ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер қонунчилиги / Ерга бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқлар. Ердан фойдаланиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.06.2022 й. 291-сон "Тошкент шаҳрида барпо этилаётган ер усти метро линиялари остида жойлашган ер участкаларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.06.2022 й.

N 291




ТОШКЕНТ ШАҲРИДА БАРПО ЭТИЛАЁТГАН ЕР

УСТИ МЕТРО ЛИНИЯЛАРИ ОСТИДА ЖОЙЛАШГАН

ЕР УЧАСТКАЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Тошкент шаҳрида барпо этилаётган ер усти метро линиялари остида жойлашган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, бунда ер усти метро линиясига яқин ҳудудда истиқомат қилаётган аҳолига қулай шароитларга эга бўлган дам олиш ва соғломлаштириш зоналарини барпо этиш ҳамда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида қўшимча янги иш ўринлари яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳрида ер усти халқа метро линияларининг қурилиши" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 19 майдаги ПҚ-2979-сон қарори доирасида:

узунлиги 11,2 километр бўлган "Дўстлик-Қўйлиқ" ва 6,9 километр бўлган "Сергели-Олмазор" йўналишлари бўйича ер усти метро линияси барпо этилганлиги ва фойдаланишга топширилганлиги;

узунлиги 8,5 километр бўлган "Қўйлиқ-Қурувчилар" йўналишида ҳозирда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилаётганлиги;

ер усти метро линиясининг концепциясига асосан 2023-2025 йилларда босқичма-босқич метронинг кейинги йўналишларида қурилиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Транспорт вазирлигининг Оҳангарон шоҳ кўчасида жойлашган Тошкент метрополитенининг "Дўстлик-Қўйлиқ" ер усти метро йўналиши 1-5 бекатлари оралиғидаги ер майдонларидан самарали фойдаланиш мақсадида пиёдалар ва велосипед йўлаклари, автотураргоҳлар, аҳоли сайр қилиши учун сайилгоҳлар, болалар ва спорт майдончаларини ташкил этиш ҳамда ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


3. Белгилансинки:

Тошкент метрополитенининг ер усти метро йўналишлари остида жойлашган Транспорт вазирлиги ҳузуридаги "Тошкент метрополитени" ДУКга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган ер майдонлари хатловдан ўтказилган ҳолда уларнинг ер усти метро йўналишлари фаолиятига таъсир қилмайдиган қисми (метро устунлари ва устуннинг икки метр радиусидан ташқари қисми) Тошкент шаҳар ҳокимлиги захирасига ўтказилади;

Тошкент шаҳар ҳокимлиги захирасига олинган ер майдонлари шаҳар архитектура қиёфасини сақлаган ҳолда фудтрак ҳамда енгил турдаги қурилмаларни қуриш ва жойлаштириш учун "E-Auksion" электрон савдо платформаси (кейинги ўринларда - аукцион савдолари) орқали 5 йил муддатга ижара ҳуқуқи билан, истисно тариқасида, 12 ойда тенг улушларда бўлиб тўлаш шарти билан савдога чиқарилади;

аукцион савдолари орқали олинган ер участкаларида савдо ва хизмат кўрсатиш, тайёр ҳолдаги овқатланиш маҳсулотлари билан савдо қилиш шохобчалари, китоб дўконлари, шунингдек, автотураргоҳлар ҳамда маданий ҳордиқ чиқариш ва спорт масканларини (кейинги ўринларда - тадбиркорлик ва ижтимоий лойиҳалар) барпо этишга рухсат берилади.


4. Транспорт вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда "Тошкент метрополитени" ДУКга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган ер майдонларининг ер усти метро йўналиши фаолиятига таъсир қилмайдиган қисмини тўлиқ хатловдан ўтказсин ҳамда хатлов натижалари бўйича аниқланган ер майдонларини белгиланган тартибда Тошкент шаҳар ҳокимлиги захирасига топширсин.


5. Транспорт вазирлиги Қурилиш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Транспорт вазирлиги ҳузуридаги "Тошкент метрополитени" ДУК биргаликда икки ой муддатда:

тадбиркорлик ва ижтимоий лойиҳаларни жойлаштириш ва мувофиқлаштириш, бунда ер усти метро йўналишлари таянч устунлари ва метро йўлига зарар етказмаслик, ертўла қисмини қурмаслик ҳамда метро таянч устунлари ҳимоя ҳудудини муҳофаза қилиш талабларини;

ер усти метро йўналишлари остида жойлашган ер участкаларида рухсат берилмайдиган фаолият турлари рўйхатини тасдиқласин.


6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Қурилиш вазирлиги бир ой муддатда Тошкент метрополитенининг "Дўстлик-Қўйлик" ер усти метро йўналиши 1-5 бекатлари оралиғидаги ер майдонларида тадбиркорлик ва ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш концепциясини тасдиқласин ҳамда қурилиш-монтаж ишлари шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя қилинган ҳолда бажарилишини қатъий назоратга олсин.


7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 2 июнь




































Время: 0.0066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск