ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш / Чакана савдо /

Сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини жисмоний шахсларга қайтариш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.05.2022 й. 255-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 12 майдаги

255-сон қарорига

1-ИЛОВА



Сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг

бир қисмини жисмоний шахсларга қайтариш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом аҳолига сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтариш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом қоидалари Ўзбекистон Республикаси ва чет давлатлар фуқароларига ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга (кейинги ўринларда - жисмоний шахслар) нисбатан қўлланилади.


3. Жисмоний шахслар томонидан бир ой давомида сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг базавий ҳисоблаш миқдорининг 60 бараваридан ошмаган қисмидан бир фоизи (кейинги ўринларда - товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисми) уларнинг фискал белгили чеклари солиқ органларининг махсус мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтказилган тақдирда қайтарилади.

4. Сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисми нақд пул ёки банк карталари (корпоратив банк карталаридан ташқари) орқали чакана савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш объектларида қайтарилади.

5. Нақд пул ёки банк карталари (корпоратив банк карталаридан ташқари) орқали сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисми жисмоний шахснинг банк картасига Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида қайтарилади.


2-БОБ. ФИСКАЛ БЕЛГИЛИ ЧЕКЛАРНИ РЎЙХАТДАН

ЎТКАЗИШ ВА СОТИБ ОЛИНГАН ТОВАРЛАР

(ХИЗМАТЛАР) ҚИЙМАТИНИНГ БИР ҚИСМИНИ

ҚАЙТАРИБ ОЛИШ ТАРТИБИ


6. Жисмоний шахслар томонидан онлайн назорат-касса техникаси чеки солиқ органларининг махсус мобил иловасида харид чекининг фискал белгисини матрицали штрих-код (QR-код) ёрдамида сканерлаш ёки фискал белгисини киритиш, шунингдек, солиқ органларининг ахборот тизимларига интеграция қилинган электрон тижорат платформалари - Маркетплейслар орқали мобил телефон рақамини кўрсатган ҳолда амалга оширилади.

Ушбу Низомда назарда тутилган сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтариб олиш мақсадида солиқ органларининг махсус мобил иловасида идентификация ва рўйхатдан ўтиш солиқ органларининг махсус дастурида кўрсатилган жисмоний шахсларнинг мобил телефон рақамига келиб тушган ҳавола бўйича рўйхатга олиш кодини киритиш орқали амалга оширилади.

Солиқ органлари чекни рўйхатдан ўтказаётган шахсни аниқлаш мақсадида, у томонидан сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтариб олиш учун махсус мобил илова орқали онлайн назорат-касса техникаси чекини рўйхатдан ўтказишда жисмоний шахсларнинг шахсий идентификация рақамини кўрсатишни талаб қилиши мумкин.


7. Жисмоний шахслар томонидан сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисми қайтариб олинишида қуйидаги фискал белгили онлайн назорат-касса машиналари чеклари солиқ органларининг махсус мобил иловасида рўйхатдан ўтказилмайди:

берилган кундан бошлаб ўн календарь кун ўтган чеклар;

аввал рўйхатдан ўтказилган ёки сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисми қайтарилган чеклар;

автомобиль, ҳаво ва темир йўл чипталарини сотиб олиш натижасида олинган, шунингдек, алоқа ва коммунал хизматлар учун амалга оширилган тўлов чеклари;

шубҳали харидорлар реестрига киритилган жисмоний шахслар чеклари;

жисмоний шахслар томонидан ўзини ўзи банд қилган шахслардан харид қилинган товарлар (хизматлар) чеклари.

8. Шубҳали харидорларнинг реестрига бошқа шахсга тегишли бўлган онлайн назорат-касса техникаси чекини унинг рухсатисиз олиб қўйиш ва (ёки) ҳуқуқбузарлик содир этиш, шунингдек, жисмоний шахслар томонидан сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтариб олиш ҳуқуқидан фойдаланишини чеклашга олиб келадиган бошқа ҳолатлар орқали товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтариш ва (ёки) тўғридан-тўғри қайтариш ҳуқуқини олган жисмоний шахслар рўйхати киритилади.

Шубҳали харидорлар реестри Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда - Давлат солиқ қўмитаси) томонидан юритилади.

Шубҳали харидорлар реестрига жисмоний шахсларни киритиш махсус мобил илова орқали ўн беш ёки ундан ортиқ шахслар томонидан онлайн назорат-касса техникасининг чекини уларнинг рухсатисиз олиб қўйиш ва (ёки) ҳуқуқбузарлик содир этиш орқали товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтариб олиш ва (ёки) тўғридан-тўғри қайтариб олиш ҳуқуқини олганлиги тўғрисида шикоят қилинган тақдирда амалга оширилади.


9. Давлат солиқ қўмитаси қуйидаги ҳолларда жисмоний шахсларни шубҳали операциялар реестридан чиқаради:

жисмоний шахслар томонидан товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтариш ҳуқуқини олишнинг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ёки суд қарори тақдим этилганда;

жисмоний шахслар шубҳали харидорлар реестрига киритилган кундан бошлаб ўн икки календарь ой ўтганидан кейин.


10. Жисмоний шахсларга сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (кейинги ўринларда - Молия вазирлиги) томонидан Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан қайтарилади.

Жисмоний шахсларга сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтариш мазкур Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


11. Жисмоний шахсларга сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисми солиқ органларининг махсус мобил иловасида фискал белгили чеклар рўйхатдан ўтказилган ойдан кейинги ойнинг йигирма бешинчи кунидан кейин қайтарилади.


12. Давлат солиқ қўмитаси ҳар ойнинг йигирма бешинчи санадан кечиктирмай аввалги календарь ойида жисмоний шахслар томонидан солиқ органларининг махсус мобил иловасида рўйхатдан ўтказилган фискал белгили чеклар тўғрисидаги ахборотни ва улар бўйича жисмоний шахсларга қайтариладиган суммалар бўйича буюртмани Молия вазирлигига тақдим этади.


13. Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитасининг буюртмасига биноан Молия вазирлиги Ғазначилигидаги Давлат солиқ қўмитасининг махсус ҳисобварағига буюртма олган кундан сўнг бир иш кунидан кечикмай жисмоний шахсларнинг солиқ органларининг махсус мобил иловасида рўйхатдан ўтказилган фискал белгили чеклари асосида қайтариб бериш учун маблағларни ўтказади.

Молия вазирлиги томонидан тўлаб берилган маблағлар етарли бўлмаганда ёки Давлат солиқ қўмитасининг Молия вазирлиги Ғазначилигидаги махсус ҳисобварағида маблағлар бўлмаган ҳолатларда Давлат солиқ қўмитаси сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини жисмоний шахсларга Давлат солиқ қўмитасининг моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси ҳисобидан тўлаб бериш ҳуқуқига эга.


14. Давлат солиқ қўмитаси Молия вазирлиги томонидан пул маблағлари ўтказилгандан кейин бир иш кунидан кечиктирмай уларни Молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилигидаги махсус ҳисобварағидан ваколатли банкда очилган ҳисобварағига ўтказади.


15. Давлат солиқ қўмитаси товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтариб олиш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний шахсларнинг реестрларини ваколатли банкка ҳар ойда, кейинги ойнинг йигирма бешинчи санасига қадар тақдим этади.


16. Давлат солиқ қўмитаси топшириғига асосан, ваколатли банк пул маблағларини кейинги ойнинг йигирма бешинчи санасидан сўнг сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини солиқ органларининг махсус мобил иловасида рўйхатдан ўтган фискал белгили чеклар асосида қайтариш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний шахсларнинг банк карталарига ўтказади.


17. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 369-моддаси иккинчи қисми 16-бандига мувофиқ, жисмоний шахс томонидан сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтариб олиниши ушбу жисмоний шахснинг жами даромадига киритилмайди.


18. Махсус мобил иловада рўйхатдан ўтган онлайн назорат-касса техникасининг чеклари асосида солиқ органлари томонидан жисмоний шахсларга тўланган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисми суммалари қайтариб берилмайди ва солиқ органлари томонидан уларнинг ундирилиши амалга оширилмайди. Шу билан бирга, ҳуқуқбузарликлар содир этиш орқали товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтариб олган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.


19. Агар, жисмоний шахс онлайн назорат-касса техникаси чекини махсус мобил иловасида рўйхатдан ўтказишда, ушбу онлайн назорат-касса техникаси чеки бошқа шахс томонидан махсус мобил иловада рўйхатга олинганлигини аниқласа, ушбу жисмоний шахс товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтариш ҳуқуқидан онлайн назорат-касса техника чекини махсус мобил иловасида рўйхатдан ўтказган шахс фойдасига воз кечиши ёки ушбу шахс томонидан товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтариш ва (ёки) қайтариш ҳуқуқини онлайн-касса техникаси чекини ноқонуний тарзда эгаллаган ҳолда ва (ёки) ҳуқуқбузарлик содир этган ҳолда олганлиги тўғрисида шикоят қолдириши мумкин.

Бошқа жисмоний шахс томонидан бундай чек ва товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтариб олиш ҳуқуқи олинганлиги муносабати билан товарларни (хизматларни) сотиб олган ва махсус мобил иловада онлайн назорат-касса техникасининг чекини рўйхатдан ўтказолмаган жисмоний шахс қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Aгар жисмоний шахс томонидан ушбу бандда назарда тутилган шикоят, товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтариш учун онлайн назорат-касса машинаси чекини махсус мобил илова орқали рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсга тўлов амалга оширилгунга қадар қолдирилган бўлса, Давлат солиқ қўмитаси онлайн назорат-касса машинаси чекини рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсга товар қийматининг бир қисмини тўлашни тўхтатиб туради. Бундай ҳолатда, товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтариш, тақдим этилган ҳужжатлар орқали ёки бошқа маълумотлар орқали товарлар (хизматлар) хариди амалга оширилганлиги ва онлайн назорат-касса техникаси чеки олинганлигини тасдиқлаган жисмоний шахсга амалга оширилади.

Товарларни (хизматларни) сотиб олиш ва онлайн назорат-касса машиналарининг чекини олганлик фактини аниқлашнинг иложи бўлмаган тақдирда, товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтариш суд қарори асосида амалга оширилади.


20. Давлат солиқ қўмитаси қуйидаги ҳолларда товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтариб беришни тўлиқ ёки қисман рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли:

товарлар (хизматлар) сотувчиси томонидан солиқ органларига солиқ ҳисоботлари тақдим этилмаганда ва (ёки) 1 миллион сўмдан ортиқ солиқ қарздорлиги мавжуд бўлганда;

аҳоли билан ҳисоб-китоблар тўғрисида онлайн режимда келиб тушадиган маълумотлар ва солиқ органларида мавжуд бўлган бошқа маълумотлар асосида товарларни сотиш ва сотиб олишда товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтариб олишга қаратилган ҳуқуқбузарлик белгилари аниқланганда;

онлайн назорат-касса техникаси чекини рўйхатдан ўтказган жисмоний шахснинг шубҳали харидорлар реестрига киритилганлиги;

сотиб олинган товарлар номенклатурасида бўлмаган товарлар билан савдо қилинганда ёки сотилган товарлар сони сотиб олинган товарлар сонидан кўп бўлганда;

онлайн назорат-касса техникалари чекларида идентификация кодлари ва штрих-кодлари нотўғри акс эттирилиши аниқланганда ёки уларда солиқ органлари маълумотлар базасида йўқ идентификация кодлари ва штрих-кодлари билан акс эттирилганда;

солиқ органларининг ахборот тизимларида жисмоний шахслар томонидан онлайн назорат-касса машиналари чекларини рўйхатга олинганлиги тўғрисдаги маълумотларнинг йўқлиги;

жисмоний шахслар томонидан рўйхатдан ўтказилган онлайн-назорат касса техникалари чеклари билан боғлиқ бўлган товарларни (хизматларни) сотишдан тушган даромад суммаларини сотувчи томонидан солиқ ҳисоботида акс эттирилмаслиги.

Давлат солиқ қўмитаси онлайн назорат касса техникаси чекини солиқ органларининг мобиль иловасида рўхатдан ўтказган жисмоний шахсдан унинг ҳақиқий харидлари тўғрисидаги тасдиғини сўраб олишга, харид ҳақиқатда ушбу жисмоний шахс томонидан амалга оширганлиги шубҳали бўлган тақдирда товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтаришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.


21. Ушбу Низом мақсадларида маиший хизмат турлари деб онлайн назорат-касса техникасидан мажбурий фойдаланилган ҳолда аҳолига кўрсатиладиган пуллик барча хизматлар турлари тушунилади, бундан хаво ва темир йўл транспорти орқали йўловчи ташиш хизматлари ҳамда алоқа ва коммунал хизматлар мустасно.


22. Ушбу Низом мақсадларида умумий овқатланиш хизматлари деб қандолатчилик ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш, сотиш ва истеъмол қилишни ташкил этиш фаолияти тушунилади.



3-БОБ. ОНЛАЙН НАЗОРАТ-КАССА ТЕХНИКАСИ

ЧЕКЛАРИГА ТУЗАТИШ КИРИТИЛИШИНИНГ

БАЖАРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


23. Жисмоний шахс томонидан сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтариш учун солиқ органларининг махсус мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтказилган фискал белгили чекка товарлар (хизматлар) сотувчиси томонидан тузатиш киритиш Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг хулосаси асосида амалга оширилади.


24. Жисмоний шахс томонидан сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтариш учун махсус мобил иловада рўйхатдан ўтказилган фискал белгили чекка тузатиш киритиш учун товарлар (хизматлар) сотувчилари солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали Давлат солиқ қўмитасига тегишли ариза юборадилар.


25. Давлат солиқ қўмитаси ариза келиб тушган кундан бошлаб уч кун ичида жисмоний шахс томонидан харид қилинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтариб олиш учун солиқ органларининг махсус иловаси орқали рўйхатга олинган онлайн-касса чекларини махсус мобил иловада тузатиш киритиш имконияти бор ёки йўқлиги тўғрисида товарлар (хизматлар) сотувчисига хулоса юборади.


26. Сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтариб олиш учун махсус мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтказилган онлайн-касса чекларига тузатиш киритиш жисмоний шахс томонидан ушбу ҳолатларнинг юзага келганлик сабаблари махсус мобил иловада кўрсатилган тақдирда амалга оширилади.


27. Давлат солиқ қўмитаси харид қилинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини жисмоний шахсга қоплаб берилишининг ҳамда жисмоний шахс томонидан харид қилинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтариб олиш учун махсус мобил иловада рўйхатдан ўтказилган фискал белгили ойлайн НКМ чекларига сотувчилар томонидан тузатишлар киритилишининг асослилигини текширади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


28. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.


29. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.




Низомга

ИЛОВА



Сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг

бир қисмини жисмоний шахсларга қайтариш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Чора-тадбирлар


Муддатлар



I. СОЛИҚ ОРГАНЛАРИГА СОТИБ ОЛИШ ҚИЙМАТИНИНГ БИР

ҚИСМИНИ ҚАЙТАРИШ ҲУҚУҚИ ТЎҒРИСИДА ХАБАР БЕРИШ





1-босқич


Товар (хизмат) харидори


Онлайн назорат-касса машиналари чеклари солиқ органларининг махсус мобил иловасида рўйхатдан ўтказилади


Чек олинган кундан бошлаб 10 календарь кундан кечиктирмасдан










2-босқич


Давлат солиқ қўмитаси


Ўтган календарь ойида жисмоний шахслар томонидан солиқ органларининг махсус мобил иловасида рўйхатдан ўтказилган фискал белгили чеклар тўғрисидаги ахборот ва улар бўйича жисмоний шахсларга қайтариладиган суммалар бўйича буюртмалар ҳаққонийлигини текширади


Жисмоний шахс томонидан товарлар (хизматлар ) харид қилинган ойдан кейинги ойнинг 25-санасига қадар

II. ТОВАРЛАР (ХИЗМАТЛАР) ҚИЙМАТИНИНГ

БИР ҚИСМИНИ ҚАЙТАРИШ


3-босқич


Давлат солиқ қўмитаси


Ўтган календар ойида жисмоний шахслар томонидан рўйхатга олинган фискал белги қўйилган чеклар тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларининг махсус мобил иловасида ва улар бўйича жисмоний шахсларга қайтариладиган суммалар тўғрисидаги аризаларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим етади


Жисмоний шахс томонидан харид қилинган ойдан кейинги ойнинг 25-санасига қадар














4-босқич


Молия вазирлиги


Давлат солиқ қўмитасининг махсус ҳисобрақамига жисмоний шахсларнинг солиқ органларининг махсус мобил иловасида рўйхатдан ўтказилган фискал белгили чеклар асосида қайтариб бериш учун маблағларни ўтказади.


Буюртма олган кундан сўнг бир иш кунидан кечиктирмасдан





5-босқич


Давлат солиқ қўмитаси


Қабул қилинган маблағларни ваколатли банкда очилган ҳисоб рақамига ўтказади


Бир кундан кечиктирмасдан





6-босқич


Давлат солиқ қўмитаси


Ваколатли банкка товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтариш ҳуқуқига ега бўлган жисмоний шахслар реестрини тақдим етади


Ҳар ойнинг 25-санасига қадар



7-босқич


Банк


Солиқ органларининг махсус мобил иловасида фискал белгиси қўйилган рўйхатдан ўтган чеклар асосида сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтариш ҳуқуқига ега бўлган жисмоний шахсларнинг банк карталарига пул маблағларини ўтказади


Ҳар ой кейинги ойнинг 25-санасидан бошлаб



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 май















































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск