ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.05.2022 й. ПҚ-245-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги "Иқтисодиёт тармоқлари учун муҳандис кадрларни тайёрлаш тизимини инновация ва рақамлаштириш асосида тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-42-сон қарорига қўшимча ва ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

17.05.2022 й.

N ПҚ-245



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2021 ЙИЛ 10 ДЕКАБРДАГИ

ҚТИСОДИЁТ ТАРМОҚЛАРИ УЧУН МУҲАНДИС

КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ ИННОВАЦИЯ

ВА РАҚАМЛАШТИРИШ АСОСИДА ТУБДАН

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА"ГИ ПҚ-42-СОН ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧА

ВА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



"Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" миллий тадқиқот университетининг илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги "Иқтисодиёт тармоқлари учун муҳандис кадрларни тайёрлаш тизимини инновация ва рақамлаштириш асосида тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-42-сон қарорининг 9-бандига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартириш киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 17 майдаги

ПҚ-245-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2021 йил 10 декабрдаги "Иқтисодиёт тармоқлари

учун муҳандис кадрларни тайёрлаш тизимини инновация

ва рақамлаштириш асосида тубдан такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-42-сон қарорининг

9-бандига киритилаётган қўшимча ва ўзгартириш



1. Қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институти илмий, раҳбар ва бошқа ходимларига Фанлар академияси тизимидаги илмий ташкилотларнинг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари татбиқ этилади;

Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институти ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича юзага келадиган қўшимча харажатларни молиялаштириш 2022 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2023 йилдан бошлаб - Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади".


2. Учинчи-бешинчи хатбошилар тегишлича бешинчи-еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 17 май





















































Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск