ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Маҳаллий давлат ҳокимият органлари / Умумий қоидалар /

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 01.06.2022 й. 290-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 1 июндаги

290-сон қарорига

ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг

тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш

жамғармалари маблағларини шакллантириш

ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари (кейинги ўринларда - жамғармалар) маблағларини шакллантиришва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Жамғармалар юридик шахс ҳисобланмайди ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида (кейинги ўринларда - маҳаллий ҳокимликлар) ташкил этилади.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


инфратузилма лойиҳалари - "Янги Ўзбекистон" массивлари ва давлат уй-жой дастурларида назарда тутилган бошқа массивлар, махсус иқтисодий зоналар, кичик саноат зоналари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари, йирик инвестиция лойиҳалари, йўл бўйи инфратузилма объектларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш (қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш) ишлари, шунингдек, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш тадбирлари;


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари - Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармалари;


йўл бўйи инфратузилма объектлари - халқаро ва республика аҳамиятидаги автомобиль йўллари бўйидаги 5 гектардан кам бўлмаган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган яхлит ер майдонларида ташкил этиладиган комплекс хизмат кўрсатиш объектлари;


йирик инвестиция лойиҳалари - қиймати 200 млрд сўмдан ошадиган, инвесторнинг ўз маблағлари улуши 25 фоиздан кам бўлмаган, инвестиция дастурларига киритилган лойиҳалар;


Молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари - Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари;


талабгорлар - қиймати 200 млрд сўмдан ошадиган, ўз маблағлари улуши 25 фоиздан кам бўлмаган, инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларни амалга оширувчи хорижий ва маҳаллий инвесторлар;


ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари - инфратузилма лойиҳасини амалга ошириш доирасида энг яқин марказлаштирилган тармоқлардан ишлаб чиқариш майдонларининг чегарасигача ичимлик ва оқова сув, электр энергияси, табиий газ тармоқларини тортиш ҳамда автомобиль йўлларини қуриш-таъмирлаш ишлари;


таъминотчи ташкилотлар - "Ўзсувтаъминот" АЖ, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ва уларнинг ҳудудий ташкилотлари;


шаҳарсозлик ҳужжатлари - аҳоли пунктлари бош режалари, ҳудудларнинг маъмурий-режалаштирув топшириқлари ва батафсил режалаштириш лойиҳалари.


4. Жамғармалар маблағлари Молия вазирлигининг ахборот тизимида белгиланган тартибда маҳаллий даражада очилган шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланади ҳамда ушбу Низомда белгиланган мақсадларга сарфланади.


5. Инфратузилма лойиҳаларини жамғармалар маблағлари ҳисобидан молиялаштириш мазкур Низомга иловада келтирилган схема асосида амалга оширилади.



2-БОБ. ЖАМҒАРМАЛАР МАБЛАҒЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ


6. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштиришдан ҳамда ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион орқали сотишдан тушадиган маблағларнинг Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган харажатлар чегириб қолинганидан сўнг қолган қисмининг 70 фоизи, бундан махсус иқтисодий зоналар, кичик саноат зоналари ва "Business city" марказлари ҳудудларидаги ер участкалари мустасно;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


7. Жамғарма маблағлари "Янги Ўзбекистон" массивлари, давлат уй-жой дастурларида назарда тутилган массивлар, махсус иқтисодий зоналар, кичик саноат зоналари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари, йирик инвестиция лойиҳалари ҳамда йўл бўйи инфратузилма объектларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш (қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш) ишлари, шунингдек, тегишли ҳудуддаги шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатларга йўналтирилади.

Бунда ижтимоий соҳа объектлари, жумладан, мактабгача таълим ташкилотлари, умумий ўрта таълим мактаблари, соғлиқни сақлаш муассасалари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда бошқа маъмурий биноларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари жамғармалар маблағлари ҳисобидан амалга оширилмайди.



3-БОБ. ЖАМҒАРМАЛАР МАБЛАҒЛАРИНИ БОШҚАРИШ


8. Жамғармалар маблағларини бошқариш Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.


9. Жамғармалар маблағларини бошқаришда Молия вазирлигининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

жамғармалар даромадлари ва харажатлари прогнозини ҳамда уларнинг бажарилиши тўғрисида чораклик ва йиллик ҳисоботни тайёрлаш;

жамғармалар маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастурлари лойиҳасини кўриб чиқиш ва белгиланган тартибда келишилишини таъминлаш;

маҳаллий ҳокимликлар таклифлари асосида жамғармалар даромадлари ва харажатларининг йиғма прогноз параметрларини тайёрлаб, белгиланган тартибда Давлат бюджети параметрларида акс эттириш;

жамғармалар даромадлари ва харажатларини йил (чорак, ой) бўйича кўриб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминлаш;

жамғармалар фаолияти юзасидан ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб бориш;

зарурат бўлганда жойларга чиққан ҳолда инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастурларини шакллантиришда иштирок этиш.


10. Жамғармалар маблағларини бошқаришда Молия вазирлигининг ҳудудий бошқармаларининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

жамғармалар даромадлари ва харажатлари прогнозини ҳамда уларнинг бажарилиши тўғрисидаги чораклик ва йиллик ҳисоботни тайёрлаш ва Молия вазирлигига белгиланган муддатларда тақдим этиш;

жамғармалар ҳисобидан молиялаштириладиган инфратузилма лойиҳалари бўйича ушбу Низомда кўрсатилган буюртмачилар томонидан киритилган манзилли рўйхатларни кўриб чиқиш ва белгиланган тартибда келишилишини таъминлаш;

жамғармалар даромадлари ва харажатларини йил (чорак, ойлар) бўйича тайёрлаш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Молия вазирлигига тақдим этиш;

жойларга чиққан ҳолда инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастурларини шакллантиришда иштирок этиш;

буюртмачилар томонидан бажарилган ишлар тўғрисида тақдим этиладиган ҳисоботларга кўра инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш ишларининг мониторингини олиб бориш.

Бунда буюртмачилар томонидан жамғармалар маблағларининг сарфи бўйича тегишли ҳисоботлар тақдим этилмаган тақдирда, буюртмачи раҳбариятини ёзма хабардор қилган ҳолда Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари жамғармалардан харажатларни молиялаштиришни (тўлашни) ушбу ҳисоботлар талаб даражасида тақдим этилгунга қадар вақтинчалик чеклаб қўйишга ҳақли.



4-БОБ. ЖАМҒАРМАЛАР ДАРОМАДЛАРИ

ВА ХАРАЖАТЛАРИ ПРОГНОЗИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ


11. Жамғармалар даромадлари ва харажатлари прогнозини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ва Давлат бюджети параметрлари лойиҳасини тайёрлаш билан боғлиқ ҳолда амалга оширилади.


12. Маҳаллий ҳокимликлар ҳар йили 1 июлга қадар келгуси йил учун жамғармалар даромадлари прогнозини ва жамғармалар харажатлари бўйича бюджет сўровини Молия вазирлигига тақдим этади.


13. Молия вазирлиги томонидан ҳар йили 1 декабрга қадар Давлат бюджети параметрлари лойиҳасини шакллантиришда жамғармаларнинг даромадлари ва харажатларининг келгуси йил учун прогноз кўрсаткичлари инобатга олинади.



5-БОБ. ЖАМҒАРМАЛАР МАБЛАҒЛАРИ

ҲИСОБИДАН МОЛИЯЛАШТИРИЛАДИГАН

ИНФРАТУЗИЛМА ЛОЙИҲАЛАРИНИНГ МАНЗИЛЛИ

ДАСТУРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ТАСДИҚЛАШ


14. Жамғармалар маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастурини шакллантириш Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари томонидан мазкур Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.


15. Инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастурини шакллантиришда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

маҳаллий ҳокимликлар томонидан киритилган жамғармалар маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастурлари лойиҳасини белгиланган тартибда кўриб чиқиш;

манзилли дастурлар лойиҳасини Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

зарурат бўлганда жойларга чиққан ҳолда инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастурларини шакллантиришда иштирок этиш ҳамда қурилиш-монтаж ишлари бўйича ўрганишлар ўтказиш.


16. Инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастурини шакллантиришда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ҳудудий бошқармаларининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

жамғармалар маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастурлари лойиҳасини шакллантириш;

инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастурлари лойиҳасини тегишли ҳудудий ташкилотлар ва таъминотчи ташкилотлар билан келишиш;

жамғармалар ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар бўйича ушбу Низомда кўрсатилган буюртмачилар томонидан киритилган манзилли рўйхатларни кўриб чиқиш ва белгиланган тартибда келишиш;

тасдиқланган манзилли дастурларда назарда тутилган объектлар бўйича буюртмачи ташкилотлар томонидан киритилган маълумотларга асосан инфратузилма лойиҳаларининг амалга оширилиши бўйича тизимли мониторинг юритиш;

амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар ойда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига ахборот киритиб бориш.


17. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг "Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги Қонуни тасдиқлангандан сўнг ҳисобот йилининг 20 январига қадар жамғарма даромадлари прогнози доирасида инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастури лойиҳасини тайёрлайди ҳамда уни ҳисобот йилининг 1 февралига қадар Молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ва тегишли таъминотчи ташкилотлар билан келишган ҳолда маҳаллий ҳокимликларга киритади.


18. Маҳаллий ҳокимликлар ҳисобот йилининг 15 февралига қадар жамғармалар маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган инфратузилма лойиҳалари бўйича манзилли дастурлар лойиҳасини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашларига кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритади.


19. Маҳаллий ҳокимликлар ҳисобот йилининг 1 мартига қадар инфратузилма лойиҳалари бўйича манзилли дастурлар лойиҳаси Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашларида тасдиқлангандан сўнг уни Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш мақсадида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тақдим этади.


20. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳисобот йилининг 1 апрелига қадар инфратузилма лойиҳалари бўйича манзилли дастурларни Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади.


21. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан жамғармаларга ҳақиқатда тушган маблағлардан келиб чиқиб, маҳаллий ҳокимликлар таклифлари асосида инфратузилма лойиҳалари бўйича манзилли дастурларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

Бунда маҳаллий ҳокимликларнинг таклифлари Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ва тегишлилиги бўйича таъминотчи ташкилотлар билан келишилади.



6-БОБ. ЖАМҒАРМАЛАР МАБЛАҒЛАРИНИ

САРФЛАШ ТАРТИБИ


22. Жамғармалар маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган инфратузилма лойиҳалари бўйича буюртмачи вазифаси:

ичимлик ва оқова сув тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича - "Ўзсувтаъминот" АЖ ҳузуридаги "Сув таъминоти ва оқовасув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси" унитар корхонаси;

автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича - Автомобиль йўллари қўмитаси тизимидаги тегишли буюртмачилар, Тошкент шаҳри бўйича - Тошкент шаҳар ҳокимлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси давлат унитар корхонаси;

электр энергияси билан таъминлаш ишлари бўйича - "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг ҳудудий ташкилотлари ва "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖнинг ҳудудий филиаллари;

табиий газ етказиб бериш ишлари бўйича - "Ҳудудгазтаъминот" АЖнинг ва "Ўзтрансгаз" АЖнинг ҳудудий филиаллари;

шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ишлари бўйича - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниялари томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари билан жамғармалар маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган тадбирларга буюртмачи вазифаси бошқа ташкилотларга ҳам юклатилиши мумкин.


23. Маҳаллий ҳокимликлар ҳисобот йилининг 10 апрелига қадар Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг баёнига асосан инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастури тасдиқлангандан сўнг жамғармаларга ҳақиқатда тушган маблағлар доирасида буюртмачиларга (таъминотчи ташкилотларга) лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда тендер ва танловларни ўтказиш учун тегишли кўрсатмаларни юборади.


24. Буюртмачи ташкилотлар (таъминотчи ташкилотлар) ҳисобот йилининг 20 майига қадар тасдиқланган манзилли дастурга асосан инфратузилма лойиҳалари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда бош пудрат ташкилотини аниқлайди.


25. Ичимлик ва оқова сув тармоқларини, автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари учун маблағлар белгиланган тартибда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари билан келишилган қурилишларнинг тасдиқланган манзилли рўйхатларига мувофиқ белгиланган тартибда пудрат (лойиҳа) ташкилотларига ажратилади.

Бунда автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари Молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги автомобиль йўлларини ривожлантириш жамғармаларига ажратиладиган трансфертлар орқали молиялаштирилади.


26. Электр энергияси ва газ тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини молиялаштириш Молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан тегишли равишда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг ҳудудий ташкилотлари ва "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖнинг ҳудудий филиаллари ҳамда "Ҳудудгазтаъминот" АЖ ва Ўзтрансгаз" АЖнинг ҳудудий филиалларига тасдиқланган лойиҳа смета-ҳужжатларига асосан 5 фоиз ставкада уч йил муддатда қайтариш шарти билан бир йўла ажратиладиган ссуда ҳисобидан амалга оширилади.

Бунда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ ва "Ўзтрансгаз" АЖларнинг ҳудудий филиаллари томонидан ҳисобот йилининг 1 июнига қадар Молия вазирлигининг ҳудудий бошқармаларига тақдим этиладиган талабномаларга мувофиқ бюджет ссудаси ажратилади.


27. Жамғарма маблағлари ҳисобига инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш белгиланган тартибда келишилган ва тасдиқланган манзилли рўйхатлар ҳамда ссуда шартномалари асосида, харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилади.


28. Маҳаллий ҳокимликлар ҳисобот йилининг 1 июнига қадар Ичимлик ва оқова сув тармоқларини ҳамда автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича манзилли рўйхатларни Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ҳамда Молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари билан келишган ҳолда тасдиқлайди.


29. Молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари харажатлар графиги бўйича тасдиқланган манзилли рўйхатлар ва ссуда шартномаларига асосан белгиланган тартибда инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириб боради.


30. Жамғармаларнинг фойдаланилмаган ҳамда буюртмачиларнинг мажбуриятлари бўйича қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари юзасидан тўлиқ молиялаштирилмаган маблағлар Давлат бюджетига олиб қўйилмайди ва келгуси йилга ўтказилиб, мақсадли равишда сарфланади.



7-БОБ. ЙИРИК ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИНГ

ТАШҚИ МУҲАНДИСЛИК ТАРМОҚЛАРИНИ ҚУРИШ,

РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ВА ТАЪМИРЛАШ

ИШЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


31. Йирик инвестиция лойиҳаларинингташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича:

талабгорлар томонидан мурожаат этиш, мурожаатларни кўриб чиқиш, инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асослари бўйича экспертиза хулосасини олиш ҳамда ижобий хулосалар берилган инвестиция лойиҳалари рўйхатини тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Инвестиция лойиҳаларини ташқи инфратузилма билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 25 августдаги ПҚ-5233-сон қарорига мувофиқ белгиланган тартиб асосида;

жамғармалар маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган йирик инвестиция лойиҳаларининг ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича манзилли дастурни тасдиқлаш ва харажатларни амалга ошириш мазкур Низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.



8-БОБ. ЙЎЛ БЎЙИ ИНФРАТУЗИЛМА ОБЪЕКТЛАРИ

ТАШКИЛ ЭТИЛАДИГАН ЕР МАЙДОНЛАРИНИ ТАНЛАШ

ҲАМДА У ЕРДА ТАШҚИ МУҲАНДИСЛИК-КОММУНИКАЦИЯ

ТАРМОҚЛАРИНИ ҚУРИШ, РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ВА

ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


32. Маҳаллий ҳокимликлар:

а) йўл бўйи инфратузилма объектлари ташкил қилинадиган ер участкаларининг рўйхатини марказлаштирилган муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишда энг яқин ҳудудларни ҳисобга олган ҳолда шакллантиради;

б) рўйхатга киритилган ер участкаларининг ҳар бири бўйича иқтисодий самарадорлиги, жойлаштириладиган хизмат кўрсатиш объектлари тури ва сони ҳамда уларда яратиладиган иш ўринларини назарда тутган ҳолда йўл бўйи инфратузилма объектларининг концепцияларини ишлаб чиқади ва келишиш учун Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига киритади.

Бунда йўл бўйи инфратузилма объектларини ташкил этиш ва ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлашнинг иқтисодий-молиявий самарадорлигини баҳолаш ва уни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлигини белгилаш, инфратузилма харажатлари учун талаб этиладиган маблағларнинг дастлабки ҳисоб-китобларини амалга ошириш, ер участкаларининг бошланғич нархларини белгилаш маҳаллий ҳокимликлар томонидан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва таъминотчи ташкилотлар билан биргаликда амалга оширилади.


33. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги йўл бўйи инфратузилма объектларининг концепцияларини кўриб чиқиб 15 кун муддатда ўз хулосасини маҳаллий ҳокимликларга юборади.


34. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан ижобий хулосалар тақдим этилган ер участкалари маҳаллий ҳокимликлар томонидан лойиҳа концепцияси билан яхлит ёки лотларга бўлинган ҳолда электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилади.

Бунда йўл бўйи инфратузилма объектларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан белгиланган тартибда таъминлаб бериш (қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш) ва ер участкаларининг бошланғич нархлари инфратузилма харажатларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.


35. Йўл бўйи инфратузилма объектларининг майдонигача ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини молиялаштириш йўл бўйи инфратузилма объектларининг белгиланган концепция асосида (ишга тушириш босқичининг) лойиҳа қийматининг камида 50 фоизи ўзлаштирилган тақдирда мазкур Низом талаблари асосида амалга оширилади.



9-БОБ. ЖАМҒАРМАЛАР МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШНИ ҲИСОБГА ОЛИШ,

ҲИСОБОТИНИ ОЛИБ БОРИШ ВА

НАЗОРАТ ҚИЛИШ


36. Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари жамғармалар даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисида ҳисоб ва ҳисоботларни қонунчиликда белгиланган тартибда юритади.


37. Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармалари:

а) белгиланган тартибда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштиришдан ҳамда ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион орқали сотишдан тушадиган маблағларнинг Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган харажатлар чегириб қолинганидан сўнг қолган қисмининг 70 фоизи жамғармаларга ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилишини таъминлайди;

б) ушбу банднинг "а" кичик бандида назарда тутилган тушумлардан жамғармаларга ўтказилиши лозим бўлган маблағлар ва ушбу маблағлардан юзага келган қарздорликлар бўйича Молия вазирлигининг ҳудудий бошқармаларига ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 10-кунига қадар ҳисобот (электрон тарзда, агар электрон алоқа воситалар билан узатиш дастури жорий этилган бўлса) тақдим этади.


38. Буюртмачи ташкилотлар жамғармалардан ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилиши бўйича тегишли ҳисоботларни (электрон тарзда, агар электрон алоқа воситалари билан узатиш дастури жорий этилган бўлса) Молия вазирлигининг ҳудудий бошқармаларига ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-кунига қадар тақдим этади.


39. Молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари жамғармалардан молиялаштирилган харажатлар бўйича тегишли ҳисоботларни (электрон тарзда, агар электрон алоқа воситалари билан узатиш дастури жорий этилган бўлса) ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 8-кунига қадар Молия вазирлигига тақдим этади.


40. Молия вазирлиги тақдим этилган тегишли ҳисобот ва маълумотлар асосида жамғармалардан ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилиши юзасидан мониторинг олиб боради ҳамдаҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 15-кунига қадар Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб боради.


41. Жамғармалардан ажратилган маблағларнинг шаффофлигини таъминлаш юзасидан:

маҳаллий ҳокимликлар инфратузилма лойиҳаларининг ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича манзилли дастурлар, лойиҳа ва пудрат ташкилотлари томонидан бажарилган ишлар ҳамда фойдаланишга топширилган объектлар тўғрисидаги ахборотларни;

Молия вазирлиги жамғармалар тушумлари ва харажатлари тўғрисидаги маълумотларни оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, белгиланган тартибда "Open budget" расмий веб-сайтида эълон қилиб боради.



10-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


42. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.


43. Жамғармалар маблағларининг мақсадли ишлатилиши устидан назорат Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.


44. Жамғармалар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилади.






Низомга

ИЛОВА



Инфратузилма лойиҳаларини жамғармалар

маблағлари ҳисобидан молиялаштириш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Чора-тадбирлар


Муддатлар



1-босқич

Маҳаллий ҳокимликлар


Келгуси йил учун жамғармалар даромадлари прогнозини ва жамғармалар харажатлари бўйича бюджет сўровини Молия вазирлигига тақдим этади.


Ҳар йили 1 июлга қадар





























2-босқич

Молия вазирлиги


Давлат бюджети параметрлари лойиҳасини шакллантиришда келгуси йил учун жамғармалар даромадлари ва харажатларининг прогноз кўрсаткичлари инобатга олинади.


Ҳар йили 1 декабрга қадар

































3-босқич

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари


Ўзбекистон Республикасининг "Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги Қонуни тасдиқлангандан сўнг жамғарма даромадлари прогнози доирасида инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастури лойиҳасини тайёрлайди.


Ҳисобот йилининг 20 январига қадар





























4-босқич

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари


Инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастури лойиҳасини Молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ва тегишли таъминотчи ташкилотлар билан келишган ҳолда маҳаллий ҳокимликларга киритади.


Ҳисобот йилининг 1 февралига қадар




























5-босқич

Маҳаллий ҳокимликлар


Инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастурлари лойиҳасини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашларида кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритади.


Ҳисобот йилининг 15 февралига қадар




























6-босқич

Маҳаллий ҳокимликлар


Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш мақсадида инфратузилма лойиҳалари бўйича манзилли дастурлар лойиҳасини Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тақдим этади.


Ҳисобот йилининг 1 мартига қадар




























7-босқич

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги


Инфратузилма лойиҳалари бўйича манзилли дастурларни Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади.


Ҳисобот йилининг 1 апрелига қадар





























8-босқич

Маҳаллий ҳокимликлар


Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг мажлиси баёнига асосан инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастури тасдиқлангандан сўнг жамғармаларга ҳақиқатда тушган маблағлар доирасида буюртмачиларга (таъминотчи ташкилотларга) лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда тендер ва танловларни ўтказиш учун тегишли кўрсатмаларни юборади.


Ҳисобот йилининг 10 апрелига қадар





























9-босқич

Буюртмачи ташкилотлар (таъминотчи ташкилотлар)


Тасдиқланган манзилли дастурга асосан инфратузилма лойиҳалари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда бош пудрат ташкилотини аниқлайди.


Ҳисобот йилининг 20 майига қадар














10-босқич

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ ва "Ўзтрансгаз" АЖларнинг ҳудудий филиаллари


Маҳаллий ҳокимликлар


Электр энергияси ва газ тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари билан тегишли шартнома тузган ҳолда бюджет ссудаси олинади.


Ичимлик ва оқова сув тармоқларини ҳамда автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича манзилли рўйхатларни Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ва Молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари билан келишилган ҳолда тасдиқлайди.


Ҳисобот йилининг 1 июнига қадар








11-босқич

Молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари


Тасдиқланган манзилли рўйхатлар ва ссуда шартномаларига асосан белгиланган тартибда инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириб боради.


Харажатлар графиги бўйича



                 


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 1 июнь

















































Время: 0.2095
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск