Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Соғлиқни сақлаш вазирининг 11.05.2022 й. 11-сон "Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 18.05.2022 й. 2649-7-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.05.2022 й.

N 2649-7




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

11.05.2022 й.

N 11


БУЙРУҒИ



Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини

аттестациядан  ўтказиш  ва  уларга  малака

тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сонҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги, 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2022 йил 11 апрелдаги ПФ-102-сон "Тиббиётда хусусий сектор фаолиятига қўшимча қулайликлар яратиш ва соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 18 декабрдаги 21-сон буйруғи (рўйхат рақами 2649, 2015 йил 19 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 3-сон, 32-модда) билан тасдиқланган Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                                Б.А. Мусаев






Буйруққа

ИЛОВА



Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини

аттестациядан  ўтказиш  ва  уларга  малака

тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 4-банддаги "беш йил" деган сўзлар "уч йил" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 5-банддаги "етти йил" деган сўзлар "беш йил" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 6-банддаги "ўн йил" деган сўзлар "етти йил" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 22-бандда:

учинчи - бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

олтинчи - ўн бешинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи - ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

еттинчи ва саккизинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

тўққизинчи - ўн иккинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи - ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Талабгорнинг никоҳ қайд этилганлиги, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги тўғрисидаги маълумотлар (диплом ёки малака тоифаси олгандан сўнг фамилияси ўзгарган талабгорлар учун), тиббий ёки фармацевтик маълумоти тўғрисидаги диплом маълумотлари, шунингдек иш стажини тасдиқловчи маълумотлар "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали доимий ишчи орган томонидан мустақил равишда сўраб олинади.";

тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар тегишли равишда ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 18 май


















































Время: 0.1950
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск