ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Мақсадли кредитлар, қарзлар, грантлар /

Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган Президент мактаблари битирувчиларига субсидия бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 02.06.2022 й. 300-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 2 июндаги

300-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий

олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари

ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига

тўлов-контракт асосида ўқишга кирган

Президент мактаблари битирувчиларига

субсидия бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига (кейинги ўринларда - олий таълим ташкилотлари) тўлов-контракт асосида ўқишга кирган Президент мактаблари битирувчиларига тўлов-контракт суммасини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия тўлаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


субсидия - олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган Президент мактаблари битирувчиларига тўлов-контракт суммасини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган тўлов;


талабгор - олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган Президент мактаблари битирувчиси бўлган ва ўқишни тамомлагандан сўнг эгаллаган мутахассислиги бўйича беш йил муддатда тўлиқ бандлик режимида узлуксиз ишлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган фуқаро.


3. Олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган Президент мактаблари битирувчиларига тўлов-контракт суммасини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия тўланади.


4. Субсидия мазкур Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ берилади.



2-БОБ. СУБСИДИЯ БЕРИШ ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ


5. Президент таълим муассасалари агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) олий таълим ташкилотларида таълим олаётган Президент мактаблари битирувчиларининг умумий ҳисобини юритади.


6. Талабгорлар ўқув йилининг 15 декабрига қадар Агентликка ариза билан мурожаат қилади. Аризага талабгорларнинг олий таълим ташкилотига ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумотнома ва тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақидаги шартнома илова қилинади.


7. Ариза Агентлик томонидан уч иш куни ичида кўриб чиқилади. Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича ҳар йили олий таълим ташкилотига тўлов-контракт суммасини, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдоридан ортиқ бўлмаган қисмини қоплаб бериш тўғрисида Агентлик, олий таълим ташкилоти ва талабгор ўртасида икки иш куни ичида уч томонлама шартнома тузилади.

Агар тўлов-контракт суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан кам бўлса, тўлов-контракт суммаси тўлиқ қоплаб берилади.

Бунда талабгорнинг ўқув йили (семестр) якунига кўра белгиланган академик кўрсаткичлари қониқарсиз бўлганлиги натижасида тегишли фан ёки курсни қайта ўқиши билан боғлиқ харажатлар ўз ҳисобидан амалга оширилади.


8. Субсидия бериладиган талабгорларга ўқишни тамомлагандан сўнг, бироқ икки ой муддатдан кечикмасдан Агентлик йўлланмасига асосан эгаллаган мутахассислиги бўйича мулкчилик шаклларидан қатъи назар республикада фаолият юритувчи ташкилотларда беш йилгача тўлиқ бандлик режимида ишлаб бериш мажбурияти юкланади.

Субсидияни қисман олган талабгорнинг субсидияси умумлаштирилиб, мажбурий ишлаб бериш муддати мутаносиб равишда, бироқ камида бир йилгача бўлган муддатга яхлитланиб ҳисобланади.

Бунда магистратура босқичида ёки докторантурада ўқишини давом эттирган талабгорларнинг мажбурий ишлаб бериш муддати магистратура ёки докторантурада ўқиш даври тугагандан сўнг бошланади.


9. Талабгор у билан тузилган уч томонлама шартномада белгиланган ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда, субсидия қиймати талабгор томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтарилади.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтариладиган маблағ Агентлик йўлланмасига асосан эгаллаган мутахассислиги бўйича мулкчилик шаклларидан қатъи назар республикада фаолият юритувчи ташкилотларда ишлаб бериш мажбуриятининг бажарилмаган муддатига мутаносиб равишда ҳисобланади.



3-БОБ. СУБСИДИЯ БЕРИШНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ


10. Субсидия бериш Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан (кейинги ўринларда - республика бюджети) биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Агентликка ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари доирасида назарда тутилади.

Республика бюджетидан субсидия бериш харажатлари учун ажратиладиган маблағлар Агентликнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида очилган алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағида назарда тутилади.


11. Субсидия белгиланган тартибда тузилган уч томонлама шартномага мувофиқ Агентлик томонидан олий таълим ташкилотининг банк ҳисобварағига беш иш куни ичида молиялаштириб берилади.


12. Республика бюджетидан Агентликка субсидия бериш харажатлари учун ажратиладиган маблағлар бўйича харажатлар сметасини тузиш, тасдиқлаш, рўйхатдан ўтказиш ва унга ўзгартиришлар киритиш бюджет қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширилади.


13. Олий таълим ташкилотларида ўқиш учун тўлов-контракт миқдори уч томонлама шартнома тузилгунга қадар талабгорлар томонидан тўлиқ тўланганда ҳамда ўқув йилининг 15 декабридан кеч бўлмаган муддатда талабгорлар томонидан субсидия ажратиш учун мурожаат қилинганда, субсидия суммаси белгиланган тартибда ўн иш куни ичида талабгорнинг шахсий банк картасига ўтказилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


14. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


15. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий

олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари

ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига

тўлов-контракт асосида ўқишга кирган Президент

мактаблари битирувчиларига субсидия бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Тадбирлар


Бажариш муддатлари

1-босқич

Президент мактаблари битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ўқишга қабул қилингани тўғрисида маълумотнома ва тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақидаги шартнома илова қилинган аризани белгиланган тартибда Президент таълим муассасалари агентлигига топшириш.


Ўқув йилининг 15 декабрига қадар






2-босқич

Талабанинг ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумотнома ва тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақидаги шартнома Президент таълим муассасалари агентлиги томонидан кўриб чиқилиши.


3 иш куни ичида






3-босқич

Президент таълим муассасалари агентлиги, олий таълим ташкилоти ва талабгор ўртасида уч томонлама шартнома тузиш.


2 иш куни ичида






4-босқич

Президент таълим муассасалари агентлиги томонидан олий таълим ташкилотининг банк ҳисобварағига белгиланган субсидия суммаси ўтказилиши.


5 иш куни ичида






5-босқич

Олий таълим ташкилотларида ўқиш учун тўлов-контракт миқдори уч томонлама шартнома тузилгунга қадар талабгорлар томонидан тўлиқ тўланганда ҳамда ўқув йилининг 15 декабридан кеч бўлмаган муддатда талабгорлар томонидан субсидия ажратиш учун мурожаат қилинганда, субсидия суммасини Президент таълим муассасалари агентлиги томонидан талабгорларнинг шахсий банк картасига ўтказиш.


10 иш куни ичида


6-босқич

Субсидия бериладиган битирувчиларнинг ўқишни тамомлагандан сўнг Агентлик йўлланмасига асосан эгаллаган мутахассислиги бўйича мулкчилик шаклларидан қатъи назар республикада фаолият юритувчи ташкилотларда беш йилгача тўлиқ бандлик режимида ишлаб бериши.


Ўқишни тамомлагандан кейин беш йил давомида



          


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 3 июнь

















































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск