ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Тиббиёт олий ўқув юртлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.05.2022 й. 263-сон "Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерида фармацевтика техник университети фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.05.2022 й.

N 263




"TASHKENT PHARMA PARK" ИННОВАЦИОН

ИЛМИЙ-ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ФАРМАЦЕВТИКА

КЛАСТЕРИДА ФАРМАЦЕВТИКА ТЕХНИК

УНИВЕРСИТЕТИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2026 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 21 январдаги ПФ-55-сон Фармони ва "Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ташкил этиш тўғрисида" 2020 йил 28 январдаги ПҚ-4574-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, фармацевтика саноати учун халқаро стандартлар ва миллий анъаналар уйғунлигида юқори малакали, замонавий билим ва кўникмаларга эга, мустақил фикрлайдиган, ватанпарвар кадрларни тайёрлаш ҳамда фармацевтика соҳасида халқаро ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ташкил этиш тўғрисида" 2020 йил 28 январдаги ПҚ-4574-сон қарорига мувофиқ:

а) Тошкент вилояти Зангиота туманида "Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери (кейинги ўринларда - Кластер) ташкил этилганлиги, бунда Кластер ўз ичига ўзининг инфратузилмасига эга бўлган Фармацевтика техник университетини (кейинги ўринларда - Университет) ташкил этишни қамраб олиши назарда тутилганлиги;

б) қуйидагилар Университетнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланганлиги:

дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника ишлаб чиқариш, косметология, тармоқ ва бизнесни бошқариш соҳаларида халқаро таълим стандартларига мувофиқ малакали кадрлар тайёрлаш;

фармацевтика тармоғида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва модернизация қилишга йўналтирилган инновацион ва самарали таълим дастурлари ва ўқитиш шаклларини жорий этиш;

таълим ва фаннинг узлуксизлиги ва узвийлиги, шунингдек, уларнинг жаҳон таълими ва илмий ҳамжамиятга интеграциялашуви ҳисобига мутахассислар ва илмий-педагогик кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга ошириш;

фармацевтика таълими, фан ва ишлаб чиқаришнинг яқин интеграцияси учун шарт-шароитлар яратиш;

фармация, биотехнология, биофармация, фармацевтика тармоғи учун дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар ишлаб чиқариш ҳамда уларни қўллаш соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар ўтказиш;

хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари ва ишбилармон доиралари билан узоқ муддатли алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш;

в) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ҳамда Буюк Британиянинг Де Монтфорт (De Montfort University) ва Сандерленд (University of Sunderland) университетлари (кейинги ўринларда - ҳамкор университетлар) ўртасида 2019 йил 5 ноябрда фармацевтика тармоғини ривожлантириш, юқори малакали кадрларни тайёрлаш ва таълим даражасини халқаро стандартларга мос равишда ошириш бўйича ҳамкорлик меморандуми тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерининг илмий-ўқув қисмларини яратиш" (I-босқич) лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 4 апрелдаги 152-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва EDCF жамғармаси ўртасида 2021 йил 17 ноябрь куни лойиҳа юзасидан имзоланган қарз битими доирасида:

умумий қиймати 98 600,0 минг АҚШ доллари эквивалентига тенг бўлган "Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерининг илмий-ўқув қисмларини яратиш" (I-босқич) лойиҳаси техник-иқтисодий ҳисоб-китобининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари (1-илова);

"Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерининг илмий-ўқув қисмларини яратиш" (I-босқич) лойиҳаси бўйича Корея Эксимбанкининг Иқтисодий ривожлантириш ва ҳамкорлик жамғармаси бўйича асосий қарз, унга ҳисобланган фоиз ва воситачилик ҳақини тўлашнинг прогноз жадвали (2-илова) тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Белгилансинки:

Университет Агентлик муассислигида ташкил этилган давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади ҳамда унинг фаолияти Агентлик томонидан мувофиқлаштирилади;

Университетда таълим жараёни 2022/2023 ўқув йилидан бошланади ҳамда бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул қилиш шартлари, таълим олиш шакли ва таълим тили ҳамкор университетлар билан келишган ҳолда аниқланади;

Университетга ўқишга қабул қилиш ҳар йили белгиланадиган Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари доирасида ва қўшимча қабул параметрларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади;

Университетда таълим бериш Агентлик гранти ва тўлов-контракт асосида ҳамкор университетларнинг ўқув дастурларини давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқлаштирган ҳолда амалга оширилади;

Агентлик гранти миқдори ҳар йили Агентлик томонидан белгиланади ҳамда Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

янги таълим йўналишлари ва мутахассисликларни очиш, амалдаги таълим йўналишлари ҳамда мутахассисликларни тугатиш, шунингдек, тўлов-контракт қиймати ва уни тўлаш муддатларини белгилаш Университет томонидан Агентлик ва ҳамкор университетлар билан келишилган ҳолда амалга оширилади;

Университет фаолияти, ўқув-услубий бошқаруви, илмий-педагогик ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш замонавий ахборот технологиялари, фан ва технологияларнинг энг янги ютуқларидан фойдаланган ҳолда, кадрлар тайёрлашнинг умумэътироф этилган халқаро стандартларига мувофиқ амалга оширилади;

Университет битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган ҳамкор университетларнинг белгиланган намунадаги дипломи берилади;

педагог ва бошқа ходимларни ишга қабул қилиш, ишдан озод этиш ва уларнинг ички ротациясига оид тартибни белгилаш Университет томонидан Агентлик билан келишилган ҳолда тасдиқланади;

Университетнинг бизнес-режаси ҳамда даромадлар ва харажатлар параметрлари, прогнози ва сметаси Агентлик томонидан тасдиқланади;

Университетнинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби ҳамда штатлар жадвали ва штат бирликлари сони олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативлардан қатъи назар Агентлик билан келишилган ҳолда Университет томонидан тасдиқланади.


4. Қуйидагилар Университет фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси ажратмалари;

"Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази" давлат унитар корхонаси ажратмалари;

талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;

хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан олинадиган даромадлар;

ҳомийлик хайриялари ва грантлар;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


5. Агентликка Университет фаолиятини молиялаштириш манбалари орқали қуйидаги харажатларни амалга оширишга рухсат берилсин:

Университетнинг маъмурий-ўқув бинолари, ўқув-илмий лабораториялари, бошқа моддий-техник базаси ва ўқув фаолиятини ташкил этиш;

фармацевтика, табиий фанлар, биотехнология, ахборотлаштириш, маълумотлар таҳлили ва менежмент соҳаларида юқори малакали мутахассислар ва илмий-педагогик ходимларни кейинчалик Университетда ишлашга жалб қилиш шарти билан танлов асосида танлаб олиш, ҳамкор ва бошқа хорижий олий таълим ташкилотларида ўқитиш ва стажировкадан ўтказилишини ташкил этиш;

Университетнинг фаолияти, илмий-педагогик ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, ходимларга меҳнат ҳақи тўлаш, зарур ўқув-услубий адабиёт ва лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш, хўжалик харажатлар, Университет бино ва иншоотларини қуриш ишлари, шу жумладан Университетни кўчириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш;

таълим жараёнига замонавий педагогик технологияларни қўллай оладиган ва илмий изланиш олиб борадиган маҳаллий ҳамда хорижий профессор-ўқитувчи ва мутахассисларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш;

маҳаллий ва хорижий ташкилотлар томонидан белгиланган тартибда юридик ва консалтинг хизматлари учун ҳақ тўлаш;

Университет ўз фаолиятини самарали амалга ошириши учун маъмурий-бошқарув ходимларини моддий-техник база билан таъминлаш.


6. Университет ўз инфратузилмасига эга бўлган бино ва иншоотлари қурилгунига қадар Кластер ҳудудидаги эксплуатацияга тайёр бўлган биноларда (маъмурий ва "А" блокнинг лаборатория биноларида) текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.


7. Бош прокуратурага Қурилиш вазирлиги билан биргаликда Университет биносини қуриш доирасида ажратилган маблағлар мақсадли ва самарали ишлатилиши ҳамда қурилиш-пудрат ишлари сифатли бажарилишини назоратга олиш тавсия этилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 августдаги 641-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимча киритилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Ў. Умурзаков ҳамда соғлиқни сақлаш вазири Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                            А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 17 майдаги

263-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 августдаги 641-сон

қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика

тармоғини ривожлантириш агентлигининг Фармацевтика

тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси

тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимча


4-банд қуйидаги мазмундаги "е-2" кичик банд билан тўлдирилсин:

"е-2. Фармацевтика техник университети фаолияти билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш;".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 18 май


















































Время: 0.0070
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск