ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Спортни ривожлантириш вазирининг 26.05.2022 й. 4-мҳ-сон "Спорт тури бўйича спортчи, тренер ва спорт ҳаками касбларига қўйиладиган малака талабларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 03.06.2022 й. 2592-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.06.2022 й.

N 2592-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СПОРТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ВАЗИРИНИНГ

26.05.2022 й.

N 4-мҳ


БУЙРУҒИ



"Спорт тури бўйича спортчи, тренер ва спорт ҳаками

касбларига қўйиладиган малака талабларини тасдиқлаш

тўғрисида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сон "Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2014 йил 26 майдаги 1-сон "Спорт тури бўйича спортчи, тренер ва спорт ҳаками касбларига қўйиладиган малака талабларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғига (рўйхат рақами 2592, 2014 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 23-сон, 280-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                              А.И. Икрамов






Буйруққа

ИЛОВА



"Спорт тури бўйича спортчи, тренер ва спорт ҳаками

касбларига қўйиладиган малака талабларини тасдиқлаш

тўғрисида"ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар


1. Буйруқ муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ буюраман:".


2. Иловада:

а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур малака талаблари Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, спорт тури бўйича спортчи, тренер ва спорт ҳаками касбларига қўйиладиган малака талабларини белгилайди.";


б) 1-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тренер - тренерлик фаолияти бўйича малака оширганлик ҳақидаги сертификатга эга бўлган ёки таълим муассасаларининг спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича) ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги таълим йўналишини битирган (бунда битирувчи тегишли спорт тури бўйича тренер лавозимига ишга қабул қилинганига уч йилдан ошмаган бўлиши лозим), шунингдек, ўқув-машқ, оммавий жисмоний тарбия тадбирларини, спорт натижаларига эришиш учун беллашув фаолиятига раҳбарликни амалга оширувчи жисмоний шахс;";


в) 9-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


г) 15-банднинг учинчи хатбошисидаги "Спорт ҳакамлари ва спорт ҳаками тоифалари тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2324, 2012 йил 6 февраль)" деган сўзлар "Спорт ҳакамлари ва уларнинг малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2942, 2017 йил 27 октябрь)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгаши билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 3 июнь













































Время: 0.2154
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск