ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикасининг 01.06.2022 й. ЎРҚ-774-сон "Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасига қўшимча ва ўзгартиш киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 11.05.2022 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 28.05.2022 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

01.06.2022 й.

N ЎРҚ-774



"ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ

ВА ПСИХОТРОП МОДДАЛАР ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИНГ

19-МОДДАСИГА ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИШ

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 11 майда қабул қилинган

Сенат томонидан 2022 йил 28 майда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган "Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида"ги 813-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 9, 210-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 10, 536-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда; 2017 йил, N 4, 138-модда, N 6, 300-модда; 2018 йил, N 10, 679-модда; 2019 йил, N 2, 47-модда, N 5, 267-модда, N 9, 592-модда; 2020 йил, N 3, 203-модда, N 7, 449-модда, N 10, 597-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 19-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Бирламчи маҳсулотни ишлаб чиқаришдан (қайта ишлашдан) қўшимча маҳсулот сифатида олинадиган, IV рўйхат доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган айрим прекурсорларни ушбу Қонунда назарда тутилган мақсадларда ишлаб чиқариш ва тайёрлаш юридик шахслар томонидан уларда муайян прекурсорларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш учун лицензиялар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади";

тўртинчи қисм бешинчи қисм деб ҳисоблансин.


2-модда. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

муомалада бўлиши чекланган прекурсорларни сотиб олувчиларнинг ва улардан якуний фойдаланувчиларнинг реестрини юритиш тизими жорий этилишини таъминласин;

прекурсорларнинг ишлаб чиқарилиши, тайёрланиши ва реализация қилиниши устидан назорат механизмларини кучайтириш чораларини кўрсин;

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 2 июнь


"Халқ сўзи", 2022 йил 2 июнь

















































Время: 0.2200
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск