ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.06.2022 й. 293-сон "Андижон вилоятида замонавий агросаноат кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.06.2022 й.

N 293




АНДИЖОН ВИЛОЯТИДА ЗАМОНАВИЙ

АГРОСАНОАТ КЛАСТЕРИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Андижон вилоятида мева-сабзавотчилик тармоғини янада ривожлантиришга тўғридан-тўғри инвестицияларни кенг жалб қилиш, вилоятнинг табиий-иқлим шароитига мос, серҳосил ва экспортбоп мева-сабзавот экинлари навларини жойлаштириш, маҳсулотни етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш жараёнини тўлиқ қамраб олувчи тизимни кенг жорий этишва янги иш ўринларини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан Бирлашган Араб Амирликларининг "E20 Investment Limited" компанияси (кейинги ўринларда - "E20" компанияси) ўртасида 2019 йил 24 мартда ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланганлиги;

Андижон вилояти ҳокимлиги билан "E20" компанияси ўртасида 28,5 млн доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 470 гектар ер майдонида гилос ва резавор меваларни етиштириш, сақлаш ва чуқур қайта ишлашга мўлжалланган замонавий агросаноат кластерини ташкил этиш бўйича 2021 йил 29 ноябрда меморандум имзоланганлиги;

"2U" МЧЖ хорижий корхонасининг таъсисчиси бўлган "E20" компанияси томонидан корхонанинг дастлабки устав фонди (капитали) шакллантирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Андижон вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг:

Пахтаобод туманида "2U" МЧЖ хорижий корхонаси томонидан гилос ва резавор меваларни етиштириш, сақлаш ва чуқур қайта ишлашни ташкил этиш бўйича мева-сабзавотчилик кластерини (кейинги ўринларда - агросаноат кластери) ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш;

"2U" МЧЖ хорижий корхонасига лойиҳани амалга ошириш учун Пахтаобод тумани ҳокимлиги захирасидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 470 гектар ер майдонини 25 йил муддатга ижарага олиш ҳуқуқининг бозор қийматида 1,5 млрд сўм ҳақ тўлаш шарти билан ажратиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Андижон вилояти Пахтаобод тумани ҳокимлиги захирасидаги мазкур қарорга 1-иловада белгиланган 470 гектар ер участкалари "2U" МЧЖ хорижий корхонасига 25 йил муддатга ижарага берилсин.

Андижон вилояти ҳокимлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда "2U" МЧЖ хорижий корхонаси томонидан 1,5 млрд сўм маблағ Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига тўлиқ ўтказилганидан сўнг Пахтаобод тумани ҳокимлиги ва "2U" МЧЖ хорижий корхонаси ўртасида ер ижара шартномаси тузилишини, шунингдек, ер участкасига ижара ҳуқуқи белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.


3. Агросаноат кластерларининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

мева-сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришнинг замонавий усулларини, илм-фан ютуқларини ҳамда илғор инновация ва сув тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш;

тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлашнинг самарали усуллари ва технологияларидан фойдаланиш;

касалликлардан холи бўлган мевали дарахт кўчатларини етиштириш учун замонавий "in-vitro" лабораторияси ҳамда кўчатхоналарни ташкил этиш;

қўшилган қийматга эга рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш орқали экспорт ҳажмларини кўпайтириш;

тупроқ унумдорлигини ва қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириб бориш, ерлардан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш.


4. Андижон вилояти Пахтаобод туманида "2U" МЧЖ хорижий корхонаси томонидан гилос ва резавор меваларни етиштириш, сақлаш, чуқур қайта ишлаш ҳамда сотиш жараёнини тўлиқ қамраб олувчи замонавий агросаноат корхонасини ташкил этиш лойиҳасининг 2022-2025 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.


5. Белгилансинки, "2U" МЧЖ хорижий корхонаси томонидан мазкур қарорда белгиланган инвестиция мажбуриятлари бажарилмаган ва ер ижара шартномасида назарда тутилган талабларга риоя қилинмаган тақдирда, шунингдек, Ер кодексининг 36-37-моддаларида назарда тутилган ҳолларда, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилинади.


6. Андижон вилояти ҳокимлиги Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда хўжаликлараро суғориш ва мелиоратив тармоқларининг техник ҳолатидан келиб чиқиб, белгиланган тартибда таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга оширсин ҳамда Андижон вилоятига белгиланган лимит доирасида экин майдонларини сув билан таъминласин.


7. Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ҳузуридаги "Геоинновация маркази" давлат унитар корхонаси "2U" МЧЖ хорижий корхонасининг буюртманомаларига биноан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш жараёнини самарали бошқариш, назорат қилиш ва мониторинг олиб боришда белгиланган тартибда учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланишга кўмаклашсин.


8. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Андижон вилояти ҳокимлигининг буюртманомаларига биноан жалб этилаётган хорижий мутахассисларга (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида бундай мутахассислар бўлмаган тақдирда) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков ва Андижон вилояти ҳокими Ш.К. Абдураҳманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 1 июндаги

293-сон қарорига

1-ИЛОВА



Андижон вилояти Пахтаобод тумани ҳокимлиги

захирасидаги "2U" МЧЖ хорижий корхонасига ижарага

берилаётган ер участкаларининг контурлар кесимидаги

РЎЙХАТИ

Т/р

Контур

рақами


Умумий ер

майдони

(гектар)


Шу жумладан:


Экин ерлар


Кўп йиллик

дарахтзорлар


Жами

қишлоқ

хўжалиги

ер турлари


Сув

фонди

ерлари


Йўл

ости

ерлар


Қурилиш-

лар

Бошқа

ерлар


жами


шундан,

суғори-

ладиган


жами

шундан


боғ


узум


тутзор


1

290а


4,80

4,70

4,70

0,10



0,10

4,80





2

292а


6,30

6,10

6,10

0,10



0,10

6,20

0,10




3

291ак


7,60

7,40

7,40





7,40

0,20




4

293ак


3,20

3,00

3,00





3,00

0,20




5

92к


14,62

13,85

13,85





13,85

0,63

0,14



6

90


13,08

12,14

12,14





12,14

0,94




7

91


6,72

4,75

4,75





4,75

0,56



1,41

8

100к


9,77

9,36

9,36





9,36

0,41




9

86


0,12











0,12

10

98к


1,22

1,22

1,22





1,22





11

298а


6,73

6,33

6,33





6,33

0,15

0,10


0,15

12

295ак


38,40

37,20

37,20





37,20

0,80

0,30


0,10

13

95к


5,50

5,40

5,40





5,40

0,10




14

93


0,44








0,06

0,07

0,31


15

97к


12,74

11,94

11,94





11,94

0,50

0,20


0,10

16

92к


5,50

5,41

5,41





5,41

0,09




17

98к


5,00

4,59

4,59





4,59

0,31

0,10



18

94


7,46

7,00

7,00





7,00

0,23

0,23



19

95к


22,53

21,40

21,40

0,10



0,10

21,50

0,60

0,43



20

96


21,57

19,70

19,70

0,20



0,20

19,90

0,99

0,44


0,24

21

95


6,40

6,00

6,00





6,00

0,20

0,20



22

298ак


6,62

6,40

6,40





6,40

0,22




23

298ак


9,45

8,97

8,97





8,97

0,33

0,10


0,05

24

298ак


3,50

3,30

3,30





3,30

0,20




89


1,86

1,54

1,54





1,54

0,17

0,05

0,10


25

294ак


3,80

3,30

3,30





3,30

0,20

0,10

0,10

0,10

26

293а


3,20

3,20

3,20





3,20





27

291ак


5,50

5,40

5,40





5,40

0,10




28

291ак


2,10

2,00

2,00





2,00

0,10




29

297ак


5,20



5,00

5,00



5,00

0,20




30

88


10,26

9,87

9,87





9,87

0,28

0,11



31

95


5,60

5,30

5,30





5,30

0,20

0,10



32

19


3,00

2,90

2,90





2,90

0,10




33

296а


2,40

2,30

2,30





2,30

0,10




34

297ак


5,30

1,41

1,41

3,69


3,69


5,10

0,10

0,10



35

297ак


5,30



5,00


5,00


5,00

0,20



0,10

36

290а


2,00

1,90

1,90





1,90

0,10




37

415


9,70

9,40

9,40





9,40

0,30




38

417к


30,00

29,40

29,40





29,40

0,30

0,20

0,10


39

412


4,20

3,70

3,70





3,70

0,50




40

413


20,50

20,10

20,10





20,10

0,30

0,10



41

414к


3,90

3,80

3,80





3,80

0,10




42

411к


6,20

6,00

6,00





6,00

0,20




43

411к


23,90

23,50

23,50

0,20



0,20

23,70

0,20




44

408


2,70

2,60

2,60





2,60

0,10




45

409


19,00

18,00

18,00

0,30



0,30

18,30

0,50

0,20



46

407к


21,50

20,50

20,50





20,50

0,90

0,10



47

406


1,40

1,30

1,30





1,30

0,10




48

396к


0,80









0,80



49

414к


8,20

8,00

8,00





8,00

0,20




50

416


16,40

15,90

15,90





15,90

0,50




51

410


9,70

9,40

9,40

0,10



0,10

9,50

0,20




52

411к


8,90

5,60

5,60

3,00

3,00



8,60

0,30




53

413


5,30

4,70

4,70





4,70

0,50

0,10



54

413к


3,10

3,00

3,00





3,00

0,10




Жами


470,19


430,18


430,18


17,79


8,00


8,69


1,10


447,97


14,97


4,27


0,61


2,37


            





Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 1 июндаги

293-сон қарорига

2-ИЛОВА



Андижон вилояти Пахтаобод туманида "2U" МЧЖ хорижий

корхонаси томонидан гилос ва резавор меваларни етиштириш,

сақлаш, чуқур қайта ишлаш ҳамда сотиш жараёнини тўлиқ

қамраб олувчи замонавий агросаноат корхонасини ташкил

этиш лойиҳасининг 2022-2025 йилларга мўлжалланган

ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Чора-тадбирлар


Амалга ошириш

муддатлари


Қиймати

ҚШ доллари)


1.

Тупроқни тайёрлаш, ёмғир ва дўлга қарши ҳимоя тизимини ўрнатиш


2022-2023

йиллар


12 000 000


2.

Замонавий томчилатиб суғориш тизимини жорий қилиш


2022-2025

йиллар


3 500 000



шу жумладан:




2.1

сув сақлаш омбори (100,000 куб. метр) ва сув олиш насос станцияларини қуриш


2022-2023

йиллар


800 000


2.2

гилос ва узум плантациясида томчилатиб суғориш тизимини жорий қилиш (155 гектар)


2022-2023

йиллар


775 000

2.3

резавор экинлар (малина, қулупнай, голубика ва черника) майдонида томчилатиб суғориш тизимини жорий қилиш (45 гектар)


2022-2023

йиллар


450 000

2.4

сувнинг кислоталиги, тескари осмоз ва бошқа ферментация тизимларини ўрнатиш

ферментация кимёвий моддалари ва тескари осмоз тизимининг сарф материалларини харид қилиш


2022-2025

йиллар


1 475 000

3.

Агрологистика, омбор ва хизмат иншоотларини қуриш


2022-2023

йиллар


3 000 000

4.

Махсус, қишлоқ хўжалиги ва хизмат транспорт воситаларини харид қилиш


2022-2023

йиллар


675 000

5.

Гилос ва резавор кўчатлари


2022-2023

йиллар


3 300 000

6.

Замонавий ўстириш тизимларини йўлга қўйиш


2023 йил

1 300 000

7.

Қўшимча капитал ва операцион харажатлар


2022-2025

йиллар


4 700 000

                     


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 2 июнь













































Время: 0.0066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск