ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Чет эл олий ўқув юртлари / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.06.2022 й. 297-сон "IT-Park University" рақамли университетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.06.2022 й.

N 297




"IT-PARK UNIVERSITY" РАҚАМЛИ

УНИВЕРСИТЕТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги "Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6079-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистонда масофавий таълимга асосланган IT-таълимни ўқитишга мўлжалланган рақамли университетни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг "Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда - Дирекция) билан "Epam Systems" масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси ўртасида "IT-Park University" масъулияти чекланган жамиятини ташкил этиш бўйича 2022 йил 21 январда шартнома имзоланганлиги;

мазкур шартномада "Epam Systems" масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонанинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини "EPAM Global Campus" LLC (АҚШ)га ўтказиш бўйича 2022 йил 30 апрелда Дирекция, "Epam Systems" масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхона ва "EPAM Global Campus" LLC (АҚШ) ўртасида қўшимча келишув имзоланганлиги;

қўшимча келишувга мувофиқ "IT-Park University" масъулияти чекланган жамиятининг 2 млн АҚШ долларига тенг бўлган миқдордаги устав капиталини шакллантириш, бунда устав капиталнинг 70 фоиз улушида "EPAM Global Campus" LLC (АҚШ), 30 фоиз улушида эса Дирекция иштирок этиши бўйича келишиб олинганлиги;

"IT-Park University" масъулияти чекланган жамиятини таъсисчиларнинг ўзаро келишувига мувофиқ Тошкент шаҳар, Махтумқули кўчаси 1А-уй манзилда жойлаштирилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Дирекция ҳамда "EPAM Global Campus" LLC (АҚШ) нинг масъулияти чекланган жамияти шаклидаги "IT-Park University" (кейинги ўринларда - Университет) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Университетнинг асосий фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:

ахборот-коммуникация технологиялари, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, ахборот тизими ва компьютер тармоқларини бошқариш соҳалари бўйича олий маълумотли кадрларни халқаро стандартлар даражасида тайёрлаш;

ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

Университет ўқув жараёнини илғор хорижий тажриба ва замонавий таълим технологиялари асосида ташкил этиш ҳамда очиқ ахборот-таълим муҳитининг ривожланишига кўмаклашиш;

ўқув ва илмий лойиҳаларни амалга оширишда республика ва хорижий етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари, дастурий маҳсулот ишлаб чиқувчи ва бошқа корхоналар ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари истеъмолчилари билан ҳамкорлик қилиш;

таълимнинг тегишли йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув-методик адабиётларни яратиш, талабалар ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда фундаментал, илмий ва амалий тадқиқотлар олиб бориш.


4. Белгилаб қўйилсинки:

Университет масъулияти чекланган жамият шаклидаги ахборот технологиялари соҳалари бўйича кадрлар тайёрловчи нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади;

Университетда таълим фаолияти 2022/2023 ўқув йилидан бошланади ҳамда талабаларни ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади;

Университетда таълим жараёни кредит-модуль тизими асосида ташкил этилади;

Университетда ўқитиш ахборот-коммуникация технологияларидан ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда масофавий таълим шаклида олиб борилади, шунингдек, "Таълим тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ бошқа таълим шаклларида ҳам амалга оширилиши мумкин;

Университет битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Университет томонидан белгиланган намунадаги диплом берилади;

Университет бош директори, ректор ва проректорлари Университет Уставида белгиланган тартибда тайинланади;

Университетга таълим фаолияти билан шуғулланиш учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан лицензия берилгандан сўнг рухсат этилади.


5. Университетга қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул параметрларини ҳамда талабаларни ўқитиш учун тўлов-контракт суммасини белгилаш;

таълим тили ҳамда бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари учун ўқиш давомийлиги муддатларини белгилаш;

Университетга талабаларни қабул қилиш ва уларни якуний аттестациядан ўтказиш тартибини белгилаш;

талабалар ўқишини бошқа олий таълим ташкилотларидан Университетга кўчириш тартибини белгилаш;

ахборот технологиялари соҳасида кадрларга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, таълимнинг янги таълим йўналишлари ва мутахассисликларни белгиланган тартибда очиш;

етакчи хорижий олий таълим ташкилотлари билан қўшма таълим дастурларини жорий этиш;

педагог ва бошқа ходимларни ишга қабул қилиш, ишдан озод этиш ва ички ротациясига оид тартибни белгилаш.


6. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан белгиланган тартибда Университетга таълим фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилишида, истисно тариқасида, қуйидаги шартлар назарда тутилсин:

таълим ташкилотининг бино ёки хоналарига қўйиладиган талабларни Университет томонидан мустақил равишда белгиланиши;

илмий даража ва (ёки) илмий унвонга эга бўлган ўқитувчилар сонини ҳисоблашда, Университет билан шартномавий муносабатларда (меҳнат шартномаси, ўриндошлик, фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича), шу жумладан Ўзбекистон Республикасидан ёки хорижий давлатлардан масофадан ўқитадиган барча Университет ўқитувчилари қабул қилиниши;

бир ўқитувчига тўғри келадиган Университет талабаларининг максимал сони 50 кишидан ошмаслиги;

илмий даража ва (ёки) илмий унвонга эга бўлган ўқитувчиларнинг улуши камида 30 фоизни ташкил этиши;

Университетнинг асосий штат бирлигида профессор-ўқитувчиларнинг минимал улуши 30 фоизни ташкил этиши;

ўқув йилининг биринчи ярми учун ўқув контентининг мавжудлиги (бунда ўқув йилининг иккинчи ярми учун ўқув контенти иккинчи ярим ўқув йили бошланишидан бир ой олдин тайёрланади).


7. Ички ишлар вазирлиги Университет буюртманомаларига асосан Университетда ишлаш учун жалб қилинадиган хорижий ўқитувчилар ва бошқа мутахассисларга кўп марталик виза муддатлари узайтирилишини, шунингдек, вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ва унинг муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.


8. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бир ой муддатда белгиланган тартибда Университетнинг устави тасдиқланишини ва унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.


9. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Х. Шерматов ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 2 июнь















































Время: 0.2032
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск