ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Ўрта махсус таълим /

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумлари битирувчиларига "юриспруденция" мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлашни амалга оширувчи давлат олий таълим ташкилотлари бакалавриатига ўқишга кириш учун йўлланмалар бериш юзасидан танлов ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 03.06.2022 й. 3370-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг 03.06.2022 й. 14-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2022 йил 3 июнда 3370-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

адлия вазирининг

2022 йил 3 июндаги

14-мҳ-сон буйруғига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг

юридик техникумлари битирувчиларига "юриспруденция"

мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлашни

амалга оширувчи давлат олий таълим ташкилотлари

бакалавриатига ўқишга кириш учун йўлланмалар

бериш юзасидан танлов ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари (бундан буён матнда юридик техникумлар деб юритилади) битирувчиларига "юриспруденция" мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлашни амалга оширувчи давлат олий таълим ташкилотлари (бундан буён матнда олий таълим ташкилотлари деб юритилади) бакалавриатига ўқишга кириш учун йўлланмалар бериш юзасидан танлов ўтказиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


йўлланма - юридик техникумлар битирувчиларига олий таълим ташкилотлари бакалавриатига тест синовларисиз ўқишга қабул қилиш учун ўтказиладиган якка тартибдаги суҳбатда иштирок этиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат;


махсус комиссия - ҳар йили ҳудудий адлия органи бошлиғининг буйруғи билан ташкил этиладиган юридик техникумлар битирувчиларига йўлланмалар бериш масаласини кўриб чиқувчи комиссия;


онлайн платформа - юридик техникум битирувчиларининг ҳудудий адлия органларига йўлланма беришни сўраб мурожаат қилишлари учун мўлжалланган электрон дастур;


талабгор - танловда иштирок этиш истагини билдирган юридик техникум битирувчиси;


ҳудудий адлия органлари - Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари.


2. Танлов битирувчининг юксак ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини, шунингдек, маънавий-ахлоқий фазилатларини аниқлаш мақсадида ўтказилади.


3. Махсус комиссия ҳар йили, қоида тариқасида, тегишли ўқув йилининг 10 июнидан кечикмай ҳудудий адлия органи бошлиғининг буйруғи билан 7 кишидан иборат таркибда тузилади.

Махсус комиссия таркибига адлия органлари ва муассасалари ходимлари киритилади, шунингдек комиссия таркибига келишув асосида бошқа ташкилотлар вакиллари ҳам киритилиши мумкин.

Махсус комиссия ўз фаолиятини коллегиаллик, ошкоралик, холислик ва бетарафлик принциплари асосида амалга оширади.

Ҳудудий адлия органлари бошлиқлари лавозими бўйича махсус комиссиянинг раиси ҳисобланади.

Махсус комиссиянинг котиби вазифаси юридик техникумнинг масъул ходимига юкланади. Котиб махсус комиссия фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлашни амалга оширади.



2-БОБ. ТАНЛОВНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ


4. Юридик техникумлар битирувчилари махсус комиссияга йўлланма беришни сўраб онлайн платформа орқали ҳар йили 20 июндан кечикмай ариза билан мурожаат қилади.

Бунда, аризага Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари битирувчиларини "юриспруденция" мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлашни амалга оширувчи олий таълим ташкилотлари бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-бандида кўрсатилган йўлланма олиш учун минимал талабларни тасдиқловчи ҳужжатлар (бундан буён матнда тасдиқловчи ҳужжатлар деб юритилади) электрон шаклда (pdf форматда) илова қилинади.


5. Махсус комиссия 20 июндан 30 июнга қадар юридик техникумлар битирувчиларининг аризаларини кўриб чиқади.

Аризалар махсус комиссия мажлисларида кўриб чиқилади. Махсус комиссия мажлиси, агар унда комиссия аъзоларининг барчаси иштирок этаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади.


6. Махсус комиссиянинг мажлислар ўтказиш жадвали ҳудудий адлия органлари бошлиқлари буйруғи билан тасдиқланади. Мажлисга таклиф этилган юридик техникумлар битирувчилари рўйхати буйруққа илова қилинади.


7. Мажлислар ўтказиш жадвали ҳудудий адлия органлари ва юридик техникумларнинг расмий веб-сайтида, мажлис бошланишидан камида бир ҳафта олдин эълон қилинади.

Бунда, эълонда мажлис ўтказиш жойи ва вақти, танлов юзасидан боғланиш учун масъул ходимнинг телефон рақами ҳамда юридик техникумнинг электрон почта манзили, шунингдек талабгорлар рўйхати кўрсатилиши лозим.


8. Махсус комиссия фақат комиссия ташкил этилган тегишли ўқув йили битирувчиларининг аризаларини кўриб чиқади.


9. Танловда иштирок этган талабгорлар жами 150 балл билан қуйидагича баҳоланади:

тақдим этилган тасдиқловчи ҳужжатлари бўйича - 100 баллгача;

ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини, шунингдек, маънавий-ахлоқий фазилатларини аниқлашга қаратилган саволларга берган жавоблари бўйича - 50 баллгача.


10. Танловда талабгорларга бериладиган саволлар юридик техникумнинг ўқув режа ва фан дастурлари асосида ҳудудий адлия органларининг малакали мутахассисларидан иборат эксперт гуруҳи томонидан тузилади ҳамда ушбу саволларнинг якуний рўйхати ҳудудий адлия органи бошлиғи томонидан тасдиқланади.


11. Тасдиқланган саволлар рўйхати махсус комиссия мажлислари бошланишидан камида ўн беш кун олдин ҳудудий адлия органлари ва юридик техникумларнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

Тасдиқланган саволлар махсус комиссия мажлиси бошланишидан бир кун олдин комиссия котиби томонидан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда махсус электрон дастурга киритилади.


12. Махсус комиссия мажлиси юридик техникум биноларида, танлов жараёни реал вақт режимида (онлайн) кузатиб борилишини таъминлайдиган махсус хонада (бундан буён матнда махсус хона деб юритилади) ўтказилади.

Танлов жараёни Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали онлайн режимда трансляция қилинади.

Махсус хонани тайёрлаш, танлов жараёнини видеокузатувлар орқали онлайн тарзда кузатиб бориш учун зарур бўлган техник воситалар билан таъминлаш ва бошқа шарт-шароитларни яратиш учун жавобгарлик юридик техникум директори зиммасига юкланади.


13. Талабгорлар танлов ўтказиладиган хонага биометрик паспортини (идентификация ID-картасини) кўрсатган ҳолда навбат билан киритилади.

Танловга белгиланган вақтда етиб келмаган талабгорлар танловга қўйилмайди ҳамда бундай талабгорлар учун қўшимча танлов ўтказилмайди.


14. Махсус комиссия котиби мажлис бошланишидан олдин махсус комиссия раиси ва аъзоларига танловда иштирок этаётган, шунингдек танловга белгиланган вақтда келмаган талабгорлар ҳақида ахборот беради.


15. Талабгорларнинг махсус хонага жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, калькулятор ҳамда бошқа телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириши ва улардан фойдаланиши, бошқа талабгорлар билан суҳбатлашиши ёки уларга ёрдам бериши, танлов ўтказилиши жараёнида махсус хонадан ташқарига чиқиши қатъиян тақиқланади.

Талабгорнинг мазкур бандда назарда тутилган талабларга риоя қилмаслиги уни танловдан четлаштириш учун асос бўлади.

Бунда, комиссия котиби томонидан ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда талабгорни танловдан четлаштириш тўғрисида далолатнома расмийлаштирилади ҳамда талабгор махсус хонадан чиқариб юборилади.

Танловдан четлаштирилган талабгорларга балл қўйилмайди.


16. Танлов жараёнида саволлар талабгор томонидан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда махсус электрон дастур орқали тасодифий равишда танланади.

Бунда, махсус электрон дастурда автоматик равишда 2 та саволдан иборат саволлар билети шакллантирилади.

Мазкур саволлар билети махсус комиссия котиби томонидан принтерда чоп этилиб, талабгорга тақдим қилинади.


17. Талабгорга саволларга тайёргарлик кўриши учун 15 дақиқа вақт берилади. Агарда талабгор ушбу вақтдан фойдаланишни лозим деб топмаса, унга тайёргарлик кўрмасдан жавоб беришга рухсат этилади.

Комиссия аъзолари томонидан талабгорнинг жавобларини аниқлаштириш мақсадида қўшимча саволлар берилиши мумкин.

Талабгор саволларга жавоб бериб бўлганидан сўнг, унга хонадан чиқишга рухсат берилади.


18. Талабгорлар саволларга берган жавобларига қараб, қуйидаги мезонлар асосида ҳар бир савол бўйича "25" баллик тизимда, максимал 50 балл билан баҳоланади:

талабгор тўғри хулоса ва қарор қабул қилади, ижодий фикрлай олади, мустақил мушоҳада юритади, амалда қўллай олади, моҳиятини тушунади, билади ва айтиб беради деб топилганда - 20 - 25 балл;

талабгор мустақил мушоҳада юритади, амалда қўллай олади, моҳиятини тушунади, билади, айтиб беради ва тасаввурга эга деб топилганда - 14 - 19 балл;

талабгор моҳиятини қисман тушунади, билади, айтиб беради ва тасаввурга эга деб топилганда - 8 - 13 балл;

талабгор билмайди, айтиб бера олмайди ва тасаввурга қисман эга деб топилганда - 1 - 7 балл қўйилади;

талабгор билмайди, айтиб бера олмайди ва тасаввурга эга эмас деб топилганда - 0 балл қўйилади.


19. Талабгорларнинг тасдиқловчи ҳужжатлари махсус комиссия томонидан мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Юридик техникумлар битирувчиларининг йўлланма олиш учун минимал талабларни тасдиқловчи ҳужжатларини баҳолаш мезонлари асосида 100 баллик тизимда баҳоланади.


20. Талабгорнинг саволларга берган жавобларини баҳолаш натижалари юзасидан махсус комиссиянинг ҳар бир аъзоси томонидан бошқа аъзолардан мустақил ҳолда мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда танлов натижаларини баҳолаш варақаси тўлдирилади ҳамда махсус комиссия котибига тақдим этилади.


21. Махсус комиссия котиби талабгорнинг саволларга берган жавобларини ҳамда тасдиқловчи ҳужжатларини баҳолаш натижаларини умумлаштирган ҳолда унга қўйилган балларни ҳисоблаб чиқади.


22. Танлов жараёни ва натижалари махсус комиссиянинг мажлис баённомасида қайд этилади, шунингдек мажлисда иштирок этган барча аъзолар томонидан имзоланади ва раис томонидан тасдиқланади.

Махсус комиссиянинг мажлис баённомасида талабгорлар рўйхати камайиб бориш тартибида, энг юқори балл олган талабгордан бошлаб жойлаштирилади.

Танлов натижалари талабгорларга танлов ўтказилган куни эълон қилинади ҳамда махсус комиссия котиби томонидан онлайн платформага киритилади.


23. Талабгорларни олий таълим ташкилотлари кесимида тақсимлаш автоматик равишда онлайн платформа орқали амалга оширилади.

Бунда, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари битирувчиларини "юриспруденция" мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлашни амалга оширувчи олий таълим ташкилотлари бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-иловасида кўрсатилган тақсимот доирасида, танлов натижаси бўйича энг юқори кўрсаткичларга эга талабгорларга ўзлари биринчи танлаган олий таълим ташкилотига, қолган талабгорларга уларнинг тўплаган баллари кетма-кетлигида ўзлари танлаган навбатдаги олий таълим ташкилотларидан бирига йўлланмалар берилади.


24. Танловни қайта ўтказишга йўл қўйилмайди.



3-БОБ. ТАНЛОВ НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА БЕРИЛГАН

АПЕЛЛЯЦИЯЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ


25. Танловда қўйилган баллдан норози бўлган талабгорлар танлов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида ҳудудий адлия органи бошлиғи номига апелляция беришлари мумкин.

Апелляцияни кўриб чиқиш учун ҳудудий адлия органи бошлиғининг буйруғи билан ҳудудий адлия органларининг махсус комиссия фаолиятида иштирок этмаган ходимлари таркибидан камида беш нафар аъзодан иборат таркибда Апелляция комиссияси тузилади.

Апелляция комиссиясининг таркиби ҳудудий адлия органи раҳбари томонидан тасдиқланади.


26. Апелляция комиссияси тақдим этилган апелляцияни у келиб тушган кундан бошлаб икки иш куни ичида кўриб чиқади. Апелляция кўриб чиқиладиган кун ҳақида талабгорга хабар берилади.


27. Апелляция комиссияси, агар унинг ишида аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади. Апелляция комиссиясининг қарори оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва унда иштирок этган барча аъзолар томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади.


28. Апелляция Апелляция комиссияси томонидан талабгор иштирокида, танлов жараёни ёзиб олинган видеотасвир асосида кўриб чиқилади.

Талабгорнинг апелляциясини кўриб чиқиш натижаси бўйича Апелляция комиссияси қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

эътироз асоссиз бўлса, апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш ва қўйилган балларни ўзгаришсиз қолдириш;

эътироз асосли бўлса, қўйилган балларга ўзгартириш киритиш.

Талабгорнинг апелляциясини кўришда унинг илгари олган баллини пасайтиришга йўл қўйилмайди.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


29. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.


30. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



Талабгорни танловдан четлаштириш тўғрисида

ДАЛОЛАТНОМА



20__ йил "___" __________

(жой номи)



Биз қуйида имзо чекувчилар, Махсус комиссия аъзолари ушбу далолатномани қуйидагилар ҳақида туздикки, талабгор

            

(Ф.И.О.)

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумлари битирувчиларига "юриспруденция" мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлашни амалга оширувчи давлат олий таълим ташкилотлари бакалавриатига ўқишга кириш учун йўлланмалар бериш юзасидан танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-бандига асосан 20__ йил "__" _________да танловдан


(четлаштириш сабаби)

сабабларга кўра четлаштирилди.

Махсус комиссия аъзолари:




(имзо)


(Ф.И.О.)

(имзо)


(Ф.И.О.)



(имзо)


(Ф.И.О.)

(имзо)


(Ф.И.О.)



(имзо)


(Ф.И.О.)



(имзо)


(Ф.И.О.)



(имзо)


(Ф.И.О.)

           





Низомга

2-ИЛОВА



Юридик техникумлар битирувчиларининг

йўлланма олиш учун минимал талабларни

тасдиқловчи ҳужжатларини

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

Баҳолаш учун қўйилган талаблар


Балларни ҳисоблаш


Балл


100


а) ўқувчи кундузги таълим шаклида ўқиганда:

1. Юридик техникум битирувчисининг ҳар бир фан бўйича ўзлаштириш кўрсаткичлари (юридик техникум директори томонидан тасдиқланган маълумотнома асосида аниқланади)


71 - 75,9 фоиз


10 балл


30

76 - 85,9 фоиз


20 балл


86 - 100 фоиз


30 балл


2. Битирувчининг чет тилини В2 ва ундан юқори даражада билишини тасдиқловчи амалдаги давлат малака сертификатига ёки халқаро сертификатга эга эканлиги


В2


10 балл


30

С1


20 балл


С2


30 балл


3. Юридик техникум битирувчисининг маънавий-маърифий ва жамоат ишлари, лойиҳалар ва танловларда фаол иштирок этиши, шахсий ютуқлари мавжудлиги (тасдиқловчи ҳужжатлар асосида аниқланади)


юридик техникум битирувчисининг техникум фаолиятидаги клублар, тўгараклар, лойиҳалар ва жамоат ишларидаги мунтазам иштироки ва тадбирлар ўтказишдаги ташкилотчилиги:

клуб ёки тўгараклардаги иштироки - 1 балл;

жамоат ишларидаги иштироки - 1 балл;

"Street law" лойиҳаси ва бошқа лойиҳаларда иштироки - 1 балл;

битирувчининг ўз ташаббуси билан юридик техникум кўмагида ташкил этган тадбирлари - 2 балл.


5 балл

30

юридик техникум битирувчисининг танловлардаги совринли ўринлар (1, 2, 3-ўринлар) ва номинацияларни қўлга киритганлиги:

техникум босқичида - 3-5 балл;

минтақавий босқичда - 7-9 балл;

республика босқичида - 10-12 балл;

халқаро танловларда - 13-15 балл.

(битирувчи бирдан ортиқ танловнинг турли босқичларида совринли ўринларни қўлга киритиб, умумий қўшиб ҳисоблаганда 20 баллдан ортиқ балл тўпласа ҳам, ушбу мезонда фақат 20 балл берилади)


20 балл

битирувчининг мақолалари республика илмий журналлари ва маҳаллий илмий нашрларда чоп этилганлиги - 3 балл;

битирувчининг юридик техникум фаолиятини ОАВларда ёритганлиги - 2 балл.

(битирувчининг ҳар бир чоп этилган мақоласи учун 1 балл, уч ва ундан ортиқ мақола учун жами 3 балл, юридик техникум фаолиятини ОАВларда бир марта ёритиши 1 балл, икки ва ундан ортиқ ОАВларда чиқишлар учун жами 2 балл берилади)


5 балл

4. Юридик техникум битирувчисининг юридик техникумда ўрнатилган ички тартиб-қоидаларга, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши ва намунали хулқ-атворга эгалиги (юридик техникум директори томонидан тасдиқланган маълумотнома асосида аниқланади)


битирувчининг юридик техникумда бутун ўқув даври мобайнидаги дарс машғулотларида иштироки:

75 фоиздан 90,9 фоизгача бўлса - 3 балл;

91 фоиздан 100 фоизгача бўлса - 5 балл.


5 балл

10

юридик техникум директорининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари, факультет декани ва гуруҳ раҳбарининг имзоси билан тасдиқланган битирувчининг намунали хулқ-атвори ҳақида тавсифнома


5 балл

б) ўқувчи сиртқи ёки масофавий таълимшаклида ўқиганда:

1. Юридик техникум битирувчисининг умумий ўзлаштириш кўрсаткичи (юридик техникум директори томонидан тасдиқланган маълумотнома асосида аниқланади)


85 - 90,9 фоиз


25 балл


50

91 - 100 фоиз


50 балл


2. Битирувчининг чет тилини В2 ва ундан юқори даражада билишини тасдиқловчи амалдаги давлат малака сертификатига ёки халқаро сертификатга эга эканлиги


В2


10 балл


30

С1


20 балл


С2


30 балл


3. Юридик техникум битирувчисининг юридик техникумда ўрнатилган ички тартиб-қоидаларга, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши ва намунали хулқ-атворга эгалиги (юридик техникум директори томонидан тасдиқланган маълумотнома асосида аниқланади)


битирувчининг юридик техникумда бутун ўқув даври мобайнидаги дарс машғулотларида иштироки:

75 фоиздан 90,9 фоизгачабўлса - 6 балл;

91 фоиздан 100 фоизгача бўлса - 10 балл.


10 балл

20

юридик техникум директорининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари, факультет декани ва гуруҳ раҳбарининг имзоси билан тасдиқланган битирувчининг намунали хулқ-атвори ҳақида тавсифнома


10 балл





Низомга

3-ИЛОВА



Танлов натижаларини баҳолаш

ВАРАҚАСИ


Сана ______________

Талабгорнинг Ф.И.О.


Т/р

Баҳолаш мезонлари


Баллар

1.

Талабгорнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини аниқлаш



2.

Талабгорнинг маънавий-ахлоқий фазилатларини аниқлаш



Изоҳ:

Махсус комиссия аъзоси:

       

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 3 июнь




















































Время: 0.2004
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск