ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш /

Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш ҳамда ўқувчиларни бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 01.06.2022 й. 295-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 1 июндаги

295-сон қарорига

1-ИЛОВА



Болаларни давлат умумий ўрта таълим

муассасаларига қабул қилиш ҳамда ўқувчиларни

бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига

ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

             

         

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Регламент жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда - ариза берувчи) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) ёки Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг электрон хизматлар портали (кейинги ўринларда - ХТВ портали) орқали фарзандларини давлат умумий ўрта таълим муассасаларининг (кейинги ўринларда - умумтаълим мактаблари) 1-синфига қабул қилиш ҳамда ўқувчиларни бир умумтаълим мактабидан (синфдан) бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


давлат хизмати - ЯИДХП ёки ХТВ портали орқали ариза берувчининг фарзандларини умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул қилиш ҳамда ўқувчиларни бир умумтаълим мактабидан (синфдан) бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизмати;


микроҳудуд - туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарори билан умумтаълим мактабларига бириктирилган ҳудуд;


қабул режаси - бириктирилган микроҳудуддаги мактаб ёшидаги болалар сони, умумтаълим мактабининг ўқувчилар ўрни (қуввати), педагоглар билан таъминланганлиги ва санитария талабларини инобатга олган ҳолда умумтаълим мактаби томонидан шакллантириладиган ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари томонидан тасдиқланадиган режа.


3. ЯИДХП, ХТВ портали ва умумтаълим мактаблари ўртасидаги ахборот алмашинуви фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.


4. Мазкур Регламент талаблари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (кейинги ўринларда - вазирлик) тизимидаги умумтаълим мактабларига нисбатан қўлланилади.

Ушбу Регламент бошқа вазирлик ва идоралар тизимидаги умумтаълим муассасалари ва нодавлат таълим ташкилотларига татбиқ этилмайди.


4-1. "Инсон" ижтимоий хизматлар марказининг талабномасига асосан Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази ва унинг ҳудудий бўлимларига жойлаштирилган аёлларнинг вояга етмаган фарзандлари энг яқин ҳудуддаги умумий ўрта таълим муассасаларига жойлаштирилади.

5. Вазирлик томонидан ҳар йили 1 майга қадар ўқувчиларни 1-синфга қабул қилиш ва бир умумтаълим мактаб (синф)дан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатиладиган ҳудудлар рўйхати тасдиқланади ва расмий веб-сайтдаги саҳифасида эълон қилинади.

Давлат хизмати кўрсатиладиган умумтаълим мактаблари рўйхатини шакллантиришда олис ва чекка ҳудудларда фуқароларнинг электрон давлат хизматлари порталидан фойдаланиш имкониятлари мавжудлиги инобатга олинади.


6. Умумтаълим мактаблари томонидан ҳар йили 1 июнга қадар 1-синфга қабул режаси ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарори билан бириктирилган микроҳудуд бўйича маҳаллалар, кўча номлари ва уй рақамлари тўғрисидаги маълумотлар ХТВ порталига киритилади ва Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари (кейинги ўринларда - ҳудудий халқ таълими бошқармаси) томонидан ҳар йили 5 июнга қадар тасдиқланади.

Умумтаълим мактабларининг қабул режаси ва қабул муддатларига ўзгартириш киритиш ҳудудий халқ таълими бошқармаси томонидан амалга оширилади.


7. Ариза берувчининг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган ва ҳақиқатда яшовчи оила фарзандлари бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида умумтаълим мактабларига жойлашиш таъминланади.


8. Умумтаълим мактабларининг 1-синфига болалар улар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилинади.


9. Давлат хизмати кўрсатилгани учун ариза берувчидан йиғим ундирилмайди.


10. Давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.



2-БОБ. МИКРОҲУДУД ДОИРАСИДА БОЛАЛАРНИ

1-СИНФГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ

ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


11. Ариза берувчи ҳар йили 20 июндан 31 июлга қадар давлат хизматидан фойдаланган ҳолда болаларни умумтаълим мактабларига ўқишга жойлаштириш учун ЯИДХП ёки ХТВ порталида рўйхатдан ўтади.


12. Ариза берувчи ЯИДХП ёки ХТВ портали орқали мазкур Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда мустақил тўлдиради.

Бунда ариза берувчи болаларнинг ота-онаси ўрнини босувчи шахслар бўлган тақдирда, уларнинг қонуний вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.


13. Cўровномани қуйидаги кетма-кетлик асосида тўлдирилади:

қариндошлик даражаси белгиланади;

ариза берувчининг шахсий маълумотлари ва яшаш манзили "Электрон ҳукумат" тизими манзил-маълумотлар идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинади;

ариза берувчи томонидан киритилган маълумотлар манзил-маълумотлар идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинган яшаш манзили тўғрисидаги маълумотлардан фарқли бўлса, ариза берувчи доимий яшаш манзилидаги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қилган ҳолда яшаш манзилига аниқлик киритади;

ариза берувчи томонидан манзил-маълумотлар идоралараро интеграциялашув платформасидан олинган яшаш манзили тўғри эканлиги ёки яшаш манзилига аниқлик киритилгандан сўнг ЯИДХП ёки ХТВ портали орқали яшаш манзили тўғрисидаги маълумотларни электрон равишда мустақил тўлдиради;

ариза берувчининг фарзанди ҳақидаги маълумотлар тўлдирилади;

таълим тили танланади;

яшаш манзили бўйича микроҳудудга бириктирилган умумтаълим мактаби автоматик равишда белгиланади.

Ариза берувчининг яшаш манзили бўйича умумтаълим мактабида танлаган таълим олиш тилидаги синф бўлмаган тақдирда, яқин ҳудудда жойлашган бошқа умумтаълим мактаби микроҳудуд сифатида бириктирилади.


14. Ариза берувчи сўровномага киритилган маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди.


15. Ариза берувчи ЯИДХП ёки ХТВ портали орқали сўровномани тўлдириб, тасдиқлаганидан сўнг барча ҳужжатлар ва тўлдирилган сўровнома автоматик тарзда ҳудудий халқ таълими бошқармасига юборилади.


16. Ҳудудий халқ таълими бошқармаси сўровнома уч иш кунида кўриб чиқилади ва микроҳудуд бўйича умумтаълим мактабига юборилади ёки сабаби кўрсатилган ҳолда қайтарилади. Бу ҳақида ариза берувчиларга хабар юборилади.

Вазирлик вакили (модератор) сўровномани ҳудудий халқ таълими бошқармалари томонидан белгиланган муддатда ва микроҳудуддаги манзили бўйича умумтаълим мактабига юборилганлигини назорат қилиб боради.

Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Ҳудудий халқ таълими бошқармаси томонидан мурожаати қайтарилган ариза берувчи аввалги ариза рақамини кўрсатиб, аниқланган камчиликларни бартараф этган ҳолда қайта мурожаат қилади.


17. Ариза берувчи фарзанди билан биргаликда мурожаати микроҳудуд бўйича юборилган умумтаълим мактабига онлайн навбат асосида боради ва боланинг соғлиғи тўғрисидаги тиббий маълумотномани умумтаълим мактабига тақдим этади.


18. Умумтаълим мактабларида болаларни 1-синфга қабул қилиш бўйича 5 кишидан иборат таркибда қабул комиссияси (кейинги ўринларда - қабул комиссияси) тузилади.

Қабул комиссияси таркибига умумтаълим мактаби директори, директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, бошланғич синф ўқитувчиси, мактаб психологи ва ҳамшираси киритилади.

Қабул жараёни шаффофлигини таъминлаш мақсадида умумтаълим мактаби жойлашган ҳудуддаги маҳалла вакиллари ҳамда кузатув кенгаши аъзолари ҳам жалб этилиши мумкин.


19. Таълим бошқа (жумладан, рус) тилда олиб бориладиган умумтаълим мактабларида қабул комиссияси болалар билан суҳбат жараёнида танлаган тилда боланинг бошланғич сўзлашув кўникмасига эга эканлигини ўрганади.

Бола танлаган тилда бошланғич сўзлашув кўникмасига эга бўлмаса, қабул комиссияси болани сўзлашув кўникмасига мос синфга ёки бошқа умумтаълим мактабига жойлаштириш юзасидан қарор қабул қилади.


20. Таълим бошқа (жумладан, рус) тилда олиб бориладиган умумтаълим мактабларида танлаган тилда боланинг бошланғич сўзлашув кўникмасини баҳолаш бўйича саволнома вазирликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади ҳамда умумтаълим мактаблари томонидан ҳар йили 20 июнга қадар умумтаълим мактаби биносининг барча учун кўринарли жойига осиб қўйилади.


21. Қабул комиссияси қуйидаги ҳолатларда болаларни умумтаълим мактабига қабул қилишни рад этиши мумкин:

боланинг тиббий маълумотномасида умумтаълим мактабларида таълим олиш тавсия этилмаган бўлса;

танлаган тилда бола бошланғич сўзлашув кўникмасига эга бўлмаса;

сўровномада келтирилган маълумотлар нотўғрилиги аниқланса;

Бошқа ҳолатларда болаларни умумтаълим мактабларига қабул қилишни рад этишга йўл қўйилмайди.


22. Қабул комиссияси бир иш кунида болаларни умумтаълим мактабларига қабул қилиш ёки сабаби аниқ кўрсатилган ҳолда қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


23. Умумтаълим мактаблари болаларни умумтаълим мактабларига қабул қилинганлиги ёки сабаби аниқ кўрсатилган ҳолда қабул қилишни рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП ёки ХТВ портали орқали шу куннинг ўзида ариза берувчига юборади.


24. Ариза берувчи фарзандлари умумтаълим мактабларига қабул қилинганлиги ёки қабул қилиш рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП ёки ХТВ портали орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олади.


25. Умумтаълим мактаблари томонидан мурожаати рад этилган ариза берувчи аввалги ариза рақамини кўрсатиб, аниқланган камчиликларни бартараф этган ҳолда қайта мурожаат қилиши мумкин.



3-БОБ. МИКРОҲУДУДДАН ТАШҚАРИДАН БОЛАЛАРНИ

1-СИНФГА ҚЎШИМЧА ҚАБУЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА

ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


26. Умумтаълим мактабларининг ўқувчи ўрни, малакали педагог кадрлар билан таъминланганлиги, синф хоналарининг ўқув мебеллари билан жиҳозланганлигидан келиб чиқиб, умумтаълим мактабларининг бўш ўринларига микроҳудуддан ташқаридан қўшимча болалар қабул қилиниши мумкин.

Ўқувчи ўрнига нисбатан таълим олаётган ўқувчилар сони кўп бўлган умумтаълим мактабларида микроҳудуддан ташқаридан қўшимча болалар қабул қилишга йўл қўйилмайди.


27. Микроҳудуддан ташқаридан болалар 1-синфга ҳар йили 1-15 август кунлари қабул қилинади.


28. ЯИДХП ёки ХТВ портали орқали ариза берувчи ўз хоҳишига кўра мазкур Регламентнинг 27-бандида кўрсатилган муддатларда микроҳудуддан ташқари бўш ўринлари мавжуд бўлган умумтаълим мактабларини танлагандан сўнг сўровнома автоматик тарзда танлаган микроҳудуддан ташқари бўлган умумтаълим мактабларига юборилади.

Ариза берувчи мурожаат юборилган вақтнинг ўзида микроҳудуддан ташқарида бўлган умумтаълим мактабига ҳужжатларни топшириш бўйича онлайн навбатга автоматик қўйилади.


29. Онлайн навбатда белгиланган муддатда ариза берувчи ўз фарзанди билан микроҳудуддан ташқарида бўлган умумтаълим мактабига боради.


30. Микроҳудуддан ташқарида бўлган умумтаълим мактабига қабул мазкур Регламентнинг 19 - 21-бандларида назарда тутилган умумтаълим мактабида тузилган қабул комиссияси томонидан амалга оширилади.


31. Қабул комиссияси бир кун муддатда болани микроҳудуддан ташқарида бўлган умумтаълим мактабига қабул қилиш ёки қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Микроҳудуддан ташқарида бўлган умумтаълим мактаби болалар умумтаълим мактабига қабул қилинганлиги ёки қабул қилиш рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП ёки ХТВ портали орқали шу куннинг ўзида ариза берувчига юборади.


32. Ариза берувчи фарзандларининг микроҳудуддан ташқарида бўлган умумтаълим мактабига қабул қилинганлиги ёки қабул қилиш рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП ёки ХТВ портали орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олади.


33. Микроҳудуддан ташқарида бўлган умумтаълим мактаби томонидан мурожаати рад этилган ариза берувчи аввалги ариза рақамини кўрсатиб, аниқланган камчиликларни бартараф этган ҳолда қайта мурожаат қилиши мумкин.


34. Фарзанди микроҳудуддан ташқарида бўлган умумтаълим мактабига қабул қилинган ариза берувчи уч иш куни ичида боланинг соғлиги тўғрисидаги тиббий маълумотномани микроҳудуд бўйича умумтаълим мактабидан олиб, микроҳудуддан ташқарида бўлган умумтаълим мактабига топширади.


35. Микроҳудуддан ташқарида бўлган умумтаълим мактабига қабул қилиш рад этилган ва онлайн навбати бўйича микроҳудуддан ташқарида бўлган умумтаълим мактабига ўз вақтида келмаган ариза берувчининг фарзандлари таълим олиш учун бириктирилган микроҳудуд доирасида умумтаълим мактабига жалб этилади.



4-БОБ. ЎҚУВЧИЛАРНИ БИР УМУМТАЪЛИМ МАКТАБ

(СИНФ)ДАН БОШҚАСИГА ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ

ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


36. Ариза берувчи ўз хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки ўқув йили тугаганидан сўнг фарзандини бир умумтаълим мактаби (синф)дан бошқасига ўтказиши (кейинги ўринларда - ўқишини кўчириш) мумкин.


37. Ўқишни кўчириш бўйича давлат хизмати мазкур Регламентга 3-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.


38. Ариза берувчи фарзандининг ўқишини кўчириш учун ЯИДХП ёки ХТВ порталида рўйхатдан ўтади.


39. Ариза берувчи ЯИДХП ёки ХТВ портали орқали Регламентга 4-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда мустақил тўлдиради.

Бунда ариза берувчи болаларнинг ота-онаси ўрнини босувчи шахслар бўлган тақдирда, уларнинг қонуний вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.


40. Cўровномани қуйидаги кетма-кетликда тўлдирилади:

қариндошлик даражаси белгиланади;

ариза берувчининг шахсий маълумотлари ва яшаш манзили "Электрон ҳукумат" тизими манзил-маълумотлар идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинади;

ариза берувчи томонидан киритилган маълумотлар манзил-маълумотлар идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинган яшаш манзили тўғрисидаги маълумотлардан фарқли бўлса, ариза берувчи доимий яшаш манзилидаги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қилган ҳолда яшаш манзилига аниқлик киритади;

ариза берувчи томонидан манзил-маълумотлар идоралараро интеграциялашув платформасидан олинган яшаш манзили тўғри эканлиги ёки яшаш манзилига аниқлик киритилгандан сўнг ЯИДХП ёки ХТВ портали орқали яшаш манзили тўғрисидаги маълумотларни электрон равишда мустақил тўлдиради;

ариза берувчининг фарзандлари ҳақидаги маълумотлар тўлдирилади;

таълим тили танланади;

ўқиш кўчириладиган синф танланади;

ўқиш кўчириладиган умумтаълим мактаби танланади;

ўқишни кўчириш сабаби киритилади.


41. Ариза берувчи сўровномага киритилган маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди.


42. ЯИДХП ёки ХТВ портали орқали ариза берувчининг сўровномаси тўлдирилиб, тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар ва тўлдирилган сўровнома автоматик тарзда умумтаълим мактабига юборилади ва бу ҳақида ариза берувчига хабар юборилади.


43. Умумтаълим мактаби сўровномани уч иш кунида кўриб чиқади.


44. Сўровномани кўриб чиқиш натижасига кўра умумтаълим мактаби ўқишни кўчиришга рухсат бериш ёки сабаби аниқ кўрсатилган ҳолда ўқишни кўчиришни рад этиш тўғрисида қарор чиқаради ва ЯИДХП ёки ХТВ портали орқали ариза берувчига маълумот юборади.


45. Қуйидаги ҳолларда ўқишни кўчириш рад этилиши мумкин:

умумтаълим мактабида (қабул қилинадиган синфда) бўш ўринлар мавжуд бўлмаган тақдирда;

сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилганда.

Бошқа ҳолатларда ўқишни кўчириш рад этилиши мумкин эмас.


46. Ариза берувчи фарзандларининг умумтаълим мактабига ўқишни кўчиришга рухсат бериш ёки сабаби аниқ кўрсатилган ҳолда ўқишни кўчиришни рад этиш тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП ёки ХТВ портали орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олади.


47. Ариза берувчи уч кун муддатда фарзанди ўқиётган умумтаълим мактабидан тегишли ҳужжатларни (боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотнома ва ўқувчининг баҳолар (ўзлаштириш) табели асл нусхасини) олиб, ўқиши кўчириладиган умумтаълим мактабига тақдим этади.


48. Умумтаълим мактаби томонидан мурожаати рад этилган ариза берувчи аввалги ариза рақамини кўрсатиб, аниқланган камчиликларни бартараф этган ҳолда қайта мурожаат қилиши мумкин.


49. Қуйидаги ҳолларда туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан ўқиши кўчирилган ўқувчилар ХТВ порталига киритилади:

электрон давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмаси мавжуд бўлмаган, интернет тармоғи етиб бормаган олис ва чекка ҳудудлардаги бир умумтаълим мактаби (синф)дан бошқасига ўтказилган бўлса;

умумтаълим мактабидан бошқа вазирлик, идоралар тасарруфидаги умумтаълим муассасаси ёки нодавлат таълим ташкилотига ўтказилган бўлса;

бошқа вазирлик, идоралар тасарруфидаги умумтаълим муассасаси ва нодавлат таълим ташкилотидан умумтаълим мактабига ўтказилган бўлса.


50. Ўқишни давом эттириш учун танланган умумтаълим мактабига ўтказилган ўқувчи ўн кун ичида сабабсиз ёки умумтаълим мактаби раҳбарияти ва синф раҳбарини хабардор қилмасдан дарс машғулотларига келмаса, умумтаълим мактаби директори бу ҳақда ота-оналарни, ўқувчининг яшаш жойидаги маҳалла фуқаролари йиғинини, болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиясини ҳамда ўқувчи илгари таълим олган умумтаълим мактаби директорини ёзма равишда огоҳлантиради ва бир вақтнинг ўзида ўқувчининг дарсларга келмаганлиги сабабларини аниқлаш ва уни дарс машғулотларига жалб этиш чораларини кўради.


5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


51. Ҳудудларда янги уй-жойларнинг қурилиши ёки маъмурий ҳудудий чегараларнинг ўзгариши сабабли туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарори билан умумтаълим мактабларига бириктирилган микроҳудудлар қайта кўриб чиқилиши мумкин.


52. Умумтаълим мактабларига белгиланган қабул режаси доирасида ўқувчилар қабул қилингандан сўнг аризалар қабул қилиш автоматик тарзда тўхтатилади.


53. ЯИДХП ёки ХТВ портали орқали ариза берувчининг фарзандларини умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул қилиш ҳамда ўқувчиларни бир умумтаълим мактаби (синф)дан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш билан боғлиқ мурожаатлар ҳудудий халқ таълими бошқармалари томонидан кўриб чиқилади.


54. Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан ариза берувчи томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.


55. Ушбу Регламентни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.


56. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.

          

           




Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Болаларни умумий ўрта таълим

муассасаларининг 1-синфига қабул қилиш

бўйича давлат хизматини кўрсатиш

СХЕМАСИ

      

       

Босқичлар

         


      

Субъектлар

        


        

Тадбирлар

       


       

Бажариш

муддатлари

    











         

Микроҳудуд бўйича умумтаълим

мактабларига қабул қилиш

         








1-босқич



Ариза

берувчи


        

Умумтаълим мактабларига қабул қилиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Халқ таълими вазирлигининг электрон хизматлар порталида (кейинги ўринларда - ЯИДХП ёки ХТВ портали) рўйхатдан ўтиш, сўровномани тўлдириш ва тасдиқлаш.

         


Ҳар йили

20 июндан

31 июлгача











2-босқич



        

ЯИДХП ёки

ХТВ портали

         


Сўровномани ҳудудий халқ таълими бошқармасига юбориш.


Автоматик

тарзда











3-босқич


Ҳудудий

халқ таълими

бошқармаси


        

Сўровномани кўриб чиқиш ва микроҳудуд бўйича умумтаълим мактабларига юбориш ёки сабаби кўрсатилган ҳолда қайтариш.

         


3 иш

кунида











4-босқич


Ариза

берувчи


           

1. Микроҳудуд бўйича умумтаълим мактабларига фарзанди билан онлайн навбат бўйича бориш.


2. Мурожаати қайтарилган ариза берувчи аввалги ариза рақамини кўрсатиб, аниқланган камчиликларни бартараф этган ҳолда қайта мурожаат қилиш.

        


Онлайн

навбат

бўйича











5-босқич


Умумтаълим

мактаби


        

1. Қабул комиссияси томонидан болаларни умумтаълим мактабларига қабул қилиш ёки қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш.


2. Болалар умумтаълим мактабларига қабул қилинганлиги ёки қабул қилишни рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП ёки ХТВ портали орқали ариза берувчига юбориш.

         


1 иш

кунида











6-босқич


Ариза

берувчи


          

1. Фарзандлари умумтаълим мактабларига қабул қилинганлиги ёки қабул қилиш рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП ёки ХТВ портали орқали автоматик тарзда юклаб олиш.


2. Мурожаати рад этилганда, аввалги ариза рақамини кўрсатиб, аниқланган камчиликларни бартараф этган ҳолда қайта мурожаат қилиш.

         


Автоматик

тарзда











        

Микроҳудуддан ташқаридан

умумтаълим мактабига қабул қилиш

         








7-босқич


Ариза

берувчи


      

Ўз хоҳишига кўра бўш ўринлари мавжуд бўлган микроҳудуддан ташқаридаги умумтаълим мактабларини танлаш.

         


Ҳар йили

1-15 август

кунлари











8-босқич


ЯИДХП ёки

ХТВ портали


         

Қўшимча бўш ўринлар доирасида ариза берувчини ўз хоҳишига кўра танлаган микроҳудуддан ташқаридаги умумтаълим мактабларига автоматик равишда юбориш.

        


Автоматик

тарзда











9-босқич


Ариза

берувчи


           

Микроҳудуддан ташқаридаги умумтаълим мактабларига фарзанди билан онлайн навбати бўйича бориш.

          


Онлайн

навбат

бўйича











10-босқич


Умумтаълим

мактаби


        

1. Қабул комиссияси томонидан болаларни микроҳудуддан ташқаридаги умумтаълим мактабларига қабул қилиш ёки қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш.


2. Болалар микроҳудуддан ташқаридаги умумтаълим мактабларига қабул қилинганлиги ёки қабул қилишни рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП ёки ХТВ портали орқали ариза берувчига юбориш.

        


1 иш

кунида














11-босқич


Ариза

берувчи


          

Фарзандлари микроҳудуддан ташқаридаги умумтаълим мактабига қабул қилинганлиги ёки қабул қилиш рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП ёки ХТВ портали орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олиш.

         


Автоматик

тарзда




          

        




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Болаларни умумий ўрта таълим

муассасаларининг 1-синфига қабул қилиш бўйича

СЎРОВНОМА

           

         

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот:

      

1. Қариндошлик даражаси (ота, она, уларнинг ўрнини босувчи шахс)


2. Фамилияси


3. Исми


4. Отасининг исми


5. Паспорт (ID карта) маълумотлари (серияси, рақами)


6. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)


7. Яшаш манзили (Манзил-маълумотлар идоралараро интеграциялашув платформасидан)


8. Яшаш манзили (киритиш орқали)


9. Телефон рақами


        

II. Ариза берувчининг фарзандлари тўғрисида маълумот:

        

1. Фамилияси


2. Исми


3. Отасининг исми


4. Туғилганлик тўғрисида гувоҳнома (ID карта, паспорт) маълумотлари (серияси, рақами)


5. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)


6. Туғилган санаси


7. Таълим тили


         

III. Микроҳудуд бўйича умумтаълим мактаблари

тўғрисидаги маълумотлар (автоматик равишда):

         

1. Ҳудуд номи


2. Туман (шаҳар) номи


3. Умумтаълим мактаби (рақами) номи


          

IV. Микроҳудуддан ташқари умумтаълим

мактаблари тўғрисидаги маълумотлар (танлаш орқали):

        

1. Ҳудуд номи


2. Туман (шаҳар) номи


3. Умумтаълим мактаби (рақами) номи


V. Илова қилинадиган ҳужжат

       

1. Ариза берувчи ўқувчининг ота-онаси ўрнини босувчи шахслар бўлган тақдирда уларнинг қонуний вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат

         

            

             




Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Ўқувчиларни бир умумий ўрта таълим

муассасасидан бошқасига ўтказиш бўйича

давлат хизматини кўрсатиш

СХЕМАСИ

             

       

Босқичлар

     


        

Субъектлар

      


      

Тадбирлар

       


       

Бажариш

муддатлари

     











1-босқич


Ариза

берувчи


      

Фарзандининг ўқишини кўчиришга ариза бериш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Халқ таълими вазирлигининг электрон хизматлар порталида рўйхатдан ўтиш, сўровномани тўлдириш ва тасдиқлаш.

         


Хоҳишига

кўра











2-босқич


     

Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Халқ таълими вазирлигининг электрон хизматлари портали

       


Сўровномани умумтаълим мактабларига юбориш.


Автоматик

тарзда











3-босқич


Умумтаълим

мактаби


       

1. Сўровномани кўриб чиқиш ва фарзанди ўқишини кўчиришга рухсат бериш ёки сабаби аниқ кўрсатилган ҳолда ўқишни кўчиришни рад этиш тўғрисида қарор чиқариш.


2. Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Халқ таълими вазирлигининг электрон хизматлар портали орқали ариза берувчига маълумот юбориш.

        


3 иш

кунида











4-босқич


Ариза

берувчи


         

1. Фарзандларининг умумтаълим мактабларига ўқишни кўчиришга рухсат бериш ёки сабаби аниқ кўрсатилган ҳолда ўқишни кўчиришни рад этиш тўғрисидаги маълумотни Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Халқ таълими вазирлигининг электрон хизматлар портали орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олиш.


2. Фарзандининг ўқиётган умумтаълим мактабидан тегишли ҳужжатларини олиб, ўқиши кўчириладиган умумтаълим мактабига тақдим этиш.

         


3 иш

кунида




           

          




Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА



Ўқувчиларни бир умумий ўрта таълим

муассасасидан бошқасига ўтказиш бўйича

СЎРОВНОМА

           

          

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот:

        

1. Қариндошлик даражаси (ота, она, уларнинг ўрнини босувчи шахс)


2. Фамилияси


3. Исми


4. Отасининг исми


5. Паспорт (ID карта) маълумотлари (серияси, рақами)


6. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)


7. Яшаш манзили (Манзил-маълумотлар идоралараро интеграциялашув платформасидан)


8. Яшаш манзили (киритиш орқали)


9. Телефон рақами


        

II. Ариза берувчининг фарзандлари

тўғрисида маълумот:

       

1. Фамилияси


2. Исми


3. Отасининг исми


4. Туғилганлик тўғрисида гувоҳнома (ID карта, паспорт) маълумотлари (серияси, рақами)


5. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)


6. Туғилган санаси


7. Таълим тили


8. Ўқиш кўчириладиган синф


      

III. Ўқиши кўчириладиган умумтаълим

мактаби тўғрисидаги маълумотлар

         

1. Ҳудуд номи


2. Туман (шаҳар) номи


3. Умумтаълим мактаби (рақами) номи


4. Ўқишини кўчириш сабаби


          

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 2 июнь
















































Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск