ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Дорихона муассасалари. Дори-дармонлар ва тиббий мақсадлар учун белгиланган буюмлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.05.2022 й. ПҚ-244-сон "Аҳолига наркологик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

16.05.2022 й.

N ПҚ-244



АҲОЛИГА НАРКОЛОГИК

ЁРДАМ КЎРСАТИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда мамлакатимизда наркологик касалликларнинг олдини олиш, ташхислаш ва даволаш, уларга чалинган шахсларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилишни ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика наркология маркази негизида Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилиб, барча ҳудудларда унинг филиаллари фаолияти йўлга қўйилди ва аҳолига наркологик ёрдам кўрсатиш самарадорлиги оширилди.

Шу билан бирга, наркология хизматини малакали кадрлар билан таъминлаш, моддий-техника базасини яхшилаш, уни замонавий диагностика ва лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш, беморларни даволаш ва тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча чораларни кўриш зарур.

Наркологик касалликларнинг олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволашни янада такомиллаштириш, наркология хизматининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва кадрлар салоҳиятини ошириш, наркология муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш, соҳага ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишорқали қоғозбозлик ва бюрократияни камайтириш мақсадида:


1. Қуйидагилар аҳолига наркологик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:

наркологик касалликларнинг олдини олиш, уларни эрта ташхислаш, ва даволаш, беморларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилишнинг яхлит моделини жорий қилиш орқали аҳолига самарали наркологик ёрдам кўрсатиш тизимини шакллантириш;

аҳолига наркологик ёрдам кўрсатиш соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш, наркология муассасаларининг нарколог-шифокорларга бўлган эҳтиёжини қондириш, уларнинг малакасини мунтазам равишда, шу жумладан хорижнинг етакчи клиникалари ва тиббиёт ташкилотларида ошириб бориш, наркология хизмати учун зарур бўлган ижтимоий ходим, тиббий психолог ва психотерапевтларни тайёрлаш;

наркология соҳасида фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотларни фаоллаштириш, наркологик касалликларнинг олдини олиш, ташхис қўйиш, даволаш ва психоактив моддаларга қарам бўлиб қолган шахсларни реабилитация қилиш амалиётига замонавий методикалар ҳамда рақамли технологияларни кенг жорий этиш;

аҳолига наркологик ёрдам кўрсатиш тизимининг самарали фаолиятини таъминловчи ҳуқуқий базани такомиллаштириш, наркология муассасалари бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда капитал таъмирлаш, шунингдек, замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш орқали наркология хизматининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.


2. Қуйидагилар:

2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикаси наркология хизматини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури 1-иловага мувофиқ;

2022-2023 йилларда наркология муассасаларини тиббиёт ускуналари билан жиҳозлашнинг (қўшимча жиҳозлашнинг) асосий параметрлари 2-иловага мувофиқ;

2022 йил якунига қадар наркологик беморларни ихтиёрий ва мажбурий даволаш учун наркология диспансерларида қўшимча ташкил этиладиган ўринлар фонди 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий равишда даволаш тартибини такомиллаштириш юзасидан қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

а) ички ишлар органларига ўз ташаббусига кўра наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволашга юбориш юзасидан ҳужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштириш ҳуқуқини бериш;

б) 2023 йил 1 январдан бошлаб:

наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволашга юбориш бўйича барча тиббий текширувларни наркология диспансерларининг ўзида, зарур ҳолларда бошқа муассасаларда амалга ошириш;

наркология диспансерларидаги мавжуд койкалар ҳақидаги маълумотларни реал вақт режимида олиш имкониятини яратиш.


4. Ички ишлар вазирлиги ва Олий суднинг наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволашга юбориш тўғрисидаги ишларни электрон тарзда судларга юбориш ва судлар томонидан уларни видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиш мумкинлиги ҳақидаги таклифи маъқуллансин.


5. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев) Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) билан биргаликда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан наркология диспансерлари ёки туман (шаҳар) даволаш-профилактика муассасаларига олиб келинган пробация назоратидаги шахсларни алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари таъсирида ёки ўзгача тарзда маст ҳолатда эканлигини аниқлаш бўйича тиббий текширувдан ўтказиш тартибини жорий этсин.


6. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов) Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев) билан ҳамкорликда наркология диспансерларидаги мавжуд бўш койкалар сони тўғрисида маълумотларни реал вақт режимида олиш имкониятини берувчи ахборот тизимини ишлаб чиқсин ҳамда Олий суд ва Ички ишлар вазирлигига ушбу тизимдан фойдаланиш имкониятини яратсин.

Белгилансинки:

мавжуд бўш койкалар, шунингдек, бўшаш эҳтимоли бўлган койкалар сони ҳақидаги маълумотлар ахборот тизимига наркология диспансерлари томонидан киритилади;

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази (кейинги ўринларда - Марказ) ва унинг ҳудудий филиалларида электрон тиббий ҳужжатлар айланишини амалга ошириш имконини берувчи ягона тиббий-ахборот тизими ишлаб чиқилади ҳамда амалиётга татбиқ қилинади.

7. 2023 йил 1 январдан бошлаб Марказ ва унинг ҳудудий филиалларининг амбулатор ва стационар бўлимларида 1 ставкадан фаолият кўрсатувчи тиббий психолог ёки психотерапевт лавозимлари жорий этилсин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов) манфаатдор идоралар билан биргаликда уч ой муддатда мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, Марказ ва унинг филиаллари ходимларининг штат нормативларини қайта кўриб чиқсин.


8. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрининг туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари таркибида 4-иловага мувофиқ камида 10 ўринли мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш туманлараро пунктларини (кейинги ўринларда - пунктлар) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев):

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) билан биргаликда бир ой муддатда алкоголли мастлик ҳолатида бўлиб, мустақил ҳаракатланиш қобилиятини йўқотган ёки қаердалигини аниқ англаб етмайдиган шахсларни (бундан алкоголдан оғир заҳарланиш ҳолатлари мустасно) пунктларга етказиш ва уларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартибини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда пунктларни тегишинча ҳудудий соғлиқни сақлаш тизими ташкилотларининг умумий ўринлар ва штат бирликлари доирасида ҳамда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ташкил этиш чораларини кўрсин.

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Миллий гвардия (Р. Джураев) пунктларда ходимлар хавфсизлигини таъминлаш, қўриқлаш хизматини ташкил этиш ва видеокузатув мосламаларини ўрнатиш чораларини кўрсин.


9. Белгилансинки:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тегишли ҳокимликлар билан биргаликда наркология муассасаларининг бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-43-сон қарори талабларидан келиб чиқиб, ҳар йилги Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига соғлиқни сақлаш муассасаларини қуриш-таъмирлаш ишлари учун ажратилган маблағлар доирасида белгиланган тартибда киритиб боради;

наркология муассасаларининг ўринлар фондини белгилаш нормативини қайта кўриб чиқиш натижасида, наркологик беморларни мажбурий ва ихтиёрий даволаш учун қўшимча талаб этиладиган ўринларнинг 265 таси республика фтизиатрия ёрдами кўрсатиш тизимидаги сиҳатгоҳлардаги ўринларни мақбуллаштириш ҳисобидан амалга оширилади.


10. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев):

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов), Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев) билан ҳамкорликда аҳоли, айниқса, вояга етмаган ва ёшлар орасида психоактив моддалар истеъмол қилинишининг олдини олиш ва барвақт аниқлашга қаратилган профилактика тизимини ишлаб чиқсин ва амалиётга кенг жорий этсин;

манфаатдор идоралар билан биргаликда туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларининг штат нормативларини қайта кўриб чиқиб, шифокор-нарколог лавозимларининг штат меъёрлари бир штат бирлигидан кам бўлмаган миқдорда белгиланишини назарда тутсин;

Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар йили Марказ ва унинг ҳудудий филиалларидан шаффоф танлов асосида танлаб олинган 10 нафаргача шифокор мутахассисларни нуфузли хорижий наркология марказларида малака оширишга юборсин.


11. Молия вазирлиги (Ж. Абруев) Соғлиқни сақлаш вазирлиги (О. Фазилкаримов) билан биргаликда 2022-2023 йилларда наркология муассасаларини тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш учун 32,5 миллиард сўм миқдоридаги маблағларни ажратиш чораларини кўрсин.

Бунда, мазкур харажатлар 2022 йилда соғлиқни сақлаш соҳасига ажратилган маблағлар доирасида, 2023 йилда эса Давлат бюджети параметрларида соғлиқни сақлаш соҳасига қўшимча маблағлар ажратиш орқали қопланади.


12. Вазирлар Маҳкамаси мазкур қарорда белгиланган чора-тадбирлар бажарилишини ҳар чоракда танқидий муҳокама қилиб борсин ва камчиликларга йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан қатъий жавобгарлик чоралари кўрилишини таъминласин.


13. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов):

бир ой муддатда мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг "Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида"ги Қонунига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасини белгиланган тартибда киритсин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


14. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб соғлиқни сақлаш вазири Б.А. Мусаев, ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.

Ушбу қарорнинг ўз вақтида ижро этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Л.Н. Тўйчиев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Д.Б. Кадиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 16 майдаги

ПҚ-244-сон қарорига

1-ИЛОВА



2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикаси наркология

хизматини янада ривожлантириш чора-тадбирлари

ДАСТУРИ

Т/р

Чора-тадбирлар номи


Амалга ошириш механизми


Бажариш

муддати


Маблағ


Молиялаштириш

манбалари


Масъул ижрочилар


I. НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Ўзбекистон Республикасининг "Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида"ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.


1. Наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволашга юбориш ташаббуси билан чиқадиган шахслар доирасини кенгайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш.


2. Қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2022 йил

1 сентябрь


-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги


2.

Наркология хизматининг замонавий тузилмаси, вазифалари ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, наркология муассасаларининг штат нормативларини қайтадан кўриб чиқиш.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тизимдаги ташкилотларнинг янгиланган штат нормативларини ишлаб чиқиш ва Молия вазирлиги томонидан тасдиқланишини таъминлаш.


2022 йил

1 июль


-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


3.

Ўзбекистон Республикасининг "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида"ги Қонуни асосида наркологик беморларни мажбурий даволаш ва профилактик кузатишни таъминлаш бўйича ахборот алмашиш ва ҳамкорлик қилиш учун норматив-ҳуқуқий базани яратиш.


Соғлиқни сақлаш вазири ва ички ишлар вазирининг қўшма қарорини ишлаб чиқиш.


2022 йил

1 июль


-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги


4.

Наркологик касалликларга чалинган шахсларни ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш.


Ўзбекистон Республикасининг "Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида"ги Қонуни талабларини инобатга олган ҳолда нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан "Электрон соғлиқни сақлаш" ахборот тизими ягона комплекси доирасида наркологик касалликларга чалинган шахсларга кўрсатилган тиббий ёрдам юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига электрон ҳисобот тақдим этиш механизмини йўлга қўйиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


2022 йил

1 август


-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура


5.

Илғор хорижий технологиялардан фойдаланган ҳолда наркологик беморларга ташхис қўйиш, уларни даволаш ва тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш стандартлари ва клиник баённомаларини қайта кўриб чиқиш.

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғини ишлаб чиқиш.


2022 йил

1 июль


-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги



Мажбурий даволаш учун ихтисослашган даволаш-профилактика муассасаларида алкоголизм, гиёҳвандлик ёки токсикоманияга чалинган шахсларга наркологик ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш.


Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғини ишлаб чиқиш.

2022 йил

1 июль



Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги

6.

Алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолатда бўлган шахсларни тиббий текширувдан ўтказиш тартибини такомиллаштириш.


Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.


2022 йил

1 сентябрь


-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд


7.

Алкоголли мастлик ҳолатида бўлиб, мустақил ҳаракатланиш қобилиятини йўқотган ёки ўзининг қаердалигини аниқ англаб етмайдиган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартибини белгилаш.


Алкоголли мастлик ҳолатида бўлиб, мустақил ҳаракатланиш қобилиятини йўқотган ёки ўзининг қаердалигини аниқ англаб етмайдиган шахсларни (алкоголдан оғир заҳарланиш ҳолатлари бундан мустасно) мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш туманлараро пунктларига етказиш ва уларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартибини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2022 йил

1 июль


-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги

II. НАРКОЛОГИК КАСАЛЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ, УЛАРГА ЭРТА

ТАШХИС ҚЎЙИШ, УЛАРНИ ДАВОЛАШ ВА НАРКОЛОГИК БЕМОРЛАРНИ

ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ РЕАБИЛИТАЦИЯ ҚИЛИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

8.

Психоактив моддаларни нотиббий мақсадда истеъмол қилиш хавф гуруҳини эрта аниқлаш ва профилактик ишларнинг самарали усулларини жорий этиш, наркология муассасаларининг соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини муассасалари, таълим муассасалари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, маҳалла фаоллари билан ўқув семинарларини ўтказиш орқали ҳамкорлик қилиш механизмини такомиллаштириш.


1. Педагоглар, ички ишлар ходимлари, маҳалла фаоллари учун психоактив моддалар истеъмол қилганлик белгиларини аниқлаш мавзусида ўқув семинарларни ўтказиш дастурини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва режа асосида ташкил этиш.


2. Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази наркология кафедрасида масофавий циклларда бирламчи бўғин шифокорларининг психоактив моддаларга қарам бўлган шахсларни эрта аниқлаш бўйича малакасини ошириш.


2022-2026

йилларда

(ҳар йили

1 январгача

тасдиқ-

ланади)


-

Бюджетдан ажратилган маблағлар доирасида


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги


9.

Болалар ва ўсмирлар ўртасида психоактив моддалар нотиббий истеъмолининг ҳамда ёшлар ўртасида гиёҳвандлик тарқалишининг олдини олиш мақсадида умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларида "мактаб профилактикаси" тизимини жорий этиш.

1. Педагоглар ва мактаб психологлари учун психоактив моддаларга қарамликларнинг олдини олиш бўйича ўқув-услубий материаллар ишлаб чиқиш.


2022 йил

1 июль

-

-

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги

2. Педагоглар ва мактаб психологлари учун психоактив моддаларга қарамликнинг олдини олиш бўйича ўқув-семинарлари ташкил этиш.


Режа-

график

асосида

(ҳар йили

1 январгача

тасдиқ-

ланади)


3. Психоактив моддаларга қарамликнинг олдини олиш бўйича "мактаб профилактикаси" тизимини жорий этиш тўғрисида халқ таълими вазирининг буйруғини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2022 йил

1 август

4. Профилактика дастурларини умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларига пилот лойиҳаси сифатида жорий этиш, олинган натижаларни ўрганиш, таҳлил қилиш.


2022/2023 ўқув йили

5. Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларида психоактив моддаларга қарамликнинг олдини олиш бўйича профилактика тизимини кенг жорий этиш.


2023-2026

йилларда

10.

Замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда аҳолини психоактив моддаларнинг янги турлари тарқалганидан ва уларни истеъмол қилишнинг салбий оқибатларидан хабардор қилиш.

Наркологик касалликларга чалинган шахсларга ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш.


1. Оммавий ахборот воситалари (телевидение, радио, босма ва Интернет нашрлари) орқали кенг тарғибот ишларини олиб бориш.


2022-2026

йилларда

медиа-

режа

асосида

(ҳар йили

1 январ-

гача

тасдиқ-

ланади)


-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги


2. Аҳоли, айниқса ёшлар орасида яширин наркоманияни барвақт аниқлаш, уни даволаш ва психологик ёрдам кўрсатишни ташкил қилиш мақсадида наркология диспансерлари ҳузурида "call-марказ"лар фаолиятини йўлга қўйиш.


2022 йил

якунига

қадар


-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

11.

Психоактив моддаларга қарам бўлган ҳамда оғир руҳий ва соматик асоратларни бошидан ўтказаётган беморларга шошилинч наркологик ёрдам кўрсатиш тизимини ривожлантириш.


1. Психоактив моддаларга қарам бўлган ҳамда оғир руҳий ва соматик асоратларни бошидан ўтказаётган беморлар учун интенсив терапия палаталарини ташкил этиш.


2. Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази (кейинги ўринларда - Марказ)нинг барча ҳудудий филиалларини интенсив палата жиҳозлари билан таъминлаш.

2022-2024

йилларда


-

Бюджетдан ажратилган маблағлар доирасида


Соғлиқни сақлаш вазирлиги


III. НАРКОЛОГИЯ ХИЗМАТИНИ ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ КАДРЛАР

БИЛАН ТАЪМИНЛАШ, НАРКОЛОГИЯ СОҲАСИДА ИЛМИЙ

ТАДҚИҚОТЛАР КЎЛАМИНИ ОШИРИШ

12.

Тиббиёт олий таълим муассасалари ва Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази кафедралари базасида бирламчи ихтисослик цикллари, магистратура, ва клиник ординатурада наркология, тиббий психология ва психотерапия соҳасида мутахассислар тайёрлаш ва мунтазам равишда уларнинг малакасини ошириш.


1. Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Самарқанд давлат тиббиёт университети ва Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг тегишли кафедраларида наркология, тиббий психология ва психотерапия ихтисосликлари бўйича магистратура, клиник ординатура учун квота ўринлари сонини эҳтиёждан келиб чиқиб ошириш.


2. Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг наркология, тиббий психология ва ўсмирлар психопатологияси кафедрасида нарколог, тиббий психолог ва психотерапевт мутахассисларни бирламчи ихтисослаштириш циклларида тайёрлаш ҳамда мунтазам равишда ўқув режага асосан соҳа бўйича умумий ва мавзуий циклларда уларнинг малакасини ошириш.


2022-2026

йилларда


-

Муассасаларнинг бюджетдан ажратилган маблағлари доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

13.

Тошкент шаҳар наркология диспансери (Марказнинг Тошкент шаҳар филиали) базасида ҳудудий наркология муассасаларининг ижтимоий ходимларини ўқитиш.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўқув дастурларини тасдиқлаш.


2022-2026

йилларда


-

Бюджетдан ажратилган маблағлар доирасида


Соғлиқни сақлаш вазирлиги


14.

Наркологик касалликларнинг олдини олиш, уларни ташхислаш ва даволашнинг устувор йўналишлари бўйича наркология соҳасида фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотлар олиб бориш.


1. Наркологик касалликларни эрта аниқлаш, ташхислаш ҳамда даволаш ва беморларни реабилитация қилиш борасидаги долзарб муаммоларни тадқиқ қилиш бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар, дастурлар ва лойиҳаларни амалга ошириш.


2. Илмий тадқиқотлар натижаларини амалиётга кенг жорий этиш.


2022-2026

йилларда


-

Давлат бюджетидан илмий фаолиятга оид давлат дастурларини амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлар, Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Марказ


3. Марказнинг илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланадиган тузилмалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, бино ва иншоотларни сақлаш харажатларини молиялаштириш, шунингдек, жорий харажатларини 2023 йилдан бошлаб Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплашни ташкил қилиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


2022 йил

1 август

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги

15.

Марказ ва унинг филиаллари ходимларининг илмий салоҳиятини ошириш, тиббиёт соҳасидаги илғор хорижий амалиётга мос равишда уларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантириш.


Марказ ва унинг филиаллари ходимларини нуфузли хорижий тиббиёт муассасалари ва марказлари (Россиянинг В.П.Сербский номидаги психиатрия ва наркология маркази ва бошқалар)га малака ошириш ва стажировка ўташ учун юбориш, шунингдек, етакчи хорижий мутахассисларни Марказга жалб этиш, маҳорат дарслари, вебинар, телемедицина амалиётини йўлга қўйиш.


2022-2026

йиллар

режа-

жадвал

асосида


-

Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси маблағлари, Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Марказ


16.

Марказ ҳузурида илмий даражалар берувчи илмий кенгаш ташкил қилиш.


1. Марказ ҳузуридаги илмий даражалар берувчи илмий кенгаш низомини ишлаб чиқиш;


2. Илмий кенгаш таркибини тасдиқлаш.


2022 йил

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий аттестация комиссияси, Марказ


IV. НАРКОЛОГИЯ МУАССАСАЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА

БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

17.

Наркология муассасаларини замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш.


1. Марказ ва унинг филиалларининг моддий-техника базасини хатловдан ўтказиш.


2022 йил

1 июль


32,5 млрд

сўм


Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Марказ ва унинг филиалларини зарур тиббий ускуналар билан жиҳозлаш.


2022-2023

йиллар


3. Марказда психофизиологик лаборатория ташкил этиш ва илмий тадқиқотлар ўтказиш.


2022-2023

йиллар


18.

Наркология муассасалари биноларида қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш ва уларни реконструкция қилиш.


Тегишли маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда наркология хизмати муассасаларининг бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларини ҳар йилги Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига белгиланган тартибда киритиш чораларини кўриш.


2022-2026

йиллар


-

Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги


V. ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРИШ


19.

Халқаро ташкилотлар ва етакчи илмий марказлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда психоактив моддаларга қарамлик муаммолари бўйича биргаликда илмий тадқиқотлар ўтказиш.


1. Нуфузли хорижий илмий, тиббиёт ташкилотлари билан ҳамкорлик меморандумларини тузиш.


2. Доимий асосда ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш.


2022-2026

йилларда


-

Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Марказ


20.

Халқаро ташкилотлар кўмагида наркология муассасалари ходимлари учун замонавий даволаш-реабилитация технологияларини жорий этиш бўйича тренинглар ташкил этиш.


БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси (UNODC), Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (OSCE) ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда зарур тадбирларни амалга ошириш.


2022-2026

йилларда


-

Ижрочилар маблағлари, халқаро ҳамкорлар маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги


          





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 16 майдаги

ПҚ-244-сон қарорига

2-ИЛОВА



2022-2023 йилларда наркология муассасаларини тиббиёт

ускуналари билан жиҳозлашнинг (қўшимча жиҳозлашнинг)

АСОСИЙ ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Ҳудудлар

2022 йил якунига қадар


2023 йил якунига қадар


Э

л

е

к

т

р

о

к

а

р

д

и

о

г

р

а

ф


Қ

о

н

н

и

н

г

к

л

и

н

и

к

а

н

а

л

и

з

а

т

о

р

и


Қ

о

н

н

и

н

г

б

и

о

к

и

м

ё

в

и

й

а

н

а

л

и

з

а

т

о

р

и


У

Т

Т

а

п

п

а

р

а

т

и


Б

а

к

т

е

р

и

а

л

ф

и

л

ь

т

р

л

и

ж

а

р

р

о

ҳ

л

и

к

э

л

е

к

т

р

т

о

р

т

г

и

ч


К

а

р

д

и

о

с

и

н

х

р

о

н

л

а

н

г

а

н

д

е

ф

и

б

р

и

л

л

я

т

о

р


Ч

и

қ

а

р

и

л

г

а

н

н

а

ф

а

с

д

а

а

л

к

о

г

о

л

н

и

а

н

и

қ

л

а

й

д

и

г

а

н

қ

у

р

и

л

м

а


Р

е

н

т

г

е

н


С

т

о

л

ч

а

в

а

т

у

м

б

а

г

а

э

г

а

ф

у

н

к

ц

и

о

н

а

л

к

а

р

а

в

о

т


Г

е

м

о

д

и

н

а

м

и

к

а

н

и

н

г

а

с

о

с

и

й

к

ў

р

с

а

т

к

и

ч

л

а

р

и

н

и

ў

р

г

а

н

и

ш


у

ч

у

н

а

п

п

а

р

а

т


А

м

п

л

и

п

у

л

ь

с

а

п

п

а

р

а

т

и


У

л

ь

т

р

а

ю

қ

о

р

и

ч

а

с

т

о

т

а

л

и

т

е

р

а

п

и

я

у

ч

у

н

а

п

п

а

р

а

т


Э

л

е

к

т

р

о

-

у

й

қ

у

а

п

п

а

р

а

т

и


Г

а

л

в

а

н

и

з

а

ц

и

я

в

а

д

о

р

и

л

и

э

л

е

к

р

о

ф

о

р

е

з

у

ч

у

н

а

п

п

а

р

а

т


М

а

ҳ

а

л

л

и

й

д

а

р

с

о

н

в

а

л

и

з

а

ц

и

я

а

п

п

а

р

а

т

и


М

а

г

н

и

т

о

т

е

р

а

п

и

я

у

ч

у

н

а

п

п

а

р

а

т


Ў

п

к

а

н

и

с

у

н

ъ

и

й

в

е

н

т

и

л

я

ц

и

я

қ

и

л

и

ш

у

ч

у

н

а

п

п

а

р

а

т


Д

и

с

т

и

л

л

я

т

о

р


Д

а

с

т

у

р

и

й

т

а

ъ

м

и

н

о

т

г

а

в

а

п

р

и

н

т

е

р

г

а

э

г

а

ш

а

х

с

и

й

к

о

м

п

ь

ю

т

е

р


Э

л

е

к

т

р

о

э

н

ц

е

ф

а

л

о

г

р

а

ф

и

я

э

г)

3

2

к

а

н

а

л

л

и


Б

и

о

л

о

г

и

к

м

у

ҳ

и

т

л

а

р

д

а

п

с

и

х

о

а

к

т

и

в

м

о

д

д

а

л

а

р

н

и

а

н

и

қ

л

о

в

ч

и

т

и

б

б

и

й

у

с

к

у

н

а


1.

Қорақалпоғистон Республикаси


1

1

1

1

1

1

1

1

6

1

1

1

1

1

1

1

1

1

10

1

1

2.

Андижон вилояти


1

1

1

1

1

1

1

1

6

1

1

1

1

1

1

1

1

1

8

1

1

3.

Бухоро вилояти


1

1

1

1

1

1

1

1

6

1

1

1

1

1

1

1

1

1

6

1

1

4.

Жиззах вилояти


1

1

1

1

1

1

1

1

6

1

1

1

1

1

1

1

1

1

7

1

1

5.

Қашқадарё вилояти


1

1

1

1

1

1

1

1

6

1

1

1

1

1

1

1

1

1

6

1

1

6.

Навоий вилояти


1

1

1

1

1

1

1

1

6

1

1

1

1

1

1

1

1

1

4

1

1

7.

Наманган вилояти


1

1

1

1

1

1

1

1

6

1

1

1

1

1

1

1

1

1

4

1

1

8.

Самарқанд вилояти


1

1

1

1

1

1

1

1

6

1

1

1

1

1

1

1

1

1

10

1

1

9.

Сурхондарё вилояти


2

2

2

1

2

2

1

1

6

1

2

2

2

2

2

2

1

1

8

1

1

10.

Сирдарё вилояти


1

1

1

1

1

1

1

1

6

1

1

1

1

1

1

1

1

1

4

1

1

11.

Тошкент вилояти


1

1

1

1

1

1

1

1

6

1

1

1

1

1

1

1

1

1

6

1

1

12.

Фарғона вилояти


2

2

2

2

2

2

2

2

6

1

2

2

2

2

2

2

1

2

12

1

1

13.

Хоразм вилояти


1

1

1

1

1

1

1

1

6

1

1

1

1

1

1

1

1

1

6

1

1

14.

Мажбурий даволаш учун Тошкент шаҳар наркология шифохонаси


1

1

1

-

1

1

-

-

-

1

1

1

1

1

1

1

1

1

4

1

1

15.

Тошкент шаҳар наркология диспансери


1

1

1

-

1

1

1

1

6

1

1

1

1

1

1

1

1

1

10

1

1

16..

РИРСИАТМ

1

1

1

1

1

1

-

1

6

1

1

1

1

1

1

1

1

1

10

1

1


ЖАМИ (сони)


18

18

18

15

18

18

15

16

90

16

18

18

18

18

18

18

16

17

115

16

16


Бирлик нархи млн сўмда


20

85

50

352

5

27

50

425

15

80

11

30

5

20

5

50

328

10

10

60

250


ЖАМИ (қиймати)


360

1,530

900

5,280

90

486

750

6,800

1,350

1,280

198

540

90

360

90

900

5,248

170

1,150

960

4,000


Асбоб-ускуналарнинг умумий қиймати 8,1 млрд сўм


Асбоб-ускуналарнинг умумий қиймати - 24,5 млрд сўм

          





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 16 майдаги

ПҚ-244-сон қарорига

3-ИЛОВА


2022 йил якунига қадар наркологик беморларни

ихтиёрий ва мажбурий даволаш учун наркология

диспансерларида қўшимча ташкил этиладиган

ўринлар фонди

Т/р


Ҳудудлар

     

Жами қўшимча

ташкил этиладиган

ўринлар

     

шундан:

    

Мақбуллаштириладиган ўринлар

      

Мажбурий

      

Ихтиёрий

      

Муассасалар номи

       

Ўрин сони

     

1.

Қорақалпоғистон Республикаси


30

20

10


2.

Андижон вилояти


20

20


Вилоят фтизиатрия сиҳатгоҳи


10

Вилоят болалар фтизиатрия сиҳатгоҳи


20

3.

Бухоро вилояти


40

30

10

Вилоят болалар фтизиатрия сиҳатгоҳи


10

4.

Жиззах вилояти


10


10


5.

Қашқадарё вилояти


30

30


Вилоят болалар фтизиатрия сиҳатгоҳи


10

Вилоят фтизиатрия сиҳатгоҳи


20

6.

Навоий вилояти


30

20

10


7.

Наманган вилояти


40

20

20

Вилоят болалар фтизиатрия сиҳатгоҳи


20

8.

Самарқанд вилояти


40

20

20

Вилоят ихтисослаштирилган болалар фтизиатрия сиҳатгоҳи


30

9.

Сурхондарё вилояти






10.

Сирдарё вилояти


30

15

15


11.

Тошкент вилояти


60

40

20

Вилоят болалар фтизиатрия сиҳатгоҳи


30

12.

Фарғона вилояти


10


10

Вилояти болалар фтизиатрия сиҳатгоҳлари


60

Вилояти фтизиатрия сиҳатгоҳи


20

13.

Хоразм вилояти


30

20

10

Вилоят болалар фтизиатрия сиҳатгоҳи


20

14.

Тошкент шаҳри


40

30

10

Болалар фтизиатрия сиҳатгоҳи


15

15.

Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази


20


20



Жами:


430

265

165


265

           





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 16 майдаги

ПҚ-244-сон қарорига

4-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда

Тошкент шаҳрининг туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари

таркибида мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий

ёрдам кўрсатиш туманлараро пунктларининг

РЎЙХАТИ

Т/р

Т/р

Туманлараро пунктлар


Туманлараро пунктларга

бириктирилган туман

ва шаҳарлар


Туманлараро пунктларнинг

манзили


2022 йилда ташкил этилади

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

1.

Хўжайли тумани тиббиёт бирлашмаси


Тахиатош тумани

Хўжайли тумани


Хўжайли тумани,

Т.Ибрагимов кўчаси, 24-уй


2.

2.

Нукус тумани тиббиёт бирлашмаси


Нукус тумани

Нукус тумани,

Акмангит гузари кўчаси, 34-уй


3.

3.

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази (кейинги ўринларда - РИРСИАТМ) Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиали

Нукус шаҳри

Нукус шаҳри,

У.Бекманов кўчаси, 114-уй

4.

4.

Тўрткўл тумани тиббиёт бирлашмаси


Беруний тумани

Тўрткўл тумани


Тўрткўл тумани,

Нукус кўчаси, 36-уй


5.

5.

Элликқалъа тумани тиббиёт бирлашмаси*


Элликқалъа тумани


Элликқалъа тумани,

Навоий кўчаси, рақамсиз уй


6.

6.

Қўнғирот тумани тиббиёт бирлашмаси


Мўйноқ тумани

Қўнғирот тумани

Қўнғирот тумани,

Олтинкўл маҳалласи


7.

7.

Қонликўл тумани тиббиёт бирлашмаси*


Қонликўл тумани


Қонликўл тумани,

А.Мусаев кўчаси, 14-уй


8.

8.

Шуманай тумани тиббиёт бирлашмаси*


Шуманай тумани

Шуманай тумани,

Мамий овул фуқаролар йиғини


9.

9.

Чимбой тумани тиббиёт бирлашмаси


Чимбой тумани

Чимбой тумани, Ш.Рашидов кўчаси, 43-уй


10.

10.

Қораўзак тумани тиббиёт бирлашмаси


Қораўзак тумани

Тахтакўпир тумани

Қораўзак тумани,

Бердах кўчаси, рақамсиз уй


11.

11.

Кегейли тумани тиббиёт бирлашмаси


Кегейли тумани

Бўзатов тумани

Кегейли тумани,

Дўстлик кўчаси, 3-уй


12.

12.

Амударё тумани тиббиёт бирлашмаси


Амударё тумани

Амударё тумани,

Шифокорлар маҳалласи


Андижон вилояти

13.

1.

РИРСИАТМ Андижон вилояти ҳудудий филиали

Андижон шаҳри

Андижон тумани

Олтинкўл тумани


Андижон шаҳри,

Ю.Отабеков кўчаси, 3-уй


14.

2.

Бўстон тумани тиббиёт бирлашмаси


Бўстон тумани

Шаҳрихон тумани


Бўстон тумани,

Улуғбек кўчаси, 1-уй


15.

3.

Асака тумани тиббиёт бирлашмаси*


Асака тумани

Марҳамат тумани


Асака тумани,

Илғор қишлоғи


16.

4.

Балиқчи тумани тиббиёт бирлашмаси*


Балиқчи тумани

Улуғнор тумани


Балиқчи туман,

Чинобод қишлоғи


17.

5.

Пахтаобод тумани тиббиёт бирлашмаси


Пахтаобод тумани

Избоскан тумани


Пахтаобод тумани,

Келажак овози кўчаси, 1-уй


18.

6.

Қўрғонтепа тумани тиббиёт бирлашмаси*


Қўрғонтепа тумани

Хонобод шаҳри

Қорасув шаҳри


Кўрғонтепа тумани,

Мустақиллик кўчаси, 135-уй


19.

7.

Жалақудуқ тумани тиббиёт бирлашмаси*


Жалақудуқ тумани

Хўжаобод тумани

Булоқбоши тумани


Жалақудуқ тумани,

Ўзбекистон кўчаси, 95-уй


Бухоро вилояти

20.

1.

РИРСИАТМ Бухоро вилояти ҳудудий филиали

Бухоро шаҳри


Бухоро шаҳри,

Жўбор кўчаси, 65-уй


21.

2.

Қоракўл тумани тиббиёт бирлашмаси


Қоракўл тумани

Олот тумани


Қоракўл тумани,

Улуғбек кўчаси, 21-уй


22.

3.

Жондор тумани тиббиёт бирлашмаси*


Жондор тумани


Жондор тумани,

М.Таробий кўчаси, 157-уй


23.

4.

Ғиждувон тумани тиббиёт бирлашмаси


Ғиждувон тумани


Ғиждувон тумани,

Улуғбек кўчаси, 100-уй


24.

5.

Вобкент тумани тиббиёт бирлашмаси*


Вобкент тумани

Шофиркон тумани


Вобкент тумани,

Тадбиркор кўчаси, 35-уй


25.

6.

Ромитан тумани тиббиёт бирлашмаси*


Ромитан тумани

Пешкў тумани


Ромитан тумани,

Шифокорлар кўчаси, 162-уй


26.

7.

Бухоро тумани тиббиёт бирлашмаси*


Бухоро тумани


Бухоро тумани,

Фитрат кўчаси, 17-уй


27.

8.

Когон шаҳри тиббиёт бирлашмаси


Қоровулбозор тумани

Когон тумани

Когон шаҳри


Когон шаҳри,

Олтинкўл кўчаси, 1-уй


Жиззах вилояти

28.

1.

РИРСИАТМ Жиззах вилояти ҳудудий филиали

Пахтакор тумани

Арнасой тумани

Дўстлик тумани

Мирзачўл тумани


Пахтакор тумани,

Дилором кўчаси, 2-уй


29.

2.

Зомин тумани тиббиёт бирлашмаси


Янгиобод тумани

Зарбдор тумани

Зомин тумани


Зомин тумани,

Улуғбек кўчаси, 17-уй


30.

3.

Шароф Рашидов тумани тиббиёт бирлашмаси


Шароф Рашидов тумани

Жиззах шаҳри

Бахмал тумани

Ғаллаорол тумани


Шароф Рашидов тумани,

Уч тол кўчаси, 5-уй


31.

4.

Фориш тумани тиббиёт бирлашмаси*


Фориш тумани

Зафаробод тумани


Фориш тумани,

Оқтепа маҳалласи


Қашқадарё вилояти

32.

1.

РИРСИАТМ Қашқадарё вилояти ҳудудий филиали

Қарши шаҳри

Қарши тумани

Нишон тумани


Қарши шаҳри,

Беш ёғоч кўчаси, 7/1-уй


33.

2.

Миришкор тумани тиббиёт бирлашмаси*


Миришкор тумани


Янги Миришкор шаҳарчаси,

Ўзбекистон кўчаси, 35-уй


34.

3.

Китоб тумани тиббиёт бирлашмаси


Китоб тумани

Шаҳрисабз шаҳри

Шаҳрисабз тумани


Китоб тумани,

Катта йўл кўчаси, 123-уй


35.

4.

Яккабоғ тумани тиббиёт бирлашмаси*


Яккабоғ тумани

Яккабоғ тумани,

Чўмич кўчаси, 2-уй


36.

5.

Ғузор тумани тиббиёт бирлашмаси


Ғузор тумани

Қамаши тумани


Ғузор тумани,

Ўзбекистон кўчаси, 87-уй


37.

6.

Деҳқонобод тумани тиббиёт бирлашмаси*


Деҳқонобод тумани


Деҳқонобод тумани,

Гулистон кўчаси, 5-уй


38.

7.

Косон тумани тиббиёт бирлашмаси


Косон тумани

Касби тумани


Косон тумани,

Қуйиоброн кўчаси, 1-уй


39.

8.

Муборак тумани тиббиёт бирлашмаси*


Муборак тумани

Муборак тумани,

Истиқлол маҳалласи


40.

9.

Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмаси*


Чироқчи тумани

Кўкдала тумани


Чироқчи тумани,

Янги қурилиш кўчаси, 1-уй


Навоий вилояти

41.

1.

РИРСИАТМ Навоий вилояти ҳудудий филиали

Навоий шаҳри

Кармана тумани


Навоий шаҳри,

Бинокор кўчаси, 5-уй


42.

2.

Зарафшон шаҳри тиббиёт бирлашмаси


Зарафшон шаҳри

Томди тумани


Зарафшон шаҳри,

А.Навоий кўчаси, 4-уй


43.

3.

Учқудуқ шаҳри тиббиёт бирлашмаси*


Учқудуқ шаҳри

Учқудуқ туман


Учқудуқ туман,

А.Темур кўчаси, 2а-уй


44.

4.

Хатирчи тумани тиббиёт бирлашмаси


Хатирчи тумани


Хатирчи туман,

Мустақиллик маҳалласи


45.

5.

Нурота тумани тиббиёт бирлашмаси*


Нурота тумани

Ғозғон шаҳри


Нурота тумани,

У.Юсупов кўчаси, 132-уй


46.

6.

Қизилтепа тумани тиббиёт бирлашмаси


Қизилтепа тумани


Қизилтепа тумани,

Шифокорлар кўчаси, 1-уй


47.

7.

Навбаҳор тумани тиббиёт бирлашмаси*


Навбаҳор тумани


Навбаҳор тумани,

Арабхона маҳалласи


48.

8.

Конимех тумани тиббиёт бирлашмаси*


Конимех тумани


Конимех тумани,

Истиқлол кўчаси, 4-уй


Наманган вилояти

49.

1.

РИРСИАТМ Наманган вилояти ҳудудий филиали

Наманган шаҳри

Давлатобод тумани

Янги Наманган тумани


Наманган шаҳри,

А.Навоий кўчаси, 70-уй


50.

2.

Тўрақўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси*


Тўрақўрғон тумани

Тўрақўрғон шаҳри,

Наманган кўчаси, 6-уй


51.

3.

Наманган тумани тиббиёт бирлашмаси*


Наманган тумани

Наманган тумани,

Нурафшон кўчаси, 46-уй


52.

4.

Янгиқўргон тумани тиббиёт бирлашмаси*


Янгиқўрғон тумани

Чортоқ тумани


Янгиқўрғон тумани,

А.Қўчқоров кўчаси, 173-уй


53.

5.

Косонсой тумани тиббиёт бирлашмаси


Косонсой тумани

Косонсой шаҳри,

Ибн Сино кўчаси, 74-уй


54.

6.

Норин тумани тиббиёт бирлашмаси*


Норин тумани


Хаққулобод шаҳри,

Беруний кўчаси, 21-уй


55.

7.

Учқўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси*


Учқўрғон тумани

Уйчи тумани


Учқўрғон шаҳри,

Ибн Сино кўчаси, 3-уй


56.

8.

Поп тумани тиббиёт бирлашмаси


Поп тумани Чуст тумани

Поп шаҳарчаси,

Пахтакор кўчаси, 3-уй


57.

9.

Мингбулоқ тумани тиббиёт бирлашмаси


Мингбулоқ тумани

Жомашуй шаҳарчаси,

Э.Ўрмонов кўчаси, 24-уй


Самарқанд вилояти

58.

1.

РИРСИАТМ Самарқанд вилояти ҳудудий филиали

Самарқанд шаҳри

Жомбой тумани

Пастдарғом тумани


Жомбой тумани,

Ш.Бурхонов кўчаси, 1-уй


59.

2.

Булунғур тумани тиббиёт бирлашмаси*


Булунғур тумани


Булунғур шаҳри,

Ўзбекистон кўчаси, 80-уй


60.

3.

Тайлоқ тумани тиббиёт бирлашмаси


Самарқанд тумани

Тайлоқ тумани


Тайлоқ тумани,

Ибн Сино кўчаси, 7-уй


61.

4.

Ургут тумани тиббиёт бирлашмаси


Ургут тумани


Ургут шаҳри,

Навоийшоҳ кўчаси, 99-уй


62.

5.

Пайариқ тумани тиббиёт бирлашмаси*


Пайариқ тумани


Пайариқ тумани,

Пайариқ маҳалласи


63.

6.

Иштихон тумани тиббиёт бирлашмаси*


Иштихон тумани

Оқдарё тумани


Иштихон шаҳри,

А.Навоий кўчаси, 12-уй


64.

7.

Қўшработ тумани тиббиёт бирлашмаси*


Қўшработ тумани


Қўшработ тумани,

Ғ.Ғулом кўчаси, 59-уй


65.

8.

Каттақўрғон шаҳри тиббиёт бирлашмаси


Каттақўрғон шаҳри

Каттақўрғон тумани

Нарпай тумани


Каттақўрғон шаҳри,

Ўзбекистон кўчаси, 149-уй


66.

9.

Пахтачи тумани тиббиёт бирлашмаси*


Пахтачи тумани


Пахтачи тумани,

Бўстон маҳалласи


67.

10.

Нуробод тумани тиббиёт бирлашмаси*


Нуробод тумани

Нуробод шаҳри,

Янгиқишлоқ кўчаси, 1-уй


Сурхондарё вилояти

68.

1.

РИРСИАТМ Сурхондарё вилояти ҳудудий филиали

Термиз шаҳри

Термиз тумани

Жарқўрғон тумани


Термиз шаҳри,

Учқун кўчаси, 5-уй


69.

2.

Денов тумани тиббиёт бирлашмаси


Денов тумани Денов шаҳри

Денов тумани,

Шароф Рашидов маҳалласи


70.

3.

Сариосиё тумани тиббиёт бирлашмаси


Сариосиё тумани

Узун тумани


Сариосиё тумани,

Афросиёб кўчаси, 37-уй


71.

4.

Шўрчи тумани тиббиёт бирлашмаси


Шўрчи тумани

Олтинсой тумани


Шўрчи тумани,

Мустақиллик кўчаси, 68-уй


72.

5.

Қумқўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси


Қумқўрғон тумани


Қумқўрғон тумани,

Охунбобоев кўчаси, 15-уй


73.

6.

Қизириқ тумани тиббиёт бирлашмаси


Бандихон тумани

Қизириқ тумани


Қизириқ тумани,

Ибн Сино кўчаси, 1-уй


74.

7.

Шеробод тумани тиббиёт бирлашмаси*


Ангор тумани

Шеробод тумани


Шеробод тумани,

Галагузар маҳалласи


75.

8.

Бойсун тумани тиббиёт бирлашмаси*


Бойсун тумани


Бойсун тумани,

Истиқлол кўчаси, 33-уй


76.

9.

Музработ тумани тиббиёт бирлашмаси*


Музработ тумани

Музработ тумани,

Амир Темур кўчаси, 3-уй


Сирдарё вилояти

77.

1.

РИРСИАТМ Сирдарё вилояти ҳудудий филиали

Гулистон шаҳри

Мирзаобод тумани


Гулистон шаҳри,

Ибн-Сино кўчаси, 20-уй


78.

2.

Гулистон тумани тиббиёт бирлашмаси*


Гулистон тумани


Гулистон тумани,

Ибрат кўчаси, 24-уй


79.

3.

Сирдарё тумани тиббиёт бирлашмаси*


Сайхунобод тумани

Сирдарё тумани


Сирдарё тумани,

Лочин кўчаси, 16-уй


80.

4.

Сардоба тумани тиббиёт бирлашмаси


Оқолтин тумани

Сардоба тумани


Сардоба тумани,

Роҳат кўчаси, 15-уй


81.

5.

Боёвут тумани тиббиёт бирлашмаси*


Ширин шаҳри

Боёвут тумани


Боёвут тумани,

Сайилбоғ кўчаси, 4/1-уй


82.


6.

Янгиер шаҳри тиббиёт бирлашмаси*


Ховос тумани

Янгиер шаҳри


Янгиер шаҳри,

Беруний кўчаси, 8-уй


Тошкент вилояти

83.

1.

РИРСИАТМ Тошкент вилояти ҳудудий филиали

Ангрен шаҳри

Оҳангарон тумани


Ангрен шаҳри,

Обод турмуш кўчаси, 20-уй


84.

2.

Бекобод тумани тиббиёт бирлашмаси


Бекобод тумани

Бекобод шаҳри


Бекобод тумани,

Ибн Сино кўчаси, 2-уй


85.

3.

Бўка тумани тиббиёт бирлашмаси*


Бўка тумани

Оққўрғон тумани


Бўка тумани,

А.Икрамов кўчаси, 2-уй


86.

4.

Олмалиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси*


Олмалиқ шаҳри

Оҳангарон шаҳри


Олмалиқ шаҳри,

М.Улуғбек кўчаси, 51-уй


87.

5.

Нурафшон шаҳри тиббиёт бирлашмаси


Нурафшон шаҳри

Пискент тумани

Ўрта Чирчиқ тумани


Нурафшон шаҳри,

Шифокорлар кўчаси, 22-уй


88.

6.

Чирчиқ шаҳри тиббиёт бирлашмаси


Чирчиқ шаҳри

Бўстонлиқ тумани

Қибрай тумани


Чирчиқ шаҳри,

8-микрорайон


89.

7.

Паркент тумани тиббиёт бирлашмаси*


Паркент тумани

Юқоричирчиқ тумани


Паркент шаҳри,

Алишер Навоий шоҳ кўчаси


90.

8.

Янгийўл шаҳри тиббиёт бирлашмаси*


Янгийўл шаҳри

Қуйичирчиқ тумани

Янгийўл тумани

Чиноз тумани


Янгийўл шаҳри,

Тошкент шоҳ кўчаси, 2-уй

91.

9.

Тошкент тумани тиббиёт бирлашмаси


Зангиота тумани

Тошкент тумани


Тошкент тумани,

Равнақ кўчаси, 2-yй


Фарғона вилояти

92.

1.

РИРСИАТМ Фарғона вилояти ҳудудий филиали

Фарғона шаҳри

Қувасой шаҳри


Фарғона шаҳри,

Янги замон кўчаси, 61-уй


93.

2.

Фарғона тумани тиббиёт бирлашмаси


Фарғона тумани

Фарғона тумани,

Қувонч кўчаси, 96-уй


94.

3.

Боғдод тумани тиббиёт бирлашмаси


Риштон тумани

Боғдод тумани


Боғдод шаҳарчаси,

Бирдамлик кўчаси, 12-уй


95.

4.

Сўх тумани тиббиёт бирлашмаси*


Сўх тумани

Сўх тумани,

Мустақиллик кўчаси


96.

5.

Фарғона вилояти Қўқон шаҳри 2-сонли наркология диспансери


Қўқон шаҳри

Учкўприк тумани

Бувайда тумани


Қўқон шаҳри,

Бурчлик кўчаси, 5-уй


97.

6.

Данғара тумани тиббиёт бирлашмаси


Данғара тумани


Данғара тумани,

Истиқлол кўчаси, 43-уй


98.

7.

Ўзбекистон тумани тиббиёт бирлашмаси


Ўзбекистон тумани

Фурқат тумани


Ўзбекистон тумани,

Ғалаба кўчаси, 45-уй


99.

8.

Бешариқ тумани тиббиёт бирлашмаси*


Бешариқ тумани


Бешариқ шаҳри,

Сирдарё кўчаси, 76-уй


100.

9.

Марғилон шаҳри тиббиёт бирлашмаси


Марғилон шаҳри

Қўштепа тумани


Марғилон шаҳри,

Хиёбон кўчаси, 122-уй


101.

10.

Ёзёвон тумани тиббиёт бирлашмаси


Ёзёвон тумани


Ёзёвон тумани,

А.Навоий кўчаси, 17-уй


102.

11.

Олтиариқ тумани тиббиёт бирлашмаси*


Олтиариқ тумани


Олтиариқ тумани,

Ўзбекистон кўчаси, 3-уй


103.

12.

Тошлоқ тумани тиббиёт бирлашмаси*


Тошлоқ тумани

Қува тумани


Тошлоқ шаҳарчаси,

Навоий кўчаси, 20-уй


Хоразм вилояти

104.

1.

РИРСИАТМ Хоразм вилояти ҳудудий филиали

Хива шаҳри

Хива тумани


Хива тумани,

Шомахулум маҳалласи


105.

2.

Урганч шаҳри тиббиёт бирлашмаси


Урганч шаҳри

Урганч тумани


Урганч шаҳри,

Ю.Бабажанов кўчаси, 2/1-уй


106.

3.

Қўшкўпир тумани тиббиёт бирлашмаси


Қўшкўпир тумани

Шовот тумани


Қўшкўпир тумани,

Мустақиллик кўчаси, 69-уй


107.

4.

Янгибозор тумани тиббиёт бирлашмаси*


Янгибозор тумани

Гурлан тумани


Янгибозор тумани,

Х.Каримов кўчаси, 64-уй


108.

5.

Ҳазорасп тумани тиббиёт бирлашмаси*


Ҳазорасп тумани

Тупроққалъа тумани


Ҳазорасп тумани,

Ғ.Ғулом кўчаси, 3-уй


109.

6.

Хонқа тумани тиббиёт бирлашмаси*


Хонқа тумани

Янгиариқ тумани


Хонқа тумани,

Ал-Хоразмий кўчаси, 70-уй


110.

7.

Боғот тумани тиббиёт бирлашмаси*


Боғот тумани

Боғот тумани,

Тошкент кўчаси, 2-уй


Тошкент шаҳар

111.

1.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази


Тошкент шаҳри

Чилонзор тумани,

Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 2-уй


112.

2.

4-сонли шаҳар клиник шифохонаси*


Тошкент шаҳри


Яшнобод тумани,

Бирлашган кўчаси, 1-уй


113.

3.

7-сонли шаҳар клиник шифохонаси


Тошкент шаҳри


Юнусобод тумани,

Ғайратий кўчаси, 23-уй


114.

4.

Ибн Сино номли шаҳар 1-сон клиник шифохонаси*


Тошкент шаҳри


Шайхонтоҳур тумани,

Кўкча Дарвоза кўчаси, 40-уй


2023-2024 йилларда ташкил этилади

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

1.

Мўйноқ тумани тиббиёт бирлашмаси


Мўйноқ тумани,

Жалимбетов кўчаси, 1-уй


2.

2.

Тахтакўпир тумани тиббиёт бирлашмаси


Тахтакўпир тумани,

Бескала кўчаси, рақамсиз уй


Андижон вилояти

3.

1.

Шаҳрихон тумани тиббиёт бирлашмаси


Шаҳрихон шаҳри,

Р.Ёдгоров кўчаси, 105-уй


Бухоро вилояти

4.

1.

Шофиркон тумани тиббиёт бирлашмаси


Шофиркон тумани,

Наврўз кўчаси, 112-уй


Қашқадарё вилояти

5.

1.

Қамаши тумани тиббиёт бирлашмаси


Қамаши тумани,

Фаровон кўчаси, 25-уй


6.

2.

Нишон тумани тиббиёт бирлашмаси


Янги Нишон шаҳарчаси,

А.Темур кўчаси


Наманган вилояти

7.

1.

Чуст тумани тиббиёт бирлашмаси


Чуст тумани,

Сабзазор маҳалласи


Самарқанд вилояти

8.

1.

Пастдарғом тумани тиббиёт бирлашмаси


Пастдарғом тумани,

Беруний кўчаси, 20-уй


Сурхондарё вилояти

9.

1.

Жарқўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси


Жарқўрғон тумани,

Шифокорлар кўчаси, 1-уй


10.

2.

Ангор тумани тиббиёт бирлашмаси


Ангор тумани,

Шифокорлар кўчаси, 14-уй


11.

3.

Олтинсой тумани тиббиёт бирлашмаси


Олтинсой тумани,

Бўстон кўчаси, 5-уй


Сирдарё вилояти

12.

1.

Сайхунобод тумани тиббиёт бирлашмаси


Сайхунобод тумани,

Шифокорлар кўчаси, 3-уй


Тошкент вилояти

13.

1.

Ўртачирчиқ тумани тиббиёт бирлашмаси


Ўртачирчиқ тумани,

Нилуфар кўчаси, 2-уй


14.

2.

Бўстонлиқ тумани тиббиёт бирлашмаси


Ғазалкент шаҳри,

А.Темур кўчаси, 12-уй


15.

3.

Зангиота тумани тиббиёт бирлашмаси


Зангиота тумани,

Марказий шоҳ кўчаси, рақамсиз уй


Фарғона вилояти

16.

1.

Риштон тумани тиббиёт бирлашмаси


Риштон тумани,

А.Рошидоний кўчаси, 107-уй


17.

2.

Қува тумани тиббиёт бирлашмаси


Қува тумани,

Етакчилар кўчаси


18.

3.

Учкўприк тумани тиббиёт бирлашмаси


Учкўприк тумани,

Соғлом авлод кўчаси


Хоразм вилояти

19.

1.

Урганч тумани тиббиёт бирлашмаси


Урганч тумани,

Ибн Сино кўчаси, 12-уй


20.

2.

Тупроққалъа тумани тиббиёт бирлашмаси


Тупроққалъа тумани,

Хоразм кўчаси, 1а-уй


       

*) Тиббиёт бирлашмалари таркибида 53 та мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш туманлараро пунктларининг (кейинги ўринларда - пунктлар) штат бирликлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари ҳисобидан (ҳудудий ички ишлар органлари учун маҳаллий бюджетлар ҳисобидан киритилиши мумкин бўлган чекланган штат бирликларини сақлаш маблағлари доирасида) киритилади.

Қолган 61 та пунктларнинг фаолияти 2022 йилда ҳудудий соғлиқни сақлаш тизими ташкилотларининг умумий ўринлари ва штат бирликлари доирасида ташкил этилади.


Изоҳ:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги пунктлар ҳамда уларга бириктирилган туман ва шаҳарлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, пунктлар сонини кенгайтириш ҳуқуқига эга.

2023-2024 йилларда пунктлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда Ички ишлар вазирлигининг таклифларига асосан, эҳтиёждан келиб чиқиб, қўшимча равишда босқичма-босқич ташкил этилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 17 май
















































Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск