ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Дончилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.05.2022 й. 284-сон "2022 йил ҳосилидан буғдойни харид қилиш ва сотишда бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.05.2022 й.

N 284




2022 ЙИЛ ҲОСИЛИДАН БУҒДОЙНИ

ХАРИД ҚИЛИШ ВА СОТИШДА БОЗОР

ТАМОЙИЛЛАРИНИ КЕНГ ЖОРИЙ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ғаллани етиштириш  ва сотишда бозор тамойилини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 28 майдаги ПҚ-262-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, ички бозорни буғдой ва ун маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ғаллани етиштириш  ва сотишда бозор тамойилини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 28 майдаги ПҚ-262-сон қарорига мувофиқ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши  ва вилоятлар ҳокимликларининг 2022 йил ҳосилидан суғориладиган майдонларнинг ҳар гектаридан ўртача 2,5 тоннадан - жами 2 550 минг тонна буғдойнинг:

1 783 минг тоннасини товар буғдой давлат ресурси сифатида ҳамда 266,5 минг тоннасини уруғлик учун Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағлари ҳисобидан харид қилиш;

500 минг тоннасини фермер хўжаликлари ҳамда бошқа ғалла етиштирувчилар томонидан кейинчалик биржа савдоларида сотиш учун Жамғарманинг тижорат вакилида вақтинчалик сақлашга қабул қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. 2022 йил ҳосилидан суғориладиган майдонларнинг ҳар гектаридан ўртача 2,5 тонна жами 2 550 минг тонна буғдойни "Ўздонмаҳсулот" АК тизимидаги корхоналарга қабул қилиш дислокацияси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар, туманлар ҳокимликлари бир ҳафта муддатда "Ўздонмаҳсулот" АК тизимидаги корхоналарга давлат ресурсларига харид қилинадиган, вақтинча сақлаш учун қабул қилинадиган ҳамда уруғлик буғдой ҳажмлари тўғрисидаги маълумотлар туман ҳокимлиги расмий веб-сайтида фермер хўжаликлари ҳамда бошқа ғалла етиштирувчилар (кейинги ўринларда - буғдой етиштирувчилар) кесимида жойлаштирилишини таъминласин.


4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда Вақтинча сақлаш учун қабул қилинадиган буғдойни сақлаш, биржа савдоларига чиқариш ва харидорга юклаб жўнатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


5. Белгилансинки, давлат ресурсларига харид қилинадиган буғдой учун тўловлар дастлабки босқичда 2-иловага мувофиқ нархларда буғдой топширилган кундан бошлаб икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳисоб-китоб тизимини такомиллаштириш ва хўжалик юритувчи субъектларнинг тўлов интизомини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 25 майдаги ПФ-141-сон Фармони талаблари асосида рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган буғдой етиштирувчиларнинг махсус ҳисобварақларига тўлиқ ўтказиб берилади.

2022 йилнинг июль-август ойларида биржада буғдой синфлари учун шаклланган ўртача нархдан (ўртача котировка) келиб чиқиб, 2022 йил сентябрь ойида тўлиқ қайта ҳисоб-китоб амалга оширилади.


6. "Ўздонмаҳсулот" АК тизимидаги корхоналар томонидан уруғлик буғдойнинг ҳар бир тоннаси 3 млн сўмдан тегишли нав устамалари ҳисобга олинган ҳолда харид қилинади.

Бунда уруғлик буғдойни харид қилиш ва тайёрлаш учун Жамғарма томонидан "Ўздонмаҳсулот" АК тизимидаги корхоналарга олти ой муддатга йиллик 1,5 фоиз ставкада қарз маблағлари ажратилади.


7. Жамғарма ўн кун муддатда:

Транспорт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда 2022 йил ҳосили учун буғдойни ташишнинг тавсиявий тарифларини;

"Ўздонмаҳсулот" АК ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда буғдойни қабул қилиш, ички ташиш, сақлаш ва юклаб жўнатиш бўйича хизматлар тарифларининг энг юқори чекланган даражасини тасдиқлаб жойларга етказилишини таъминласин.


8. Молия вазирлиги:

ижтимоий муассасалар ва бошқа бюджет ташкилотларининг озиқ-овқат харажатлари учун ҳақиқатда қўшимча талаб этиладиган маблағларни кейинги ойларда режалаштирилган маблағлар ҳисобидан молиялаштириш бўйича харажатлар параметрларига тегишли ўзгартиришлар киритсин;

2022 йил 1 сентябрга қадар ижтимоий соҳа муассасалари ва бошқа бюджет ташкилотларининг озиқ-овқат харажатлари учун йил якунига қадар талаб этиладиган қўшимча маблағларни молиялаштириш манбаларини белгилаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


9. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Жамғарма билан биргаликда:

давлат ресурсларига харид қилинадиган ва вақтинча сақлаш учун қабул қилинадиган буғдойни биржа савдоларига қўйиш бўйича ойлик график ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

биржа савдоларига қўйиладиган буғдой ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни календарь ойи бошланишидан беш кун олдин Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасининг расмий веб-сайтида жойлаштириш учун тақдим этиб борсин;

зарур ҳолларда, ички бозорда нарх барқарорлигини таъминлаш мақсадида буғдой танқислиги кузатилган ҳудудлар учун биржа савдоларига қўшимча ҳажмлар ажратиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


10. Монополияга қарши курашиш қўмитасига:

биржа савдоларидан буғдой харид қилган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқарилган ун маҳсулотининг график асосида биржа савдоларига чиқарилиши устидан доимий назорат ўрнатиш вазифаси юклансин;

зарур ҳолларда, бир савдо сессиясида бир харидор томонидан харид қилинадиган буғдой ва ун маҳсулотининг максимал миқдорини (лимитини) белгилаш ҳамда унга ўзгартириш киритиш ваколати берилсин.


11. Белгилансинки, давлат захирасидаги буғдойни янгилаш (алмаштириш) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси ва Жамғарманинг ёзма кўрсатмасига асосан тижорат вакили томонидан харид қилинадиган янги ҳосилни жамлаш ва аввал захирада сақланган буғдойни биржа савдоларига чиқариш орқали амалга оширилади.

Бунда буғдойни янгилаш жараёнида ажратиб олинадиган донли аралашма (оралиқ маҳсулот) биржа савдолари орқали сотилади ҳамда юзага келган салбий фарқ ва қўшимча харажатлар Жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланади.

"Ўздонмаҳсулот" АК тизимидаги корхоналар буғдойни Жамғарма номидан буғдой етиштирувчилардан сотиб олиш, сақлаш, шунингдек, харидорларга юклаш тадбирларини амалга ошириш бўйича тижорат вакили ҳисобланади.  

13. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, "Ўздонмаҳсулот" АК билан биргаликда 2023 йил 10 июнь ҳолатига "Ўздонмаҳсулот" АК тизимидаги корхоналарнинг элеваторларида давлат захираси мақсадлари учун сақланаётган буғдой ҳажмлари тўлиқ хатловдан ўтказилишини таъминласин.


14. 2022 йил 1 июндан бошлаб 2021 йил ҳосилидан давлат ресурсларига харид қилинган буғдой қолдиғи ун маҳсулотини ишлаб чиқаришга қўшилган қиймат солиғи билан бир тоннаси учун 3 млн сўмдан қайта баҳолансин.


15. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Марказий банк ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда "Омборхона гувоҳномаси" молиявий ҳужжатлардан фойдаланишни амалиётга киритишнинг ҳуқуқий асосларини яратсин.


16. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари ва сектор раҳбарларининг қуйидагилар учун шахсан жавобгар эканлиги белгилаб қўйилсин:

Савдо-саноат палатаси билан биргаликда тадбиркорлик субъектларининг, биринчи навбатда, қолипли нон ишлаб чиқарувчи ва ун маҳсулотининг чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорларнинг маҳаллий ун маҳсулоти бўйича ўтказиладиган биржа савдоларида иштирок этишига имконият яратиш  ва уларнинг ушбу савдоларга жалб этилишини таъминлаш;

барча аҳоли пунктларида, айниқса, олис ва чекка ҳудудлардаги истеъмолчиларга ун маҳсулоти ва қолипли ноннинг узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш;

ҳудудлардаги махсус истеъмолчилар, ижтимоий соҳа муассасалари, бюджет ташкилотлари ва уларга хизмат кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг биржа савдоларида қатнашишини ва уларни доимий  ун маҳсулотлари билан таъминлаш;

2022 йил июнь ойида маҳаллий бозорларда ун ва ун маҳсулотлари нархларининг ўзгаришига қараб, ижтимоий соҳа муассасалари учун маҳаллий ҳокимликлар ҳузуридаги комиссиялар томонидан белгиланадиган озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача бозор нархларини ҳар ҳафта янгилаб бориш;

бозорлар ҳамда дўконларда ун ва ун маҳсулотлари нархларининг сунъий равишда ошиб кетишининг олдини олиш бўйича ҳар бир туман (шаҳар)да штаб ташкил этиш ҳамда унинг самарали фаолиятини йўлга қўйиш.


17. Жамғарма томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳисоб-китоб тизимини такомиллаштириш ва хўжалик юритувчи субъектларнинг тўлов интизомини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 25 майдаги ПФ-141-сон Фармони талаблари асосида рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган тижорат вакилига ўтказиб бериладиган маблағлар ҳамда вақтинча сақлаш учун буғдой топширган буғдой етиштирувчиларнинг маҳсулот сотишдан тушган маблағларининг ҳаракати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ундирувга қаратилмайдиган махсус мақсадли ҳисобварақларда амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.

18. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ушбу қарорнинг моҳияти ва аҳамиятини оммавий ахборот воситаларида ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғида аҳоли ўртасида кенг ёритилиши ва тушунтирилишини таъминласин.


19. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт  ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                   А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 30 майдаги

284-сон қарорига

1-ИЛОВА



2022 йил ҳосилидан суғориладиган майдонларнинг

ҳар гектаридан ўртача 2,5 тонна жами 2 550 минг тонна

буғдойни "Ўздонмаҳсулот" АК тизимидаги

корхоналарга қабул қилиш

ДИСЛОКАЦИЯСИ

Т/р

Корхоналар номи

Жами қабул қилинадиган буғдой

шу жумладан:

Товар буғдой

шундан:

Уруғлик буғдой

Давлат ресурсларига харид қилинадиган буғдой


Вақтинча сақлашга қабул қилинадиган буғдой

Қорақалпоғистон Республикаси

1

"Қорақалпоқдонмаҳсулотлари" АЖ

17 850

14 100

11 013

3 087

3 750

2

"Чимбой дон маҳсулотлари" МЧЖ

13 330

11 470

8 959

2 511

1 860

3

"Тахиатошдонмаҳсулотлари" АЖ

21 695

17 435

13 617

3 818

4 260

4

"Қўнғирот ун заводи" АЖ

6 195

5 745

4 487

1 258

450

5

"Тўрткўл дон маҳсулотлари" МЧЖ

14 930

12 000

9 373

2 627

2 930


ЖАМИ

74 000

60 750

47 448

13 302

13 250

Андижон вилояти

6

"Андижондонмаҳсулотлари" АЖ

83 497

74 827

58 443

16 384

8 670

7

"Асакадонмаҳсулотлари" АЖ

75 173

72 023

56 253

15 770

3 150

8

"Қўрғонтепадонмаҳсулот" АЖ

61 918

54 658

42 690

11 968

7 260


ЖАМИ

220 588

201 508

157 386

44 122

19 080

Бухоро вилояти

9

"Бухородонмаҳсулотлари" АЖ

68 720

58 280

45 519

12 761

10 440

10

"Қоракўлдонмаҳсулотлари"АЖ

57 320

52 820

41 255

11 565

4 500

11

"Когондонмаҳсулотлари"АЖ

26 410

26 200

20 463

5 737

210


ЖАМИ

152 450

137 300

107 237

30 063

15 150

Жиззах вилояти

12

"Жиззахдонмаҳсулотлари" АЖ

94 424

81 924

63 986

17 938

12 500

13

"Зарбдор элеватори" АЖ

42 403

41 228

32 201

9 027

1 175

14

"Дўстликдонмаҳсулотлари" АЖ

101 258

91 558

71 511

20 047

9 700


ЖАМИ

238 085

214 710

167 698

47 012

23 375

Қашқадарё вилояти

15

"Қашқадарёдонмахсулотлари" АЖ

40 842

38 000

29 680

8 320

2 842

16

"Косон ДМҚҚ" МЧЖ

93 967

85 462

66 749

18 712

8 505

17

"Дон-халк ризқи" АЖ

48 819

44 140

34 475

9 665

4 679

18

"Дунё-М" АЖ

129 022

117 356

91 660

25 696

11 666

19

"Қамаши ДҚҚ" МЧЖ

50 608

43 300

33 819

9 481

7 308


ЖАМИ

363 258

328 258

256 383

71 874

35 000

Навоий вилояти

20

"Навоийдонмаҳсулотлари" АЖ

65 715

55 522

43 365

12 157

10 193

21

"Қизилтепа ун заводи" АЖ

20 778

20 778

16 229

4 549



ЖАМИ

86 493

76 300

59 594

16 706

10 193

Наманган вилояти

22

"Намангандонмаҳсулотлари" АЖ

73 996

67 761

52 925

14 837

6 235

23

"Учқўрғондонмаҳсулотлари" АЖ

60 131

51 542

40 257

11 286

8 589

24

"Попдонмаҳсулотлари" АЖ

49 331

47 215

36 877

10 338

2 116


ЖАМИ

183 459

166 519

130 059

36 461

16 940

Самарқанд вилояти

25

"Самарқанддонмаҳсулотлари" АЖ

76 036

64 978

50 751

14 227

11 058

26

қтош дон" АЖ

77 093

64 272

50 199

14 073

12 821

27

"Жума элеватори" АЖ

45 421

45 421

35 476

9 945


28

"Жомбойдонмаҳсулотлари" АЖ

66 442

60 921

47 582

13 339

5 521


ЖАМИ

264 992

235 592

184 007

51 585

29 400

Сурхондарё вилояти

29

"Сурхондарёдонмаҳсулотлари" АЖ

92 867

79 563

62 142

17 421

13 304

30

"Шўрчидонмаҳсулотлари" АЖ

120 453

110 457

86 272

24 185

9 996


ЖАМИ

213 320

190 020

148 414

41 606

23 300

Сирдарё вилояти

31

қолтин дон маҳсулотлари" АЖ

109 100

89 100

69 591

19 509

20 000

32

"Ховос дон маҳсулотлари" АЖ

55 300

55 300

43 191

12 108



ЖАМИ

164 400

144 400

112 782

31 617

20 000

Тошкент вилояти

33

"Тошкентдонмаҳсулотлари" АЖ

124 377

112 867

88 154

24 713

11 510

34

ҳангарон дон" АЖ

96 260

85 760

66 982

18 778

10 500

35

"Ғалла-Алтег" АЖ

49 580

44 080

34 428

9 652

5 500


ЖАМИ

270 217

242 707

189 565

53 142

27 510

Фарғона вилояти

36

"Фарғонадонмаҳсулотлари" АЖ

68 535

61 445

47 991

13 454

7 090

37

"Боғдоддонмаҳсулотлари" АЖ

54 411

48 491

37 874

10 617

5 920

38

"Сўх дон" МЧЖ

1 933

1 433

1 119

314

500

39

"Қўқондонмаҳсулотлари" АЖ

114 953

104 963

81 981

22 982

9 990

40

"Қувадонмаҳсулотлари" АЖ

15 168

13 668

10 675

2 993

1 500


ЖАМИ

255 000

230 000

179 640

50 360

25 000

Хоразм вилояти

41

"Хоразмдонмаҳсулотлари" АЖ

20 037

17 437

13 619,4

3 818

2 600

42

"Боғот дон" АЖ

13 138

11 388

8 894,8

2 494

1 750

43

"Шовот дон маҳсулотлари" АЖ

14 930

13 005

10 157,5

2 848

1 925

44

"Хонқа дон маҳсулотлари" АЖ

15 682

13 657

10 666,7

2 990

2 025


ЖАМИ

63 788

55 488

43 338,4

12 149

8 300

Республика бўйича жами

2 550 050

2 283 552

1 783 552

500 000

266 498




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 30 майдаги

284-сон қарорига

2-ИЛОВА



2022 йил ҳосилидан давлат ресурсларига харид

қилинадиган буғдой учун дастлабки босқичда

тўловни амалга ошириш нархлари

(1 тонна учун сўм)

Буғдой синфлари

Клейковина миқдори

(фоиздан кам бўлмаганда)

Нарх

(қўшилган қиймат солиғи

билан бирга)

Қаттиқ буғдой

1 синф

28

4 922 280

2 синф

25

4 341 270

3 синф

22

3 949 490

4 синф

18

3 000 000

Юмшоқ буғдой

1 синф

32

4 098 100

2 синф

28

3 484 940

3 синф

23

3 000 000

4 синф

18

2 683 920

5 синф қаттиқ

ва юмшоқ буғдой

чегараланмаган

2 481 520

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 30 май
































Время: 0.1884
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск