ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик /

Ўзбекистон Республикасининг 24.05.2022 й. ЎРҚ-771-сон "Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 15.03.2022 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 28.04.2022 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

24.05.2022 й.

N ЎРҚ-771



ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИ

ВА ҲИМОЯСИ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИК

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН

ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 15 мартда қабул қилинган

Сенат томонидан 2022 йил 28 апрелда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, N 5, 175, 179-моддалар, N 6, 231-модда, N 9, 335, 339, 341-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 4, 104, 105-моддалар, N 9, 247, 252-моддалар, N 12/2, 365-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 1, 2-модда, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4, 5-моддалар, N 4, 224-модда, N 7, 430, 431, 432-моддалар, N 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, N 1, 1, 3, 5-моддалар, N 2, 47-модда, N 3, 161, 165, 166-моддалар, N 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 469, 471-моддалар, N 9, 591, 592-моддалар, N 10, 674, 676-моддалар, N 11, 787, 791-моддалар, N 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, N 1, 4-модда, N 3, 203, 204-моддалар, N 7, 449-модда, N 9, 539, 540-моддалар, N 10, 593, 596-моддалар, N 11, 651-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, N 2, 142-модда, N 3, 217-модда, N 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, N 8, 800, 803-моддалар, N 9, 903-модда, N 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, N 11, 1066-модда; 2022 йил, N 1, 1, 2-моддалар, N 2, 80, 81-моддалар) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:


1) 245-модданинг биринчи қисмидаги "102, 103, 104, 105, 106, 107, 108-моддаларида" деган сўзлар "102, 103, 104, 105, 106-моддаларида, 107-моддасининг иккинчи қисмида, 108-моддасининг иккинчи қисмида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 245-7-модданинг биринчи қисмидаги "104-1, 104-2-моддаларида, 107-моддасида (қишлоқ хўжалигига оид қисми), 112-моддасида" деган сўзлар "104-1, 104-2, 112-моддаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) қуйидаги мазмундаги 268-5-модда билан тўлдирилсин:


"268-5-модда. Ўзбекистон Республикаси ўсимликлар

карантини ва ҳимояси органлари


Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига ушбу Кодекс 107-моддасининг биринчи қисмида ҳамда 108-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.

Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда жарима тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга қуйидагилар ҳақли:

Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг бош директори ҳамда унинг ўринбосарлари;

Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаларининг бошлиқлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари;

туман (шаҳар) ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлимларининг бошлиқлари.

Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ушбу Кодекс 107-моддасининг иккинчи қисмида ҳамда 108-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилади ва ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга кўриб чиқиш учун юборилади".


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган "Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида"ги 483-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 239-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 157-модда; 2016 йил, N 12, 383-модда; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 4-модда; 2019 йил, N 1, 3-модда, N 8, 470-модда, N 11, 791-модда; 2021 йил, N 4, 290-модда, 4-сонга илова) 4-моддасининг биринчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган "Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги 543-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 21 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-409-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, N 9, 274-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 1, 4-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда, N 8, 470-модда; 2020 йил, N 9, 539-модда; 2021 йил, N 4, 287-модда, 4-сонга илова, N 10, 968-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 8-модданинг матнидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 11-1-модда:

номидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги";

иккинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 27 декабрда қабул қилинган "Экологик назорат тўғрисида"ги ЎРҚ-363-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, N 12, 352-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 1, 4-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда, N 9, 591-модда, N 11, 791-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 8, 800-модда) 11-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

биринчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмининг еттинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 16 февралда қабул қилинган "Уруғчилик тўғрисида"ги ЎРҚ-521-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 2, 46-модда, N 11, 791-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 28-моддасининг бешинчи қисмидаги "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ўсимликлар карантини бўйича давлат инспекциялари" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлда қабул қилинган "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги ЎРҚ-701-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, N 7, 661-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) 16-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"минерал ўғитларнинг, ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг улгуржи ва чакана савдоси бўйича фаолият";

тўртинчи - саккизинчи хатбошилари тегишинча бешинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

иккинчи қисмидаги "Ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи - саккизинчи хатбошиларида назарда тутилган" деган сўзлар "Ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи - тўққизинчи хатбошиларида назарда тутилган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 1-илова қуйидаги мазмундаги 50-позиция билан тўлдирилсин:

"

50.

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг улгуржи ҳамда чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг улгуржи савдоси


Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

";

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг чакана савдоси


3) 2-илова:


19-позициясидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


20-позициясидаги "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


102-позициясидаги "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 121-позиция билан тўлдирилсин:

"

121.

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни олиб кириш учун рухсатнома

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш

Ўзбекистон Республикаси

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

".

        

7-модда. Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


8-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


9-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 25 май


"Халқ сўзи", 2022 йил 25 май























































Время: 0.0068
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск