ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий ташкилотлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2022 й. 274-сон "Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.05.2022 й.

N 274




КОСМИК ТАДҚИҚОТЛАР

ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАР АГЕНТЛИГИ

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Космик мониторинг ишларини амалга ошириш ва давлат бошқарув органларини космик суратлар билан таъминлаш, шунингдек космик технологияларни қўллаш орқали ижтимоий-иқтисодий, илм-фан, мудофаа ва хавфсизлик соҳаларида космик фаолият натижаларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги (кейинги ўринда - "Ўзбеккосмос" агентлиги) ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг "Ўзбеккосмос" агентлиги тизимида "Космик мониторинг ва геоахборот технологиялари маркази" давлат унитар корхонасини (кейинги ўринда - Марказ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

космик мониторингни амалга ошириш;

сунъий йўлдош аппаратлари орқали ерни масофадан зондлаш, унинг маълумотларини қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва узатиш;

космик соҳага оид хизматларни (космик фаолият натижаларини қайта ишлаш ҳамда уни жисмоний ва юридик шахсларга тақдим этиш, космик фаолиятга оид масалалар бўйича консалтинг хизматлари ва бошқалар) кўрсатиш;

космик соҳага илмий ва инновацион технологияларни кенг жалб этиш мақсадида мазкур соҳадаги илмий ва инновацион ишларни амалга ошириш;

космик ва геоахборот технологиялари, шунингдек, учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида иқтисодиёт тармоқлари, мудофаа ва хавфсизлик соҳалари ҳамда ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий фаолияти самарадорлигини оширишга кўмаклашиш.

Марказ томонидан давлат органлари ва ташкилотлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, жисмоний ва юридик шахсларга космик мониторинг, сунъий йўлдош ҳамда учувчисиз учиш аппаратлари орқали ерни масофадан зондлаш маълумотларини тақдим этиш ва космиксоҳага оид бошқа хизматлар кўрсатиш шартнома асосида амалга оширилиши мумкин.

Бунда Марказ томонидан маълумотларни тақдим этиш ва бошқа космик хизматлар кўрсатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


3. Белгилансинки:

"Ўзбеккосмос" агентлиги Марказнинг муассиси ҳисобланади;

Марказ директори "Ўзбеккосмос" агентлиги бош директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади;

Марказнинг молия йили якунига кўра соф фойдаси "Ўзбеккосмос" агентлиги бош директорининг буйруғига мувофиқ Космик тармоқни ривожлантириш жамғармасига, Марказнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ходимларни моддий рағбатлантиришга йўналтирилади;

Марказ ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш, уларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби "Ўзбеккосмос" агентлиги томонидан белгиланади.


4. "Ўзбеккосмос" агентлиги бир ой муддатда Марказнинг:

уставини тасдиқлаш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш;

тузилмаси ва штатлар жадвалини тасдиқлаш;

вазирлик ва идоралар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш;

устав фондини "Ўзбеккосмос" агентлигига жорий йил учун ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан шакллантириш ҳамда уни малакали кадрлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.


5. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

"Ўзбеккосмос" агентлиги буюртмалари ва топшириқлари асосида бажарилган ишлар учун тўланадиган маблағлар;

фаолият ихтисослиги бўйича кўрсатиладиган космик хизматлардан олинадиган даромадлар;

халқаро молия институтлари, хорижий ташкилотлар, донор мамлакатлар ва ташкилотларнинг грантлари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


6. Марказга ўз маблағлари ҳисобидан"Ўзбеккосмос" агентлиги билан келишилган ҳолда:

малакали маҳаллий ва хорижий мутахассисларни, хорижда фаолият юритаётган ватандошларни ишга қабул қилишга;

космик соҳани ривожлантиришга кўмаклашиш доирасида Марказга давлат органлари ва ташкилотлари, хўжалик бирлашмалари, лойиҳа институтлари, илмий ва олий таълим ташкилотлари, етакчи халқаро ва хорижий ташкилотларнинг мутахассисларини, шунингдек, космик технологиялар соҳасидаги экспертларни тегишли шартнома асосида маслаҳатчи сифатида жалб этишга рухсат берилсин.


7. Марказнинг 2022 йил якунига қадар амалга оширадиган лойиҳалари бўйича "йўл харита" иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Бунда қуйидаги лойиҳаларга устувор аҳамият берилсин:

Чимқўрғон ва Жанубий-Сурхонсув омборларининг лойқа оқизиқлар билан тўлиб бориш динамикасини космик мониторинг қилиш;

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги жами 800 квадрат километр ҳудудда ноқонуний бино ва ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, Бўстонлиқ туманида умумий майдони 870 квадрат километр ерларда ноқонуний ўрмон кесиш ҳолатларини ўрганиш;

Самарқанд шаҳридаги умумий 1160 квадрат километр ерларда транспорт инфратузилмасини инвентаризация қилиш, Самарқанд ва Фарғона вилоятларидаги умумий 23,5 минг квадрат километр ҳудудда ер ости бойликларини қазиб олиш ҳолатларини мониторинг қилиш;

Жомбой, Пайариқ ва Оқдарё туманларидаги умумий 2,2 минг квадрат километр ҳудудда сувдан оқилона фойдаланиш, экинларнинг ривожланишини баҳолаш ҳамда ҳосилдорликни прогнозлаш амалиётини йўлга қўйиш.


8. Белгилансинки:

космик технологиялардан кенг фойдаланиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида зарур бўлган маълумотларни масъул вазирлик ва идоралар "Ўзбеккосмос" агентлигига ўз вақтида сифатли тақдим этиб борадилар;

Марказ ўз ташаббуси билан ёки грант асосида амалга ошириладиган лойиҳалар ҳақида манфаатдор вазирлик, идора ва давлат ташкилотларини хабардор қилади.


9. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Марказни белгиланган тартибда зарур алоқа воситалари, шу жумладан, ҳукумат алоқаси билан таъминласин.


10. Марказ Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани Чилонзор кўчасидаги 53-уй манзилида жойлашган "Ўзбеккосмос" агентлигининг биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва илмий фаолиятни ривожлантириш масалалари департаментига ҳамда Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги бош директори в.б. Ш. Кадиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 20 майдаги

274-сон қарорига

ИЛОВА



"Космик мониторинг ва геоахборот технологиялари маркази"

давлат унитар корхонасининг 2022 йил якунига қадар

амалга оширадиган лойиҳалари бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТА"


Т/р

Лойиҳалар


Амалга ошириш механизми


Ижро муддати


Молиялаштириш

манбаи


Масъуллар


I. СУВ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДА

1.

Ўзбекистон Республикасининг Чимқўрғон ва Жанубий-Сурхон сув омборларининг лойқа оқизиқлар билан тўлиб бориш динамикасини космик мониторинг қилиш.


1. Синов лойиҳасини амалга ошириш учун малакали мутахассислардан, шужумладан, хорижий экспертлардан иборат ишчи гуруҳни шакллантириш.


2022 йил

30 сентябрь


"Ўзбеккосмос" агентлигига давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида

"Ўзбеккосмос" агентлиги (Ш.Кадиров), Сув хўжалиги вазирлиги (А.Назаров)

2. Лойиҳани амалга ошириш учун барча зарур маълумотлар билан алмашиш.


2022 йил

10 ноябрь

3. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


2022 йил

30 ноябрь


4. Лойиҳа-техник ҳужжатларига асосан космик мониторинг орқали сув омборларини лойқа оқизиқлар билан тўлиб бориш динамикасини баҳолаш.


2022 йил

25 декабрь

5. Космик мониторинг натижасида олинган маълумотларни ваколатли давлат органларига тақдим этиш.


Тизимли равишда

2.

Самарқанд вилоятининг умумий майдони 2,2 минг кв.км бўлган Жомбой, Пайариқ ва Оқдарё туманлари кесимида қишлоқ хўжалиги ерларининг мелиоротив ҳолати ва сув билан таъминланганлик даражасини баҳолаш бўйича космик мониторинг тизимини жорий этиш.


1. Лойиҳани амалга ошириш учун малакали мутахассислардан, шу жумладан, хорижий экспертлардан иборат ишчи гуруҳни шакллантириш.


2022 йил

30 июнь


Франция ҳукуматининг грант маблағлари ҳамда "Ўзбеккосмос" агентлигига давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида


"Ўзбеккосмос" агентлиги (Ш.Кадиров), Сув хўжалиги вазирлиги (А.Назаров), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Қ.Юлдашев), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э.Турдимов)


2. Лойиҳани амалга ошириш учун барча зарур маълумотлар билан алмашиш.


2022 йил

15 июль

3. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


2022 йил

31 июль

4. Лойиҳа-техник ҳужжатларига асосан космик мониторингни амалга ошириш.


Лойиҳа-техник

ҳужжатларида

белигиланган

муддатларда


5. Лойиҳа доирасида жамлганган маълумотлар базасида геоахборот тизимини шакллантириш.


6. Космик мониторинг натижасида аниқланган маълумотларни ваколатли давлат органларига тақдим этиш.


3.

Чимқўрғон ва Жанубий-Сурхон сув омборлари сув сатҳи режимини космик мониторинг қилиш.


1. Синов лойиҳасини амалга ошириш учун малакали мутахассислардан, шу жумладан, хорижий экспертлардан иборат ишчи гуруҳни шакллантириш.


2022 йил

25 сентябрь


"Ўзбеккосмос" агентлигига давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида

"Ўзбеккосмос" агентлиги (Ш.Кадиров), Сув хўжалиги вазирлиги (А.Назаров)


2. Лойиҳани амалга ошириш учун барча зарур маълумотлар билан алмашиш.


2022 йил

20 октябрь

3. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


2022 йил

25 ноябрь

4. Лойиҳа-техник ҳужжатларига асосан космик мониторинг орқали сув омборларининг акваториясини мониторинг қилиш.


2022 йил

20 декабрь

5. Космик мониторинг натижасида аниқланган маълумотларни ваколатли давлат органларига тақдим этиш.


Тизимли

равишда


4.

Ўзбекистондаги барча сув омборлари акваториясини космик мониторинг қилиш, шу жумладан, мониторинг натижалари асосида ноқонуний қурилиш объектлари бўйича таҳлилий маълумотларни ваколатли давлат органларига тақдим этиш.

1. Синов лойиҳасини амалга ошириш учун малакали мутахассислардан, шу жумладан хорижий экспертлардан иборат ишчи гуруҳни шакллантириш.


2022 йил

15 октябрь


Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида


"Ўзбеккосмос" агентлиги (Ш.Кадиров), Сув хўжалиги вазирлиги (А.Назаров), Кадастр агентлиги (Ф.Пулатов)


2. Лойиҳани амалга ошириш учун барча зарур маълумотлар билан алмашиш.


2022 йил

10 ноябрь


3. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


2022 йил

30 ноябрь


4. Лойиҳа-техник ҳужжатларига асосан космик мониторингни амалга ошириш.


2022 йил

30 декабрь


5. Космик мониторинг натижасида аниқланган маълумотларни ваколатли давлат органларига тақдим этиш.


Тизимли

равишда


II. СЕЙСМИК ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ СОҲАСИДА

5.

Ўзбекистон Республикасидаги энг сейсмик фаол, ўрта фаол ва тинч ҳудудлар ҳамда майдонларни ўзида мужассамлаштирган интерактив геоахборот тизимини ишлаб чиқиш.


1. Ишчи гуруҳ тузиш. Объект бўйича фонд материалларини ўрганиш.


2022 йил

1 июль


Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари


"Ўзбеккосмос" агентлиги (Ш.Кадиров), Фанлар академияси (Б.Юлдашев)


2. Республикадаги энг сейсмик фаол, ўрта фаол ва тинч ҳудудларни аниқлаш.


2022 йил

25 июль


3. Техник топшириқлар, лойиҳа сметалари ва иш режасини ишлаб чиқиш.


2022 йил

1 август


4. Республикадаги энг сейсмик фаол, ўрта фаол ва тинч ҳудудлар ҳамда майдонларни ўзида мужассамлаштирган интерактив онлайн харитани ишлаб чиқиш.


2022 йил

25 декабрь

6.

Сейсмик фаоллиги ўта юқори бўлган ҳудудларда жойлашган бино ва иншоотлар майдонининг зилзилалар оқибатида деформацияси, силжиши, чўкиши каби омилларни аниқлашга мўлжалланган космик мониторинг тизимини синов тариқасида жорий этиш.


1. Ишчи гуруҳ тузиш. Таҳлилий материалларини ўрганиш.


2022 йил

15 сентябрь


Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари


"Ўзбеккосмос" агентлиги (Ш.Кадиров), Фанлар академияси (Б.Юлдашев)


2. Техник топшириқлар, лойиҳа сметалари ва иш режасини ишлаб чиқиш.


2022 йил

25 октябрь

3. Сейсмик фаол ҳудудларда жойлашган бино ва иншоотлар майдонининг зилзилалар оқибатида деформацияси, силжиши, чўкиши каби омилларни аниқлашга мўлжалланган радиолокацион космик мониторинг тизимни жорий этиш.


2022 йил

15 декабрь

III. ЕР МУНОСАБАТЛАРИ СОҲАСИДА

7.

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманлари ҳамда Тошкент вилоятининг Қибрай ва Тошкент туманларида ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларини ҳамда ноқонуний бино ва иншоотларни космик суратларини қайта ишлаш орқали аниқлаш ишларини амалга ошириш.


1. Лойиҳани амалга ошириш учун ишчи гуруҳ тузиш.


2022 йил

30 июнь


Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари


"Ўзбеккосмос" агентлиги (Ш.Кадиров), Кадастр агентлиги (Ф.Пулатов)


2. Лойиҳани амалга ошириш учун барча зарур маълумотлар билан алмашиш.


2022 йил

20 июль


3. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


2022 йил

25 сентябрь


4. Лойиҳа-техник ҳужжатларига асосан белгиланган ишларни амалга ошириш.


2022 йил

25 октябрь


5. Кадастр агентлигининг "E-Yer nazorat" автоматлаштирилган ахборот тизимига олинган натижаларани интеграция қилиш учун тақдим этиш.


2022 йил

30 октябрь


6. Лойиҳа доирасида олинган натижаларни республика миқёсида жорий этиш юзасидан дастурий маҳсулот ишлаб чиқиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


2022 йил

30 декабрь

8.

Республиканинг 135 минг кв.км майдони учун топографик, шунингдек, 1:10 000 ва 1:25 000 масштабдаги ер, қишлоқ ва бошқа турдаги тематик хариталарни яратиш ва янгилашда ваколатли давлат органининг эҳтиёжларига мувофиқ 0,5 см/пиксель аниқликдаги космик суратлар билан таъминлаш.


1. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


2022 йил

25 июль


"Ўзбеккосмос" агентлигига давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида


"Ўзбеккосмос" агентлиги (Ш.Кадиров), Кадастр агентлиги (Ф.Пулатов)


2. Лойиҳа-техник ҳужжатларига асосан космик суратларни ваколатли давлат органига тақдим этиш.


2022 йил

20 ноябрь


IV. ГЕОЛОГИЯ ВА МИНЕРАЛ РЕСУРСЛАР СОҲАСИДА

9.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Фарғона вилоятларида ер қаъри участкаларида ноқонуний геологик қидирув ишларини амалга ошириш, қазиш ва рухсат этилган чегара бузилиши эҳтимоли юқори бўлган ҳолатларни аниқлаш мақсадида космик мониторингни амалга ошириш.


1. Лойиҳани амалга ошириш учун ишчи гуруҳ тузиш.


2022 йил

15 июнь


"Ўзбеккосмос" агентлигига давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида


"Ўзбеккосмос" агентлиги (Ш.Кадиров), Давлат геология қўмитаси (Ш.Алимов)


2. Лойиҳани амалга ошириш учун барча зарур маълумотлар билан алмашиш.


2022 йил

30 июнь


3. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


2022 йил

20 июль


4. Лойиҳа-техник ҳужжатларига асосан космик мониторингни амалга ошириш.


2022 йил

25 октябрь


5. Аниқланган қонунбузарликлар бўйича маълумотларни ваколатли давлат органига тақдим этиш.


2022 йил

30 октябрь


6. Лойиҳа натижаларига кўра республика миқёсида космик мониторингни жорий этиш.


2023 йилдан

бошлаб доимий

10.

Геологик қидирув ишларини ҳамда космогеологик тадқиқотларни амалга ошириш учун ваколатли давлат органини ўз эҳтиёжларига кўра космик суратлар билан таъминлаш.


1. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


2022 йил

30 июль


"Ўзбеккосмос" агентлигига давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида


"Ўзбеккосмос" агентлиги (Ш.Кадиров), Давлат геология қўмитаси (Ш.Алимов)


2. Лойиҳа-техник ҳужжатларига асосан космик суратлар билан таъминлаш.


2022 йил

25 сентябрь


V. ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДА

11.

Аэрокосмик технологиялардан фойдаланган ҳолда Тошкент вилояти кесимида ўрмонларни инвентаризация қилиш.


1. Лойиҳани амалга ошириш учун ишчи гуруҳ тузиш.


2022 йил

25 июнь


"Ўзбеккосмос" агентлигига давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида


"Ўзбеккосмос" агентлиги (Ш.Кадиров), Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н.Бакиров)


2. Лойиҳани амалга ошириш учун барча зарур маълумотлар билан алмашиш.


2022 йил

30 июль


3. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


2022 йил

20 август


4. Лойиҳа-техник ҳужжатларига асосан аэрокосмик мониторингни амалга ошириш.


2022 йил

25 октябрь


5. Аэрокосмик мониторинг натижасида аниқланган маълумотлар базасида геоахборот тизимини шакллантириш.


2022 йил

30 ноябрь


6. Геоахборот тизимига юкланган маълумотларга тегишли ваколатли органлар учун мазкур тизимдан фойдаланиш имкониятини яратиш.


2022 йил

15 декабрь

12.

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани ўрмон фонди ерлари кесимида ноқонуний қурилиш объектларини аниқлашда, ерни масофадан зондлаш ҳамда космик мониторинг технологиясини жорий этиш.


1. Лойиҳани амалга ошириш учун ишчи гуруҳни тузиш.


2022 йил

25 июнь


"Ўзбеккосмос" агентлигига давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида

"Ўзбеккосмос" агентлиги (Ш.Кадиров), Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н.Бакиров)


2. Лойиҳани амалга ошириш учун барча зарур маълумотлар билан алмашиш.


2022 йил

20 июль


3. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


2022 йил

20 август


4. Лойиҳа-техник ҳужжатларига асосан космик мониторингни амалга ошириш.


2022 йил

15 октябрь


5. Космик мониторинг натижасида аниқланган маълумот базасида геоахборот тизимини шакллантириш.


2022 йил

25 ноябрь


6. Геоахборот тизимига юкланган маълумотларга тегишли ваколатли органлар учун мазкур тизимдан фойдаланиш имкониятини яратиш.


2022 йил

5 декабрь

VI. ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИЯ СОҲАСИДА

13.

Гидрометеорология ва иқлим ўзгариши соҳасида космик мониторинг тизимини жорий этиш.

1. Лойиҳани амалга ошириш учун барча зарур маълумотлар билан алмашиш.


2022 йил

25 июль


"Ўзбеккосмос" агентлигига давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида

"Ўзбеккосмос" агентлиги (Ш.Кадиров), Гидрометеорология хизмати маркази (Ш.Хабибуллаев)


2. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


2022 йил

15 август


3. Лойиҳа-техник ҳужжатларига асосан космик мониторингни амалга ошириш.


2022 йил

20 октябрь


4. Космик мониторинг натижасида аниқланган маълумот базасида геоахборот тизимини яратиш.


2022 йил

20 ноябрь


14.

Cел-сув тошқинлари хавфи мавжуд ҳудудларда аҳоли ва худудларни химоя қилиш юзасидан берилган кўрсатмаларни ижросини космик мониторинг тизими орқали кузатишни йўлга қўйиш.


1. Лойиҳани амалга ошириш учун ишчи гуруҳ тузиш.


2022 йил

25 июнь


"Ўзбеккосмос" агентлигига давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида

"Ўзбеккосмос" агентлиги (Ш.Кадиров), Гидрометеорология хизмати маркази (Ш.Хабибуллаев)


2. Лойиҳани амалга ошириш учун барча зарур маълумотлар билан алмашиш.


2022 йил

30 июль


3. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


2022 йил

25 август


4. Лойиҳа-техник ҳужжатларига асосан космик мониторингни амалга ошириш.


2022 йил

30 октябрь


5. Космик мониторинг натижасида аниқланган маълумот базасида геоахборот тизимини шакллантириш.


2022 йил

25 ноябрь


VII. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДА

15.

Самарқанд вилоятининг Жомбой, Пайариқ ва Оқдарё туманларида қишлоқ хўжалиги ер майдонларини ҳисоблаш ва уларнинг аниқ чегараларини белгилаш, қишлоқ хўжалиги ерларини инвентаризация қилиш ҳамда ҳақиқий экин экилган майдонларни аниқлаш бўйича космик мониторинг тизимини жорий этиш.


1. Лойиҳани амалга ошириш учун малакали мутахассислардан, шу жумладан, хорижий экспертлардан иборат ишчи гуруҳни шакллантириш.


2022 йил

30 июнь


Франция ҳукуматининг грант маблағлари ҳамда "Ўзбеккосмос" агентлигига давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида


"Ўзбеккосмос" агентлиги (Ш.Кадиров), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Қ.Юлдашев)


2. Лойиҳани амалга ошириш учун барча зарур маълумотлар билан алмашиш.


2022 йил

заруратга

кўра


3. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


2022 йил

30 июль


4. Лойиҳа-техник ҳужжатларига асосан космик мониторингни амалга ошириш.


Лойиҳа-техник

ҳужжатларида

белигиланган

муддатларда


5. Космик мониторинг натижасида аниқланган маълумот базасида геоахборот тизимини яратиш.


16.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг эҳтиёжларига кўра 135 000 кв.км қишлоқ хўжалиги ерларида ишлаб чиқариш циклларининг ер чегараларини идентификация қилиш ҳамда 1:5000 масштабли топографик хариталарни яратиш мақсадида50 cм/пиксель аниқликдаги космик суратлар билан таъминлаш.


1. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


2022 йил

15 сентябрь


"Ўзбеккосмос" агентлигига давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида


"Ўзбеккосмос" агентлиги (Ш.Кадиров), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Қ.Юлдашев)


2. Лойиҳа-техник ҳужжатларига асосан космик суратлар билан таъминлаш.


2022 йил

20 октябрь

VIII. ЭКОЛОГИЯ ВА АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ СОҲАСИДА

17.

Тошкент вилояти кесимида рухсат этилган чиқиндиларни сақлаш жойларининг чегаралари бузилиши, сувнинг ифлосланиши, экологик хавфли объектлар ва янги ноқонуний чиқинди зоналарини аниқлаш бўйича космик мониторинг тизимини жорий этиш.


1. Лойиҳани амалга ошириш учун ишчи гуруҳ тузиш.


2022 йил

25 июнь


"Ўзбеккосмос" агентлигига давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида


"Ўзбеккосмос" агентлиги (Ш.Кадиров), Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Н.Обломурадов)


2. Лойиҳани амалга ошириш учун барча зарур маълумотлар билан алмашиш.


2022 йил

15 июль


3. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


2022 йил

30 июль

4. Лойиҳа-техник ҳужжатларига асосан космик мониторингни амалга ошириш.


2022 йил

30 октябрь


5. Шакллантирилган таҳлилий маълумотларни ваколатли давлат органларига тақдим этиш.


2022 йил

25 ноябрь

18.

Тошкент вилояти кесимида муҳофаза этиладиган зоналарда табиий муҳитга салбий таъсир этувчи ҳолатларни аниқлаш бўйича космик мониторинг тизимини жорий этиш.


1. Лойиҳани амалга ошириш учун ишчи гуруҳ тузиш.


2022 йил

30 июль


"Ўзбеккосмос" агентлигига давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида


"Ўзбеккосмос" агентлиги (Ш.Кадиров), Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Н.Обломурадов)


2. Лойиҳани амалга ошириш учун барча зарур маълумотлар билан алмашиш.


2022 йил

15 август


3. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


2022 йил

30 сентябрь


4. Лойиҳа-техник ҳужжатларига асосан космик мониторингни амалга ошириш.


2022 йил

25 ноябрь


5. Шакллантирилган таҳлилий маълумотларни ваколатли давлат органларига тақдим этиш.


2022 йил

20 декабрь


IX. ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР СОҲАСИДА

19.

Республикада табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларнинг келиб чиқиш хавфини барвақт аниқлаш мақсадида космик мониторинг тизимини жорий этиш.


1. Лойиҳани амалга ошириш учун барча зарур маълумотлар билан алмашиш.


2022 йил

15 июль


"Ўзбеккосмос" агентлигига давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида


"Ўзбеккосмос" агентлиги (Ш.Кадиров), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А.Латифжонов)


2. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


2022 йил

25 август

3. Лойиҳа-техник ҳужжатларига асосан космик мониторингни амалга ошириш.


2022 йил

10 октябрь


4. Космик мониторинг натижасида аниқланган маълумот базасида геоахборот тизимини яратиш.


2022 йил

15 ноябрь


20.

"Ўзбеккосмос" агентлиги имкониятларидан келиб чиқиб, фавқулодда вазиятлар вазирлигини фавқулодда вазиятлар ҳудуди бўйича тезкоркосмик суратлар билан таъминлаш.


1. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


2022 йил

15 август


"Ўзбеккосмос" агентлигига давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида


"Ўзбеккосмос" агентлиги (Ш.Кадиров), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А.Латифжонов)


2. Лойиҳа-техник ҳужжатларига асосан космик суратлар билан таъминлаш.


2022 йил

20 сентябрь


             


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 20 май
















































Время: 0.2041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск