ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Саноат /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.05.2022 й. ПҚ-266-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 майдаги "Машинасозлик ва электротехника махсус саноат хаби" махсус саноат зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5128-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
31.05.2022 й.
N ПҚ-266
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2021 ЙИЛ 27 МАЙДАГИ
"МАШИНАСОЗЛИК ВА ЭЛЕКТРОТЕХНИКА МАХСУС
САНОАТ ХАБИ" МАХСУС САНОАТ ЗОНАСИНИ
ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ГИ
ПҚ-5128-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР
КИРИТИШ ҲАҚИДА
Машинасозлик ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳаллий хомашё ресурсларини қайта ишлаш, импорт ўрнини босувчи, экспорт бозорларида рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, қулай инвестиция муҳитини яратиш ҳамда юқори технологияли ва замонавий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, янги иш ўринлари яратиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 майдаги "Машинасозлик ва электротехника махсус саноат хаби" махсус саноат зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5128-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2022 йил 31 майдаги
ПҚ-266-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2021 йил 27 майдаги "Машинасозлик ва электротехника
махсус саноат хаби" махсус саноат зонасини ташкил
этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5128-сон
қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 3-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Саноат хаби ҳудудида машинасозлик ва электротехника соҳаларидаги лойиҳалар, шунингдек, бошқа соҳалардаги юқори қўшилган қийматли лойиҳалар жойлаштирилади ва уларнинг ташаббускорларига қурилган бино ва иншоотлар ижара шаклида ажратиб берилади".
2. 8-банддаги "беш йилгача бўлган даврда бўлиб-бўлиб тўланиши мумкин" сўзлари ", истисно тариқасида, ундирилмайди" сўзлари билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 1 июнь