ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Мақсадли кредитлар, қарзлар, грантлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.06.2022 й. 300-сон "Янги Ўзбекистон" университетининг иқтидорли талабаларига давлат грантини бериш тартиби ҳамда Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган Президент мактаблари битирувчиларига субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.06.2022 й.

N 300




"ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН" УНИВЕРСИТЕТИНИНГ

ИҚТИДОРЛИ ТАЛАБАЛАРИГА ДАВЛАТ ГРАНТИНИ

БЕРИШ ТАРТИБИ ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ФАОЛИЯТ ЮРИТАЁТГАН ХОРИЖИЙ ОЛИЙ ТАЪЛИМ

ТАШКИЛОТЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ФИЛИАЛЛАРИ ҲАМДА

НОДАВЛАТ ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИГА ТЎЛОВ-

КОНТРАКТ АСОСИДА ЎҚИШГА КИРГАН ПРЕЗИДЕНТ

МАКТАБЛАРИ БИТИРУВЧИЛАРИГА СУБСИДИЯ

БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Таълим тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Янги Ўзбекистон" университетини ташкил этиш тўғрисида" 2021 йил 23 июндаги ПҚ-5158-сон, "Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 19 июлдаги ПҚ-5188-сон қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда "Янги Ўзбекистон" университетида иқтидорли талабаларнинг таълим олишини қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг:

а) "Янги Ўзбекистон" университетини ташкил этиш тўғрисида" 2021 йил 23 июндаги ПҚ-5158-сон қарорига мувофиқ:

Тошкент шаҳрида "Янги Ўзбекистон" университети (кейинги ўринларда - Университет) ташкил этилганлиги;

Университетда таълим жараёни давлат гранти ва тўлов-контракт асосида амалга оширилиши;

талабаларни қабул қилиш параметрлари Агентлик билан келишган ҳолда Университет томонидан белгиланиши;

қуйидагиларга:

халқаро даражадаги тегишли дастурлар (International Baccalaureate, Advanced Placement, International Advanced Levels) дипломи ёки сертификатига эга Президент мактаблари битирувчиларига;

Президент таълим муассасалари агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) тизимидаги ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар учун ажратиладиган қабул параметрларига мувофиқ кириш имтиҳонлари асосида ушбу мактаблар битирувчиларига;

Университетга кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган Халқаро математика олимпиадаси (IMO), Халқаро физика олимпиадаси (IPhO), Халқаро кимё олимпиадаси (IChO), Халқаро биология олимпиадаси (IBO), Халқаро информатика олимпиадаси (IOI) ғолибларига;

Университетга кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига;

Университетга кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган оилалар фарзандларига нисбатан "Янги Ўзбекистон" университетида давлат гранти татбиқ этилиши;

б) "Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 19 июлдаги ПҚ-5188-сон қарорининг 8-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган Президент мактаблари битирувчиларига тўлов-контракт суммасини қоплаш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия тўланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2021/2022 ўқув йилида "Янги Ўзбекистон" университетига ўқишга қабул қилинган барча талабаларга давлат гранти, истисно тариқасида, бутун ўқув йиллари учун тўлиқ тақдим этилиши инобатга олинсин.

Бунда ўқув йили (семестр) якунига кўра белгиланган академик кўрсаткичлари қониқарсиз бўлганлиги натижасида тегишли фан ёки курсни қайта ўқиш билан боғлиқ харажатлар талабанинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи:

а) "Янги Ўзбекистон" университетининг иқтидорли талабаларига давлат грантини бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

халқаро даражадаги дипломи ёки сертификатига эга Президент мактаблари битирувчилари, Агентлик тизимидаги ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар учун ажратиладиган қабул параметрларига мувофиқ кириш имтиҳонлари асосида ушбу мактаблар битирувчилари, Университетга кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган нуфузли фанлар бўйича олимпиада ғолиблари, Университетга кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган оилалар фарзандларига нисбатан давлат гранти тўрт ўқув йили учун тўлиқ тақдим этилиши;

Университетга кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда ўтган ўқув йили якунига кўра энг юқори академик кўрсаткичларга эришган Университет талабаларига давлат гранти бир ўқув йили учун табақалаштирилган тартибда берилиши;

Агентлик, Университет ва стипендиатлар ўртасида белгиланган тартибда давлат грантини тақдим этиш, қайтариш ҳамда ишлаб бериш шартларини назарда тутувчи шартнома расмийлаштирилиши;

давлат грантини бериш харажатлари учун маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши;

давлат грантига талабгорларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

б) Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган Президент мактаблари битирувчиларига субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган Президент мактаблари битирувчиларига тўлов-контракт суммаси қоплаб берилиши;

Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларида белгиланган тўлов-контракт суммасининг базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдоригача бўлган қисми тўлиқ миқдорда қоплаб берилиши;

субсидия олган талабалар Университетни тамомлагандан сўнг Агентлик йўлланмасига асосан эгаллаган мутахассислиги бўйича мулкчилик шаклларидан қатъи назар республикада фаолият юритувчи ташкилотларда беш йилгача тўлиқ бандлик режимида ишлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олиши;

субсидия олган талабалар магистратура босқичида ёки докторантурада ўқишини давом эттирган тақдирда, уларнинг мажбурий ишлаб бериш муддати магистратура ёки докторантурада ўқиш даври тугагандан сўнг бошланиши;

субсидия бериш тартиби, шартлари ҳамда субсидия ажратишни молиялаштириш қоидалари.


3. Белгилансинки, "Янги Ўзбекистон" университети талабаларига давлат грантини бериш, Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган Президент мактаблари битирувчиларига тўлов-контракт суммасини қоплаш бўйича субсидия ажратиш харажатларини молиялаштириш 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Президент таълим муассасалари агентлиги директори Х.У. Умарова зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 3 июнь


















Время: 0.1977
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск