ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Коммунал хўжалик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.05.2022 й. ПФ-140-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

24.05.2022 й.

N ПФ-140



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида"ги ПФ-60-сон Фармонига мувофиқ аҳолини ичимлик сув ва оқова сув хизматлари билан таъминлаш учун қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                       Ш. Мирзиёев




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 24 майдаги

ПФ-140-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги "Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5017-сон Фармонида:


а) 2-бандда:

бешинчи хатбошидаги "хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари" сўзлари "кўп квартирали уйларни бошқариш органлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ичимлик сувининг стратегик захиралари яратилишини таъминлаш";


б) 6-банднинг иккинчи хатбошисидаги "хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига" сўзлари "кўп квартирали уйларни бошқариш органларига" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 ноябрдаги "Аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ошириш ва унинг сифатини яхшилаш учун Ўзбекистон Республикасининг сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5883-сон Фармонида:


а) 2-бандда:

биринчи хатбошидаги "Вазирлик" сўзи "Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда - Сув хўжалиги вазирлиги)" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 3-бандда:

"Ягона давлат сув фонди" сўзлари "ичимлик" сўзи билан алмаштирилсин;

"таъминлаш, республиканинг ягона сув балансини шакллантириш" сўзлари "ҳамда стратегик захиралари яратилишини таъминлаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 6-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Вазирлик" сўзи "Сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Кадастр агентлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Гидрометеорология хизмати маркази ва "Ўзсувтаъминот" АЖ Ягона давлат сув фондининг барча сувлар турларига нисбатан миқдорий ва сифат кўрсаткичлари тўғрисидаги ҳисоб маълумотларини тизимли равишда Сув хўжалиги вазирлигига тақдим этиб боради";

тўртинчи ва бешинчи хатбошилардаги "Вазирлик" сўзи "Сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги "Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳадаги инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6074-сон Фармонида:


а) 8-банднинг иккинчи хатбошисида:

ҳоли сони жами 15 мингдан кам бўлмаган," сўзлари чиқариб ташлансин;

"таъминлаш" сўзидан кейин "ва уларга оқова сув хизматлари кўрсатиш" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) 12-банднинг "б" кичик бандида:

учинчи хатбошидаги "олинмаган" сўзи "олинганлиги даражаси бўйича" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбоши "ишлаб чиқилишини" сўзларидан кейин "ва янгилаб борилишини" сўзлари билан тўлдирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 февралдаги "Коммунал хизматлар тарифларининг асоссиз равишда ўсиб кетишига йўл қўймаслик ҳамда улар учун ўз вақтида ва тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниши учун истеъмолчиларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5-сон қарорида:


а) 1-банд ва қарорга илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 июндаги "Иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти корхоналари ходимларининг меҳнатини моддий рағбатлантириш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-655-сон қарорида:


а) қарор номланишидан ҳамда 1, 2, 4 ва 5-бандлардан "ва сув таъминоти" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 3-бандда:

биринчи хатбошидан "ва сув таъминоти" сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошидан "ва сув" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) рус тилидаги матнда 1 ва 2-иловаларнинг номланишидан "и водоснабжения" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) 3-иловада:


илованинг ва III боб номланишидан, шунингдек 7, 9, 23-бандлардан ва 29-банднинг тўртинчи хатбошисидан "ва сув таъминоти" сўзлари чиқариб ташлансин;


1-банддан, 4-банднинг тўртинчи хатбошисидан, 6-банднинг иккинчи хатбошисидан, VI бобнинг номланишидан ва 28-банднинг биринчи хатбошисидан ", сув таъминоти ва оқава сувларни чиқариб юбориш" сўзлари чиқариб ташлансин;


2-банддаги "ва сув билан таъминлаш, шунингдек хўжалик-маиший оқава сувларни тозалаш" сўзлари "билан таъминлаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Иссиқлик таъминоти корхоналарининг ишчилари учун меҳнат ҳақи бўйича тариф сеткасининг бошланғич (биринчи) разряди тариф ставкасини мазкур Низомга мувофиқ белгилаш (ўзгартириш) кўрсатилаётган хизматлар тарифларининг ўсишига олиб келмаслиги керак";


11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Иссиқлик таъминоти корхоналарининг ишчилари учун меҳнат ҳақи бўйича тариф сеткасининг бошланғич (биринчи) разряди тариф ставкаси миқдори, меҳнат органлари билан келишилгандан сўнг, иссиқлик таъминоти корхонаси раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади";


12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Иссиқлик таъминоти корхоналарининг ишчилари учун меҳнат ҳақи бўйича тариф сеткасининг бошланғич (биринчи) разряди тариф ставкаси миқдори, қоидага кўра, Ўзбекистон Республикасида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ўзгартирилиши муносабати билан қайта кўриб чиқилади.

Кўрсатилаётган хизматлар учун белгиланган тартибда аниқланадиган тарифларнинг ўзгариши иссиқлик таъминоти корхоналарининг ишчилари учун меҳнат ҳақи бўйича тариф сеткасининг бошланғич (биринчи) разряди тариф ставкасининг ўзгаришига олиб келмайди";


13-банднинг иккинчи хатбошисидаги "энергияси ва сувни узлуксиз етказиб бериш, шунингдек хўжалик-маиший оқава сувларни чиқариб юбориш ва тозалашни таъминлаш" сўзлари "энергиясини узлуксиз етказиб беришни таъминлаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


V боб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


30-банддан ", сув таъминоти, шунингдек хўжалик-маиший оқава сувларни чиқариб юбориш ва тозалаш" сўзлари чиқариб ташлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-2900-сон қарорида:


а) 3-банд "инспекцияси" сўзидан кейин "ҳамда Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) 3-1-банднинг биринчи хатбошиси "Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги" сўзларидан кейин "ва унинг ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси" сўзлари билан тўлдирилсин;


в) 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги "хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари" сўзлари "кўп квартирали уйларни бошқариш органлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги "2017-2021 йилларда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш дастури тўғрисида"ги ПҚ-2910-сон қарорида:


а) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида "Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш" жамғармаси (кейинги ўринларда - Республика жамғармаси) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармалари ҳузурида сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ҳудудий жамғармалари (кейинги ўринларда - ҳудудий жамғармалар) ташкил этилсин.

Мазкур жамғармалар маблағларидан:

сув таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш дастурларини (кейинги ўринларда - дастурлар) бажариш доирасидаги лойиҳа-қидирув ишларини;

дастурлар доирасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизими объектларини қуриш ва реконструкция қилишни амалга ошириш ҳамда энергия тежовчи ускуналар ва махсус техникалар харид қилишни молиялаштиришда фойдаланилиши белгилансин";


б) 9-бандда:

биринчи хатбошидаги "Жамғарма" сўзи "Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармалар" сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги "Жамғарманинг" сўзи "Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармаларнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги "Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш" жамғармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармалари ҳузуридаги сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ҳудудий жамғармалари маблағларини шакллантириш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин";


г) 8-иловада:


номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги "Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш" жамғармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармалари ҳузуридаги сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ҳудудий жамғармалари маблағларини шакллантириш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом";


1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги "Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш" жамғармаси (кейинги ўринларда - Республика жамғармаси) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармалари ҳузуридаги сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ҳудудий жамғармалари (кейинги ўринларда - ҳудудий жамғармалар) маблағларини бошқариш, шу жумладан Республика ва ҳудудий жамғармалар маблағларини шакллантириш, молиялаштириш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш тартибини белгилайди";


2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармалар Ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш дастурини (кейинги ўринларда - Дастур) молиялаштириш учун ташкил қилинган";


3, 13, 15-бандлардаги "Жамғарма" сўзи "Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармалар" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-бандда:

биринчи хатбошидаги "Жамғарма" сўзи "Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармалар" сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги "Жамғарманинг" сўзи "Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармаларнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-банддаги "Жамғармага" сўзи "Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармаларга" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-банддаги "Жамғарманинг ғазначилик ҳисоб рақамларига" сўзлари "Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармаларнинг ғазначилик ҳисобварақларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармаларнинг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳри бўйича бош бошқармаси ҳисоб-китоб касса марказида очиладиган ғазначилик ҳисобварақларида жамланади";


8-бандда:

биринчи хатбошидаги "Жамғарма" сўзи "Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармалар" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши "реконструкция қилиш" сўзларидан кейин ", энергия тежовчи ускуналар ва махсус техникалар харид қилиш" сўзлари билан тўлдирилсин;


9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармалар маблағларини бошқариш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини молиявий тартибга солиш департаментининг "Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси" маблағларини бошқариш бўлими томонидан амалга оширилади";


11-бандда:

"Жамғарма" сўзи "Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармалар" сўзлари билан алмаштирилсин;

"ривожланиш" сўзи "ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш" сўзлари билан алмаштирилсин;


14-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Жамғармага" сўзи "Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармаларга" сўзлари билан алмаштирилсин;


16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармалар маблағлари Молия вазирлигининг ахборот тизимида республика ва ҳудудий даражада очилган шахсий ғазна ҳисобварақларидан сарфланади";


17-бандда:

"Жамғарма" сўзи "Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармалар" сўзлари билан алмаштирилсин;

"вазирлигида" сўзидан кейин "ва ҳудудий молия органларида" сўзлари билан тўлдирилсин;


18-банд "Ғазначилиги" сўзидан кейин "ва унинг ҳудудий бошқармалари" сўзлари билан тўлдирилсин;


19-бандда:

биринчи хатбоши "Ғазначилиги" сўзидан кейин "ва унинг ҳудудий бошқармалари" сўзлари билан тўлдирилсин;

учинчи хатбошидаги "90" рақами "95" рақами билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "10" рақами "5" рақами билан алмаштирилсин;


25-бандда:

"Жамғарма" сўзи "Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармалар" сўзлари билан алмаштирилсин;

"вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари" сўзлари "вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги "Жиззах вилояти аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3695-сон қарори 1-бандининг "а" кичик бандидаги "2018-2020" рақамлари "2018-2023" рақамлари билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги "Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-5152-сон қарорида:


а) 4-банднинг "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) 2023 йил 1 январдан бошлаб мазкур қарорнинг 2-иловасига мувофиқ кўп квартирали уй-жойларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини молиялаштириш мазкур уй-жойларни таъмирлаш ишлари умумий смета қиймати доирасида амалга оширилади, бунда маблағларнинг:

30 фоизи мулкдорлар ҳисобидан қопланади. Мазкур маблағлар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармасида кўп квартирали уй-жойларни таъмирлашни молиялаштириш учун очиладиган махсус ҳисобварақда (кейинги ўринларда - Махсус ҳисобварақ) шакллантирилади;

35 фоизи республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан қопланади;

35 фоизи маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қопланади";


б) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига истисно тариқасида давлат харидлари учун ўрнатилган тартиб-таомилларни ўтказмасдан соҳани ислоҳ қилиш, шу жумладан биллинг тизимини ишлаб чиқиш, доимий эксплуатация қилиш ва ривожлантириб бориш бўйича Комплекс экспертиза қилиш марказида экспертизадан ўтказмасдан тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат берилсин".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 25 май





































Время: 0.2230
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск