ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Суд ва суд тизилишининг умумий масалалари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.05.2022 й. ПФ-142-сон "Қашқадарё вилояти таркибида кўкдала тумани ташкил этилиши муносабати билан суд тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

27.05.2022 й.

N ПФ-142



ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ ТАРКИБИДА КЎКДАЛА

ТУМАНИ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН СУД ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қашқадарё вилояти Чироқчи туманининг чегаралари ўзгартирилиши ҳамда Қашқадарё вилояти таркибида Кўкдала тумани ташкил этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг "Судлар тўғрисида"ги Қонунининг 89-моддасига асосан:


1. Қашқадарё вилоятида Жиноят ишлари бўйича Кўкдала туман суди ташкил этилсин.


2. Фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туман суди ҳамда Чироқчи туман иқтисодий суди ўзларининг мавжуд штат бирликлари доирасида тегишинча Фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро суди ҳамда Чироқчи туманлараро иқтисодий суди этиб қайта ташкил этилсин.

Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани Фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро суди, Чироқчи туманлараро иқтисодий суди ва Қарши туманлараро маъмурий судининг юрисдикция ҳудудига киритилсин.


3. Олий суд ва Молия вазирлигининг Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судининг битта судья ва битта судья ёрдамчиси штат бирликларини Жиноят ишлари бўйича Кўкдала туман судига ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


4. Олий суд Молия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда тегишли судларнинг штатлар жадвалига ўзгартиришлар киритсин.


5. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Олий суд билан биргаликда янгидан ташкил этилаётган Жиноят ишлари бўйича Кўкдала туман судининг жойлаштирилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


7. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Б.Д. Исламов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 27 майдаги

ПФ-142-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим фармонларига киритилаётган

қўшимча ва ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 20 февралдаги ПФ-3400-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг тузилмасида "Қашқадарё вилояти" бўлими "Чироқчи" сўзидан кейин "Кўкдала" сўзи билан тўлдирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги "Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6034-сон Фармонида:


а) 10-илованинг "Қашқадарё вилояти" бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Қашқадарё вилояти


Ғузор туманлараро суди

Деҳқонобод тумани

Ғузор тумани


Қарши туманлараро суди

Қарши шаҳар

Қарши тумани

Нишон тумани


Косон туманлараро суди

Косон тумани

Муборак тумани


Касби туманлараро суди

Касби тумани

Миришкор тумани


Чироқчи туманлараро суди

Чироқчи тумани

Кўкдала тумани


Шаҳрисабз туманлараро суди

Шаҳрисабз шаҳар

Китоб тумани

Шаҳрисабз тумани


Яккабоғ туманлараро суди

Қамаши тумани

Яккабоғ тумани


б) 11-илованинг "Қашқадарё вилояти" бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Қашқадарё вилояти


Ғузор туманлараро суди

Деҳқонобод тумани

Ғузор тумани


Қарши туманлараро суди

Қарши шаҳар

Қарши тумани

Нишон тумани


Косон туманлараро суди

Косон тумани

Муборак тумани


Касби туманлараро суди

Касби тумани

Миришкор тумани


Чироқчи туманлараро суди

Чироқчи тумани

Кўкдала тумани


Шаҳрисабз туманлараро суди

Шаҳрисабз шаҳар

Китоб тумани

Шаҳрисабз тумани


Яккабоғ туманлараро суди

Қамаши тумани

Яккабоғ тумани


                    


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 27 май
























































Время: 0.0159
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск