Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий суди Пленумининг қарорлари / Маъмурий ишлари бўйича /

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 14.05.2022 й. 8-сон "Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни апелляция тартибида кўриб чиқиш бўйича суд амалиёти тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

14.05.2022 й.

N 8



МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ

ИШЛАРНИ АПЕЛЛЯЦИЯ ТАРТИБИДА КЎРИБ

ЧИҚИШ БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритилганлиги, суд амалиётида масалалар юзага келаётганлиги муносабати билан, шунингдек, қонун нормалари бир хилда ва тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида, "Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг 22-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни апелляция тартибида кўриб чиқиш суд процесси иштирокчиларининг биринчи инстанция суди қарори устидан шикоят беришга бўлган ҳуқуқини кафолатловчи муҳим ҳуқуқий институт ҳисобланади.


2. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (бундан буён матнда МЖтК деб юритилади) 324-1-моддасига мувофиқ, биринчи инстанция судининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича чиқарган қарори устидан шикоят қилиш (протест келтириш) ҳуқуқи қуйидагиларга тегишли:

маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича ўзига нисбатан қарор чиқарилган шахсга, унинг қонуний вакилига, адвокатига;

жабрланувчига, унинг қонуний вакилига, адвокатига;

маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган органга;

прокурорга.

Шу муносабат билан биринчи инстанция суди маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича чиқарган қарорнинг кўчирма нусхаси уч кун мобайнида ўзига нисбатан қарор чиқарилган шахсга топширилади ёки юборилади. Жабрланувчига, қонуний вакилга, адвокатга, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган органга, прокурорга қарорнинг кўчирма нусхаси уларнинг илтимосига кўра топширилади ёки жўнатилади (МЖтК 311-моддаси).


3. Қонунга кўра, апелляция шикояти (протести) апелляция инстанцияси суди номига йўлланади, бироқ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарор чиқарган судга топширилади ёки жўнатилади.

Апелляция инстанцияси суди сифатида қуйидагилар амал қилади:

жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўрилган ишлар бўйича -тегишлича, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати;

иқтисодий судлар томонидан кўрилган ишлар бўйича - тегишлича, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати;

фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан кўрилган ишлар бўйича - тегишлича, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати;

ҳудудий ҳарбий судлар томонидан кўрилган ишлар бўйича -Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди.

Шуни назарда тутиш лозимки, вилоят ва унга тенглаштирилган суд томонидан ишларни биринчи инстанцияда ёки апелляция тартибида кўриб чиқиш чоғида чиқарилган қарор устидан апелляция шикояти (протести) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг тегишли судлов ҳайъати томонидан кўрилади.


4. МЖтК 324-3-моддасига кўра, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича чиқарилган суд қарори устидан апелляция шикояти (протести) қарор эълон қилинган кундан эътиборан йигирма сутка ичида, ўзига нисбатан қарор чиқарилган шахс ва жабрланувчи томонидан эса, қарор топширилган (электрон ҳужжат тарзида юборилган) ёки олинган кундан эътиборан шундай муддат ичида берилиши мумкин.

Фуқаролик, иқтисодий ишларни кўриб чиқиш пайтида шахсни маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида чиқарилган суд қарори устидан апелляция шикояти (протести) тегишлича Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик, Иқтисодий процессуал кодексларида белгиланган тартиб ва муддатларда берилади (МЖтК 315-моддаси).


5. Қонунга кўра, суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори қабул қилинган кундан бошлаб қонуний кучга киради. Бироқ, МЖтК 318-моддасига кўра, белгиланган муддатда апелляция шикояти (протести) берилиши маъмурий жазони қўллаш ҳақидаги (маъмурий қамоқ бундан мустасно) қарорни тўхтатиб туришини инобатга олиб, суд мазкур муддат ўтгунга қадар уни ижрога қаратмай туриши лозим. Бундай ҳолда қарор ижросини тўхтатиб туриш тўғрисида ажрим чиқариш талаб этилмайди.


6. Манфаатдор шахс илтимосномасига биноан, узрли сабабларга кўра, ўтказиб юборилган апелляция шикояти (протести) бериш муддати маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида қарор чиқарган суд томонидан тикланиши мумкин. Бунда муддатни ўтказиб юборишнинг суд томонидан узрли деб топилган сабаблари ажримда кўрсатилиши керак.

Шуни назарда тутиш лозимки, процессуал ҳаракатни амалга оширишга объектив тўсқинлик қилувчи ҳолатлар узрли сабаблар деб топилиши мумкин (масалан, фавқулодда ҳолатлар, сув тошқинлари, эпидемиялар, пандемия, карантин).

Жисмоний шахснинг касаллиги, ноилож аҳволи, унинг оилавий аҳволи (оила аъзоларининг ўлими ёки оғир касаллиги), шунингдек, бошқа ҳолатлар, агар улар қонунда белгиланган муддатда апелляция шикояти беришни истисно этган ёхуд жиддий тарзда қийинлаштирган бўлса, узрли ҳолатлар деб топилиши мумкин.


7. Суд қарори устидан апелляция шикояти (протести) бериш муддатини тиклашни рад қилиш тўғрисидаги ажрим устидан хусусий шикоят (хусусий протест) берилиши мумкин бўлиб, у апелляция тартибида кўриб чиқилади. Хусусий шикоят (хусусий протест) қаноатлантирилганда, апелляция инстанцияси суди иш бўйича апелляция шикоятини (протестини) умумий асосларда кўриб чиқади.

Суднинг апелляция шикояти (протести) бериш муддатини тиклаш тўғрисидаги ажримидан норози бўлган шахс ўз важларини иш апелляция тартибида кўрилаётганда тақдим этишга ҳақли.


8. Апелляция шикояти (протести) бериш муддатини тиклаш билан бир вақтда суд ажримда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича ижро қилинмаган қарор ижросини апелляция шикояти (протести) кўриб чиқилгунга қадар тўхтатиб туриш масаласини ҳал қилади.


9. МЖтК 324-1-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ, суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан берилган апелляция шикояти (протести) иш билан бирга шикоят (протест) келиб тушган кундан бошлаб уч сутка ичида, суд томонидан маъмурий қамоққа олиш ёки маъмурий тартибда чиқариб юбориш тариқасидаги жазо чораси қўлланилган ҳолларда эса, шикоят (протест) олинган куни апелляция инстанцияси судига юборилиши лозим.

Шикоятни (протестни) иш билан бирга апелляция инстанцияси судига юборилаётганлиги тўғрисида қуйидагиларга хабар берилади:

ўзига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарор чиқарилган шахсга ва унинг қонуний вакилига;

жабрланувчига, унинг қонуний вакилига;

адвокатга;

маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган органга;

апелляция протести киритган прокурорга .

Ишда иштирок этувчи шахсларга бир вақтнинг ўзида шикоятнинг (протестнинг) кўчирма нусхаси юборилиб, апелляция инстанцияси судига эътироз тақдим этиш ҳуқуқи тушунтирилади.


10. МЖтК 324-4-моддасига мувофиқ, апелляция инстанцияси суди қарор қабул қилиш учун алоҳида хонага киргунига қадар апелляция шикояти берган шахс шикоятни қайтариб олишга, протест келтирган прокурор, шунингдек юқори турувчи прокурор, протестни қайтариб олишга ҳақли.

Ўзига нисбатан суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги қарори чиқарилган шахс, шунингдек, жабрланувчи ўз адвокатининг шикоятини қайтариб олишга ҳақли. Айни пайтда адвокат, қонуний вакил, тегишлича, ўзига нисбатан суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги қарори чиқарилган шахснинг ёки жабрланувчининг розилигисиз ўзининг апелляция шикоятини қайтариб олишга ҳақли эмас.

Шикоят қайтариб олинганда, протест чақириб олинганда, башарти иш бўйича бошқа шикоят ёки протест бўлмаса, апелляция инстанцияси суди иш бўйича апелляция тартибида иш юритишни тугатиш ҳақида қарор чиқаради.


11. Судларга тушунтирилсинки, қонунга кўра (МЖтК 324-5-моддаси), маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича суд қарори устидан берилган апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқиш бўйича ишнинг тоифаси ва қўлланилган маъмурий жазо чораси туридан келиб чиққан ҳолда, турлича муддатлар белгиланган.

Жумладан, агар апелляция инстанцияси суди томонидан апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқишнинг умумий муддати ўн беш суткани ташкил этса, МЖтК 51-2 - 51-9-моддаларида назарда тутилган ишлар бўйича берилган шикоятни (протестни) кўриш муддати у иш билан бирга келиб тушган пайтдан эътиборан беш кунни ташкил этади.

Маъмурий қамоққа олиш ёки маъмурий тартибда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарор устидан берилган апелляция шикояти (протести), башарти қамоққа олиш тариқасидаги жазо чораси ўталмаган ёки шахс чиқариб юборилмаган бўлса, шикоят (протест) берилган пайтдан эътиборан бир сутка ичида кўрилиши лозим.


12. Қонунда ишда иштирок этувчи шахсларни апелляция шикояти (протести) кўриладиган вақт ва жой ҳақида хабардор қилиш мажбурияти апелляция инстанцияси судига юклатилганлиги сабабли, иш материалларида улар тегишли тарзда хабардор қилинганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд бўлиши лозим.

Апелляция инстанцияси суди мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор этилган шахсларнинг келмаганлиги маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш учун тўсқинлик қилмайди.


13. Апелляция инстанцияси суди томонидан ишда иштирок этувчи шахсларга апелляция шикояти (протести) бўйича келиб тушган эътирозлар ва ишдаги бошқа материаллар билан танишиш имконияти берилиши шарт.


14. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича суд қарори устидан шикоят қилиш учун қонунда белгиланган муддат ўтказилиб берилган апелляция шикояти (протести) келиб тушганда, апелляция инстанцияси суди шикоятни (протестни) иш билан бирга биринчи инстанция судига қайтаради.


15. Биринчи инстанция судининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан берилган апелляция шикояти (протести) апелляция инстанцияси судининг судьяси томонидан якка тартибда кўрилади.


16. Апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) суд мажлисида маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни биринчи инстанция судида кўриш қоидалари бўйича, айни пайтда, апелляция инстанцияси судида иш юритиш хусусиятларини инобатга олган ҳолда кўриб чиқади (МЖтК 324-7-моддаси иккинчи қисми).


17. Апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқишда апелляция шикояти (протести) важлари билан чегараланмасдан ишда мавжуд, шунингдек, судга тақдим этилган (суд томонидан талаб қилиб олинган) янги далилларни тўла ҳажмда текширади.

Қонун апелляция инстанцияси судининг ҳар қандай далилларни, улар биринчи инстанция судида муҳокама қилинганлигидан ёки янгидан тақдим этилганлигидан қатъий назар, текшириш ҳуқуқини чекламайди.


18. МЖтК 324-2-моддасига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўришда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича биринчи инстанция суди қарорининг қонунийлиги, асослантирилганлиги ва адолатлилигини текширади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича суд қарори, башарти у моддий ва процессуал қонуннинг барча талабларига риоя этилган ҳолда чиқарилган бўлса, қонуний деб топилади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича суд томонидан ҳар томонлама, тўла ва холисона текширилган далиллар асосида чиқарилган қарор асослантирилган деб топилади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича чиқарилган қарор, башарти тайинланган маъмурий жазо чораси содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти ва ҳуқуқбузарнинг шахсига оид маълумотлар инобатга олинган ҳолда тайинланган бўлса, адолатли ҳисобланади.


19. МЖтК 321-моддасида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича чиқарилган суд қарори бекор қилиниши ва ўзгартирилиши учун умумий асослар белгиланган бўлиб, апелляция инстанцияси суди ишнинг муайян ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда, бу асосларни у ёки бу тарзда қўллаши мумкин.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан суд чиқарган қарорни бекор қилиш ёки ўзгартириш учун қуйидагилар асос бўлади:

суд томонидан ишни тўлиқ бўлмаган ҳолда ёки бир томонлама кўриб чиқилиши;

қарор ва суд томонидан қўлланилган маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун нормалари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг иш бўйича фактик ҳолатларга мос келмаслиги;

маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритиш қоидаларининг жиддий бузилиши;

қўлланилган маъмурий жазо чорасининг адолатсизлиги.


20. Биринчи инстанция судининг қарори устидан берилган апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқиш натижаларига кўра, апелляция инстанцияси суди қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

суд қарорини ўзгаришсиз, шикоятни (протестни) эса, қаноатлантирмай қолдириш тўғрисида;

суд қарорини, шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган орган (мансабдор шахс) қарорини бекор қилиш ва ишни ўша органга (мансабдор шахсга) қайтариш ҳақида;

суд қарорини ўзгартириш ёки уни бекор қилиб, янги қарор чиқариш тўғрисида;

суд қарорини бекор қилиш ва иш юритишни тугатиш тўғрисида;

жазо чорасини кучайтирмаган ҳолда маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатида назарда тутилган доирада ўзгартириш ҳақида;

апелляция шикояти (протести) қайтариб олиниши муносабати билан апелляция иш юритишини тугатиш тўғрисида.

Апелляция инстанцияси суди қарори чиқарилганидан кейин дарҳол ўқиб эшиттирилади.


21. Агар иш ҳолатлари ҳар томонлама, тўла ва холисона текширилганлиги, МЖтК нормалари бузилишига йўл қўйилмаганлиги, моддий қонун нормалари ҳуқуқбузарликка нисбатан тўғри қўлланилганлиги, тайинланган маъмурий жазо чораси МЖтК 30-моддаси талабларига мувофиқлиги аниқланса, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция суди қарорини ўзгаришсиз қолдиради.

Қарорни ўзгаришсиз қолдирганда апелляция инстанцияси суди унинг ижросини МЖтК 328-моддасига мувофиқ, кечиктиришга ҳақли.


22. Апелляция инстанцияси суди суд қарорини ўзгартирганда қуйидагиларга ҳақли:

маъмурий ҳуқуқбузарлик квалификациясини маъмурий жазо чорасини ўзгартирмаган ҳолда ўзгартиришга;

маъмурий ҳуқуқбузарлик квалификациясини маъмурий жазо чорасини енгиллаштирган ҳолда ўзгартиришга;

маъмурий жазо чорасини МЖтК Махсус қисми моддаси санкцияси доирасида ўзгартиришга;

МЖтК Махсус қисми муайян моддасини ёки ҳуқуқбузарлик эпизодларини чиқаришга;

моддий зарар миқдорини кўпайтириш ёки камайтиришга, шунингдек, ҳуқуқбузарлик ашёлари тўғрисидаги масалани ҳал қилишга.

Апелляция инстанцияси суди МЖтК 33-моддасига мувофиқ, бундай қарор қабул қилиниши сабаблари ва асосларини кўрсатган ҳолда, МЖтК Махсус қисми муайян моддаси санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ жазони ёки мазкур моддада назарда тутилмаган бошқа жазони қўллашга ҳақли.


23. Апелляция инстанцияси суди иш бўйича МЖтК 281, 282-моддаларида назарда тутилган талаблар бузилганлигини аниқласа, башарти бу қабул қилинган қарор қонунийлигига таъсир этган бўлса, суд қарорини, шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган орган (мансабдор шахс) қарорини бекор қилади ва ишни ўша органга (мансабдор шахсга) қайтаради.


24. МЖтК 278-моддаси мазмунига кўра, агар ишни кўриб чиқиш пайтида апелляция инстанцияси суди ҳуқуқбузарнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари бор деган хулосага келса, биринчи инстанция суди қарорини бекор қилади ва материалларни прокурорга юборади.

Прокурор материалларни ўрганиб чиқиш ва текшириш натижаси бўйича ҳуқуқбузарнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқ, деган хулосага келса, маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш судга прокурорнинг жиноят ишини қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қарори билан бирга юборилади.


25. Апелляция инстанцияси суди, агар жабрланувчининг, унинг вакилининг ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган органнинг шикоятини ёхуд прокурор протестини кўриб чиқиш натижаларига кўра, жазо чорасини кучайтириши ёки қилмишни МЖтК Махсус қисмининг оғирроқ жавобгарликни назарда тутувчи моддасига қайта квалификация қилиш зарурати бор деган хулосага келса, қарорни бекор қилади ва янги қарор чиқаради.


26. Судларга тушунтирилсинки, агар апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқиш пайтида МЖтК 271-моддасида назарда тутилган маъмурий жавобгарликни истисно қилувчи ҳар қандай ҳолат аниқланса, биринчи инстанция судининг қарори бекор қилиниши, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш эса, тугатилиши лозим.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўришни тугатиш билан қарорни бекор қилиш ундириб олинган пул суммаларини, ҳақи тўлаб олиб қўйилган ва мусодара қилинган нарсаларни қайтариб беришга, шунингдек, илгари қабул қилинган қарор билан боғлиқ бошқа чеклашларни бекор қилишга сабаб бўлади. Нарсани қайтариб бериш мумкин бўлмаган ҳолларда унинг қиймати, башарти бу нарсалар тадбиркорлик учун мўлжалланган бўлса, бой берилган фойдаси ҳам қопланади (МЖтК 324-моддасининг биринчи қисми).

Фуқарони ғайриқонуний равишда маъмурий қамоққа олиш натижасида унга етказилган зарар қонунчиликда белгиланган тартибда қопланади.


27. Апелляция инстанцияси суди иш бўйича маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилиши сабаблари ва уларга олиб келган шарт-шароитларни аниқлаганда, тегишли корхона, муассаса, ташкилот раҳбарига бу сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф қилиш юзасидан чоралар кўриш тўғрисида тақдимнома киритиши лозим.

Апелляция инстанцияси суди томонидан бундай тақдимнома маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича иш юритиш учун масъул орган (мансабдор шахс) томонидан қонун бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланган ҳолларда ҳам киритилиши керак.


28. Апелляция инстанцияси суди маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарорни ўқиб эшиттирганидан сўнг суд процесси иштирокчиларига унинг мазмун-моҳиятини ва унинг устидан кассация тартибида шикоят (протест) бериш тартибини тушунтириши шарт бўлиб, бу ҳолат суд мажлиси баённомасида акс эттирилиши лозим.


29. Апелляция инстанцияси суди қарори ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан қонуний кучга киради.

Апелляция инстанцияси суди қарори устидан у чиқарилган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин.


30. Апелляция инстанцияси судларининг эътибори шунга қаратилсинки, қарорнинг кўчирма нусхаси ўзига нисбатан қарор чиқарилган шахсга ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган органга уч кунлик муддатда юборилиши (топширилиши) таъминланиши лозим. Ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга эса, қарорнинг кўчирма нусхаси уларнинг сўровига биноан берилади.

Шуни назарда тутиш керакки, маъмурий қамоққа олиш ёки маъмурий тартибда чиқариб юбориш тариқасидаги маъмурий жазо чораси қўлланилган иш бўйича чиқарилган қарорнинг кўчирма нусхаси қарорни ижро этувчи органга, шунингдек, ишда иштирок этувчи шахсларга қарор қабул қилинган куннинг ўзидаёқ юборилади (топширилади).


31. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни ўз вақтида ва тўғри ҳал этилишини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят судлари ва Тошкент шаҳар судига ишларни апелляция тартибида кўриш бўйича суд амалиётини ҳар чоракда умумлаштириб бориш тавсия этилсин.

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди раиси

К. Камилов

Пленум котиби,

Олий суд судьяси

И. Алимов

            














































Время: 0.0078
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск