ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Тижорат ташкилотлари / Акциядорлик жамияти. Холдинглар /

Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 30.04.2022 й. 01/11-08/17-сон "Давлатнинг ишончли вакилларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 20.05.2022 й. 2610-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.05.2022 й.

N 2610-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ

АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ

30.04.2022 й.

N 01/11-08/17


БУЙРУҒИ



"Давлатнинг ишончли вакилларини аттестациядан

ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида"ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни

ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 29 мартдаги ЎРҚ-760-сон "Корпоратив бошқарув тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон "Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги фармонларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2014 йил 20 июндаги 01/09-26/17-сон "Давлатнинг ишончли вакилларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2610, 2014 йил 14 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 33-сон, 427-модда);

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2017 йил 17 июлдаги 01/29-10/18-сон "Давлатнинг ишончли вакилларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2610-1, 2017 йил 25 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 34-сон, 910-модда).


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Директор                                                                      А. Ортиков



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 20 май











































Время: 0.1486
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск