ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси халқаро битимларини тузиш ва ижро этишнинг қонуний асослари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.06.2022 й. 298-сон "Ўзбекистон Республикасининг Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) олдидаги аъзолик бадалидан қарздорлигини қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.06.2022 й.

N 298




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ХАЛҚАРО

МЕҲНАТ ТАШКИЛОТИ (ХМТ) ОЛДИДАГИ

АЪЗОЛИК БАДАЛИДАН ҚАРЗДОРЛИГИНИ

ҚОПЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Халқаро меҳнат ташкилоти билан яқин ҳамкорликни мустаҳкамлаш, халқаро ташкилотда Ўзбекистон Республикасининг овоз бериш ҳуқуқини сақлаб қолиш, шунингдек, мамлакатнинг сиёсий имижини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан ва халқаро ташкилотларга аъзоликдан келиб чиқадиган мажбуриятларини бажариш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 22 июндаги ПҚ-4756-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятларидан келиб чиқадиган бадалларни тўлаш бўйича қарздорлиги бюджет маблағлари ҳисобидан Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарори асосида сўндирилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг Халқаро меҳнат ташкилоти олдида Ўзбекистон Республикасининг аъзолик бадали тўловлари бўйича аввалги йилларда юзага келган 747 минг 400 Швейцария франки миқдоридаги қарздорликни (кейинги ўринларда - қарздорлик) 2024 йилга қадар босқичма-босқич қоплаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қарздорликни иловадаги жадвал асосида қоплаш масаласининг Халқаро меҳнат ташкилоти билан белгиланган тартибда келишилишини ҳамда келишилган жадвал асосида қарздорликнинг 2022-2024 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан босқичма-босқич қопланишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

иловадаги жадвалга асосан 2022 йилда Халқаро меҳнат ташкилотига тўлаб берилиши зарур бўлган маблағларни 2022 йилги Давлат бюджети параметрларида халқаро ташкилотларга аъзолик бадали тўловлари учун назарда тутилган маблағлар доирасида молиялаштирсин;

2023 йилдан бошлаб Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг сўровига асосан Давлат бюджети параметрларида иловадаги жадвал асосида Ўзбекистон Республикасининг Халқаро меҳнат ташкилоти олдидаги аъзолик бадалидан қарздорлигини сўндириш учун зарур маблағлар назарда тутиб борилишини таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Б. Хусанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 2 июндаги

298-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг Халқаро меҳнат

ташкилоти бюджетига аъзолик бадаллари учун

вужудга келган қарздорликни қоплаш

ЖАДВАЛИ

Т/р

Йиллар


Валюта


Тўлов миқдори


1.

2022 йил


Шв. франки (СНҒ)

298 000

2.

2023 йил


Шв. франки (СНҒ)

224 700

3.

2024 йил


Шв. франки (СНҒ)

224 700


Жами


747 400

         


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 2 июнь









































Время: 0.0133
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск