ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Алоҳида корхоналар ва лойиҳалар бўйича ҳужжатлар / Бошка тармоклар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2022 й. 279-сон "Қўнғирот сода заводи" МЧЖ қўшма корхонасида 2022-2025 йилларда кальцийланган сода ишлаб чиқаришни йилига 250 минг тоннага етказиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.05.2022 й.

N 279




"ҚЎНҒИРОТ СОДА ЗАВОДИ" МЧЖ

ҚЎШМА КОРХОНАСИДА 2022-2025 ЙИЛЛАРДА

КАЛЬЦИЙЛАНГАН СОДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ

ЙИЛИГА 250 МИНГ ТОННАГА ЕТКАЗИШ БЎЙИЧА

ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ички ва ташқи бозорда барқарор талабга эга бўлган кальцийланган сода маҳсулотини ишлаб чиқаришни кенгайтириш, кимё саноатининг экспорт салоҳиятини янада ошириш ва янги иш ўринларини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 3 апрелдаги ПҚ-4265-сон қарорига асосан "Қўнғирот сода заводи" МЧЖ қўшма корхонасида (кейинги ўринларда - қўшма корхона) ишлаб чиқариш қувватини 200 минг тоннадан 450 минг тоннагача ошириш лойиҳаси бўйича танлов ўтказилганлиги;

танлов якунлари юзасидан қўшма корхона ва "САЛЮС" МЧЖ (Россия) ўртасида лойиҳалаш, қуриш, жиҳозларни етказиб бериш ва ишга тушириш бўйича дастлабки шартнома имзоланганлиги;

лойиҳани ишга тушириш натижасида 300 та янги иш ўринлари яратилиши ва корхона ишчи-ходимлари учун Қўнғирот тумани "Елабат" посёлкасида "Янги Ўзбекистон" массивини барпо этиш белгиланганлиги;

"Янги Ўзбекистон" массивида 2022-2023 йилларда 20 та кўп қаватли уйлар қуриш, ташқи йўл-транспорт ва муҳандислик коммуникация инфратузилмалари учун қўшма корхона томонидан буюртмачи сифатида 2021 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича олинган соф фойдадан 40,0 млрд сўм ва қолган қисми бошқа кимё саноати тармоқ корхоналарининг 2021 йил якуни бўйича прогноз кўрсаткичларидан ортиқ олинган соф фойдасининг бир қисмини ажратиш ҳисобига амалга оширилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва "Ўзкимёсаноат" АЖнинг инвестиция лойиҳасини амалга оширишда лойиҳа қийматининг 10 фоиз кафолат маблағини махсус ҳисоб варақга қўймасдан 1-иловага мувофиқ бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган 76,5 гектар ер майдонларини қўшма корхонага ижара ҳуқуқи асосида ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


3. "Ўзкимёсаноат" АЖ, Энергетика вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси ва "Ўзсувтаъминот" АЖ тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қўшма корхонани 2-иловага мувофиқ зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чикилишини ва экспертизадан ўтказилишини таъминласин.


4. Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Ўзсувтаъминот" АЖ ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши бир ой муддатда қўшма корхонани зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш ишлари учун ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофик Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Инвестиция лойиҳаларини ташқи инфратузилма билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 25 августдаги ПҚ-5233-сон қарорида кўрсатилган манбалар ҳисобидан зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.


5. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва "Ўзкимёсаноат" АЖ ҳар чорак якуни бўйича мазкур қарорда белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси - Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исламов ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Қ.Р. Сариев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 20 майдаги

279-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Қўнғирот сода заводи" МЧЖ қўшма корхонасида

ишлаб чиқариш қувватини 200 минг тоннадан

450 минг тоннага ошириш инвестиция лойиҳаси

юзасидан ер майдони ажратиш

ТАҚСИМОТИ

Т/р

Ер майдони ажратишдан мақсад


Ер майдони

ўлчами

(гектар)


Қўнғирот тумани

1.

"Қўнғирот сода заводи" МЧЖ қўшма корхонасида кальцийланган сода ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун


40,0

2.

"Борсакелмас" туз кони ёнидан тузни қайта ишлашда ҳосил бўлган чиқиндиларни ташлаш учун


5,0

3.

Қўнғирот тумани "Елабад" посёлкасидан қурувчилар учун вақтинчалик турар жойлар объектларини қуриш учун


18,5

4.

Қўнғирот тумани "Елабад" посёлкасида "Янги Ўзбекистон" массивини барпо этиш учун


10,0

Қораўзак ва Беруний туманлари

1.

Қораўзак ва Беруний тумани ҳудудидаги "Жамансой" оҳактош конида 3,5 км сув кувурини тортиш учун


3,0

        

Изоҳ. Лойиҳани амалга ошириш жараёнида ажратиладиган ер майдонларига ўзгартириш киритилиши мумкин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 20 майдаги

279-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Қўнғирот сода заводи" МЧЖ қўшма корхонасида ишлаб

чиқариш қувватини 200 минг тоннадан 450 минг тоннага

ошириш инвестиция лойиҳасини амалга оширишда

корхонани зарур ташқи муҳандислик-коммуникация

тармоқларига улаш бўйича амалга ошириладиган

ЧОРА-ТАДБИРЛАР

Т/р

Амалга ошириладиган тадбирлар


Масъуллар


Ижро муддати


1.

Қароқалпоғистон 220/110/10 кВ ним станциясидан 110 кВ очиқ тақсимлаш қурилмасини кенгайтириш орқали 1 км масофага 110 кВли ҳаво узатиш тармоғини тортиб келиш ва янги 110/10/6 кВли ним станция қуриш.


Энергетика вазирлиги, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ


2022 йил

декабрь


2.

"Қўнғирот минтақавий газ қувурлари бошқармаси"га қарашли саноат газ тармоғи уланиш нуқтасига янги АГТС, очиб ёпиш мосламаси, газ қувурига электркимёвий ҳимоя қурилмаси билан жами 20,5 км масофага газ қувурини тортиб келиш.


Энергетика вазирлиги, "Ўзтрансгаз" АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ


2022 йил

декабрь


3.

"Туямуюн-Нукус" минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш бошқармаси ДУКга тегишли "Тахиатош-Қўнғирот" сув қувурларига уланиш учун 40 км масофага сув қувурини тортиб келиш ва уланиш нуқтасига янги насос станцияси ҳамда сув ҳавзаси (резервуар) қуриш.


Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Ўзсувтаъминот" АЖ


2022 йил

декабрь


4.

110 кВли ҳаво узатиш электр тармоғи объектлари (ўлчамлари 220 кВ) ва 110/35/6 кВ "КСЗ" нимстанциясини "Қўнгирот сода заводи" МЧЖ қўшма корхонаси балансидан тегишли етказиб берувчи ташкилот балансига беғараз ўтказиш.


Энергетика вазирлиги, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ


2022 йил

август


5.

Ташқи автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш


Автомобиль йўллари қўмитаси

2022 йил

декабрь


          


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 20 май















































Время: 0.1958
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск