ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Тиббиёт муассасалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.06.2022 й. 289-сон "Наманган вилоятида 2-вилоят фтизиатрия шифохонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.06.2022 й.

N 289




НАМАНГАН ВИЛОЯТИДА 2-ВИЛОЯТ

ФТИЗИАТРИЯ ШИФОХОНАСИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, сил касаллигига чалинган беморларга ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, фтизиатрия ёрдамини янада яхшилаш ҳамда фтизиатрия муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика ҳудудларида коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 20 майдаги 306-сон қарорига мувофиқ Наманган вилоятининг Поп туманида махсус шифохона ва вақтинчалик карантинда сақлаш мажмуаси ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Наманган вилояти ҳокимлигининг:

Чуст тумани силга қарши кураш диспансери (80 ўринли), Мингбулоқ тумани 2-вилоят сил касалликлари шифохонаси (120 ўринли), вилоят фтизиатрия ва пульмонология марказининг болалар бўлимини (70 ўринли) Поп туманида жойлашган махсус шифохонага кўчириш;

Наманган вилоятининг, Поп туманида 2-вилоят фтизиатрия шифохонасини (кейинги ўринларда - 2-вилоят фтизиатрия шифохонаси) ташкил этиш;

Поп туманининг, Ғурумсарой қишлоғидаги, "Миришкор" маҳалласида жойлашган махсус шифохонанинг бино ва иншоотларини 2-вилоят фтизиатрия шифохонасига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


3. Наманган вилояти ҳокимлиги ўн кун муддатда Поп туманининг Ғурумсарой қишлоғидаги "Миришкор" маҳалласида жойлашган махсус шифохонанинг бино ва иншоотларини 2-вилоят фтизиатрия шифохонасига белгиланган тартибда ўтказсин.


4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

бир ой муддатда 2-вилоят фтизиатрия шифохонаси тузилмасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

2-вилоят фтизиатрия шифохонасини келгусида замонавий тиббий жиҳозлар ва малакали кадрлар билан таъминлаш чораларини кўрсин;

Молия вазирлиги билан биргаликда 2-вилоят фтизиатрия шифохонасини сақлаш харажатларининг сметаси ва штатлар жадвалини белгиланган тартибда кўриб чиқиб, рўйхатдан ўтказилишини таъминласин, келгуси йилдан бошлаб ушбу шифохонани сақлаш ва жиҳозлаш билан боғлиқ харажатларни республика бюджети параметрларини тасдиқлашда назарда тутсин;

Наманган вилояти ҳокимлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда махсус шифохонанинг бино ва иншоотлари 2-вилоят фтизиатрия шифохонасига белгиланган тартибда берилгандан сўнг кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилишини таъминласин;

Давлат активларини бошқариш агентлиги, Наманган вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Чуст тумани силга қарши кураш диспансери (80 ўринли), Мингбулоқ тумани 2-вилоят сил касалликлари шифохонаси (120 ўринли) ҳамда вилоят фтизиатрия ва пульмонология марказининг болалар бўлими (70 ўринли) кўчирилиши муносабати билан бўшайдиган бино ва иншоотлардан келгусида мақсадли фойдаланиш чораларини кўрсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Б.А. Мусаев ва Наманган вилояти ҳокими Ш.Ш. Абдуразаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                           А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 1 июнь



































Время: 0.0063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск