25 декабрга қадар давлат ташкилотлари томонидан тақдим этилган номзодлар ва Экспертлар гуруҳида иштирок этиш хоҳишини билдирган фуқаролик жамияти институти вакилларини қуйидаги мезонлар асосида саралаб олиш орқали Экспертлар гуруҳи таркибини шакллантиради:

Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;

олий маълумотга эга бўлиши;

мутахассислиги бўйича камида 5 йиллик иш стажига эга бўлиши;

коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида билим ва кўникмаларга эга бўлиш.


10. Қуйидагилар Экспертлар гуруҳи таркибига киритилиши мумкин эмас:

муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилганлиги тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлган шахс;

қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахс;

ўзига нисбатан суриштирув, дастлабки тергов ёки суд муҳокамаси юритилаётган шахс.


11. Агентлик номзодларнинг олий маълумоти тўғрисидаги диплом маълумотлари ҳамда иш стажини тасдиқловчи маълумотларни масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади.


12. Экспертлар гуруҳи 9 кишидан иборат таркибда Агентлик директорининг буйруғи билан тасдиқланади.


13. Экспертлар гуруҳи раҳбари Экспертлар гуруҳи аъзоларининг биринчи йиғилишида очиқ овоз бериш йўли билан Экспертлар гуруҳи аъзоси ҳисобланувчи фуқаролик жамияти институтлари вакиллари орасидан сайланади.



3-БОБ. ЭКСПЕРТЛАР ГУРУҲИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ,

ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


14. Қуйидагилар Экспертлар гуруҳининг вазифалари ҳисобланади:

Агентлик томонидан шакллантирилган дастлабки рейтинг баҳолаш натижаларини белгиланган муддатларда ва сифатли кўриб чиқиш;

дастлабки рейтинг баҳолаш натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ёки қисман ўзгартириш ҳақидаги хулосани ёки муқобил рейтинг баҳолаш натижаларини тақдим этиш.


15. Экспертлар гуруҳи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

дастлабки рейтинг баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш учун зарур бўлган маълумотларни тақдим этиш бўйича Агентликка таклифлар киритиш;

дастлабки рейтинг баҳолаш натижалари бўйича ўз фикрларини билдириш;

электрон платформани такомиллаштириш ва модернизация қилиш бўйича Агентликка таклифлар киритиш.


16. Экспертлар гуруҳи қуйидагиларга мажбур:

ўз фаолиятини виждонан ва холислик тамойилларига таянган ҳолда амалга ошириш, қонунчилик ҳужжатларига ва мазкур Тартиб талабларига қатъий риоя қилиш;

дастлабки рейтинг баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш вақтида ўзига маълум бўлган маълумотларни ошкор қилмаслик;

манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ҳамда мазкур ҳолатлар юзага келган тақдирда бу ҳақида Экспертлар гуруҳи раҳбарига маълум қилиш;

коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш натижалари эълон қилингунга қадар оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда бу ҳақида чиқишлар қилмаслик.



4-БОБ. ЭКСПЕРТЛАР ГУРУҲИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


17. Агентлик Экспертлар гуруҳининг фаолиятини самарали ташкил этиш учун ўз биносидан стол, стуллар, компьютер, сканер, ўқув ва илмий жиҳозлар ҳамда стационар телефон алоқаси билан жиҳозланган тегишли хоналарни ажратиб беради.


18. Экспертлар гуруҳи раҳбари ишни самарали ташкил этиш мақсадида дастлабки рейтинг баҳолаш натижалари Экспертлар гуруҳининг барча аъзолари томонидан кўриб чиқилишини таъминлайди, Экспертлар гуруҳи йиғилишларини чақиради ва унга раислик қилади, Экспертлар гуруҳи аъзоларига ўз фикрларини тақдим этиш муддатини белгилайди.


19. Экспертлар гуруҳи аъзолари белгиланган муддат ичида давлат ташкилотларининг дастлабки рейтинг баҳолаш натижаларини кўриб чиқади. Бунда, Экспертлар гуруҳига қўшимча материаллар зарур бўлган тақдирда ушбу маълумотлар Экспертлар гуруҳи раҳбарининг сўровига кўра Агентлик томонидан дарҳол тақдим этилиши лозим.


20. Агентлик томонидан шакллантирилган дастлабки рейтинг баҳолаш натижалари Экспертлар гуруҳининг барча аъзолари томонидан кўриб чиқилгач Экспертлар гуруҳи йиғилиши чақирилади.


21. Экспертлар гуруҳининг йиғилиши, агар унда Экспертлар гуруҳи аъзоларнинг камида беш нафари (кворум) иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.

Бунда, Экспертлар гуруҳининг йиғилишида иштирок этмаган гуруҳ аъзосининг дастлабки рейтинг баҳолаш натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ёки қисман ўзгартириш ҳақида хулосаси ёки муқобил рейтинг баҳолаш натижалари (агар тақдим қилган бўлса) кўриб чиқилади.


22. Экспертлар гуруҳи аъзоларининг хулоса ва муқобил рейтинг баҳолаш натижалари Экспертлар гуруҳида овоз бериш натижаларига кўра шакллантириладиган фикр сифатида тақдим этилади. Овозлар тенг бўлиб қолганда гуруҳ раҳбарининг фикри ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади.

Экспертлар гуруҳида қабул қилинган қарорга қўшилмаган гуруҳ аъзоси ўз фикрини алоҳида билдириш ҳуқуқига эга.


23. Экспертлар гуруҳи ҳар йили 15 февралга қадар дастлабки рейтинг баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш бўйича қуйидагилардан бирини Агентликка тақдим этади:

дастлабки рейтинг баҳолаш натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ёки қисман ўзгартириш ҳақида хулоса;

муқобил рейтинг баҳолаш натижалари.


24. Агентлик Экспертлар гуруҳи томонидан тақдим этилган хулоса ёки муқобил рейтинг баҳолаш натижаларини ҳар йили 20 февралга қадар пухта таҳлил қилади.

Бунда, Агентлик Экспертлар гуруҳи томонидан тақдим этилган хулоса ёки муқобил рейтинг баҳолаш натижалари якуний баҳолаш натижаларида инобатга олинганлиги ёки инобатга олинмаганлиги тўғрисида гуруҳ раҳбарини хабардор қилиши лозим.



5-БОБ. ЭКСПЕРТЛАР ГУРУҲИ ФАОЛИЯТИДА

МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВИ ҲОЛАТЛАРИНИНГ

ОЛДИНИ ОЛИШ


25. Экспертлар гуруҳи раҳбари гуруҳ фаолиятида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича чоралар кўришга масъул ҳисобланади.


26. Эксперлар гуруҳи ишида манфаатлар тўқнашувини олдини олиш мақсадида гуруҳ аъзосига кўриб чиқиш учун ўзи фаолият юритаётган ёки илгари ишлаган давлат ташкилотининг дастлабки рейтинг баҳолаш натижалари тақдим этилмайди.


27. Экспертлар гуруҳи аъзоси қуйидаги асосларга кўра, у ёки бу давлат ташкилотини дастлабки рейтинг баҳолаш натижаларини кўриб чиқишда холисликни таъминлай олмайман деган хулосага келган тақдирда, ўзини ушбу давлат ташкилотининг дастлабки рейтинг баҳолаш натижаларини кўриб чиқишдан озод қилиш бўйича ишчи гуруҳ раҳбарига таклиф киритиши мумкин:

ушбу давлат ташкилотида эксперт яқин қариндошининг фаолият юритиши;

экспертнинг ушбу давлат ташкилотининг жамоатчилик тузилмаларига аъзо эканлиги;

тегишли давлат ташкилотининг лицензиялар тақдим этиш, маҳсулотлар сотиб олиш ва бошқа давлат хизмати кўрсатиш фаолияти билан экспертнинг боғлиқлиги мавжуд бўлса.

Бунда, Экспертлар гуруҳи раҳбари томонидан ушбу экспертга манфаатлар тўқнашуви юзага келиши мумкин бўлган давлат ташкилотининг дастлабки рейтинг баҳолаш натижалари тақдим этилмаслиги лозим.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


28. Ушбу Тартиб бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 май






















































Время: 0.0167
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск