язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Сейсмология/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.05.2022 й. ПФ-144-сон "Ўзбекистон Республикасининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

30.05.2022 й.

N ПФ-144



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

СЕЙСМИК ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда мамлакатимизда сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳаларини ривожлантириш ҳамда соҳа ташкилотларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш бўйича кенг кўламли комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. Бугунги кунда бу соҳалардаги ислоҳотларни изчил давом эттириш, аҳолининг сейсмик хавфсизлигини таъминлашнинг янги усулларини жорий қилиш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳаларида ислоҳотларнинг аниқ манзиллилигини таъминлаш, соҳаларга рақамли технологияларни кенг жорий этиш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришнинг устувор йўналишларини белгилаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини 2025 йилгача такомиллаштириш концепцияси (кейинги ўринларда - Концепция) ҳамда унинг мақсадли кўрсаткичлари ва индикаторлари 1 ва 1а-иловаларга мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини 2025 йилгача такомиллаштириш концепциясини 2022 - 2023 йилларда амалга ошириш "йўл харитаси" (кейинги ўринларда - "йўл харитаси") 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, Концепцияни 2024 - 2025 йилларда амалга ошириш бўйича "йўл харитаси" Вазирлар Маҳкамаси томонидан алоҳида тасдиқланади.


2. Белгилансинки, Концепция ҳамда унинг мақсадли кўрсаткичлари, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутади:

а) сейсмология йўналиши доирасида:

зилзилаларнинг вужудга келиш механизми ва табиатининг ҳамда зилзила даракчиларининг турли геодинамик жараёнларда намоён бўлишини тадқиқ қилиш механизмини такомиллаштириш;

ҳудудларни макросейсмик балларда ва муҳандислик кўрсаткичларда сейсмик микроҳудудлаштириш бўйича онлайн-хариталарни ишлаб чиқиш;

турли даражадаги тектоник ер ёриқларининг ўрта масштабдаги харитасини яратиш ва уларнинг сейсмик потенциалини баҳолаш;

б) бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини таъминлаш йўналиши доирасида:

якка тартибдаги уй-жойларнинг зилзилабардошлигини таъминлаш бўйича зарур чораларни кўриш;

бино ва иншоотлар ҳамда сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлик даражасини доимий космик мониторинг қилиш тизимини жорий этиш;

в) сейсмологик кузатувлар тармоғини такомиллаштириш йўналиши доирасида:

автоматлаштирилган комплекс-прогностик станцияларни кўпайтириш ҳисобига республика ҳудудини тўлиқ мониторинг қилиш имкониятини кенгайтириш;

миллий сейсмик кузатувлар тармоғининг халқаро сейсмик кузатувлар глобал тизимига киритилган станциялар билан доимий алоқаларини таъминлаш;

г) сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги давлат бошқарув органлари фаолиятини мувофиқлаштириш йўналиши доирасида:

сейсмология соҳасида илм-фан ва таълимни ривожлантириш ҳамда аҳоли ва давлат органларини зилзилада ҳаракат қилишга тайёрлаш фаолиятини тартибга солиш;

республика ҳудудида қурилаётган бино ва иншоотлар, сув омборлари ва гидротехника иншоотлари зилзилабардошлигини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш.


3. Қуйидагилар:

Концепция ва "йўл харитаси"да белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш юзасидан давлат органларининг биринчи раҳбарларига шахсий масъулият юклатилсин;

Сейсмология, сейсмик чидамли қурилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлиги бўйича идоралараро илмий-техник кенгаш (кейинги ўринларда - Кенгаш) давлат органлари томонидан Концепция ва "йўл харитаси"да белгиланган чора-тадбирларнинг сифатли ва ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш учун масъул этиб белгилансин.


4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб республиканинг сейсмик фаол зоналарида янги қурилиши режалаштирилаётган хавфлилик омили IV тоифага мансуб бўлган объектларга зилзилабардошлик бўйича хулосалар бериш тартиби жорий этилади.

Бунда, Қурилиш вазирлиги экспертизадан ўтказилган хавфлилик омили IV тоифага мансуб объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини илмий хулосалар олишга йўналтиришга, Фанлар академияси объектларга зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар беришга масъул этиб белгилансин.

Фанлар академияси Қурилиш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг сейсмик фаол зоналарида қурилиши режалаштирилаётган хавфлилик омили IV тоифага мансуб бўлган бино ва иншоотларга зилзилабардошлик бўйича хулосалар бериш тартибини жорий этиш тўғрисида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

б) Фанлар академияси томонидан Республиканинг сейсмик фаол зоналарида жойлашган бино ва иншоотлар электрон техник паспортларининг ягона интеграциялашган платформасидаги маълумотлар асосида сейсмик заиф ижтимоий соҳа объектларининг рўйхатини ҳар йили 1 апрелга қадар шакллантириб бориш ҳамда инструментал-техник текширувдан ўтказиш ишларини Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда ташкиллаштириш амалиёти йўлга қўйилади.

Бунда, инструментал-техник текширув ишлари учун маблағлар Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ҳисобидан қопланиши белгилансин;

в) 2022 йил 1 октябрдан бошлаб республика ҳудудидаги кўп квартирали уй-жойларни йиллар кесимида зилзилабардошлик бўйича хатловдан ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади ва хатлов натижасига кўра эксплуатация муддатини ўтаб бўлган сейсмик заиф ва авария аломатлари аниқланган кўп квартирали уй-жойлар ўрнида босқичма-босқич янги уй-жойлар қуриш бўйича таклифлар маҳаллий давлат ҳокимияти органларига киритиб борилади.

Бунда, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги кўп квартирали уй-жойларни зилзилабардошлик бўйича хатловдан ўтказишга масъул бўлган давлат бошқаруви органи этиб белгилансин;

г) 2023 йил 1 майдан бошлаб сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий космик мониторинг қилиш тизими йўлга қўйилиб, мазкур йўналишдаги масъул давлат органлари космик суратлар ҳамда ишлов берилган маълумотлар билан таъминлаб борилади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги мазкур тизимни йўлга қўйиш учун масъул давлат органи этиб белгилансин.


5. Фанлар академияси:

2022 йил 1 июлга қадар сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги мутахассислар ҳамда илмий доира вакилларини кенг жалб қилган ҳолда Сейсмик хатарни камайтириш дастурини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

2022 йил 1 августга қадар сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳаси муаммоларининг илмий ечимига қаратилган таклифларни (тематик мавзуларни) шакллантириб, Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этсин;

2023 йил 1 февралга қадар Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети олимлари билан ҳамкорликда ривожланган давлатларда қўлланилаётган макросейсмик шкалаларни ўрганиб чиқиб, "UMS-22" миллий макросейсмик шкалани ишлаб чиқсин;

2022 - 2025 йиллар давомида Андижон, Тошкент, Гулистон, Нурафшон, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Жиззах, Бухоро, Навоий, Қарши, Термиз, Нукус, Урганч шаҳарларининг рақамлаштирилган сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарини ишлаб чиқсин.


6. 2023 йил 1 апрелдан бошлаб сув омборлари тўғонларида сейсмик хавфни олдиндан прогноз қилиш ва баҳолаш амалиётини жорий қилиш мақсадида:

космик мониторинг доирасида симуляцион дастур орқали зилзила натижасида тўғон ўпирилиши оқибатида сув босиши мумкин бўлган республика ҳудудларининг визуал 3D моделларини ишлаб чиқиш амалиёти йўлга қўйилсин;

сув омборлари тўғонлари ўпирилиши оқибатида қутқарув ишларини ташкиллаштиришида тегишли вазирлик ва идораларни зарур космик суратлар ҳамда ишлов берилган маълумотлар билан таъминлаш тизими жорий этилсин.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги Фанлар академияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси билан биргаликда 2023 йил 1 февралга қадар мазкур амалиёт ва тизим ишга туширилишини таъминласин.


7. Белгилансинки, 2023 йилдан бошлаб республиканинг сейсмик фаол зоналарида баландлиги 9 қават ёки ундан юқори бўлган серияли қурилиши режалаштирилган ёки танлаб олинган бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини ошириш, сифатини таъминлаш ҳамда камчиликларни олдиндан бартараф этиш мақсадида вибродинамик ускуна ёки замонавий рақамлаштирилган инструментал асбоб-ускуналар ёрдамида синов ва текширув ўтказиб борилади.

Бунда, синов ва текширувлар қурилиш ишларига масъул бўлган буюртмачи ташкилотлар томонидан ўтказилиши белгилаб қўйилсин.


8. Қурилиш вазирлиги 2022 йил 1 декабрга қадар Ўзбекистон шароитида сўнгги замонавий усулларни ўрганиб, таҳлил қилган ҳолда "Кўп қаватли биноларни лойиҳалаш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини илмий-тадқиқот ва тажриба-синов натижалари асосида ишлаб чиқиш жараёни бўйича Кенгашга ахборот киритсин.


9. Транспорт вазирлиги:

а) 2022 йил 1 декабрга қадар:

республикадаги барча сунъий иншоотларни (кўприклар, тоннеллар, эстакадалар, темир йўл кўприклари ва бошқалар) хатловдан ўтказсин ва унинг натижаларини умумлаштириб, ягона рақамлаштирилган маълумотлар базасини ташкил этсин;

аниқланган эгасиз сунъий иншоотларни идоравий мансублиги бўйича бириктириш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;

б) 2023 йил 1 мартга қадар республикадаги барча мавжуд сунъий иншоотларнинг зилзилабардошлиги бўйича электрон техник паспортларни шакллантирсин ҳамда уларнинг Республиканинг сейсмик фаол зоналарида жойлашган бино ва иншоотлар электрон техник паспортларининг ягона интеграциялашган платформасига киритилишини таъминласин.


10. Сув хўжалиги вазирлиги ва "Ўзбекгидроэнерго" АЖ:

2022 йил 1 августга қадар биринчи босқичда 2022 - 2023 йилларда I ва II синфга кирувчи 32 та, иккинчи босқичда 2024 - 2025 йилларда III ва IV синфга кирувчи 26 та сув омборларида сейсмологик кузатувларни олиб бориш учун зарур асбоб-ускуналар харидини амалга ошириш бўйича асосланган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Фанлар академияси билан биргаликда 2023 йил 1 июлга қадар тасарруфидаги тоифаланган сув омборлари ва гидротехника иншоотларининг зилзилабардошлик бўйича экспертизаси экспресс услубиёт асосида ўтказилишини таъминласин.


11. 2022 йил 1 августга қадар Сув хўжалиги вазирлиги марказий аппаратида мавжуд штат бирликлари доирасида сейсмологик кузатувни доимий ташкиллаштириш бўйича мутахассис лавозими жорий этилсин;

Сув хўжалиги вазирлиги мазкур штат бирлигига соҳа бўйича тажрибага эга бўлган мутахассис кадрни тайинлаш чорасини кўрсин.


12. Қуйидагилар:

а) Кенгаш томонидан тасдиқланган режа-график асосида Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги сув омборларида сейсмологик кузатувларни ўтказиш бўйича харажатлар маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қопланиши белгилансин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари сув омборларида сейсмологик кузатувларни ўтказиш учун маблағларни ўз вақтида ажратиб борилишини таъминласин;

б) Фанлар академияси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сув хўжалиги вазирлигининг буюртмасига асосан сейсмологик кузатувларнинг ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини таъминласин.


13. Шундай тартиб ўрнатилсинки, 2023 йил 1 январдан бошлаб:

а) сейсмик хавфсизликни таъминлаш бўйича давлат органлари раҳбар кадрлари ва ходимларининг Аҳолининг барча қатламларини зилзилага тайёрлашга мўлжалланган миллий электрон платформа орқали малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш курслари ўтказиб борилади.

Бунда, малака ошириш ва қайта тайёрлаш курслари раҳбар кадрларнинг аҳолига зилзилалар вақтида ўзини тутиш қоидаларини тушунтириш, кучли зилзилалардан талафотларсиз чиқиш ҳамда кучли зилзилаларга тайёргарлик кўриш бўйича кўникмаларини оширишга йўналтирилади;

б) Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Фанлар академияси:

ҳар уч йилда малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиб боради;

миллий электрон платформага малака ошириш бўйича замонавий дастурларни ишлаб чиқиб, киритади ва мунтазам равишда янгилаб боради.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фанлар академияси билан биргаликда 2022 йил 1 декабрга қадар миллий электрон платформанинг юритилиши ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларини ўтказиш тартибини тасдиқласин ва амалга киритсин.


14. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 августга қадар аҳолининг барча қатламини зилзиладан олдин, зилзила вақтида ва зилзиладан сўнг тўғри ҳаракат қилишга мустақил ўргатиш учун мўлжалланган мобил иловани ишлаб чиқсин;

2023 йил 1 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси аҳолисини зилзилага тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлашни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


15. Сейсмик мустаҳкам бино ва иншоотларни лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш йўналишида малакали кадрларни тайёрлаш тизимини ҳудудлар кесимида кенгайтириш мақсадида:

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Наманган муҳандислик-қурилиш институти ва Фарғона политехника институтида "Бино ва иншоотлар зилзилабардошлиги" таълим мутахассислиги бўйича кадрларни тайёрлаш амалиёти йўлга қўйилсин;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда мазкур таълим мутахассислиги бўйича қабул кўрсаткичларини 2022/2023 ўқув йили учун давлат буюртмаси параметрларига амалдаги квоталар доирасида киритиш чораларини кўрсин.


16.Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб "Тарихий обидаларнинг сейсмик мустаҳкамлиги" таълим мутахассислигини очиш;

2022 йил 1 декабрга қадар Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида зилзилалар кўп учрайдиган хавфли ҳудудлар учун турли хил даражадаги табиий офатлар сценарийларининг замонавий компьютер моделларини ҳамда кўрилган зарарларни ҳисоблаш усулларини ишлаб чиқиш ва ўқув дастурларига киритиш;

2022 йил 1 сентябрдан бошлаб Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида "Бино ва иншоотларни замонавий компьютер дастурлари ёрдамида моделлаштириш" фани бўйича олий таълим ташкилотлари профессор-ўқитувчилари ва талабалари учун интенсив курсларни ташкил этиш.


17. Қуйидагилар:

"Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" миллий тадқиқот университетида грунтли иншоотлар, сув омборларининг тўғонлари, асос ва пойдеворларни зилзилабардошлик бўйича замонавий рақамли ҳисоблаш усуллари ва дастурлари (Plaxis, Ansys, Abaqus ва бошқалар) ёрдамида баҳолашга мўлжалланган "Сув омборлари ва гидротехника иншоотларининг зилзилабардошлигини баҳолаш" ўқув-илмий лабораторияси;

Наманган муҳандислик-қурилиш институтида бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлик бўйича техник ҳолатини баҳолаш, актив сейсмик ҳимоялаш усуллари бўйича илмий тадқиқотлар олиб боришга мўлжалланган "Бино ва иншоотларни сейсмик ҳимоялаш" ўқув-илмий лабораторияси ташкил этилсин.

Белгилансинки, ўқув-илмий лабораторияларнинг штат бирликлари "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" миллий тадқиқот университети ҳамда Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг профессор-ўқитувчиларини мақбуллаштириш ҳисобидан жамланади.

Вазирлар Маҳкамаси "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" миллий тадқиқот университети ва Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг асосланган таклифларига мувофиқ ўқув-илмий лабораторияларни зарур жиҳозлар билан босқичма-босқич Жамғарма маблағлари ҳисобидан таъминлаш чораларини кўрсин.


18. Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда сейсмик хавфсизликни таъминлаш бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида соҳа ходимлари ва Кенгаш аъзоларидан иборат делегацияни шакллантириб, хорижий мамлакатларга қисқа муддатли таништирув-стажировка курсларини ташкил этиш чораларини кўрсин.

Белгилансинки, таништирув-стажировка курсларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар Жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплансин.


19. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги:

2022 йил 1 декабрга қадар Фанлар академияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан ҳамкорликда республикадаги сейсмик фаол, ўрта фаол ва тинч ҳудудлар ҳамда майдонларни ўзида мужассамлаштирган интерактив онлайн-харитани ишлаб чиқсин;

2023 йил 1 августга қадар сейсмик фаол зоналарда жойлашган бино ва иншоотлар майдонининг зилзилалар оқибатида деформацияси, силжиши, чўкиши каби омилларни аниқлашга мўлжалланган радиолокацион космик мониторинг тизимини яратсин.


20. Фанлар академиясининг Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти учун ажратилган ер майдонида алоҳида маъмурий ва лаборатория биносини қуриш, мавжуд бино ва иншоотларни мукаммал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Фанлар академияси Иқтисодий тараққиёт ва камбағаллик вазирлигига мазкур бандда назарда тутилган қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини 2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш бўйича таклифларни тақдим этсин.


21. Жамғарма ҳисобидан молиялаштириладиган хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган лаборатория асбоб-ускуналари, ҳисоблаш техника воситалари ҳамда бутловчи материалларини қабул қилувчи ташкилотлар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) 3 йил муддатга озод қилинсин.


22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 3-иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


23. Фанлар академияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


24. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкиллаштиришга масъул ва шахсий жавобгар этиб фавқулодда вазиятлар вазири А.Х. Қўлдошев, қурилиш вазири Б.И. Закиров, сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев ва Фанлар академияси президенти Б.С. Юлдашев белгилансин.

Фармон ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Амалга оширилган чора-тадбирларнинг натижадорлиги тўғрисида ҳар ярим йил якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот киритилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                            Ш. Мирзиёев




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 30 майдаги

ПФ-144-сон Фармонига

1а-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг

сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини

2025 йилгача такомиллаштириш концепциясининг

мақсадли кўрсаткичлари ва индикаторлари

         

Т/р

Мақсадли кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

Индикаторлар (йиллар кесимида)

Жами

2022

2023

2024

2025

1.

Жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб муҳандислик кўрсаткичларида тузилган сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарига эга республика шаҳарларининг сонини ошириш.

та

24

3

6

7

8

2.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар туманлари ва шаҳарлари ҳамда Тошкент шаҳар туманлари кесимида сейсмик хатарнинг баҳоланганлик сонини ошириш.

та

208

40

50

55

63

3.

Бино ва иншоотлар ҳамда уларнинг конструкцияларини сейсмик кучлар таъсирига мустаҳкамлик, бикрлик ва устуворлик талаблари бўйича баҳолаш (синов) ишларини бажариш учун тажриба-синов лабораториялари сонини кўпайтириш.

та

10

2

2

3

3

4.

Бино ва иншоотларнинг ҳақиқий ўлчамдаги конструкцияларини мураккаб кучланиш (бир вақтнинг ўзида чўзилиш-сиқилиш, эгилиш, силжиш ва буралиш) ҳолатида мустаҳкамлиги ва зилзилабардошлигини аниқлаш бўйича синов ишларини амалга ошириш.

та

18

2

3

5

8

5.

Сейсмология, бино ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги ва сейсмик хавфсизлик соҳасидаги чет эл журналларида (Web of Science ва Scopus) республика олимларининг чоп этилган мақолалари сонини ошириш.

та

250

40

60

70

80

6.

Сейсмология, бино ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги ва сейсмик хавфсизлик соҳасида илмий даражали ходимлар сонини ҳамда ҳимоя қилинган диссертациялар (PhD, DSc) сифатини ошириш.

та

100

15

25

30

30

7.

Сейсмик хавфсизлик соҳасида фаолият олиб бораётган кадрларни жаҳоннинг етакчи институтлари ва марказларига малака ошириш ҳамда стажировка ўташ учун юбориш.

нафар

150

30

40

40

40

8.

Сейсмик хавфсизлик бўйича жаҳоннинг илғор ташкилотлари мутахассислари иштирокида семинар ва конференциялар ташкил этиш.

та

14

2

3

4

5

9.

Кенг полосали сейсмометрлар тармоғини кенгайтириш (25 та кенг полосали сейсмометр ўрнатиш).

та

25

4

6

7

8

10.

Сейсмик станциялар тармоғини оптималлаштириш, республика бўйича икки ва ундан юқори (М>2,0) магнитудали зилзилаларни қайд этиш имконини берувчи янги станциялар очиш.

дона

14

2

3

4

5

11.

Магнитометрик кузатувлар тармоғини кенгайтириш (Республика бўйича қўшимча 15 та магнитометр ўрнатиш).

дона

15

2

3

4

6

12.

Гидрогеосейсмологик кузатувлар тармоғини кенгайтириш.

дона

20

3

4

6

7

13.

Сейсмопрогностик мониторинг республика марказида ишловчи муҳандис ва техник ходимларнинг замонавий илмий асбоб-ускуналар билан ишлаш ва дастурлардан фойдаланиш бўйича малакасини ошириш.

нафар

100

10

20

30

40

14.

Қўшни республикалар билан маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш (20 та станция бўйича).

дона

20

3

4

6

7

15.

Магнитометрик кузатув пунктларини тўлиқ рақамли магнитометрлар билан таъминлаш.

дона

15

2

3

4

6

16.

Прогноз йўналишларини жаҳон тажрибасини ўрганган ҳолда кенгайтириш учун деформометр (6 та) ва наклономер (6 та) асбоб-ускуналарини харид қилиш.

дона

12

-

3

4

5




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 30 майдаги

ПФ-144-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг

сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини

2025 йилгача такомиллаштириш концепциясини

2022 - 2023 йилларда амалга ошириш

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"


Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш

Муддатлари

Молиялаштириш

манбалари

Масъул

ижрочилар

I. СЕЙСМИК ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ СОҲАСИДАГИ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРНИ

ҲАМДА ҚУРИЛИШ МЕЪЁРИЙ ҲУЖЖАТЛАРИНИ (ҚМҚ, ШНҚ) ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

"Ўзбекистон Республикасининг сейсмик фаол зоналарда қурилиши режалаштирилаётган хавфлилик омили IV тоифага мансуб бўлган бино ва иншоотларга зилзилабардошлик бўйича хулосалар бериш тартибини жорий этиш" тўғрисида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

1. Соҳадаги етук мутахассис ва олимларни кенг жалб қилган ҳолда ишчи гуруҳни шакллантириш.

2022 йил

1 июнь


-

Фанлар академияси,

Қурилиш вазирлиги,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш, уни манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишиш.

2022 йил

15 июль

3. Ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил

1 август

2.

"Ўзбекистон Республикаси аҳолисини зилзилага тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Ҳукумат қарорини ишлаб чиқиш.

1. Соҳа олимлари ва мутахассисларини жалб қилган ҳолда ишчи гуруҳни шакллантириш.

2022 йил

1 октябрь

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Фанлар академияси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил

1 июнь

3.

"Сейсмик хавфсизлик соҳаси аълочиси" кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида Ҳукумат қарорини ишлаб чиқиш.

1. Соҳадаги етук мутахассис ва олимларни кенг жалб қилган ҳолда ишчи гуруҳни шакллантириш.

2022 йил

1 август


-

Фанлар академияси,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Қурилиш вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш, уни манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишиш.

2022 йил

15 декабрь

3. Ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил

1 май

4.

"Кўп қаватли биноларни лойиҳалаш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини илмий-тадқиқот ва тажриба синов натижалари асосида ишлаб чиқиш.

1. Ўзбекистон шароитида сўнгги замонавий усулларни ўрганиб, таҳлил қилган ҳолда "Кўп қаватли биноларни лойиҳалаш" шаҳарсозлик нормалари ва қоида-ларини илмий-тадқиқот ва тажриба-синов натижалари асосида ишлаб чиқиш бўйича таклифларни тайёрлаш.

2022 йил 1 декабрь


-

Қурилиш вазирлиги,

Фанлар академияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Хорижий ташкилотлар ва консультантларни жалб этган ҳолда "Кўп қаватли бинолар-ни лойиҳалаш" шаҳарсоз-лик нормалари ва қоида-ларини илмий-тадқиқот ва тажриба-синов натижалари асосида ишлаб чиқиш.

2023 йил 1 декабрь

5.

"UMS-22" миллий макросейсмик шкаласини ишлаб чиқиш.

1. Ишчи гуруҳни шакллантириш.

2022 йил 1 июнь


-

Фанлар академияси,

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети,

Сейсмология институти,

Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти,

Қурилиш вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ривожланган давлатларда қўлланилаётган макросейсмик шкалаларни ўрганиш ва таҳлил қилиш.

2022 йил 1 июль

3. "UMS-22" миллий макросейсмик шкаласини ишлаб чиқиш.

2022 йил 1 декабрь

4. Тегишли ҳужжат лойиҳасини Қурилиш вазирлигига тасдиқлаш учун киритиш.

2023 йил 1 февраль

6.

Сейсмик ҳудудларда транспорт иншоотлари қурилишига оид тегишли ҳужжатни хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда қайта ишлаб чиқиш.

1. Соҳадаги етук мутахассис ва олимлардан иборат ишчи гуруҳни шакллантириш.

2022 йил

1 июль


-

Транспорт вазирлиги,

Автомобиль йўллари илмий-тадқиқот институти,

Қурилиш вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Сейсмик ҳудудларда транспорт иншоотлари қурилишига оид тегишли ҳужжат асосида қуриб фойдаланишга топширилган иншоотларда табиий синовлар ўтказиш.

2023 йил июнь

3. Хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда тегишли ҳужжатни қайта ишлаб чиқиш ҳамда Қурилиш вазирлигининг илмий-техник кенгашида муҳокама қилиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2023 йил

1 сентябрь

7.

ҚМҚ 2.01.03-19 "Зилзилавий ҳудудларда қурилиш" меъёрий ҳужжатининг IV бўлимини тўлқин назариясининг ҳисоблаш усуллари бўйича қўлланма ишлаб чиқиш.

1. ҚМҚ 2.01.03-19 "Зилзилавий ҳудудларда қурилиш" меъёрий ҳужжатининг IV бўлимини тўлқин назариясининг ҳисоблаш усуллари бўйича қўлланма ишлаб чиқиш.

2022 йил

15 декабрь


Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Фанлар академияси,

Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти,

Қурилиш вазирлиги

2. ҚМҚ 2.01.03-19 "Зилзилавий ҳудудларда қурилиш" меъёрий ҳужжатининг IV бўлимини тўлқин назариясининг ҳисоблаш усуллари бўйича қўлланмани Қурилиш вазирлигининг илмий-техник кенгашида муҳокама қилиш ва чоп этиш.

2023 йил

15 апрель

8.

Шаҳарсозликда ўзлаштириладиган ҳудудларни муфассал сейсмик ҳудудлаштириш ва сейсмик микроҳудудлаштириш харитасини яратиш ҳамда унинг асосида норматив-техник ҳужжат ишлаб чиқиш.

1. Ишчи гуруҳни шакллантириш, шаҳарсозликда ўзлаштириладиган ҳудудларни муфассал сейсмик ҳудудлаштириш ва сейсмик микроҳудудлаштиришнинг илмий-услубий асосларини ишлаб чиқиш.

2022 йил 1 июль


Сейсмология институтининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Фанлар академияси,

Сейсмология институти,

Қурилиш вазирлиги

2. Ўзбекистон ҳудудининг муфассал сейсмик ҳудудлаштириш ва сейсмик микроҳудудлаштириш харитаси асосида тегишли ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2023 йил 1 февраль

3. Ҳужжат лойиҳасини Қурилиш вазирлигига тасдиқлаш учун киритиш.

2023 йил 1 апрель

9.

"Гидротехника иншоотларига бўладиган юкланиш ва таъсирлар", "Темир йўл ва автомобиль йўллари тоннеллари", "Гидротехник иншоотлар асослари", "Кўприклар ва қувурлар" норматив ҳужжатларига зилзилабардошлик соҳасидаги замонавий ютуқлар ва илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда ўзгартиришлар киритиш.

1. Ишчи гуруҳни шакллантириш, норматив ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришларни тегишли идоралар билан келишиш.

2023 йил

1 октябрь


-

Сув хўжалиги вазирлиги,

Транспорт

вазирлиги,

Қурилиш вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Қўшимчалар киритилган норматив ҳужжатларни Қурилиш вазирлигининг илмий-техник кенгашида муҳокама қилиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2023 йил

1 декабрь

II. АҲОЛИНИ ЗИЛЗИЛАГА ТАЙЁРЛАШ ИШЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

10.

Ташкилотларда тегишли соҳа мутахассисларини жалб этган ҳолда зилзила ва унинг оқибатларига оид кўргазмали ўқув-услубий воситалар ёрдамида амалий ўқув машғулотларини ташкил этиш.

1. Ташкилотларда зилзила ва унинг оқибатларига оид кўргазмали ўқув-услубий воситалардан фойдаланган ҳолда амалий ўқув машғулотларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

2022 йил

1 июль


-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Фанлар академияси, вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар,

миллий телерадиокомпания

2. Чора-тадбирларни тасдиқлаш учун Сейсмология, сейсмик чидамли қурилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлиги бўйича идоралараро илмий-техник кенгаш (кейинги ўринларда - Кенгаш)га киритиш.

2022 йил

1 сентябрь

3. Тасдиқланган чора-тадбирлар асосида амалий ўқув машғулотларини ташкил этиш ҳамда оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

2022-2023 йиллар давомида

11.

Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлмаган аҳоли қатлами, шунингдек, жисмоний имконияти чекланган шахслар учун зилзилада ҳаракат қилишга мўлжалланган ўқув-услубий материалларни тайёрлаш.

1. Ўқув-услубий қўлланмани ишлаб чиқиш.

2022 йил

1 август

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағлари

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Фанлар академияси, вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари

2. Тайёрланган ўқув-услубий қўлланма бўйича ҳудудларда илмий-амалий сeминар-трeнинглар ўтказиш ва аҳолига етказиш.

2022-2023 йиллар давомида

III. ҚУРИЛИШ КОНСТРУКЦИЯЛАРИНИНГ МУСТАҲКАМЛИГИНИ ТАЖРИБА

ЙЎЛИ ОРҚАЛИ СИНАШ ҲАМДА БИНО ВА ИНШООТЛАРНИНГ

СЕЙСМИК МУСТАҲКАМЛИГИНИ ОШИРИШ

12.

Бино ва иншоотлар ҳамда уларнинг конструкцияларини сейсмик кучлар таъсирига мустаҳкамлик, бикрлик ва устуворлик талаблари бўйича баҳолаш (синов) ҳамда илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш мақсадида махсус мобил кўчма лаборатория ташкил этиш.

1. Махсус мобил кўчма сифат лабораториясини харид қилиш бўйича асосланган таклифларни Жамғарма кенгашига тақдим этиш.

2022 йил

1 август


Фанлар академияси,

Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти ҳамда Жамғарма маблағлари

Фанлар академияси,

Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти

2. Қурилиш конструкцияларининг сифатини текширишга мўлжалланган мобил лаборатория жиҳозларини харид қилиш чораларини кўриш.

2022 йил

1 декабрь

13.

Сейсмик заифлиги аниқланган ижтимоий соҳа объектларини инструментал-техник текширувдан ўтказиш.

1. Сейсмик заиф ижтимоий соҳа объектлари рўйхатини шакллантириш.

ҳар йили 1 апрелга қадар


Жамғарма маблағлари

Фанлар академияси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ижтимоий соҳа объектларини зилзилабардошлик бўйича инструментал-техник текширувдан ўтказиш.

доимий

IV. БИНО ВА ИНШООТЛАРНИНГ СЕЙСМИК МУСТАҲКАМЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

ҲАМДА УЛАРНИНГ МОНИТОРИНГИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

14..

Республикамиздаги мавжуд кўп квартирали уй-жой фондини хатловдан ўтказиш.

1. Республикамиздаги мавжуд кўп квартирали уй-жой фондини қайтадан хатловдан ўтказиш.


2022 йил 1 октябрдан бошлаб


-

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

2. Эксплуатация муддатини ўтаб бўлган кўп квартирали уй-жойлар ҳамда сейсмик заифлиги ва авария аломатлари аниқланган уйларни бузиб, ўрнида босқичма-босқич янги уй-жойлар қуриш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш.

доимий

V. КЎПРИКЛАР, ЙЎЛ ЎТКАЗГИЧЛАР ВА ТОННЕЛЛАРНИНГ СЕЙСМИК МУСТАҲКАМЛИГИНИ

ҲИСОБЛАШ УСУЛЛАРИНИ ҲАМДА МОНИТОРИНГИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

15.

Кўприклар ва йўлўтказгичларнинг техник ҳолатини баҳолашда зилзилабардошлик талабларини эътиборга олувчи тавсиялар ишлаб чиқиш.

1. Ишчи гуруҳни шакллантириш, кўприклар, йўлўтказгичлар ва тоннел иншоотларини техник ҳолатини баҳолашда зилзилабардошлик талабларини эътиборга олувчи тавсияларни ишлаб чиқиш ва уни мутахассислар ўртасида кенг муҳокамадан ўтказиш.

2022 йил

1 октябрь


Транспорт вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси маблағлари

Транспорт вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси,

Фанлар академияси,

Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти,

Автомобил йўллари илмий-тадқиқот институти ва Транспорт университети

2. Тавсияларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Кенгашга киритиш.

2023 йил

1 июнь

16.

Республикадаги барча сунъий иншоотларнинг (кўприклар, тоннеллар, эстакадалар, темир йўл кўприклари ва бошқалар) ягона рақамлаштирилган маълумотлар базасини ташкил этиш.

1. Республикадаги барча сунъий иншоотларни хатловдан ўтказиш.


2. Аниқланган эгасиз сунъий иншоотларни идоравий мансублиги бўйича бириктириш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2022 йил

1 декабрга қадар

Автомобиль йўллари илмий-тадқиқот институтининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Транспорт вазирлиги,

Автомобиль йўллари илмий-тадқиқот институти

17.

Республикадаги барча мавжуд сунъий иншоотларнинг электрон техник паспортларини шакллантириш ва платформага киритиш.

1. Республика миқёсида мутахассислар иштирокида ишчи гуруҳни шакллантириш.

2022 йил

1 июль


Транспорт вазирлиги,

Автомобиль йўллари илмий-тадқиқот институтининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Транспорт вазирлиги,

Автомобиль йўллари илмий-тадқиқот институти

2. Сунъий иншоотларнинг электрон техник паспортлаштириш амалиётни йўлга қўйиш.

2022 йил

1 август

3. Йиғилган маълумотларни қайта ишлаш ва эксплуатация қилинаётган сунъий иншоотларнинг электрон техник паспортлари бўйича электрон базани шакллантириш.

2023 йил

1 мартга қадар

18.

Темир йўл кўприкларининг зилзилабардошлик даражасини ҳисоблашда унга таъсир этувчи сейсмик юкларни реал ёки синтетик зилзилаларнинг ёзувларидан (акселерограмма, сейсмограмма) фойдаланган ҳолда ҳисоблаш усулини ишлаб чиқиш.

1. Тошкент давлат транспорт университети профессор ўқитувчилари ва олимлари иштирокида хорижий тажрибани чуқур ўрганиш.

2022 йил

1 июль


Тошкент давлат транспорт университетининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари,

Жамғарма маблағлари

Транспорт вазирлиги,

Тошкент давлат транспорт университети

2. Илмий-тадқиқот ва тажриба синов натижаларини таҳлил қилган ҳолда темир йўл кўприкларининг зилзилабардошлик даражасини ҳисоблаш усулларини ишлаб чиқиш.

2022 йил

1 декабрь

3. Ишлаб чиқилган ҳисоблаш усулларини тасдиқлаш учун Кенгашга киритиш.

2023 йил 15 март

19.

Темир йўл кўприкларида сейсмик ҳимоялаш қурилмалари параметрларини танлаш ва ҳисоблаш усулларини ишлаб чиқиш.

1. Тошкент давлат транспорт университети профессор ўқитувчилари ва олимлари иштирокида хорижий тажрибани чуқур ўрганган ҳолда темир йўл кўприкларида сейсмик ҳимоялаш қурилмаларнинг оптимал параметрларини танлаш ва ҳисоблаш усулларини ишлаб чиқиш.

2023 йил

1 март


Тошкент давлат транспорт университетининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Транспорт вазирлиги,

Тошкент давлат транспорт университети

2. Ишлаб чиқилган ҳисоблаш усулларини тасдиқлаш учун Кенгашга киритиш.

2023 йил

15 март

20.

Ўзбекистон Республикаси шароитида автомобиль йўлларидаги кўприкларда сейсмик ҳимоялаш қурилмалари конструкцияларининг жойлаштирилиши бўйича янги техник ечимларни ишлаб чиқиш.

Тошкент давлат транспорт университети профессор ўқитувчилари ва олимлари иштирокида хориж тажрибасини ҳисобга олган ҳолда автомобиль йўлларидаги кўприкларда сейсмик ҳимоялаш қурилмалари конструкцияларининг жойлаштирилиши бўйича янги техник ечимларни ишлаб чиқиш.

2023 йил

1 июль

Тошкент давлат транспорт университетининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Транспорт вазирлиги,

Тошкент давлат транспорт университети

VI. ГРУНТЛИ ИНШООТЛАР, СУВ ОМБОРЛАРИ ТЎҒОНЛАРИ ҲАМДА

ГИДРОТЕХНИК ИНШООТЛАРНИНГ СЕЙСМИК МУСТАҲКАМЛИГИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

21.

Грунтли иншоотлар, сув омборлари тўғонларининг сейсмик мустаҳкамлигини таъминлаш мезонларини ишлаб чиқиш.

1. Ишчи гуруҳни шакллантириш, грунтли иншоотлар, сув омборлари тўғонларининг сейсмик мустаҳкамлигини таъминлаш мезонларини ишлаб чиқиш ва уни мутахассислар ўртасида кенг муҳокамадан ўтказиш.

2022 йил

15 декабрь


Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Сув хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси,

Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти

2. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига сейсмик мустаҳкамликни таъминлаш мезонларини бўйича таклифлар киритиш.

2023 йил

15 февраль

3. Сув омборлари тўғонларини мазкур мезонлар асосида синовдан ўтказиш.

2023 йил 1 октябрга қадар

22.

Республикадаги тоифаланган сув омборларининг (биринчи навбатда сейсмик зоналарда жойлашганлар) зилзилабардошлик бўйича мониторингини юритиш.

1. Ишчи гуруҳни шакллантириш.

2022 йил 15 июль


Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Жамғарма маблағлари

Сув хўжалиги вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Фанлар академияси,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


2. Экспертлар билан республикадаги тоифаланган сув омборларини зилзилабардошлик бўйича мониторингини юритиш.

2023 йил 1 июлдан бошлаб доимий

VII. СЕЙСМОПРОГНОСТИК МОНИТОРИНГ ҲАМДА СЕЙСМОЛОГИК

КУЗАТУВЛАР ТАРМОҒИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

23.

Сейсмопрогностик мониторинг республика марказини кенг полосали замонавий сейсмометрлар, магнитометрлар, деформометрик, импульс электромагнит, наклонометриклар билан таъминлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига асослантирилган таклифлар киритиш.

1. Кенг полосали замонавий сейсмометрлар, магнитометрлар, деформометрик, импульс электромагнит, наклонометрикларнинг тавсифлари ва нархлари тўғрисидаги маълумотларни тўплаш.

2022 йил 1 июль


Жамғарма маблағлари

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази

2. Харид қилинадиган жиҳозларнинг рўйхатини шакллантириш.

2022 йил 1 август


3. Харид қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига асослантирилган таклифлар киритиш.

2022 йил 1 сентябрь

24.

Миллий сейсмик кузатувлар тармоғини Сейсмология бўйича бирлашган илмий-тадқиқот муассасалари (Incorporated Research Institutions for Seismology) глобал тармоғига улаш.

1. Миллий сейсмик кузатувлар тармоғини Сейсмология бўйича бирлашган илмий-тадқиқот муассасалари глобал тармоғига улаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

2022 йил

15 июль


Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази маблағлари

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

2. Миллий сейсмик кузатувлар тармоғини Сейсмология бўйича бирлашган илмий-тадқиқот муассасалари (Incorporated Research Institutions for Seismology) глобал тармоғига улаш чораларини кўриш.

2022 йил

15 октябрь

VIII. СЕЙСМОЛОГИЯ, БИНО ВА ИНШООТЛАРНИНГ СЕЙСМИК МУСТАҲКАМЛИГИ

ҲАМДА СЕЙСМИК ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ СОҲАСИДА ОЛИЙ

МАЪЛУМОТЛИ, ШУНИНГДЕК, ИЛМИЙ ВА ИЛМИЙ-ПЕДАГОГИК

КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

25.

"Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари" рўйхатини такомиллаштириш.

1. "Асослар, пойдевор ва ер ости иншоотлари. Кўприк ва транспорт тоннеллари. Йўллар, метрополитенлар", "Грунтлар ва тоғ жинслари механикаси" ихтисосликларини хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш ҳамда уларнинг негизида "Геотехника" ихтисослигини ташкил этиш.

2022 йил

15 июль


-

Олий аттестация комиссияси,

Фанлар академияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

2. Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари рўйхатига "Сейсмик хавфсизлик" ихтисослигини киритиш.

2022 йил

25 август

3. "Геотехника" ва "Сейсмик хавфсизлик" ихтисосликлари бўйича илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар тузиш.

2022 йил

15 сентябрь

26.

Наманган муҳандислик-қурилиш институти ҳамда Фарғона политехника институти ўқитувчилари ва магистрантларининг Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида зилзилабардошлик бўйича амалиёт ўташи тизимини йўлга қўйиш.

1. Амалиёт ўташ бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2022 йил

1 июль


-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети

2. Амалиёт ўташни ташкил этиш.

доимий

27.

Фанлар академияси Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти ҳамда Сейсмология институти фаолият йўналишларини қайта кўриб чиқиш.

1. Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти ҳамда Сейсмология институти фаолияти бўйича таҳлилий маълумотларни тайёрлаш.

2022 йил

1 август


-

Вазирлар Маҳкамаси,

Фанлар академияси,

Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси

2. Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти ҳамда Сейсмология институти фаолиятини жаҳон андозаларига мос равишда қайтадан ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2022 йил

15 ноябрь

3. Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида янгидан қайта ташкил этилган Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти ҳамда Сейсмология институти фаолиятини йўлга қўйиш.

2023 йил

2 январь

IX. СЕЙСМОЛОГИЯ, БИНО ВА ИНШООТЛАРНИНГ СЕЙСМИК МУСТАҲКАМЛИГИ ҲАМДА

СЕЙСМИК ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ CОҲАСИДА ИЛМ-ФАННИ РИВОЖЛАНТИРИШ

28.

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳаси илмий йўналишларида фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар танловини ўтказиш ва молиялаштириш.

1. Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳаси муаммолари илмий ечимига қаратилган таклифларни (тематик мавзуларни) ўрнатилган тартибда шакллантирилиб, Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этиш.

2022 йил

1 август


Инновацион ривожланиш вазирлигининг танловлари натижалари бўйича ажратиладиган грантлар

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Тақдим этилган тематик мавзулар асосида белгиланган тартибда лойиҳалар танловини эълон қилиш.

2022 йил

15 август

3. Танлов шартларидан ўтган лойиҳаларни молиялаштириш


2022 йил

1 ноябрь

29.

Зилзилада амалий ҳаракатланишни ўргатишга мўлжалланган кўчма мобил зилзила симуляторини яратиш мавзусида мақсадли инновацион илмий-техник лойиҳасини ишлаб чиқиш.

1. Зилзилада амалий ҳаракатланишни ўргатишга мўлжалланган кўчма мобил зилзила симуляторини яратиш мавзусида инновацион лойиҳани ишлаб чиқиш.

2022 йил

15 июль


Инновацион ривожланиш вазирлигининг танловлари натижалари бўйича ажратиладиган грантлар

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги

2. Лойиҳани Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этиш.

2022 йил

15 август

X. СЕЙСМОЛОГИЯ ВА ИНШООТЛАР СЕЙСМИК МУСТАҲКАМЛИГИ СОҲАСИДАГИ

ИЛМИЙ ЛАБОРАТОРИЯЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ҲАМДА ЯНГИ ИЛМИЙ-ЎҚУВ ЛАБОРАТОРИЯЛАР ТАШКИЛ ЭТИШ

30.

Сейсмология институти таркибидаги "Ахборот-тахлил маркази" штат бирликлари доирасида "Сейсмик ва сейсмопрогностик маълумотларнинг илмий таҳлили" лабораториясини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

1. Лаборатория вазифаларини, истиқболдаги тадқиқотларнинг йўналишларини, штат жадвалини белгилаш.

2022 йил 1 июль


-

Фанлар академияси,

Сейсмология институти

2. Лабораторияни ташкил этиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил

1 ноябрь

31.

Сейсмология институти таркибидаги "Янгибозор геофизик обсерваторияси" ноёб объекти асосида "Геофизик илмий тажриба обсерватория"сини ташкил қилиш.

1. Обсерватория вазифаларини, истиқболдаги тадқиқотларнинг йўналишларини, штат жадвалини белгилаш.

2022 йил

1 август


Фанлар академияси,

Сейсмология институти ҳамда

Жамғарма маблағлари

Фанлар академияси,

Сейсмология институти

2. Обсерваторияни зарур геофизик асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.

2023 йил 1 август

32.

Наманган муҳандислик-қурилиш институтида "Бино ва иншоотларни сейсмик ҳимоялаш" ўқув-илмий лабораториясини ташкил этиш.

1. Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлик бўйича техник ҳолатини баҳолаш, актив сейсмик ҳимоялаш усуллари бўйича илмий тадқиқотлар олиб боришга мўлжалланган "Бино ва иншоотларни сейсмик ҳимоялаш" ўқув-илмий лабораториясини ташкил этиш.

2022 йил 1 июль


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Наманган муҳандислик-қурилиш институти

ҳамда

Жамғарма маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

2. Лабораторияни зарур жиҳозлар билан босқичма-босқич таъминлаш.

2022-2023 йиллар давомида

33.

"Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" миллий тадқиқот университетида зилзилабардошлик бўйича ўқув-илмий лаборатория ташкил этиш.

1. Грунтли иншоотлар, сув омборларининг тўғонлари, асос ва пойдеворларни зилзилабардошлик бўйича замонавий рақамли ҳисоблаш усуллари ва дастурлари (Plaxis, Ansys, Abaqus ва бошқалар) ёрдамида баҳолашга мўлжалланган ўқув-илмий лаборатория ташкил этиш.

2022 йил 1 июль



"Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" миллий тадқиқот университети

ҳамда

Жамғарма маблағлари

Сув хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

2. Лабораторияни зарур жиҳозлар билан босқичма-босқич таъминлаш.

2022-2023 йиллар давомида

XI. СЕЙСМИК МУСТАҲКАМЛИКНИ ОШИРУВЧИ ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИНИНГ

ЯНГИ АВЛОДИНИ ЯРАТИШ ИШЛАРИНИ КЕНГАЙТИРИШ

34.

Бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини оширувчи юқори қўшилган қийматли базальт ва шиша толали ленталар ишлаб чиқариш технологияларини яратиш.

1. Бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини оширувчи юқори қўшилган қийматли базальт ва шиша толали ленталар ишлаб чиқариш технологияларини яратиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш.

2022-2023 йиллар давомида


-

"Ўзсаноатқурилиш-материаллари" уюшмаси,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Фанлар академияси

2. Тадқиқот натижаларини республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида қурилаётган турар-жой биноларида қўллаш чораларини қўриш.

2023 йил

1 октябрь

3. Тадқиқот якунлари бўйича яратилган ишланмаларни бутун республикада жорий этиш бўйича таклифларни Кенгашга киритиш.

2023 йил

1 декабрь

35.

Илғор архитектура ва дизайнерлик тамойилларига асосланган сейсмик мустаҳкамликни оширувчи "келажак материаллари" номенклатурасини ишлаб чиқиш.

1. Сейсмик мустаҳкамликни оширувчи "келажак материаллари" номенклатурасини ишлаб чиқиш учун ишчи гуруҳни шакллантириш.

2022 йил

1 июль

-

"Ўзсаноатқурилиш-материаллари" уюшмаси

2. Хорижий тажрибани чуқур ўрганган ҳолда сейсмик мустаҳкамликни оширувчи "келажак материаллари" номенклатурасини ишлаб чиқиш ва Кенгашга тасдиқлаш учун киритиш.


2023 йил 1 март

36.

Сейсмик мустаҳкамликни оширувчи қурилиш материалларини яратишга қаратилган аниқ йўналишларни белгилаш.

1. Сейсмик мустаҳкамликни оширувчи қурилиш материалларини яратишга қаратилган аниқ йўналишлар доирасида инновацион ва илмий-амалий тадқиқотлар танловини эълон қилиш.

2022 йил

1 июль

Инновацион ривожланиш вазирлигининг танловлари натижалари бўйича ажратиладиган грантлар

Инновацион ривожланиш вазирлиги, "Ўзсаноатқурилиш-материаллари" уюшмаси,

Фанлар академияси

2. Илмий-амалий тадқиқот лойиҳасини танловга тақдим этиш.

2022 йил

1 август

3. Танловда ғолиб деб топилган лойиҳаларни молиялаштириш чораларини кўриш.

2022 йил

1 декабрь

XII. СЕЙСМИК ХАВФСИЗЛИК СОҲАСИНИ РАҚАМЛАШТИРИШ ВА

АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ

КЕНГ ЖОРИЙ ЭТИШ

37.

Аҳолининг барча қатламини зилзиладан олдин, зилзила вақтида ва зилзиладан сўнг тўғри ҳаракат қилишга мустақил ўргатиш учун мўлжалланган мобил иловани яратиш.

1. Аҳолининг барча қатламини зилзиладан олдин, зилзила вақтида ва зилзиладан сўнг тўғри ҳаракат қилишга мустақил ўргатиш учун мўлжалланган мобил иловани яратиш учун техник топшириқни ишлаб чиқиш.

2022 йил

1 июнь


Инновацион ривожланиш вазирлигининг танловлари натижалари бўйича ажратиладиган грантлар

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

2. Ишлаб чиқилган мобил иловани жамоатчиликка етказиш чораларини кўриш.

2022 йил

1 август

38.

Республика ҳудудидаги сейсмик майдонлар информатив характеристикалари асосида сейсмик жараёнларни кузатиш ва прогнозлаш ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

1. Сейсмик жараёнларни кузатиш ва прогнозлаш ахборот тизим ишлаб чиқиш учун илғор хорижий тажрибани ўрганиш.

2022 йил 15 июль


Жамғарма маблағлари

Фанлар академияси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

2. Техник топшириқлар, лойиҳа-смета ҳужжатлари ва иш режасини ишлаб чиқиш.

2022 йил 15 декабрь

3. Республика ҳудудидаги сейсмик майдонлар информатив характеристикалари асосида сейсмик жараёнларни кузатиш ва прогнозлаш ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

2023 йил 1 декабрь

39.

Ўзбекистон Республикаси вилоят шаҳарлари марказларининг рақамлаштирилган сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарини ишлаб чиқиш.

1. Андижон, Наманган, Фарғона шаҳарларининг рақамлаштирилган сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарини ишлаб чиқиш.

2. Тошкент, Гулистон, Нурафшон, Жиззах шаҳарларининг рақамлаштирилган сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарини ишлаб чиқиш.


3. Самарқанд, Қарши, Термиз, Бухоро шаҳарларининг рақамлаштирилган сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарини ишлаб чиқиш.


4. Навоий, Нукус, Урганч шаҳарларининг рақамлаштирилган сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарини ишлаб чиқиш.

Режа-графикка мувофиқ

Жамғарма маблағлари

Фанлар академияси,

Сейсмология институти

40.

Бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уйларнинг зилзилабардошлиги бўйича электрон техник паспортларини шакллантириб, бино ва иншоотлар электрон техник паспортларининг ягона интеграциялашган платформасига киритиш.

1. Вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан ўзларига қарашли бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспортини визуал текширув асосида тўлиқ шакллантириш.


2022 йил 25 июль


-

Вазирликлар ва идоралар,

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар

2. Бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уйларнинг зилзилабардошлик бўйича электрон техник паспортларини ягона интеграциялашган платформага киритиш.

2023 йил 1 март

XIII. СЕЙСМИК ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ СОҲАСИГА КОСМИК

ТАДҚИҚОТЛАРНИ КЕНГ ЖОРИЙ ЭТИШ

41.

Ўзбекистон Республикасидаги сейсмик жараёнларни (фаол, ўрта фаол ва тинч ҳудудлар) ҳамда майдонларни ўзида мужассамлаштирган интерактив онлайн харита ишлаб чиқиш.

1. Республикадаги энг сейсмик фаол, ўрта фаол ва тинч ҳудудларни аниқлаш.

2022 йил

25 июль

Жамғарма маблағлари

Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги,

Фанлар академияси,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

2. Техник топшириқлар, лойиҳа-смета ҳужжатлари ва иш режасини ишлаб чиқиш.

2022 йил

1 август

3. Республикадаги энг сейсмик фаол, ўрта фаол ва тинч ҳудудлар ҳамда майдонларни ўзида мужассамлаштирган интерактив онлайн харитани ишлаб чиқиш.

2022 йил

1 декабрга қадар

42.

Сейсмик фаол зоналардаги бино ва иншоотлар жойлашган майдонларнинг зилзилалар оқибатида деформацияси, силжиши, чўкиши каби омилларни кўрсатиб берувчи радиолокацион космик мониторинг тизимини ишлаб чиқиш.

1. Ижодий жамоани тузиш. Таҳлилий материалларни ўрганиш.

2022 йил

1 июль


Жамғарма маблағлари

Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги,

Фанлар академияси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Техник топшириқлар, лойиҳа-смета ҳужжатлари ва иш режасини ишлаб чиқиш.

2022 йил

25 июль

3. Сейсмик фаол зоналарда жойлашган бино ва иншоотлар майдонининг зилзилалар оқибатида деформацияси, силжиши, чўкиши каби омилларни кўрсатиб берувчи радиолокацион космик мониторинг тизимини жорий этиш.

2023 йил

1 август

43.

Сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий космик мониторинг қилиш тизимини жорий этиш.

1. Ижодий жамоани тузиш. Таҳлилий материалларни ўрганиш.

2023 йил

15 январь

Жамғарма маблағлари

Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси

2. Техник топшириқлар, лойиҳа-смета ҳужжатлари ва иш режасини ишлаб чиқиш.

2023 йил

1 февраль

3. Сув омборлари тўғонларининг сейсмик мустаҳкамлиги даражасини доимий космик мониторинг қилиш тизимини жорий этиш.

2023 йил

1 май

44.

Сув босиши мумкин бўлган ҳудудларнинг визуал 3D моделларини ишлаб чиқиш амалиётини йўлга қўйиш.

Зилзила натижасида тўғон ўпирилиши оқибатида сув босиши мумкин бўлган ҳудудларнинг визуал 3D моделларини ишлаб чиқиш ва доимий равишда уларнинг мониторингини амалга ошириш.

2023 йил

1 апрелдан бошлаб

Жамғарма маблағлари

Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси

45.

Зилзила натижасида тўғон ўпирилиши оқибатида қутқарув ишларини ташкиллаштиришда тегишли вазирлик ва идораларни зарур космик суратлар ҳамда ишлов берилган маълумотлар билан таъминлаш тизимини ишлаб чиқиш.

1. Ижодий жамоани тузиш. Объект бўйича фонд материалларини ўрганиш.


2. Техник топшириқлар, лойиҳа-смета ҳужжатлари ва иш режасини ишлаб чиқиш.


3. Вазирлик ва идораларни зарур космик суратлар ҳамда ишлов берилган маълумотлар билан таъминлаш тизимини яратиш.

2023 йил

1 апрелга қадар

Жамғарма маблағлари

Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси

XIV. СЕЙСМОЛОГИЯ, БИНО ВА ИНШООТЛАРНИНГ СЕЙСМИК МУСТАҲКАМЛИГИ

ҲАМДА СЕЙСМИК ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ СОҲАСИДА ЗАМОНАВИЙ ЎҚУВ

АДАБИЁТЛАРИ ТАЙЁРЛАШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

46.

Актив сейсмик ҳимоя қурилмаларини қўллаш ва ясаш бўйича қисқа ўқув курсларини ташкил этиш ҳамда актив сейсмик ҳимоя қурилмаларини қўллаш ва лойиҳалаш бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқиш.

1. Актив сейсмик ҳимоя қурилмаларни қўллаш ва ясаш бўйича чет эл мутахассисларини жалб қилган ҳолда қисқа ўқув курсларини ташкил этиш.

2022 йил

20 сентябрь


Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Фанлар академияси,

Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти,

Қурилиш вазирлиги

2. Соҳадаги етук мутахассис ва олимларни кенг жалб қилган ҳолда ишчи гуруҳни шакллантириш.

2022 йил

20 ноябрь

3. Услубий қўлланмани ишлаб чиқиш ва қўллаш учун Қурилиш вазирлигига топшириш.

2023 йил

20 август

47.

Сейсмик фаол ҳудудларда қуриладиган кўп қаватли биноларни ҳисоблаш бўйича тавсиянома ишлаб чиқиш.

Илмий асосланган амалий тавсияномаларни ишлаб чиқиш, муҳокама қилиш ва уларни Қурилиш вазирлигининг Илмий техник кенгашига топшириш.

2023 йил

15 март

Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Фанлар академияси,

Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти,

Қурилиш вазирлиги

48.

Замонавий илм-фан ютуқларини инобатга олган ҳолда "Муҳандислик сейсмология асослари", "Умумий сейсмология" ва "Инструментал сейсмология" фанларидан ўзбек ва рус тилларида дарсликлар чоп этиш.

1. Хорижий илғор тажрибани ўрганиш.

2022 йил 1 июль

Сейсмология институтининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Фанлар академияси,

Сейсмология институти,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

2. Замонавий илм-фан ютуқларини инобатга олган ҳолда "Муҳандислик сейсмология асослари", "Умумий сейсмология" ва "Инструментал сейсмология" фанларидан ўзбек ва рус тилларида дарсликларни тайёрлаш.

2022 йил 20 июль

3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан гувоҳнома олиш ва дарсликларни чоп этиш.

2022 йил 1 декабрь

49.

Замонавий асбоб-ускуналар ёрдамида бино ва иншоотлардаги мавжуд яширин шикастланишлар ва ёриқларни бузмасдан туриб аниқлаш усулларини ишлаб чиқиш.

1. Соҳа олимлари ва мутахассисларини жалб қилган ҳолда ишчи гуруҳини шакллантириш.

2022 йил

1 август

Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Фанлар академияси,

Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти

2. Хорижий тажрибани ўрганган ҳолда бино ва иншоотлардаги мавжуд яширин шикастланишларни бузмасдан туриб аниқлаш усулларини ишлаб чиқиш ҳамда ушбу усуллар асосида услубий қўлланма чоп этиш.

2023 йил

1 декабрь

50.

"Бино ва иншоотлар зилзилабардошлиги" ҳамда "Грунтлар механикаси замин ва пойдеворлар" фанларидан замонавий дарслик чоп этиш.

1. Хорижий илғор тажрибани ўрганиш.

2022 йил

1 ноябрь

Тошкент архитектура қурилиш институтининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Қурилиш вазирлиги, Тошкент архитектура қурилиш институти,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

2. "Бино ва иншоотлар зилзилабардошлиги" ҳамда "Грунтлар механикаси замин ва пойдеворлар" фанларидан замонавий дарсликларни тайёрлаш.

2023 йил

15 апрель

3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан гувоҳнома олиш ва дарсликларни чоп этиш.

2023 йил

1 июнь

51.

"Бино ва иншоотларда актив сейсмик ҳимоя воситаларини қўллаш" бўйича замонавий ўқув қўлланма чоп этиш.

1. Хорижий илғор тажрибани ўрганиш.

2022 йил

15 июнь

Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Наманган муҳандислик-қурилиш институти

2. "Бино ва иншоотларда актив сейсмик ҳимоя воситаларини қўллаш" бўйича замонавий ўқув қўлланмани тайёрлаш ва чоп этиш.

2023 йил

1 апрель

52.

"Гидротехника иншоотларининг сейсмик мустаҳкамлиги" фанидан замонавий дарслик чоп этиш.

1. Хорижий илғор тажрибани ўрганиш.

2022 йил 1 июль

"Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" миллий тадқиқот университетининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

"Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" миллий тадқиқот университети

2. "Гидротехника иншоотларининг сейсмик мустаҳкамлиги" фанидан замонавий дарсликни тайёрлаш.

2022 йил 1 сентябрь

3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан гувоҳнома олиш ва дарсликни чоп этиш.

2023 йил

1 май

53.

"Кўприклар, тоннеллар ва йўлўтказгичларнинг зилзилабардошлиги" фанидан ўзбек ва рус тилларида дарслик чоп этиш.

1. Хорижий тажрибани ўрганиш.

2022 йил

15 август

Тошкент давлат транспорт университетининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Транспорт вазирлиги,

Тошкент давлат транспорт университети

2. "Кўприклар, тоннеллар ва йўлўтказгичларнинг зилзилабардошлиги" фанидан ўзбек ва рус тилларида дарсликларни тайёрлаш.

2023 йил

15 февраль

3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан гувоҳнома олиш ва дарсликларни чоп этиш.

2023 йил

15 май

54.

Республикамиз ва хорижда қўлланилаётган сейсмик мустаҳкамликни оширувчи янги қурилиш материалларининг хусусиятларини тўлиқ очиб берувчи замонавий ўқув услубий қўлланма чоп этиш.

1. Хорижий илғор тажрибани ўрганиш.

2022 йил

1 июль

Тошкент архитектура қурилиш институтининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

"Ўзсаноатқурилиш-материаллари" уюшмаси,

Тошкент архитектура қурилиш институти

2. Сейсмик мустаҳкамликни оширувчи янги қурилиш материалларининг хусусиятларини тўлиқ очиб берувчи ўқув қўлланмани тайёрлаш ва чоп этиш.

2023 йил

1 май

55.

"Cейсмология муаммолари" ҳамда "Механика муаммолари" Ўзбекистон журналларининг самарадорлигини ошириш.

1. Таҳририят кенгашини хорижий олимлар билан тўлдирган ҳолда қайта кўриб чиқиш.

2022 йил 15 июль


Сейсмология, Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтларининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Фанлар академияси,

Сейсмология институти,

Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти

2. Журнал низоми ва мақолаларга қўйиладиган талабларни жаҳон андозалари даражасида ишлаб чиқиш.

2022 йил 15 август


3. "Cейсмология муаммолари" ҳамда "Механика муаммолари" Ўзбекистон журналларининг алоҳида веб-сайтини яратиш ва доимий фаолиятини ташкил этиш.

2022 йил 15 декабрь

4. "Cейсмология муаммолари" ҳамда "Механика муаммолари" Ўзбекистон журналларини халқаро умум эътироф этилган журналлар базасига киритиш.

доимий

XV. СЕЙСМОЛОГИЯ, БИНО ВА ИНШООТЛАРНИНГ СЕЙСМИК МУСТАҲКАМЛИГИ

ҲАМДА СЕЙСМИК ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ СОҲАСИДАГИ КАДРЛАРНИНГ

ХОРИЖДА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ВА ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ

56.

Аҳолини зилзиладан ҳимоя қилиш ва уларни ҳаракат қилишга ўргатиш, шунингдек, сейсмопрогностик мониторинг соҳасидаги илғор тажрибани ўрганиш мақсадида хорижий стажировкалар ташкил этиш.

1. Хорижий илғор тажрибани ўрганишга юбориш учун соҳа ходимлари ва Кенгаш аъзоларидан иборат делегацияни шакллантириш ва Жамғарма кенгашига тақдим этиш.

2022 йил 1 август


Жамғарма маблағлари

Фавқулодда вазиятлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ходимларни ушбу соҳа ривожланган давлатларга стажировка ўташ учун юбориш ва уларнинг малакасини ошириш.

2022-2023 йиллар

57.

Сейсмология, бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги соҳасидаги илғор тажрибани ўрганиш мақсадида хорижий стажировкалар ташкил этиш.

1. Хорижий илғор тажрибани ўрганишга юбориш учун соҳа ходимлари ва Кенгаш аъзоларидан иборат делегацияни шакллантириш ва Жамғарма кенгашига тақдим этиш.

2022 йил 1 август


Жамғарма маблағлари

Фанлар академияси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ходимларни ушбу соҳа ривожланган давлатларга стажировка ўташ учун юбориш ва уларнинг малакасини ошириш.

2022-2023 йиллар

58.

Зилзилабардош қурилиш соҳасида лойиҳалаш, қуриш ва қурилиш сифатини назорат қилиш усулларини ўрганиш мақсадида хорижий стажировкалар ташкил этиш.

Хорижий илғор тажрибани ўрганишга юбориш учун соҳа ходимлари ва Кенгаш аъзоларидан иборат делегацияни шакллантириш ва Жамғарма кенгашига тақдим этиш.

2022 йил 1 август


Жамғарма маблағлари

Қурилиш вазирлиги,

Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ходимларни ушбу соҳа ривожланган давлатларга стажировка ўташ учун юбориш ва уларнинг малакасини ошириш.

2022-2023 йиллар

59.

Сейсмик хавфсизлик соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш соҳасидаги илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида стажировкалар ташкил этиш.

Хорижий илғор тажрибани ўрганишга юбориш учун соҳа ходимлари ва Кенгаш аъзоларидан иборат делегацияни шакллантириш ва Жамғарма кенгашига тақдим этиш.

2022 йил 1 июль


Жамғарма маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Тошкент давлат техника университети,

Тошкент давлат транспорт университети,

Тошкент архитектура қурилиш институти,

"Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" миллий тадқиқот университети,

Наманган муҳандислик-қурилиш институти,

Фарғона политехника институти

2. Ходимларни ушбу соҳа ривожланган давлатларга стажировка ўташ учун юбориш ва уларнинг малакасини ошириш.

2022-2023 йиллар

60.

Юксак илмий натижаларга эришган, шунингдек, фан ривожига муносиб ҳисса қўшган олимларни, шу жумладан ёш илмий ходимларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни моддий рағбатлантириш.

1. Сейсмология, бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ҳамда сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасида фаолият олиб бораётган ҳамда юксак натижаларга этишган ходимлар рўйхатини шакллантириш.

Ҳар йили 1 августга қадар


Жамғарма маблағлари

Вазирлар Маҳкамаси,

Фанлар академияси, Қурилиш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Жамғарма кенгаши томонидан муносиб деб топилган ходимларни моддий рағбатлантириш.

доимий

61.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази ходимларининг ойлик иш ҳақларини ошириш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш.

1. Соҳа ходимларининг иш ҳақлари тўғрисида таҳлилий маълумотлар тайёрлаш.

2022 йил

15 июль


-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Молия вазирлиги

2. Тайёрланган таҳлилий маълумотлар асосида Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази ходимларининг ойлик иш ҳақларини ошириш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2022 йил

охирига қадар




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 30 майдаги

ПФ-144-сон Фармонига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

қўшимча ва ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 апрелдаги "Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5392-сон Фармонининг 4-банди қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қурилаётган бинолар ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўриш, сейсмик хавфсизликнинг таъминланишини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш ҳамда назорат қилиш".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги "Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2789-сон қарорининг 1-банди қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини ривожлантириш".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 августдаги "Сейсмология, сейсмик чидамли қурилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлиги соҳасида илмий тадқиқотлар олиб боришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3190-сон қарорига 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Сейсмология, сейсмик чидамли қурилиш ҳамда

Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг

сейсмик хавфсизлиги бўйича идоралараро

илмий-техник кенгаш

ТАРКИБИ

1. А.Н. Арипов

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Кенгаш раиси

2. А.Х. Қўлдошев

-

фавқулодда вазиятлар вазири, Кенгаш раисининг ўринбосари

3. Б.Ф. Исламов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси

4. Б.И. Зокиров

-

қурилиш вазири

5. Ш.С. Ҳидоятов

-

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири

6. Ш.Р. Хамраев

-

сув хўжалиги вазири

7. И.Р. Махкамов

-

транспорт вазири

8. А.Х. Тошкулов

-

олий ва ўрта махсус таълим вазири

9. И.Ю. Абдураҳмонов

-

инновацион ривожланиш вазири

12. Т.Х. Аббосхонов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими

10. С.З. Мирзаев

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти

11. Ф.Ж. Пулатов

-

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори

13. Ш.М. Кадиров

-

Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлигининг бош директори в.б.

14. К.Н. Туляганов

-

Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи

15. Ж.Ш. Иноятходжаев

-

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ректори

16. Қ.И. Қўчқоров

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази директори

17. К.С. Султанов

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти директори

18. В.А. Рафиков

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Г.О. Мавлонов номидаги Сейсмология институти директори

19. О.Т. Исмаилов

-

Автомобиль йўллари илмий-тадқиқот институти директори

20. Б. Қурбонов

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фуқаро муҳофазаси институти бошлиғининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари

21. Д.А. Бекмирзаев

-

Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасининг Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини мувофиқлаштириш шўъбаси мудири, Кенгаш котиби

                

Изоҳ. Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4794-сон қарорининг 5-бандида:


а) қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасида илмий тадқиқотларни ва кузатувларни олиб бораётган ташкилот ходимларини моддий рағбатлантириш";


б) ўн бешинчи хатбоши тегишлича ўн олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 30 май