ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Давлат эҳтиёжлари учун харид. Давлат захираси. Моддий-техник таъминот /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2022 й. 276-сон "Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.05.2022 й.

N 276



ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ БИЛАН БОҒЛИҚ

ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ВА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш, шунингдек, давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатли усулларини амалиётга жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонунининг энг яхши таклифларни танлаш ва тендер харид қилиш тартиб-таомилларини мажбурий тартибда электрон шаклда ўтказиш тўғрисидаги талаби 2022 йил 1 январдан бошлаб кучга кирганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

давлат харидларини электрон шаклда ўтказишнинг умумий қоидалари ва шартлари;

харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш турлари ҳамда давлат харидларини ўтказиш мезонлари ва тартиблари;

бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион орқали давлат харидларини амалга оширишда товарларни етказиб бериш муддатлари;

энг яхши таклифларни танлаш ва тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларида иштирокчиларнинг асосий бенефициар мулкдор тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиши тўғрисидаги талаб;

ҳадли келишув тартиб-таомили орқали давлат харидларини амалга ошириш шартлари;

тўғридан-тўғри шартномалар бўйича давлат харидларини амалга ошириш тартиби;

давлат буюртмачилари томонидан тузилган давлат харидлари тўғрисидаги Шартномаларнинг ягона реестрини юритиш қоидалари.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

икки ой муддатда давлат харидларига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш, шунингдек, иштирокчиларнинг электрон шаклда ўтказиладиган харид тартиб-таомилларида иштирокини соддалаштирилган кўринишда ташкил этиш юзасидан таклифларни;

2023 йил 1 мартга қадар манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда халқаро молия институтларини жалб қилган ҳолда 2023-2027 йиллар мобайнида Ўзбекистон Республикаси давлат харидлари соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш стратегиясини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

3-1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2023 йил 1 январдан бошлаб Молия вазирлиги ҳар йилнинг якунига кўра Ягона етказиб берувчилар реестридаги рўйхатни қайта кўриб чиқади ҳамда уни доимий тарзда янгилаб боради.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур қарор билан жорий этилаётган тартибнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазкур қарор талабларига мувофиқлаштирилишини таъминласин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 20 май

















































Время: 0.0307
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск