ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Педагог кадрлар. Ишга қабул қилиш. Аттестация /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.06.2022 й. 296-сон "Академик лицейлар раҳбар ва педагог ходимларининг узлуксиз малака ошириш тизимини жорий этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.06.2022 й.

N 296




АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАР РАҲБАР ВА ПЕДАГОГ

ХОДИМЛАРИНИНГ УЗЛУКСИЗ МАЛАКА

ОШИРИШ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 3 декабрдаги ПҚ-4910-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, академик лицейлар раҳбар ва педагог ходимларининг малакасини ошириш тизимини замонавий таълим стандартлари талабларидан келиб чиққан ҳолда янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб:

академик лицейлар раҳбар ва педагог ходимларининг "Ҳаёт давомида таълим олиш" тамойили асосида узлуксиз малакаси оширилади;

малака оширишнинг мақсади, вазифалари, мазмунидан келиб чиқиб ўқув жараёнини ташкил қилиш, раҳбар ва педагог ходимларнинг узлуксиз малака ошириши учун таълим дастурлари доимий янгилаб борилади;

педагог ходимларнинг касбий эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган малака ошириш шаклларини мустақил танлаш ва ўзлаштириш имконияти яратилади;

кредит-модуль тизими асосида муқобил ва мустақил малака ошириш шакллари ҳам жорий қилинади.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Академик лицейлар раҳбар ва педагог ходимларининг узлуксиз малака ошириш жараёнларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

узлуксиз малака ошириш жараёнлари ташкилотчиларининг вазифалари, ўқув жараёнини ташкил қилиш, таълим дастурларини доимий янгилаб бориш;

раҳбар ва педагог ходимларнинг касбий эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган малака ошириш шаклларини мустақил танлаш;

малака ошириш дастурларини ўзлаштириш ва белгиланган кредит бирликларини тўплаш.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида академик лицей мавжуд бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

икки ой муддатда академик лицейлар раҳбар ҳамда педагог ходимларининг малакасини оширишга қўйиладиган давлат таълим талаблари ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини;

малака оширишнинг касбий фаолиятга алоқадор шакллари бир-бирини тўлдириш тамойиллари асосида амалиётга жорий қилинишини;

2022 йил 15 июлга қадар академик лицейлар раҳбар ва педагог ходимларининг узлуксиз касбий малакасини ошириш тизимини ташкил этиш, уларнинг малакасини ошириш жараёнларини узлуксиз назорат қилиш ва шахсий ҳисобини юритиш имкониятини таъминловчи электрон платформа жорий этилишини;

2022 йил 15 августга қадар раҳбар ва педагог ходимларнинг касбий-педагогик фаолияти натижалари ҳамда уларнинг малакасини ошириш жараёнлари тўғрисидаги маълумотлар электрон платформага киритилишини ва кейинчалик доимий янгилаб борилишини таъминлансин.


4. Белгилансинки:

академик лицейлар раҳбар ходимларининг малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий-методик марказида (кейинги ўринларда - Бош илмий-методик марказ) ташкил этилади;

академик лицейлар педагог ходимларининг малакасини ошириш олий таълим муассасалари ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказларида (кейинги ўринларда - минтақавий марказлар) ташкил этилади;

малака оширишнинг тасдиқланган жадвалига киритилган ҳамда Бош илмий-методик марказ ва минтақавий марказларга ўқишга юборилган тингловчилар учун уларнинг ишдан ажралган ҳолда бутун ўқиш даврида асосий иш жойи бўйича ўртача иш ҳақи сақланиб қолади;

академик лицейлар раҳбар ва педагог ходимлари таркибидаги уч ёшга тўлмаган боласи бўлган аёллар, пенсия ёшидагилар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар учун малака ошириш курслари масофавий шаклда ташкил этилади;

Бош илмий-методик марказ ва минтақавий марказларга асосий ишдан ажралган ҳолда малака оширишга тасдиқланган жадвалга мувофиқ бошқа ҳудудлардан юборилган тингловчиларнинг ўқиш жойига келиш ва у ердан қайтиш бўйича бир марталик йўл харажатлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда уларни юборган таълим муассасаси ҳисобидан қопланади;

академик лицейлар раҳбар ва педагог ходимларининг малакасини ошириш курсларига машғулотлар ўтказиш учун соатбай иш ҳақи тўлаш шартлари билан жалб этилган профессор-ўқитувчилар учун иш ҳақи тўлаш шартлари олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига машғулотлар ўтказиш учун соатбай иш ҳақи тўлаш шартлари билан жалб этилган профессор-ўқитувчиларнинг иш ҳақи тўлаш шартларига тенглаштирилади.


5. Мазкур қарорда назарда тутилган харажатларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Ҳ. Тошкулов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 2 июнь































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск