Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва органлари /

Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.05.2022 й. 256-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 12 майдаги

256-сон қарорига

3-ИЛОВА



Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси тўғрисида

НИЗОМ

       

         

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда -Инспекция) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.


2. Инспекциянинг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини (кейинги ўринларда - Вазирлар Маҳкамаси), унинг Раёсатини, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратини моддий маданий мерос масалалари бўйича ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлашга йўналтирилган.


3. Инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.


4. Инспекция ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.

Инспекция Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - туризм ва маданий мерос вазирига (кейинги ўринларда - Бош вазир ўринбосари) бўйсунади, бир вақтнинг ўзида унинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштириб борилади.


5. Инспекция ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ҳисоб палатаси, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорликда амалга оширади ҳамда моддий маданий мерос объектлари, шу жумладан, музей ашёлари ва коллекцияларининг давлат ҳисобини юритиш, уларни муҳофаза қилиш, илмий тадқиқ этиш, оммалаштириш ва оқилона фойдаланишни таъминлаш ишларини жойига чиқиб ўрганади, мониторингини юритади ва назорат қилади.



2-БОБ. ИНСПЕКЦИЯНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Қуйидагилар Инспекция фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:

"Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак" деган асосий принципни ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш;

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси вазифалари, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ислоҳотлар концепциясини ҳамда ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони ҳамда "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига мувофиқ бириктирилган вазирлик ва идораларда қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этиш ва мониторинг қилишнинг таъсирчан тизимини яратиш, тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий ривожланиш дастурларида белгиланган мақсадларга эришишни сўзсиз таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида" 2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сон қарорига мувофиқ белгиланган вазифаларнинг амалга оширилишини ташкил этиш;

моддий ва номоддий маданий мерос объектларини давлат томонидан муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасида давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий, ташкилий, молиявий, ахборотга доир, моддий-техникавий ва бошқа чора-тадбирлар амалга ишларини мувофиқлаштириш;

моддий маданий меросни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни ривожлантириш, моддий маданий мерос тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини давлат томонидан назоратини ташкил қилиш;

алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларни ташкил этиш, улардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасида белгиланган талабларга риоя этилишини назорат қилишда иштирок этиш;

музейлар фаолиятини такомиллаштириш ҳамда археология мероси объектларини муҳофаза қилиш, асраш, илмий тадқиқ этиш, тарғиб қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш;

чет элларда сақланаётган, мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид маданий бойликларни аниқлаш, уларнинг тўлиқ маълумотлар базасини яратиш ва уни мунтазам янгилаб бориш, уларнинг асл ёки кўчирма нусхаларини олиб келиш ҳамда бу борада илмий тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш;

кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этиш учун тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳисоботлар тайёрлаш;

Ҳукумат, давлат бошқаруви органларининг асосий халқаро рейтинглар ҳамда индексларда Ўзбекистон Республикасининг позицияларини яхшилаш бўйича иш самарадорлигини ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари билан ўзаро яқин ҳамкорликни таъминлаш;

Инспекцияда ижро интизоми даражасини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари, фармонлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари, шунингдек, "йўл хариталари"нинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;

Ҳукуматнинг муайян соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлисларини тизимли асосда ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрлаш.


7. Қуйидагилар Инспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:


а) маданий меросни муҳофаза қилиш ва удан оқилона фойдаланишни ривожлантириш, моддий маданий мерос тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши бўйича мониторингни амалга ошириш соҳасида:

моддий маданий меросни асраш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича давлат назоратини амалга оширишнинг чораклик режаларини ишлаб чиқиш ва уларнинг тасдиқланиши таъминлаш, бажарилишини назорат қилиш;

моддий маданий меросни асраш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича давлат назоратини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва оммавий ахборот воситалари билан яқин ҳамкорлик тизимини йўлга қўйишни таъминлаш;

малакали мутахассислардан иборат махсус ишчи гуруҳларни ташкил этган ҳолда тарихий, илмий, бадиий ёки ўзгача маданий қимматга эга бўлган кўчмас мулк объектларини ҳар бирининг жойига борган ҳолда аниқлаш ишларини мувофиқлаштириш;

барча моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларини қайта тарихий-маданий экспертизадан ўтказиш ишларини мувофиқлаштириш, объектларининг техник ҳолати мониторингини амалга оширишда иштирок этиш;

янги аниқланган объект бўйича тарихий-маданий экспертиза ўтказиш ва уни давлат муҳофазасига олиш чораларини кўриш, ҳалокатли аҳволга келиб қолган археология ёдгорликларини аниқлаш ва уларда зудлик билан илмий тадқиқот ўтказишни ташкил этиш;

моддий маданий мерос объектларида олиб борилаётган таъмирлаш-тиклаш ва реставрация ишларини олимларни жалб қилган ҳолда назорат қилиш;

моддий маданий мерос муаммоларини ўрганиш, маданий мерос объектларини реставрация қилишда хорижий давлатларнинг тажрибасини ўрганиш ва улар билан ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, тажрибали уста-реставраторларни Ўзбекистонга олиб келиш ва маҳаллий усталарни хорижий мамлакатларга юбориш орқали уларнинг малакасини ошириш тизимини йўлга қўйиш, маданий мерос объектларини реставрация қилишнинг миллий мактабини қайта тиклаш;

маданий мерос объектларини реставрация-тиклаш ишларининг ўзига хос жиҳатларини инобатга олиб, хорижий илғор тажрибани ўрганиш асосида ихтисослашган пудрат ташкилотларини аниқлаш ва буюртмачини белгилаш масаласи бўйича Бош вазир ўринбосарига таклиф киритиш;

моддий маданий меросни асраш ва ундан оқилона фойдаланишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролар иштирокини қўллаб-қувватлашга доир таклифлар тайёрлаш;

моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг давлат реестри юритилишини назорат қилиш;

давлат кўчмас мулки ҳисобланган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ёки текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида бириктирилишини назорат қилиш;

моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларидан фойдаланишдан топилган даромадларни ва уларнинг самарали сарфланишини ўрганиш ва назорат қилиш;

маданий мерос, музейлар ва маданий бойликлар тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштиришга, тизимли қоидабузарликлар сабабларини, шунингдек, халқаро тажрибани умумлаштириш ҳамда ўрганиш орқали маданий мерос объектлари ва музейларнинг муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишнинг замонавий усулларини жорий этишга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

маданий мерос соҳасидаги муассаса ва ташкилотларда коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат тизимини жорий қилишга, шунингдек, унинг самарали фаолият кўрсатишига доир чораларнинг амалга оширилишини назорат қилиш;


б) алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларни ташкил этиш, улардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасида:

Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини қайта шакллантириш ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш;

"Бухоро", "Самарқанд", "Ичан қалъа", "Сармишсой", "Шаҳрисабз", "Термиз" ва "Қўқон" давлат музей-қўриқхоналарининг тегишли даражада муҳофаза қилиш, консервация қилиш ва асраб-авайлаш, объектларда археологик қидирув ишлари, археология қазишмалари ва археология назоратини ташкил этиш ишларини назорат қилиш;

моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг алоҳида муҳим тарихий-маданий қисмлари ва бадиий безаклари сақланишини экспертизадан ўтказиш, уларни тўлиқ фотофиксация ва идентификациялаш ишларини мувофиқлаштириш;

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 мартдаги 119-сон қарори билан тасдиқланган 2021-2030 йилларда Ўзбекистон Республикаси томонидан ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон маданий мероси рўйхати, Инсоният номоддий маданий меросининг репрезентатив рўйхати, Жаҳон хотираси рўйхатига маданий ва табиий меросларни киритишга илгари суриш бўйича миллий режа амалга оширилишини назорат қилиш;

алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудлар, шу жумладан, ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган объектлар ҳолати бўйича умумий мониторинг олиб бориш, мониторинг натижаларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун Бош вазир ўринбосарига тақдим қилиш;

алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларни, шу жумладан, ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган объектларни бошқариш режаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси объектларини самарали муҳофаза қилиш мақсадида илғор мамлакатлар тажрибасини ўрганиш мақсадида ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан Бош вазир ўринбосарига таклифлар киритиш;

алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудлар, тарихий-маданий қимматига кўра, ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган объектлар ҳудудларида қурилиш-монтаж ва ободонлаштириш ишларини умумбашарий бемисл қимматига салбий таъсир этмаган ҳолда олиб бориш ишларини назорат қилиб бориш;


в) музейлар фаолиятини такомиллаштириш ҳамда археология мероси объектларини муҳофаза қилиш, асраш, илмий тадқиқ этиш, тарғиб қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш соҳасида:

етакчи хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда музейлар коллекциялари ва музейлар инфратузилмасини таҳлил қилиш;

музейлар коллекцияларини бошқариш сиёсатини ишлаб чиқишда иштирок этиш, музейлар инфратузилмасини такомиллаштириш орқали кўрсатиладиган хизматлар интерактивлигини ошириш;

археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш ва археология тадқиқотларини қўллаб-қувватлаш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш;

археология объектларида консервация ишлари амалга оширилишини мувофиқлаштириш, археология ашёларини давлат ҳисобига олиш ва сақлаш ишларини назорат қилишда иштирок этиш;

археология мероси объектларида туристлар, илмий тадқиқотчилар ва ташриф буюрувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, тарихий кўринишни сақлаган ҳолда мазкур объектларнинг муҳофаза этиладиган ҳудудидан ташқарида замонавий дам олиш масканларини ташкил этиш ва объектларнинг туристик салоҳиятини ошириш юзасидан Бош вазир ўринбосарига таклифлар киритиш;


д) мамлакатимиз ва хориждаги маданий бойликлар соҳасида:

маданий бойликларнинг олиб кирилиши ва олиб чиқилиши тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши ва самарали бажарилишини таҳлил қилиш, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек, халқаро шартномалар ва умумэътироф этилган нормаларни миллий қонунчилигимиз нуқтаи назаридан атрофлича ўрганиш;

чет мамлакатларда сақланаётган маданий бойликларни юртимизга қайтариш юзасидан музокаралар олиб бориш ва зарур чоралар кўриш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид хориждаги маданий бойликларни аниқлаш, уларнинг тўлиқ маълумотлар базасини яратиш, мунтазам янгилаб бориш ҳамда асл ёки кўчирма нусхалари, фото ва видеотасвирларини юртимизга олиб келиш ишларини мувофиқлаштириш.

8. Инспекция ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати ва Ҳукумат комиссияси мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ҳузурида кўриб чиқиш учун тегишли режали масалаларни тайёрлайди ва киритади;

маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасидаги сиёсатни ривожлантиришнинг энг муҳим ва устувор йўналишлари бўйича давлат дастурлари ва "йўл хариталари" тайёрланишини ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазир ўринбосари ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлайди;

Инспекцияга бириктирилган соҳа ва йўналишларда мутасадди вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга юкланган вазифалар ва функциялар самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг раҳбарларининг шахсий роли ва масъулиятини ошириш чораларини кўради;

тегишли тармоқлар ва мутасаддилик қилинадиган масалалар бўйича туркумлаштирилган электрон маълумотлар базалари ташкил этилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда тўлдирилиши ва янгиланишини таъминлайди;

асрашга доир ишлар амалга ошириладиган объектларнинг манзилли рўйхатини кўриб чиқади, зарур ҳолларда қўшимча ўрганиш ташкил қилади. Кўриб чиқиш натижасини инобатга олиб, Бош вазир ўринбосари - туризм ва маданий мерос вазирига асрашга доир ишлар амалга ошириладиган объектлар манзилли рўйхатини тасдиқлаш учун киритади;

моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир ишлар учун бериладиган рухсатномаларни кўриб чиқади;

Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларни бошқариш режаларини кўриб чиқади;

музей ашёлари ва музей коллекцияларини белгиланган тартибда Миллий музей фонди таркибидан чиқаришни кўриб чиқади;

музей ашёлари ва музей коллекцияларини белгиланган тартибда тасарруфдан чиқариш ёки универсал ҳуқуқий ворислик тартибида ёхуд бошқа усулда бир шахсдан иккинчи шахсга ўтказишни кўриб чиқади;

археология ашёлари давлат каталогида рўйхатдан ўтказилган археология ашёларини тасарруфдан чиқаришни кўриб чиқади;

пудрат ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган асрашга доир ишларни даврий равишда назорат қилиб боради;

Инспекциянинг юритиш соҳасига кирадиган масалалар бўйича ахборотни умумлаштиради ва таҳлилий қайта ишлайди, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазир ўринбосари, Ҳукумат комиссияси учун, шунингдек, уларни Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун тегишли маълумотнома, таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;

Инспекция юритиш соҳасига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини, шу жумладан, жойларга чиқиб ўрганади ва назорат қилади, ўрганиш якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун тегишли таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;

Инспекцияга бириктирилган ташкилотлар фаолиятини тегишли масъул ташкилотларни жалб қилган ҳолда комплекс ўрганади, ўрганиш якунлари билан тайёрланган хулоса ва таклифларни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазир ўринбосарига такдим этади;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Ҳукумат комиссияси ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқлари ижросини назорат қилади;

Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳалари экспертизасини амалга оширади ва уларни ишлаб чиқади, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материалларнинг сифатли тайёрланишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ҳамда Ҳукумат комиссияси томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;

материаллар, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳалари комплекс ва сифатли ишлаб чиқилиши ва тайёрланишини, шунингдек, манфаатдор органлар ва ташкилотлар, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан келишилишини таъминлайди;

Инспекция ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ҳамда уларнинг ҳимоя қилинишини ташкил этади;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазир ўринбосарлари раҳбарлик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар ишлари самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, кўриб чиқиш ва чоралар кўриш учун ушбу мурожаатларни давлат бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини шахсан қабул қилади;

Инспекция ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.



3-БОБ. ИНСПЕКЦИЯНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


9. Инспекция ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

илмий-тадқиқот марказлари ва институтларнинг ходимларини, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда ахборот-таҳлилий тадқиқотларни амалга ошириш учун эксперт гуруҳларини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг топшириғига биноан давлат органларининг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг Инспекция ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ўтказиладиган мажлисларида ва йиғилишларида қатнашиш;

зарурат бўлганда, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинча ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда тушаётган ҳужжатларни пухта ишлаб чиқиш учун қайтариб юбориш.

Инспекциянинг зарур материалларни, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, уларда белгиланган муддатларда бажарилиши керак.


10. Инспекция:

тегишли давлат бошқаруви органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ижросининг мониторинги олиб борилиши;

ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг зарур тарзда ва самарали бажарилиши;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг асосланганлиги, ушбу топшириқлар амалга оширилиши самарадорлиги ва қабул қилинган қарорлар, шунингдек, эришилган натижалар;

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Инспекция ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;

қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, "йўл хариталари", Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқларининг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Инспекциядаги ишларнинг ҳолати, тегишли давлат бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятининг зарур даражада мувофиқлаштирилиши ва назорат қилиниши, Инспекция ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;

хорижий мамлакатларга олий даражадаги ташрифлар, шунингдек, республика ҳудудларига сафарлар якунлари бўйича Инспекция ваколатига кирадиган масалалар бўйича тасдиқланадиган "йўл хариталари"нинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони, "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон, "Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида" 2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сон қарорларига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларини тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 28 июлдаги 467-сон ва "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорларига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши учун жавоб беради.



4-БОБ. ИНСПЕКЦИЯНИНГ ТУЗИЛМАСИ


11. Инспекциянинг тузилмасига:

Инспекция бошлиғи;

Инспекция бошлиғи ўринбосари;

Маданий мерос объектларини сақлаш ва асрашга доир ишларни назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис;

Маданий мерос объектларини фойдаланишга беришни ва хизмат кўрсатишдан тушган маблағларни мониторинг ва назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис;

Тарихий-маданий ҳудудлар масалалари бўйича бош мутахассис;

Археология масалалари бўйича бош мутахассис;

Музейлар масалалари бўйича бош мутахассис;

Маданий бойликлар масалалари бўйича бош мутахассис;

Хориждаги маданий бойликлар масалалари бўйича бош мутахассис;

Инспектор киради.


12. Инспекциянинг тузилмаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


13. Инспекция бошлиғи, Инспекция бошлиғи ўринбосари, мутахассислари ва инспектор белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

14. Инспекция бошлиғи Инспекция фаолиятини мувофиқлаштиради ва унга раҳбарлик қилади.



5-БОБ. ИНСПЕКЦИЯ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


15. Инспекция фаолияти "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тўғрисида низомга, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Инспекциянинг иш режалари, Инспекция бошлиғи, Инспекция бошлиғи ўринбосари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.

Инспекциянинг иш режаси Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати тасдиқлайдиган Вазирлар Маҳкамаси иш режаси асосида шакллантирилади.

Инспекциянинг иш режаси, Инспекция бошлиғининг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишилади ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари томонидан тасдиқланади.

Инспекция бошлиғи ўринбосари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари Инспекция бошлиғи томонидан тасдиқланади.

Инспекциянинг Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотларда Инспекция фаолиятига тааллуқли масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, "йўл хариталари", Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари амалга оширилиши юзасидан тизимли мониторинг юритиш бўйича фаолияти комплекс ўрганишлар ўтказиш ва Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига мувофиқ режали масалаларни Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг тегишли ўринбосари ҳузурида кўриб чиқиш йўли билан таъминланади.


16. Инспекция бошлиғи:

Инспекцияга бевосита раҳбарлик қилади, Инспекция бошлиғи ўринбосари ва мутахассислар ишларини ташкил қилади ҳамда Инспекцияга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритилган Инспекция фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг пухта ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

моддий маданий мерос тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши бўйича мониторинг ташкил этилишини ҳамда ахборот тизими шакллантирилишини, шунингдек, соҳага оид муаммоли масалаларни ҳал этиш, вазифаларни амалга оширишга доир амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва бажарилишини таъминлайди;

Инспекциянинг тасдиқланган тузилмаси ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, Инспекция бошлиғи ўринбосари ва мутахассисларнинг касбий даражаси ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва жазолаш чоралари бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирининг тегишли ўринбосарига кўриб чиқиш учун киритади;

Инспекция бошлиғи ўринбосари ва мутахассислар ўртасида вазифалар тақсимотини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек, Инспекциянинг ярим йиллик учун иш режаси лойиҳасини келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарига киритади;

Вазирлар Маҳкамасига тушган, Ҳукумат қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни тегишли давлат бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан Инспекция фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;

кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, Инспекция ходимлари малакасини оширишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш, кадрларнинг амалдаги захирасини тайёрлаш ва уларни моддий рағбатлантириш чораларини кўради;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ иш юритилишини таъминлайди;

жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, Инспекция ваколатига кирувчи масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;

чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.


17. Инспекция бошлиғи вақтинча бўлмаганда, унинг вазифасини Инспекция бошлиғи ўринбосари бажаради.

18. Инспекция бошлиғи ўринбосари:

мутахассислар фаолиятини мувофиқлаштиради ва Инспекцияга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши ва ижро интизомининг ҳолати учун шахсан жавоб беради;

мутахассислар томонидан тегишли масалалар бўйича материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил этади, топшириқлар бажарилиши назорат қилинишини таъминлайди;

тегишли масалалар бўйича ахборот тизими ташкил этилиши ва юритилиши, уларнинг мунтазам тўлдирилиши ва янгиланишини назорат қилади;

материаллар тўғрисида Инспекция бошлиғига, шунингдек, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарига ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига ахборот беради;

унинг фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси ўтказадиган мажлисларда белгиланган тартибда иштирок этади;

Инспекция бошлиғининг топшириғига кўра чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;

мутахассислар ўртасида вазифаларини тақсимлаш бўйича Инспекция бошлиғига таклифлар киритади;

лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, мутахассислар малакасини ошириш, рағбатлантириш ва уларни жазолаш тўғрисида Инспекция бошлиғига таклифлар киритади;

вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.


19. Инспекциянинг бош мутахассиси:

ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

тегишли давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материалларни ва эксперт хулосаларни тайёрлайди, шунингдек, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур тарзда келишилишини таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида Инспекция бошлиғи ўринбосарига, Инспекция бошлиғига, шунингдек, белгиланган тартибда - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарига ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;

тегишлича моддий маданий мерос тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ҳамда соҳасига оид қонунчилик ҳужжатлари ижроси юзасидан доимий мониторинг олиб боради;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини шакллантиришни ва юритишни, унинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини ташкил қилади;

тегишли давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари марказий аппаратларининг тегишли таркибий бўлинмалари ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганиб боради, уларнинг коллегиал органлари мажлисларида қатнашади, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;

моддий маданий меросни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари самарали ҳал этилиши бўйича тегишли давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ишини мувофиқлаштиради;

ўзига бириктирилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек, ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини уларни зарур даражада тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига бириктирилган масалалар бўйича давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;

жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;

вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.


20. Инспектор Инспекцияда иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг Инспекциядан ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивга сақлаш учун ўз вақтида топширилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 май


















































Время: 0.0238
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск